| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Мирзиёев нима сабабдан 2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилди?

Мирзиёев нима сабабдан 2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилди?

By htadmin
14.01.2022
775
0
Share:

Мирзиёев нима сабабдан 2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилди?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Ўзбекистонда йилларга ном бериш муҳим аҳамиятга эга иш ҳисобланади. Ҳукумат бу билан келгуси йилдаги муҳим сиёсий йўналишларни аниқлаб олади. Масалан, 2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилинган эди. Ўша йили 2015 йил 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтди. Ўша йили кекса Ислом Каримов эъзозланган ҳолда 90,39 фоиз овоз билан президент этиб сайланди. Бироқ йилларни номлаш сиёсати халқ орасида “давлат йилга қандай ном берса, ўша соҳани барбод қилади” деган салбий тушунчани пайдо қилди. Масалан:

2010 йил – Баркамол авлод йили

2012 йил – Мустаҳкам оила йили

2013 йил – Обод турмуш йили

2014 йил – Соғлом бола йили деб эълон қилинди. Дарҳақиқат, бу йилларда Ўзбекистон ҳукумати туғулишни кескин камайтириш мақсадида аёлларни яширинча, баъзан мажбуран бичиш (стерилизация) амалиётларини олиб борган эди. “2014 йил 1 июлдан бошлаб республикада, МДҲнинг бошқа давлатларидек, тирик ва ўлик туғилиш мезонлари қабул қилинди” (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 2014 йил). Бола саломатлиги борасида “мезон” қабул қилиниши ҳам ўша йилларда давлат бу соҳага жиддий эътибор қаратганини англатади. Бундан бошқа бир талай далиллар ҳам борки, улар йилларни номлаш ортида шубҳали мақсадлар ётганини тасдиқлайди.

Ўтган 2021 йил ҳақида айтадиган бўлсак, халқимизни бу йилда сиёсий фаоллашганини кўрдик. Фаол журналистлар ва блогерлар адолатсизликлар ҳақида бонг ургани учун қамоққа олинди. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилиниб, адвокатлари билан кўриштирилмай, дарди тингланмай, қийноққа солинди. Уларга нисбатан адолатсизлик қилинганига президент ҳам, унинг фаол қизи ҳам биронта муносабат билдирмади. Ваҳоланки, улар ҳақидаги хабар ва янгиликлар интернет тармоқларини ларзага келтирган эди. Бу ишлар инсон қадрининг оёқости қилиниши Ўзбекистоннинг энг катта муаммоси эканлигини ўртага чиқарди. Табиийки, Мирзиёев Ўзбекистондаги мазкур муаммоларга нисбатан ўз қараши ва ечимини ишлаб чиқди. Президентнинг сўнгги чиқишларидан шу нарса аён бўлдики, ҳукумат аввалгидек Исломий ва сиёсий талаблар билан чиққан фаоллар мурожаатини кўрмаганга олади. Янги йилга “Инсон қадрини улуғлаш” номини бериш орқали маҳалла воситасида Исломий ўзликни ва сиёсий фаолликни талаб қилган кишиларни маҳалласини ўзидаёқ бостирилиб, уларнинг талаб ва шикоятлари халққа эшиттирилмайди. Уларнинг номи ва кўтариб чиққан масаласи оммага овоза бўлишига йўл қўйилмайди.

Маҳалла нима учун фаоллаштирилади?

Маҳалла ҳақида айтадиган бўлсак. Маҳалла мусулмон ўзбек халқининг қадимдан шаклланиб келган ўзини-ўзи бошқаришнинг муҳим институти ҳисобланади. “Бир болага етти қўшни ота-она” деган ҳикматли сўз ҳам Исломий урфдаги маҳалланинг аҳамиятини таъкидлайди. Бироқ Ислом давлатдан ажратилгач, Исломнинг ҳаётдаги таъсири ҳам тугатилди.

Аммо ҳукуматларда, бугунги Мирзиёев ҳукуматида ҳам маҳаллани барча ишнинг омили ва сабабчиси деб билиш зеҳнияти мавжуд. Чунки улар ҳар қандай жиноятнинг олдини олишнинг йўли халқни назоратда ушлаш, деб билишади. Шу сабабдан бирор жиноят содир бўлса “маҳалла қаёққа қараяпти, эл кайвонилари, зиёлилар ва участка инспектори қаерда? Нега бу шахслар билан шуғулланилмади” дейишади. Мирзиёев маҳалла билан ишлашдаги Каримов сиёсатининг хатоликларини кўрди. Бу ишдаги хато қадам акс натижа беришини англади. Устози йўл қўйган хатоларни такрорламаган ҳолда маҳалла фаолиятидан янада самарали фойдаланиш мақсадида 2020 йил 18 февралда фармон ва қарор чиқариб, Ўзбекистонда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигини ташкил этди. Бу соҳадаги ишчиларнинг ойликларини кескин оширди, халқ билан самарали ишлашлари учун барча шароитларни муҳайё қилиб берди. Мазкур вазирликдаги ишларни бош вазир А. Ариповнинг шахсан ўзи назорат қиладиган бўлди. У озгина масъулиятсизлик учун ҳам мулозимларга ҳайфсан эълон қилиб, ишларни қаттиқ назорат қилиб келмоқда.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, янги йилдан Ўзбекистонда “Инсон қадрини улуғлаш” номи остида аҳолининг дунёқараши ва сиёсий фикрларини ўрганиш бўйича янги босқичга қадам қўйилади. Бу эса, ўз навбатида, халқни Исломдан ва сиёсий ишлардан узоқлаштиришда “маҳалланинг роли” мустаҳкам омил бўлиши кутилади.

Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ ٱللَّهَ يَأۡمُرُ بِٱلۡعَدۡلِ وَٱلۡإِحۡسَٰنِ

– “Албатта, Аллоҳ адолатга ва чиройли амаллар қилишга буюрур”.                                                                                 (Наҳл:90)

إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُقۡسِطِينَ

– “Албатта, Аллоҳ адолат қилгувчиларни севади”.      (Моида:42)

Росулуллоҳ ﷺ ва у кишига эргашган халифалар маҳаллада, бозорда, давлат идораларида ва барча жойларда инсонларга адолат билан, яъни Шариат асосида муомала қилдилар. Исломга амал қилиш билан адолатни таъминладилар. Бу билан бутун башариятга Исломгина инсонни ҳақиқий маънода қадрлашини кўрсатдилар. Давлат асосланадиган мафкурада инсон қадрига юксак эътибор берилган бўлса, ҳаётнинг ҳамма жабҳасида инсонлар қадр топаверади. Бунинг учун муайян йилни “Инсон қадрини улуғлаш” деб номлашга ҳожат йўқ. Бутун инсоният ер куррасида адолатни ўрнатадиган бошқарувни кутар экан, биз мусулмонлар ана шу адолатни таъминлайдиган Рошид Халифаликка барчани даъват қилишимиз керак.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

14.01.2022й

+1
0

Related posts:

No related posts.

Tags2022 йилИнсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»Исломий урф
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Япония: глобал сиёсий инқироз воқеаларидан фойдаланиб, геосиёсий саҳнага қайтиш сари йўл очаётган давлат

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сабаб ноқонуний миграциями ёки ирқчилик?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/