Ўзбекистоннинг Украинадаги уруш борасидаги нейтрал позицияси
Ўзбекистоннинг Украинадаги уруш борасидаги нейтрал позицияси
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар: Озодлик радиоси 2022 йил 4 март куни қуйидаги хабарни тарқатди:
Ўзбекистон: Украинадаги урушни "нотўғри ёритган" журналист ва блогерлар ДХХга чақиртирилмоқда
Россиянинг Украинага уруши юзасидан “бетараф позиция”ни эгаллаган Ўзбекистон давлат матбуоти Украинадаги воқеаларни деярли шарҳламаяпти.
Ўзбекистон расмий идоралари воқеаларни фаол ёритаётган нашрлар ва блогерларга босим ўтказаётгани далиллари мавжуд.
Озодликка маълум бўлишича, ўтган дам олиш кунлари бир неча журналист ва блогер Тошкентдаги ДХХ тергов бўлимига чақиртирилиб, Украинадаги воқеаларга оид мақолалар юзасидан огоҳлантирилган.
Ўз хавфсизлиги туфайли исми ошкор этилмаслигини сўраган журналистлардан бири Озодликка 28 февраль куни Тошкентдаги ДХХ тергов бўлимига суҳбатга боргани, суҳбат давомида Украина воқеаларини “вазмин, нейтрал” позициядан ёритиш талаби қўйилганини айтди.
“Нозик мавзу, шунинг учун иложи борича нейтрал бўлинглар, деган гап бўлди ”, — дейди блогер.
Бундан олдин ижтимоий тармоқларда ҳам айрим блогер ва журналистлар ДХХга чақиртирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Изоҳ: Ўзбекистон ҳукумати Украинадаги уруш борасида бетараф позицияда туришини билдирди. Чунки Ўзбекистон раҳбарлари бу урушга муносабат тўғрисида ноқулай вазиятда қолишди. Унга нисбан босқинчилик уруши деган муносабатни билдиришса, “катта акалари” Россиядан яхшигина дакки ейишади! Бу урушни қўллаб–қувватлайдиган бўлишса, океан ортидаги мустамлакачи зўравон Америка ва ғарбни норози қилиб қўйишдан қўрқишади. Шунинг учун расмий Тошкент бу урушга нисбатан нейтрал позицияни эгаллашга мажбур бўлди, дейиш мумкин. Яъни Ўзбекистон раҳбарлари Россияни ҳам, Американи ҳам рози қилишга уринишмоқда. Бирданига икки қайиққа қадам қўйганнинг аҳволи қийин бўлади ўзи! 25 февраль куни президент Мирзиёев Россия президенти Путин билан ўтказган телефон мулоқотидан кейин Кремл Мирзиёевнинг Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига нисбатан тушуниш билан муносабатда бўлаётганини билдирди. 26 февралда эса Ўзбекистоннинг ҳукумат нашри “Халқ сўзи” газетасининг интернетдаги русча саҳифасида “Россия инсониятни учинчи жаҳон урушидан қутқаради” сарлавҳали мақола чиқди. Натижада айрим тармоқ фаоллари ҳукумат нашрини Россия президенти Владимир Путин ва унинг мустақил давлатга агрессиясини қўллаб-қувватлашда айблаб чиқди. ДХХнинг рус агрессиясини қоралаётган блогер ва журналистларни чақириб, огоҳлантиришига сабаб шу.
Ваҳоланки, Ўзбекистон ҳокимлари босқинчи Россия Сурияни бомбардимон қилиб, мусулмонларни, болалар, аёллар, кексаларни қирғин қилган ва қилаётган бир пайтда нейтрал позицияни эгаллашмаган эди. Аксинча, Россиянинг бу қонхўрлигини оқлаб, Суриядаги мусулмонларга “террорчи”, “экстремист” деган ёрлиқларни ёпиштиришди ва ҳамон ёпиштириб келишмоқда! Америка Афғонистонни босиб олиб, бомбалар ёғдириб вайрон қилиб, минглаб тинч аҳолини, гўдаклар, кексалар ва аёлларни қирғин қилганида ҳам Ўзбекистон ҳукумати нейтрал позицияни эгалламаган эди! Аксинча босқинчи Американинг Ўзбекистон жанубидаги Хонободда ҳарбий база очишига рухсат берди. Афғонистондаги мужоҳидларга эса “террорчи” деган ёрлиқни ёпиштирди! Чунки бу ҳокимлар мусулмонларга бегонадир, улар биздан эмас, биз улардан эмасмиз!
Украинадаги урушнинг мустамлакачи давлатлар ўртасидаги манфаатлар кураши эканлиги шундоқ кўриниб турибди. Бу ботил билан ботил ўртасидаги урушдир. Америка Россияни гиж–гижлаб, уни бу уруш боқоғига ботирди. Украина ва Европани ҳам ботирди. Буни Ўзбекистон ҳокимлари ҳам кўриб туришибди. Лекин хўжайинларидан қўрқиб, ҳақиқатни айтишмайди!
Капитализм системасини таг–томири билан суғуриб ташлаб, мустамлакачиликка барҳам берилмас экан, инсониятнинг боши қонли урушлар, зулм, мусибатлардан чиқмайди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан бутун инсониятни бу зулматлардан Ислом тузуми Нурига олиб чиқишини сўраб қоламиз. Бу Аллоҳ учун асло қийин эмас. Ислом низоми ҳаёт майдонига қайтса, ботил тузумларнинг барчаси йўқ бўлиб кетади.
وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ ۚ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا
«Яна айтинг: «Ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (яъни, куфр) ўчиб-йўқолди. Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир» (Исро:81).
Ҳизб ут–Таҳрир марказия медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми