Фаластин маъмурияти Фаластин аҳлини ҳаромдан бошқа нарсага етакламаяпти

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Фаластин маъмурияти Фаластин аҳлини ҳаромдан бошқа нарсага етакламаяпти
Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими 2022 йил 18 март куни ўзининг расмий сайтида нашр қилган матбуот изоҳида бундай дейди:
«Бугун 2022 йил 18 март жума куни эрталаб Фаластин маъмурияти «Саккизинчи Халқаро Фаластин Марафони», деб атаётган тадбирини бошлади. Байтлаҳм шаҳрида ўтказилган ушбу тадбирда араб ва ажнабий марафончилар Умматга ва Фаластиннинг иболи аҳлига бегона уятли кўринишда эркак-аёл аралаш ҳолатда иштирок этишди. Афтидан, босқинчи яҳудийлар ҳам, Ғарб ҳам бизнинг номусимизга дахл қила олишолмаётган ишни Фаластин маъмурияти ўз зиммасига олган кўринади. Чунки у таълим вазирлиги билан ҳамкорликда муборак заминда эркак-аёл аралаш марафон тадбирини ўтказишга очиқдан-очиқ ва жуда ҳайрон қоладиган равишда амалга оширишга қаттиқ турди. Тадбирнинг на одамлар норозилигига учраганига парво қилди ва на Аллоҳнинг покиза шариатига зид келганига! Бу режим муборак тупроққа оёқ қўйганидан буён Фаластин аҳлини ҳаром ишлардан бошқа нарсага етакламаяпти. У беқарор хавфсизлик келишувидан тортиб, солиқлар ва юқори нарх-наволаргача барча ҳаром ишларни содир этмоқда. Мана, кўчалар ва университетлар майдонларида юзлаб ҳаёсиз кимсаларнинг марафонини ўтказиш билан навбатдаги ҳаромни содир этмоқда. Булардан ташқари, хотин-қизлар ташкилотларига ва седавчи аёлларга мутлақ эркинлик бериб қўйиб, оилалар бузилишига олиб келувчи қонунни тасдиқлашга омадсиз уринишларни олиб бормоқда. Бу режим Ғарб ва босқинчи яҳудийлардан фойдаланган ҳолда Фаластин аҳлининг ўзига қарши уруш қиляпман, деб билаётган бўлса, хато қилади. Йўқ, балки у Аллоҳга, Росулига ва аҳкомларига қарши уруш эълон қилди. Бас, бу режим Аллоҳга, Росулига ва Аллоҳнинг дўстларига қарши уруш қилишнинг оқибати қандай бўлишини бир тасаввур қилиб кўрсин!
Роя газетасининг 2022 йил 23 март чоршанба кунги 383-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб