Нимадан қайтмаяпмиз ака?

Нимадан қайтмаяпмиз ака?
بسم الله الرحمن الرحيم
Билол (Аллоҳ ундан рози бўлсин) “Аҳад” калимасидан бошқа сўзни билмаса–да, унинг иймони то қиёмат мўминлар тилида достон бўлмиш. Сиз азиз ўқувчи бугуннинг Билолларидан хабардормисиз?
Сиз азизларга узлуксиз билдириб келаётганимиз зиндон аҳлининг оғир 2000 йиллари. Косон. Золим шоҳга садоқатини билдириш учун мусулмонларни қийноқлар билан ўлдириш зона ходимларига одат бўлган давр.
Золим тузумга зулми билан садоқатини намоён қилган Бобоев (Қашқадарё в. Косон ш. 51-зона тартибот бўлими бошлиғи, Аллоҳ унга кифоя қилсин) режим устида. Барча мўминлар унинг зулм чиғириғидан ўтаркан, уларнинг афзали шаҳид бўлди, аксари давомли қийноққа ҳамроҳ қолди. Унинг наздидаги қайсарлардан беш киши изолятор камераларига алоҳида ёпилган эди. Узоқ кунлар икки проверкада даҳшатли калтакка рўбарў бўлишга кўникиб ҳам қолгандик. Золим талаби ҳақ йўлдан қайтариш ва гимнни айттиришдан иборат. Уч ой бир хил ранг, бир хил овозлар, бир хил талаб…
Ажабки, менга қўшни камерага этапда янги келган бир биродарни ёпдилар. Ажаблиги шундаки, янги келганиданоқ ўша режимнийни қаҳрига дучор бу биродар ё ўта илмли, тақволи ёки мислсиз саботга ошнодир.
Кунига икки проверкада ҳар бир камерадаги азизлар аёвсиз калтак остида азобланаркан, ҳар гал “қайтдингми”га жавоблари “қайтмадим” эди. Мен қўшни камерадаги ёшгина собитга тобора ҳавасим орта бошлади. Чунки у калтаклар зарбига овозсиз туриб, золимларни ғазабини орттирарди, ажабо, ким экан бу собит?!
Ойлар ўтиб, бир-биримиз билан “девор телефон” алоқасини тиклаб ҳам олдик. Мен ундан уни илми кучли, деб гумон қилганим боис баъзи муаммоларимга ечим сўрашни ниятландим, аммо бир саволидан кейин шаштимдан қайтдим. У:
– Ака, буларни ҳар гал “қайтдингми” дейишига “қайтмиман” деяпсизлар, манам Сизлардан қолмай, деб, қайтмадим, девомман, аслида нимадан қайтмаяпмиз?
На кулишга, на жавоб айтишга ҳайрон қолиб, аста жавоб бериб укамизни қаноатлантирдим. Ва у энди астойдил “қайтмиман, ўлдирсанг ҳам” дея янада жонланиб кетди.
Тўрт ой ўтиб барчамизни турли зоналарга тарқатиб, ажратиб ташлашди. Ўша укам ҳақида орадан ўн бир йил ўтиб бир биродардан эшитдим. Ўз устида яхшигина ишлаб, кўпнинг тилларида сўзланувчи азизларимиздан бўлиб “ўсибди”.
Менга Билол розияллоҳу анҳуни эслатган укамиз ҳақида ҳозиргача эслаб маза қилиб ҳикоя қилиб келаман.
من المؤمنين رجال صدقوا ما عاهدوا الله عليه فمنهم قضى نحبه ومنهم من ينتظر وما بدلوا تبديلا
– “Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У Зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”. (Аҳзоб:23)
(Сизларга ҳам маза қилиб сўзлаганим – ўша хотиралардан)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
19.02.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ