Эй Ливандаги жинояткорлар, маҳбусларни қийноққа солишни бас қилинг!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эй Ливандаги жинояткорлар, маҳбусларни қийноққа солишни бас қилинг!
Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими «Румия қамоқхонаси»да эътиборсизлик туфайли ўлган маҳбуслар сонининг сўнгги уч ҳафта ичида етти нафарга етганини, уларнинг аксари мазлум мусулмонлар бўлганини таъкидлар экан, матбуот баёноти нашр қилиб, унда Ливандаги коррупциячи режимга бундай мурожаат йўллади:
«Сиз мусулмон маҳбусларни дарҳол озод қилишингиз керак эди. Аммо бунинг ўрнига уларни ўлдирдингиз ва шу орқали терроризмга қарши курашаётганингиз билан америкалик хўжайинларингиз учун уларни қурбон қилдингиз».
Баёнотда мусулмон маҳбуслар оилаларига ҳам мурожаат қилинди:
«Бу ёлғончи сиёсий элитага қарши чиқмоғингиз вақти келди. Чунки улар сизга ваъдалар бериб, хомхаёлларга мубтало қилишяпти, охир-оқибат ваъдалари сароб бўлиб чиқяпти. Ҳуқуқ ҳимоячиларига келсак, биз овозингизни деярли эшитмай қолдик… Ёки сиз хўжайинларингиз, қўллаб-қувватлайдиган молияловчиларингиз кун тартибига мувофиқ ҳаракат қиласизми?!
Аслида, давлатнинг вазифаси инсонлар ишларига ғамхўрлик қилиш эди. Бироқ, Ливан давлати солиқчи ва золим давлат. Давлатга қарашли партиялар ва у билан бирга ишловчи ташкилотлар мисоли шахмат пиёдаларидир. Ғарбдаги хўжайинлари улардан баъзиларини ўз режалари ва лойиҳалари асосида ўйнатаётган бўлса, баъзиларини шахсий манфаати ва фойдаси йўлида ўйнатишяпти.
Аммо ақлирасо инсонлар эса, мазлум маҳбусларни озодлиги учун жиддий ҳаракатга келмоқлари, ҳалол инсонлар бу мазлумларга ёрдам бериш учун саъй-ҳаракат қилмоқлари ва Ливан қамоқхоналаридаги қонхўрликка чек қўймоқлари керак».
Матбуот баёноти сўнггида қуйидагилар таъкидланди:
«Шубҳасиз, Аллоҳнинг изни ила, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидаги Ислом бошқаруви яқинлашмоқда. У бу каби қилмишларни олдини олиб, ҳар бир жиноятчини – шаъни қанчалар баланд бўлмасин – жазолайди, мазлумларга ёрдам бериб, икром кўрсатади ва ишларини ғамхўрлик билан бошқаради».
Роя газетасининг 2022 йил 9 март чоршанба кунги 381-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ