Халифалик Давлатида моллар
Халифалик Давлатида моллар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Байтулмол девонларининг қисмлари
Нафақотлар қисми
Нафақа қилиш жиҳатига ва байтулмол зиммасига ҳақли бўлган молга тобе бўладиган иккинчи қисм девонлар, бўлимлар, идоралар ва қуйидаги ҳақли бўлган муассасаларни ўз ичига олади.
Дорул хилофа девони
Бу девон қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) Дорул хилофа;
б) Маслаҳатчилар идораси;
г) Тафвиз (халифа ўз ҳуқуқини унга берадиган) муовини идораси;
д) Танфиз (ижро қилувчи) муовини идораси.
Давлат манфаатлари девони
Бу девон қуйидагиларни ўз ичига олади;
а) Жиҳод амири бўлими;
б) Волийлар бўлими;
г) Қозилар бўлими;
д) Давлат манфаатлари бўлими ва унга тобе бўлган бошқа бўлимлар, идоралар ва умумий қулайликлар бўлими.
Ато – бериладиган ҳақлар девони
Бу халифа ҳақ беришни лозим кўрган камбағал, мискинлар, муҳтожлар, қарздорлар ва йўловчи мусофирлар, деҳқонлар ҳамда корхона эгалари, хуллас, халифа уларга ҳақ беришда мусулмонлар учун манфаат бор деб билган кишиларнинг қайднома дафтарлари юритиладиган девондир. Бу юқоридаги учта девонга фай ва хирож девонининг киримларидан сарфланади.
Жиҳод девони
Бу девон қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) Асос солиш, тузиш, тайёрлаш, машқ қилдириш учун қўшин девони;
б) Қуролланиш бўлими;
в) Қурол саноати бўлими.
Бу девонга барча биринчи қисм девонларининг киримларидан сарфланади. Ва яна бу девонга фай ва хирож киримларидан сарфланади. Чунки бу девон бадал (эваз) билан ва бадалсиз байтулмолдан ҳақдор бўлган девондир. Шунингдек, бу девонга ҳимоя қилинган умумий мулкчилик ва яна садақот девонлари киримларидан ҳам сарфланади. Чунки бу девон оятда келган саккиз синфнинг биридир.
إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيل…ِ"
– “Албатта садақалар (закотлар) камбағаллар, мискинлар, садақа йиғувчилар, қалблари Исломга улфатланувчилар, қуллар, қарздорлар, Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчилар ва йўловчи мусофирлар учундир”. (Тавба:60)
Садақотларни сарфлаш ўринлари девони
Бу девонга садақотлар бўлганда садақотлар девони киримларидан сарфланади.
Умумий мулкнинг сарф қилинадиган ўринлари девони
Бу девонга халифа шаръий аҳкомга мувофиқ уни ижтиҳодига кўра, умумий мулк девони киримларидан сарфланади.
Фавқулодда ҳолатлар девони
Бу девон зилзила, тўфон, очарчилик ва шуларга ўхшаш мусулмонларга келган фавқулодда ҳолатларни ўз ичига олади. Бу фавқулодда ҳолатларга фай, хирож ва умумий мулк девонлари киримларидан сарфланади. Агар бу икки девонда мол мавжуд бўлмаса, мусулмонларнинг молларидан ишлатилади.
Умумий мувозанат, умумий ҳисобот ва назорат девонлари
Умумий мувозанат девони давлат киримлари ва давлат молларини сарф қилиш ўрнини белгилаш борасида Халифанинг ижтиҳодига мувофиқ давлатнинг келажак мувозанатини тайёрлайдиган, шу мувозанат билан киримлар ва амалий умумий нафақаларни солиштирадиган, давлат киримларини, давлатнинг амалий нафақалари натижасини текширадиган девондир. Бу девон дорул хилофа девонига бўйсунади. Умумий ҳисобот девони эса, давлат назорат қиладиган, яъни давлатнинг мавжуд ашёларини, эҳтиёжларини, киримларини, сарфларини ва уларнинг рўёбга чиққан ва рўёбга чиқишга тааллуқлиларини ҳисоб қиладиган девондир.
Назорат девони давлат молларини ва манфаатларини ҳисоб-китоб қилувчи баёнотларни ҳамда мавжуд нарсаларни (активини), буларнинг тўғрилигини, талабларини, кирим ва сарф харажатларини аниқ текшириб турувчи, шунингдек, идорий ишларда давлатнинг барча девонларини, идора бўлимларини, ишчи-хизматчиларни муҳосаба ва назорат қиладиган девондир.
Булар Халифалик Давлатинннг умумий шаклдаги молиявий девонларидир. Бу девонларни барпо қилиш далилларига келсак, бу девонлар идорий услублардан бир услуб ва ишни бажариш воситаларидан бир воситадир. Расулуллоҳ ﷺ ўзлари бевосита идорани бошқарганлар ва бу идорага молиявий жиҳат ва ундан бошқасига бўлган котибларни тайинлаганлар.
Дарҳақиқат, биз девонларнинг ташкил топиши баҳсида Расулуллоҳ ﷺ молиявий жиҳатга котиб қилиб белгилаган кишиларни зикр қилиб ўтдик. Лекин анфол, ғанимат, фай, жизя, хирожни мубоҳ қилиш, молларни кофирлардан мусулмонлар учун олинадиган мустаҳиқ мол эканлиги ҳақида ва закотни вожиблигини ҳамда закот бериладиган кишига ва умумий мулкка далолат қилувчи оят ва ҳадислар “далолатул илтизом” билан (яъни лафзий маънони лозим тутувчи зеҳний маъно билан) идорий услубларни тузиш мубоҳ эканлигига далолат қилади. Чунки бу услублар аслнинг бир жузъидир ва аслга киради.
Халифанинг бу услублардан олиши ва бу молларни ҳосил қилиш, сақлаш, тақсимлаш, сарфлаш учун лозим деб билган услубни табанний қилиши жоиздир. Дарҳақиқат, девонларни барпо қилиш ва табанний қилиш хулафои рошидинлар замонасида, саҳобаларнинг кўз ўнгида, улар инкор қилишмаган ҳолда содир бўлган.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
15.03.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми