Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини: Ғарб, феминистик ташкилотлар ҳамда ҳукмдорлар муслималарга қарши фикрий террорни қўллаб, уларни йўлдан оздиришмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини: Ғарб, феминистик ташкилотлар ҳамда ҳукмдорлар муслималарга қарши фикрий террорни қўллаб, уларни йўлдан оздиришмоқда
2019 йил 9 октябр чоршанба куни Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бирзайт университети талабалари доирасидаги Ал-Ваъй гуруҳи сиёсий интеллектуал йиғин ўтказди. Фаластин заминидаги хотин-қизлар ва улар йўлиқаётган сўнгги пайтдаги фитналар мавзусидаги йиғинга Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластин матбуот бўлими аъзоси муҳандис Боҳир Солиҳ мезбонлик қилди.
Боҳир Солиҳ вақти-вақти билан ўтказилиб турадиган кампанияларга ойдинлик киритди. Унга кўра, бундай кампанияларда аёлга нисбатан адолатсизлик қилинаётганига ва номус ҳимояси учун қотилликка қўл уриш ҳолатлари кузатилаётганига эътибор қаратилади. Ишлар шу даражада бўрттириб кўрсатиладики, воқеа-ҳодисаларни кузатиб бормаган киши – бу ерда катта, хатарли муаммо бор, бу муаммо Фаластиндаги аёлни ўз домига тортишидан олдин тезда унга қарши курашилмоғи лозим, деган хаёлга бориши мумкин. Боҳир Солиҳ воқеа-ҳодисаларнинг – гўёки бу ишларга ислом сабабчидек – аёлга нисбатан зўравонлик қилинишига қарши курашиш баҳонасида ислом ҳукмларига ҳужум қилишга олиб борадиган даражада таъвил қилинаётганини қоралади.
Йиғинда маъруза қилар экан, Боҳир Солиҳ феминистик ташкилотлар ва аёллар ҳаракатлари ҳақида танқидий саволларни кўтарди ҳамда бундай деди:
«Нега бу ташкилотлар марҳума қиз Исро Ғариб масаласига эътиборни қаратишади-ю, аммо Саудиядаги эркин аёллардан ташқари, бошқа муслималарга эътибор қаратишмайди, масалан, таҳқирона тарзда ҳибсга олиниб, икки ойдан буён қамоқда сақланаётган Ало Башир хоним масаласи, ваҳшиёна ўлдирилган муҳандиса Навин Аворида масаласи ҳамда покистонлик ажойиб олима Офият Сиддиқий масаласи каби?!
Жамиятимизда бошдан кечираётганимиз муаммолар фақат хотин-қизлар муаммосидан иборат эмас, шунгагина чекланмайди. Балки гиёҳванд моддалар, қотиллик жиноятлари, коррупция, зулм каби муаммолар талайгина. Бу муаммоларнинг барчасига Ислом сабабчи эмас, балки Исломнинг йўқлиги сабаб. Чунки Ислом татбиқ этилмаяпти, аксинча, унинг ўрнига капиталистик демократик тузум татбиқ этилмоқда».
Боҳир Солиҳ яна қуйидагиларни таъкидлади:
«Дунёда аёлнинг ҳурмат-иззатини ўрнига қўйган ва ҳуқуқларини муҳофаза қилган Исломдек тузум йўқ. Ислом эркак ва аёлга раҳм-шафқат қилувчи диндир, у рози бўлиб ихтиёран қабул қилинадиган диндир. Исломни мажбуран қабул қилдирилган ҳеч ким йўқ. Бинобарин, шариатга мурожаат қилиш ҳаққи ишонч ва розиликдан келиб чиқади. Шариат қонун чиқариш ҳуқуқини шу ҳуқуқ эгасига, яъни, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога берди. Бироқ феминистик ташкилотлар ва фаол аёллар муслималарни илмонийликка итоат қилишга ва Ғарб мафкурасини қабул қилишга мажбур қилишяпти, ваҳоланки, мусулмонлар бу мафкурага ўзларининг биринчи душманлари ўлароқ қарайдилар. Шунингдек, бу ташкилотлар ўз қарашларини зўрлаб ўтказиш учун куч ва зўравонлик йўлини тутишяпти. Бунга яқинда никоҳ қуриш ёшини кечиктиришгани каби қонунчилик ва қонунларини мажбуран жорий қилишаётгани мисол бўлади».
Боҳир Солиҳ қуйидагиларни хулоса қилди:
«Ғарб, феминистик ташкилотлар ва ҳукмдорлар қаноатли, розия ва мўмина бўлган муслималарга қарши фикрий террорни қўллашяпти. Уларни Ғарбнинг либерал фикрларини қабул қилишга мажбурлашяпти. Ҳолбуки, бундай фикрларнинг қибласи Париж, Лондон ва Вашингтондир. Гўё Ғарбда хотин-қизларни жуда бахтли яшаётган қилиб кўрсатиш билан уларни алдашга, йўлдан оздиришга уринишяпти, ҳолбуки, Ғарбдаги аёллар ҳолати бунинг акси, чунки улар қон йиғлашади».
Шунингдек, Фаластин политехника университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи «Муслима, мўмина, қонита, тоиба, обида бўл» номли намойиш ҳам ўтказдилар. Намойишда Ал-Ваъй гуруҳи ёшлари феминистик ташкилотларга мурожаат йўллаб, «сизлар динимиздан узоқсиз, қадриятларимизга бегонасиз, бас, мусулмонлар аёлларига сизни кимлар вакил қилди», дея бу ташкилотларнинг асл сифатларини очиқ айтишди.
«Аскарлари бизнинг опа-сингилларимиз номусини топтаган ва Умматимиз қонини ҳалол қилиб олган давлатлар томонидан молиялаштирилувчилар бизнинг вакиллар эмас. Бизни ёлғон тарғиботлару сохта шиорларингиз билан ҳаргиз алдолмайсиз. Бизнинг вакиллар Исломни ўзларига манба, ҳалол-ҳаромни ўлчов қилиб олган муслима, мўмина, қонита ва обида аёллардир», дейилди мурожаатда.
Роя газетасининг 2019 йил 16 октябр чоршанба кунги 256-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб