| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

  • Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Бизни хўп алдадилар, бизлар кўникдик!

Бизни хўп алдадилар, бизлар кўникдик!

By htadmin
25.05.2022
680
0
Share:

Бизни хўп алдадилар, бизлар кўникдик!

بسم الله الرحمن الرحيم

Конфет қоғозларидан “пул” ясаб, олди-сотди қилиб ўйнаётган набираларимни “бозор”ини томоша қилиб, роса ҳузурланиб кулдим ва ҳовлидаги чорпояга ўтириб ёнбошладим. Дарвозамизни кимдир қоқиб, мени чақирди. Овозидан танидим, яқиндагина йигирма бир йил “ўтириб” чиққан қайсаргина тақдирдош ошнам эди. Супага ўтирар-ўтирмас, анави набираларимнинг “ақллари”га менинг муносабатимни сўрашга улгурди. Мен “ҳа энди бола-да,  бола” дегандим, ошнам болаларнинг бу ўйинидан бир дунё фожиа ясаб бердики, ҳайратим ортиб дўстимга чой қуйишни ҳам унутибман.

Мен ўша қайсарнинг ҳикоясини сиз азизларга “иссиғи”да етказмасам, ёрилиб кетишимдан қўрқдим. Ва сизлар ҳам ибратли кўринса ёрилиб кетишингизнинг олдини олиб бошқаларга улашинг:

Сен жўра, манавиларнинг гўдаклик ўйинидан бироз кулгандек бўлдингми? дея “суғурилиб” кетган тишлари туфайли тили калдираб сўз бошлади. Аслида, булар ўз ўйинларидаги конфет қоғозларини пул эмаслигини яхши билишади. Аммо сен шунча “ўтириб” ҳам калланг буларникидан баттар хароблигича қолибди деганди:

– Ҳой чатоқ, шукр қил уйимдасан, бўлмасам…, дегандим, у бироз табассум билан шаштимни қайтариб гапида давом этди:

– “Берди”сини айтгунимча “бўлмасам”ингни қўйиб тур. Қани айтчи, манавиларнинг “пули” билан чўнтагингдаги пулларнинг нима фарқи бор? деб савол берди. Мен:

–  Ўзинг яхши биласан-ку? деб юзимни нураб кетаёзган пахса деворга бурдим. Шунда ошнам ўзгариб, жиддийроқ тусда:

–  Ҳар иккисининг жинси қоғозлиги туфайли вообще фарқи йўқ, фақат набираларинг ўзларини “алдаётган” бўлса, инсониятни бугунги “тепа”дагилар алдаяпти. Чунки ҳақиқий пул деган нарса ўз жинсида қийматини сақлаб турувчи бўлади. Ўзинг бир эслаб кўр, ўриснинг эски пуллари неча бор одамларнинг уйини куйдирди. Ўзимизнинг купон пуллар ҳам кези келганда кетингни артишга ярамай ахлатга айланмадими? Ахир уларни “ўтмас” қилишганида манавиларнинг “пуллар”идан фарқи қолмай хазонга  айланди-ю. Агар пулнинг жинсида қиймат бўлганида эди, ҳечам қадрсизланмас эди ва ўтмас пулга айланмас эди. Мана, бугунги кунда ўзбек пулини олиб ўрисга ўтсанг, бир дона нон ҳам сотиб ололмайсан, тўғрими? Анави ҳазорати синиб, шарти кетиб, парти қолган американгнинг, европангнинг пулиям эртага шу аҳволга тушишига шубҳанг борми? Оламга зўравонлиги борлиги учун қоғози темир сандиқларда эъзозланиб турибди, холос. 100 йил аввал ИСЛОМ ҳаётдан кетгач, “одам йўғида шуям одам” деб мажнунни ҳам куёв қилишганидек, БУЮК ДАВЛАТ йўғида буларинг давлат бўлиб, раҳбарлари аҳмоқ калласи билан оламга “куёв” бўлиб танилиб турибди-да, ошна! Эсла, Аллоҳнинг шариати бутун оламни бошқарганда ота-боболаринг чўнтагида қанақа пул бўлган? Халталарда олтин тангалар, кумуш тангалар бўлган, тўғрими? Ўшани пул десанг арзийди. Ўша доруломон замонларга манавиларнинг долларидан бир сандиқ олиб бориб қолсанг, бир дона нон учун бор “пул”ингни берсанг ҳам сотиб ололмас эдинг! Аммо ўша боболаримиз пулидан ҳозир бир халтасини олиб қайси юртга борсанг ҳам ошиғинг олчи бўлаверади. Чунки Ислом Давлати пулининг жинси олтиндан бўлгани учун қиймати ҳануз ўзгармаган, ошна!

Мен бу қайсарнинг гапидан этларим увишиб, анави набираларим устидан кулганимга пушаймон бўла бошладим. Ва дўстимнинг суҳбати янада жозибалашаётгани учун кампиримга “ҳой, кампир, ширин қилиб, дўппидек ош қил” деб ялтоқланиб кетдим. Ошнам ошга иштаҳаси очилдими ё суҳбатнинг қизиғига энди киришдими, “йўғе, ошга овора бўлма” деган ўзбекчиликни қилмай қўяверди. Ва гапнинг янада “дадахўжа” сини бошлади. У ямоқ кўйлаги ёқасини галстук тақишга тайёрлагандек тўғрилаб, яна гапида давом этди:

– Шунақа, ошна! Бизни хўп алдадилар, бизлар кўникдик. Бу гаплар ҳали ҳолва. Дўстим, билсанг бу кофирлар инсониятга БАХТ деган нарсаниям чатақ қилиб танитди. Ўзинг бир суриштириб кўр, ошна! Масжиднинг имомидан “тақсир, бахт деганда нимани тушунасиз?” деб сўра. Анави кофирларнинг орзуларини бирма-бир санаб чиқади. “Оила, бола-чақа, маҳалла кўй, эл юрт тинч ва фаровон, дастурхонларимиз тўкин-сочин, умримиз узоқ ва бойу бадавлат бўлайлик” дейди. Бу кофирлар бахт, деб танитган машина, қасрлар, гўзал аёллар, туганмас бойликларга ким етади-ю, ким ўша “бахт” кетидан итдек чопиб, ўлиб кетади. Аммо боболаримизга Ислом танитган бахтга эса, барча инсоният ета олади, фақат хоҳласалар бас. Албатта етади. У Аллоҳ Таоло танитган Ўзининг розилиги ортидан бериладиган ЖАННАТдир. Унга ёшу қари, бойу фақир, оқу қора, ҳатто туғилибоқ ўлган гўдакдан тортиб ўлим тўшагида ётган қария ҳам етиши мумкин. Э ошна, Аллоҳ Субҳанаҳу танитган БАХТга ҳатто мажнун ҳам ета олади. Қолаверса, манави аҳмоқлар айтаётган “бахт”ни йўқотиб қўйишинг ҳеч гап эмас. Ёки энди етганингда ўзинг қабрга кетиб, “бахтинг”дан маҳрум бўлишинг мумкин. Аммо Ислом белгилаган БАХТ қўлга киритилса, сендан кетмайди ёки сен ундан узоқлашмайсан. У бахт майдонида лаззатлар ўсгувчи, кечаги еганинг анор эртасига ундан-да зиёда лаззатли бўлгувчидир…

Дўстим гапини шу еригача турли далиллар келтириб, узоқ сўзладики, ҳатто ошимиз ҳам дастурхонга қўйилишга улгурди. Ошнамнинг гапига зимдан қулоқ солиб турган набираларим ўйинларини аллақачон тўхтатиб, “пуллари”ни йиртиб ташлашибди.

اعْلَمُوا أَنَّمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا لَعِبٌ وَلَهْوٌ وَزِينَةٌ وَتَفَاخُرٌ بَيْنَكُمْ وَتَكَاثُرٌ فِي الْأَمْوَالِ وَالْأَوْلَادِ ۖ كَمَثَلِ غَيْثٍ أَعْجَبَ الْكُفَّارَ نَبَاتُهُ ثُمَّ يَهِيجُ فَتَرَاهُ مُصْفَرًّا ثُمَّ يَكُونُ حُطَامًا ۖ وَفِي الْآخِرَةِ عَذَابٌ شَدِيدٌ وَمَغْفِرَةٌ مِّنَ اللَّهِ وَرِضْوَانٌ ۚ وَمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلَّا مَتَاعُ الْغُرُورِ ‎﴿٢٠﴾‏ سَابِقُوا إِلَىٰ مَغْفِرَةٍ مِّن رَّبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا كَعَرْضِ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ أُعِدَّتْ لِلَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ ۚ ذَٰلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَن يَشَاءُ ۚ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ

– “Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (ёғиши сабабли униб чиққан) ўт-ўлани кофирларни ҳайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнгра у қурир, бас уни сарғайган ҳолда кўрурсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур. (Ҳаёти дунёнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Ҳаёти дунё эса, фақат алдагувчи матодир. (Эй инсонлар), Парвардигорингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва ернинг кенглиги каби бўлган жаннатга шошилингиз! Бу (яъни ваъда қилинган мағфират ва жаннат) Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга ато этур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир”. (Ҳадид:20-21)

(Бу ошнам билан тенг қамалиб, бирин кетин озодликка чиққан бўлсак ҳам, мен уни бирор зонада кўрмаганман. Айтишича, камерали режимда тўққиз йил олим йигитлар билан бирга ўтирган экан)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

25.05.2022й

Tagsбизлар кўникдик!Бизни хўп алдадилар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Хидоят ёки залолатни танлашликда инсонда ихтиёр бор

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусибатлар мўминнинг иймонига яраша бўлади

  • МАҚОЛАЛАР

    Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, деган гап қанчалик Исломга мос?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • 01.06.2026

    АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • 01.06.2026

    АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • 01.06.2026

    Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/