| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Суданнинг 2023 йил учун бюджети – янада кўпроқ танг-бахтсизлик ва жавобгарликдан воз кечишдир

Суданнинг 2023 йил учун бюджети – янада кўпроқ танг-бахтсизлик ва жавобгарликдан воз кечишдир

By htadmin
22.02.2023
676
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Суданнинг 2023 йил учун бюджети – янада кўпроқ танг-бахтсизлик ва жавобгарликдан воз кечишдир

Устоз Абдуллоҳ Абдураҳмон Тандилий

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти

Судан Трибьюн веб-сайтининг хабар беришича, 2023 йил 30 декабр жума куни Судан молия вазирлиги 2023 йил учун бюджет лойиҳасининг Вазирлар кенгашига топширилганини эълон қилди. Судан ахборот агентлиги маълумотига кўра, Кенгашнинг ихтисослашган қўмиталари ва секторлари ушбу бюджетни муҳокама қилишлари, сўнг очиқланмаган жадваллар бўйича уларни тасдиқлашга ҳозирлик кўриш учун ўз фикрларини билдиришлари кутилмоқда. Молия вазирлиги мутасаддилари ўтган йилнинг 20 январида тасдиқланган 2022 йил бюджетининг инфляция суръатини пасайтириш, халқ турмушини яхшилаш ва миллий валюта курсининг хорижий валюталар қийматига нисбатан барқарорлигини таъминлашга қаратилганини таъкидлашган эди. Тўғри, солиқ сиёсати валюта курсини барқарорлаштиришга ҳамда сўнгги йилларда биринчи марта инфляцияни 100 фоиздан пастлатишга муваффақ бўлди. Бироқ, бунинг муқобили ўлароқ, бугунги кунда турмуш тарзи ва ҳаётнинг қаттиқ инқирозидан шикоят қилувчилар жуда кўпайиб кетди, аҳолининг аксар қисми инқироздан азоб чекмоқда. Мутахассислар инфляция суръатининг пасайишини рецессия-турғунлик ҳолати билан изоҳладилар ҳамда бу ҳолатнинг бозорларга зарба бериши ва маҳаллий валютанинг харид қийматини пасайишига олиб келишидан огоҳлантирдилар…

2022 йил 10 декабрда Судан Трибьюн молия вазирлигидан иқтибосан хабар қилишича, Судан режими 2023 йилга мўлжалланган бюджетда солиқлар, давлат божлари, олтин ва нефть тушумларида ўз аксини топган даромадларга таянишга қарор қилган. Халқаро ҳамжамият эса, Хартумни қўллаб-қувватлашини фақат инсонпарварлик ёрдамларига чеклади ва бундан илгари 2021 йил октябрдаги ҳарбий тўнтаришдан сўнг миллиардлаб долларлик ёрдам ва кредитларни тўхтатиб қўйган эди. Шу билан бирга, Суданнинг қарийб 50 миллиард доллар қарзидан кечиш жараёни ҳам тўхтатилган. Мoлия вазирлиги маслаҳатчиси Абдуллоҳ Иброҳим матбуот баёнотида – келаси йил учун мўлжалланган бюджетни қабул қилиш ички даромадлар бўйича амалга ошишини, бунинг учун солиқлар, божхона, маъмурий йиғимлар ҳамда олтин ва нефть даромадларидан маблағларни кўчириш зарурлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мoлия вазири давлат муассасалари ходимларининг иш ҳақини кўриб чиқиш учун комиссия тузиб, уларни давлат бюджетини сарфлашда янги тушунча қабул қилиш ва солиқ ҳимоясини кенгайтиришга чақирган. Ўтган йилнинг 11 сентябридан бери йирик шаҳарлар бозорлари кенг қамровли ёпилишларга дуч келган.

Судан узоқ вақтдан бери давом этаётган иқтисодий кризисда яшамоқда. Ижтимоий ҳимоя тармоқларининг заифлиги туфайли кризиснинг аҳолига таъсири чидаб бўлмас даражага етди. БМТ агентликлари ва гуманитар ташкилотлари ҳисоботларига кўра, юртда 14 миллиондан зиёд инсон қаттиқ очликдан азият чекмоқда.

Аввалроқ молия вазири Жибрил Иброҳим 2023 йил учун мўлжалланган бюджет ички ресурсларга таянган ҳолда тасдиқланганини айтган, бироқ халқаро қўллаб-қувватловнинг тўхтатилиши манзарасида иқтисодий шарт-шароитлар жиддий оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирган эди. Ўшанда у пул массасини қаттиқ назорат қилиш оқибатида дефляция (Пулнинг харид қобилиятини ошириш мақсадида пул массасидан ортиқча қисмини муомаладан чиқариш) кўрсаткичлари ва валюта тебранишлари бўлиши мумкинлигини, ўз навбатида, бу иш ўринларининг йўқолишига ҳамда завод-фабрика ва компанияларнинг ёпилишига олиб келишини, бу эса иқтисодий муаммоларнинг чуқурлашишига сабаб бўлиши мумкинлигини тахмин қилганди.

Бу хабарлардан даҳшатли ҳалокатнинг ҳамда одамларни кутаётган бахтсизликнинг кўлами сезилиб турибди. Мусулмонлар иши инсон ўйлаб топган қонунлар ва Халқаро Валюта Фонди кўрсатмалари билан бошқарилаётган ҳамда бу фонд буйруқлари қайси юртда татбиқ қилинса, у ерга бадбахтлик ва ҳалокатдан бошқа нарса келтирмаётган экан, бунинг ҳеч бир ажабланарли жойи йўқ.

Молия вазирлиги инқилобдан сўнг халқаро ёрдамлар олмаётгани билан мақтаняпти. Ҳолбуки, аслида бу ёрдамлар Умматга бирор наф келтирганми, ахир, улар судхўрликка асосланган бўлиб, ишларимизга аралашув-ку, уларни мустамлакачи кофир юртларимизга тўла ҳукмрон бўлиш ниятида бермоқда-ку?! Давлат Халқаро Валюта Фонди ва халқаро ҳамжамият талабларини бажармоқда, ҳатто бошқа давлатлар ўз ҳокимиятларининг емириши мумкинлигидан қўрқиб татбиқ қилмаётган энг жирканч сиёсатларни Судан давлати татбиқ қиляпти.

Дарҳақиқат, хорижий кўрсатмалар очиқ-равшан бўлиб, ушбулар талаб қилинган: Нарх-навони эркинлаштириш, асосий товар ва хизмат кўрсатишлардан давлат субсидияси-қўлловини олиб ташлаш, ҳукумат харажатларини – таълим ва соғлиқни сақлашга қиладиган харажатлари кабиларни – камайтириш, миллий валюта нархини пастлатиш, ҳатто ўйнатиш, солиқларни ошириш ва иш ҳақларини оширмаслик каби. Дарвоқе, молия вазирлиги ўтган 2022 йилда тиббиётни қисман қўллаб-қувватлашни ҳам бекор қилган.

Суданда бюджет қабул қилиниши учун мoлия вазирлиги уни вазирлар кенгашига тақдим этади, вазирлар кенгаши уни тасдиқлаб, сўнг якуний тасдиқлов учун суверен кенгашга тақдим этади. Бу капиталистик демократик тузумдаги бюджетни маъқуллаш ҳолатига жуда ўхшайди. Зеро, капитализмда бюджет динни давлатдан, сўнг ҳаётдан ва жамиятдан ажратувчи ғайриилоҳий қонунга асосан қабул қилинади. Бироқ, биз мусулмонлармиз, ҳаётда ёлғиз Ислом билан яшамоғимиз лозим. Пул-мол, бу шаръий аҳкомлардан бўлиб, уни ўйнатиш ҳам, муомалада куфр қонунлари асосида қўллаш ҳам асло жоиз эмас. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:

«لَا تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ: عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلَاهُ، وَعَنْ عِلْمِهِ فِيمَا عَمِلَ بِهِ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَ أَنْفَقَهُ»

«Қиёмат куни банданинг оёқлари тўрт нарса ҳақида сўралмагунча (сўроқ жойидан) жилмайди: Умрини нимага сарфлаб-ўтказгани ҳақида, тани-сиҳатини нимага қаритгани ҳақида, илмига амал қилган-қилмагани ҳақида ҳамда молини қаердан топган ва қаерларга сарфлагани ҳақида».

Пулнинг киримлари ва чиқимлари шаръий аҳкомлардан бўлиб, бошқа шаръий аҳкомлар каби, бу ҳақда Аллоҳ Субҳанаҳу биздан албатта сўрайди.

Мoлия вазири молиявий моддалар ва боблар масаласи сир тутилаётган бир манзарада, бюджетнинг 5 триллион Судан жунайҳи, дея баҳоланганини, камомад эса бюджет миқдорининг 15 фоизини ташкил этганини очиқлади.

Мoлия вазири айтган бу 5 триллион шуни англатадики, демак, ундирилиши керак бўлган маблағ 8 миллиард 600 миллион доллар, камомад эса 1 миллиард 300 миллион доллар атрофида экан. Бу эса, давлатнинг банк тизимидан 750 миллиард жунайҳ қарз олишидан огоҳлантирмоқда. Бу кўпинча пул чоп этиш орқали тўланади. Табиийки, бу инфляцияга ҳамда валютанинг харид қобилияти йўқолишига олиб келади.

Мaрказий банк ўзининг 2023 йилга мўлжалланган молиявий сиёсатини эълон қилди, унда йил охиригача нархларнинг умумий даражаси билан инфляция даражасини 25 фоизга тушириш айтилган. Бунда 2023 йил охирига келиб пул базасини 27 фоизга, пул массасини 28 фоизга ошириш мақсад қилинган.

Ушбу бюджет тасдиқланишидан олдин, шаръан ҳаром бўлган йиғимларни ошириш бошланди: Баъзи солиқлар 1000 %гача, баъзилари 100 %гача кўтарилди.

Давлат доиралари тўловлари, солиқлар ва транзит тўловлари 100 %дан ортиқ ошди, ўқув тўловлари жорий йил бошига қадар бир неча баробарга кўтарилди.

Бу, шубҳасиз, Ислом огоҳ этган ақл бовар қилмас қимматчиликка олиб келади ҳамда рецессияга сабаб бўлувчи турғунликка ва умумий ишлаб чиқаришнинг етишмаслигига, ҳатто айрим тармоқларда иқтисодий фаолиятнинг тўхтаб қолишига, ўз навбатида, ишсизлик даражаси ошиб, иш ўринлари озайишига олиб келади. Молия вазирининг ўзи молия вазири тилидан буларнинг кутилаётганини айтиб турибди! Бас, бу қандай очиқдан-очиқ гуноҳки, одамларнинг аҳволига ичлари ачишмай, Аллоҳнинг азобидан қўрқмай, таналаридан битта тук ҳам қимирламай бу гуноҳга қўл уришса?!

Бундай бюджет ва бундай сиёсатлар ҳаромдир. Чунки бу билан нархлар қимматлаб, ишлаб чиқариш тўхтаяпти ва одамлар қашшоқлашяпти. Ваҳоланки, бунинг ўрнига фаровонликни таъминлаш, ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва камбағалларни бойитиш керак эди.

Бу, солиқлар ва ҳаром тўловлар солишга, судхўрлик қилишга ва ҳеч масъулиятсиз равишда пул босиб чиқариш билан унинг харид қувватини вайрон этишга асосланган сиёсатдир. Бунинг ўрнига, омма мулклари ва давлат мулклари каби доимий ресурсларга асосланиш керак эди. Масалан хирож, ўлжа, тугамас минераллар ва бошқалар каби.

Мудом капиталистик илмоний тузум юртимиздан илдизи билан қўпориб ташланмас экан, ҳеч қачон фаровон ҳаёт бўлмайди. Фуқаролик бошқаруви ҳам, ҳарбий бошқарув ҳам Ислом билан ҳукм юритмайди, чунки иккаласи ҳам кофир илмоний бошқарув жинсидандир.

Аммо Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тузуми эса, Умматга Ислом аҳкомларини ва Исломдаги иқтисод низомини татбиқ этиш билан ғамхўрлик қилади. Чунки Ислом бизнинг орамизда оч ёки муҳтожнинг бўлишини ҳаром қилган.

Охирида шуни айтамизки, 8.6 миллиард долларда баҳоланган ушбу бюджетнинг арзимаслиги-озлиги яққол кўриниб турибди. Чунки биз унинг бобларида иккита йирик номутаносибликни кўряпмиз: Биринчидан, киримлар бандида асосан ҳаром қилинган йиғимлар ҳукмрон бўлса, иккинчидан, харажатлар халқни ғамхўрлик билан бошқаришга етмайди. Ҳатто бюджетни ўн баробарга кўпайтирилган тақдирда ҳам бу нормал ҳаёт учун етмайди ва бизнинг яшаш тарзимизга, шаръий аҳкомларга мувофиқ ҳаёт тариқатимизга тўғри келмайди… Гап шундаки, йўллар, каналлар, тезюрар поездлар, авионавигация тармоқлари, бепул касалхоналар қуриш, талабаларга бепул озиқ-овқат яратиш, камбағалларга тўғридан-тўғри харажатлар қилиш, буларга сарфланадиган маблағ мазкур заиф ва адолатсиз бюджетдан ўнлаб баробар ошиб кетади. Бюджетни Сайкс-Пиконинг мажбурий қоғоз пул валютасига асослаш, бу нарх-навони шайтоннинг қўлига топшириш, демакдир. Чунки у истаганича осмонга олиб чиқаверади. Бироқ, Ислом валютани олтин ва кумушга асослаб, ушбу икки маъдан билан қопланмаган оддий қоғоз пул босиб чиқаришга эҳтиёж қолдирмади. Зеро, бундай босиб чиқаришни 1971 йил 15 августда долларни олтин муқобилига айлантириш ва олтин билан муомала қилишни бекор қилган мустамлакачи халқаро ҳамжамиятгина амалга оширади.

Шубҳасиз, умид қилинаётган фаровон ҳаёт фақат ва фақат – Аллоҳнинг изни ила яқинлашиб келаётган – Халифалик давлати соясида бўлади. Шунинг учун барча мусулмонлар ушбу давлатни барпо этишга ҳаракат қилмоқлари керак. Аллоҳ Таолодан бизни Халифалик аскарларидан қилишини, бизнинг қўлларимиз билан нусратни рўёбга чиқаришини сўраб қоламиз. Аллоҳ ёрдам сўралгувчи зот.

Роя газетасининг 2023 йил 1 феврал чоршанба кунги 428-сонидан

 

0
0

Related posts:

 «30 июн марши»дан йўлни тўғрилаш мақсад қилинганми ёки режимни ўзгартиришми?!
TagsСудан Молия вазирлигиСуданнинг 2023 йил учун бюджети
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Биз истаётган Салоҳиддин ким?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий юртларнинг бойликлари ва иқтисодий потенциаллари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ёлғиз Халифаликкина долларнинг халқаро муомаладаги ҳукмронлигига чек қўя олади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/