Мусулмон оила ва унинг қулаш хавфи

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Мусулмон оила ва унинг қулаш хавфи
Мусулмон оила учун, унинг пойдеворига путур етказиб, унинг аъзоларини айрилишига сабаб бўладиган катта хавф пайдо бўлди. Севги, ҳамжиҳатлик ва ўзаро мослик бўлган оила бирлиги сиртдан мустаҳкам кўринсада, ичидан эса бўлакларга бўлинган, гўёки уни уйнинг деворлари ушлаб тургандек, ёки фақатгина овқатланиш столи атрофидагина кўринади. Инсон оила даврасида бегонадек яшайди, унинг ташвиш ёки муаммоларига ҳеч ким шерик бўлмайди. Парчаланиш оиланинг аъзоларига шикаст етказди, улар ўртасида девор пайдо қилди, бегоналашиш, ёлғизлик, ғамгинлик, йўқотишларни бошидан кечириб ҳар ким ўзи билан ўзи яшайдиган оилада яшашга мажбур қилди.
Оила – бу фарзандни тарбиялайдиган, унга пойдевор қўядиган, ҳаётга асосий қарашларини шакллантирадиган, уни шахс сифатида етиштирадиган биринчи ва асосий мактаб. У кўплаб омиллар таъсирига дучор бўлди ва бу нарса унинг мавжудлигига таҳдид соляпти. Шу тариқа, оиланинг роли пасайди, унинг натижасида кўпгина муаммолар келиб чиқди. Оила аъзолари ўртасида масофа пайдо бўлди, севги ришталари узилди, оиланинг ҳар бир аъзоси ўзининг дунёси ичига қамалди. Фарзандлар ота-оналарини ва уларнинг маслаҳатларини назар-писанд қилмайдилар, қайсарлик ва худбинликлари устун келмоқда, улар ота-оналарининг ҳуқуқларини менсимасликлари туфайли хато ёки гуноҳ қилаётганларини тушунмайдилар. Шунингдек, ота-оналар ҳам фарзандларининг ҳолати ҳақида жавобгарлар, чунки уларнинг тарбияси билан шуғулланмай ўз мажбуриятларини бажармаяптилар.
Мусулмон оиласи “оиланинг парчаланиши” деган жиддий касалга дучор бўлди ва бу муаммо Ислом Уммати дуч келаётган муаммолар каби жиддий. Бу муаммо қандай пайдо бўлди? Ундан қандай қутулиш мумкин?
Оиланинг парчаланиши – бу оилавий ришталарнинг узилиши, оила аъзоларининг муносабатлари қуруқлашганда ўртасидаги севгининг кучсизланиб сўнишидир. Уй эса инсон фақат таомланиб, ухлайдиган “меҳмонхонага” айланди. Оила аъзолари ўртасида шунақа узилиш борки, унинг таъсирида барчаси бир-бирига бегона бўлиб қоляпти. Бунинг ортида катта хавф бор. Чунки оилавий парчаланиш жамиятни ва Ислом Умматини ичидан емиради. Шунинг учун Ислом оилага алоҳида эътибор қаратди ва жамиятнинг диндорлиги ва барқарорлиги оила билан боғлиқ эканлигини тушунтирди.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло шундай марҳамат қилади:
وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِّتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُم مَّوَدَّةً وَرَحْمَةً ۚ
“Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани ҳам Унинг оят-белгиларидандир”. (Рум: 21)
Оила яшайдиган уй – бу тинчлик ва барқарорлик маконидир. У ўзининг аъзоларини севги ва раҳм-шафқат билан Ислом қоидаларига кўра бирлаштиради. Улар савоб ишлаш учун солиҳ ишларда бир бирлари билан мусобақалашадилар.
Ота оила устида қайғуради, она эрига итоат қилади, унинг кўзларини қувончи бўлади, фарзандларини тарбиялайди, уларни ўз севгиси ва ғамхўрлиги билан ўрайди. Фарзандлар эса ота-онасини рози қилиш ва Роббисига итоат этишда бир-бирлари билан мусобақа қиладилар.
Оиланинг ҳар бир аъзоси бошқасининг ҳаққини билади, ҳамда Аллоҳни ва бир-бирларини рози қилиш учун, уни адо қилишга ҳаракат қилади. Ислом оила ришталарини мустаҳкамлайдиган ва уларни ноёб қиладиган буюк қийматларни сингдиради. Ислом оилани ҳар бир аъзосининг вазифасини, ўрнини белгилаб берди. Оила кемаси шамол ва бўронларга қарамай ишонч билан сузиши учун унинг бошида қўмитани бор, атрофида ёрдамчилари ёрдам берганидек, унинг аъзолари бир-бирларини тўлдирадилар. Иймоннинг чўққисига кўтарилиш ва Роббисининг розилигига, жаннатга кириш учун улар ўзларига ажратилган вазифани бажарадилар.
Эр-хотин муносабати – бу тинчлик, тотувлик, бирликда ривожланиш, бир-бирига уйғунлик муносабатларидир. Бу можаро, тортишув ва рақобатни ўз ичига олган уруш муносабатлари эмас.
Саҳобия аёллардан Ҳавла р.а. Пайғамбар с.а.в.га шикоят қилиб шундай деди: “Эй, Аллоҳнинг Расули, агар мен болаларимни эримга қолдирсам, улар қаровсиз қоладилар, агар ўзим билан олсам, оч қоладилар”. Бу ерда Ҳавла р.а.нинг сўзлаган сўзлари ва тушунчаси оила аъзоларининг вазифаларини аниқ ифодалаб беряпти. У ўзининг вазифаси ва жавобгарлиги фарзандлари тарбияси эканлигини, уларни таъминлаш отанинг вазифаси эканлигини аниқ билади. Фарзандлари манфур, бўш, ношукур, иродасиз, ота-онасига ҳурмат ва ғамхўрлик кўрсатмайдиган бўлмасликлари учун уларни шафқатсизлик қилмасдан, эркалатиб талтайтирмасдан тўғри тарбиялайдилар, бу ишда бир-бирларини тўлдирадилар.
Расулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар:
كفى بالمرء إثما أن يضيع من يقوت
«Кишининг ўз таъминотидагининг нобуд бўлиши, унинг гуноҳкорлигига кифоядир».
Афсуски, жуда кўп инсонлар ўз уйларини ва ўз фарзандларини хароб қилдилар. Ҳеч қандай самимий туйғулар, раҳм-шафқат, меҳр-муҳаббат деган нарса қолмади! Ота-оналарнинг асосий мақсади фарзандларини емоқ-ичмоқ, кийим-кечак, электроника оламидаги янги нарсалар – компьютер, планшет, телефон билан таъминлаш бўлиб қолди. Улар фарзандларини ҳар қандай кўнгил очди ўйинлар билан таъминлашлари мумкин, аммо эътибор, меҳр-муҳаббат, шафқат кўрсата ололмаяптилар. Фарзандлар билан ўтириб, уларни тинглаб суҳбатлашиш учун ота-оналарнинг вақти йўқ. Ҳамма кўп ишлар ва вазифаларни бажаришга шошилади, аммо оиланинг бирлигини сақлаш учун мулоҳаза қилиш ва машаққатли меҳнат қилиш кераклигини эътиборсиз қолдирадилар!
Оиланинг парчаланиши ва унинг аъзолари ўртасидаги алоқаларнинг узилишига кўплаб мисоллар келтирдик. Оилавий ишларни бошқариш учун рақобат туфайли, Аллоҳ Таолонинг уларга белгилаб берган вазифаларнинг ўрнини алмашиб қолишлиги сабаб тинимсиз давом этаётган тортишувлар, жанжаллар хавотирли, танг вазиятни вужудга келтиряпти. Бу эса уйда бўлганларида болаларда безовталик ва аламланишни келтириб чиқаради, натижада уй худбинлик ва нафрат ҳукм сурган ваҳимали, болани қўрқитадиган жойга айланади. Айни вақтда авваллари уй “тинчлик, хавфсизлик, севги, меҳр-муҳаббат манбаси” рамзи эди.
Муносабатлар ўзгариб, фикрларда ҳар-ҳил қарама-қаршиликлар келиб чиқа бошлаши ота-оналарнинг ажралишларига ва оила аъзоларининг айрилишига олиб келмоқда. Америкалик руҳшунос ва ижтимоий алоқалар тадқиқотчиси Доктор Сет Майерснинг фикрича, тарбияси оғир бўлган болалар ёшлигида ота-оналарига ҳиссий ва ижтимоий тарафдан эҳтиёжлари бўлган, улардан етарли дастак ололмаганлар. Бу болалар ота-оналар тарафидан эътиборсиз бўлганми, ёки муаммо ва изтиробларга тўла бўлган оилавий муҳитда катта бўлганми, бунинг фарқи йўқ. Шу билан бирга баъзи оилалар тарбияси оғир бўлган болаларини тарбиялашда катта қийинчиликларга дуч келмоқдалар. Улар ҳис қилаётган аччиқ аламнинг сири шунда. (Нуҳа ас-Сарраф “Болаларнинг тарбияси. Аччиқ алам ва муваффақиятсизлик қўрқувини сўзсиз идрок қилишлик”, alarab.co.uk).
Биз мусулмон оилалардаги ажралишлар сони кўпайгани ҳақида ташвишли қўнғироқларни эшитяпмиз, уларнинг мураккаблашаётганини ва жамиятнинг муҳим бирлиги бўлган оиланинг ҳалокатга юз тутаётгани ҳақида огоҳлантира бошладилар. Maghrebvoıces.com. сайтига кўра, Мағрибда охирги 8 йил давомида ажралишлар сони кўпайди, ҳар соатда 10та ажралиш ҳолати қайд этилган, яъни бир йилда 90 минг оила ажрашган. Тунисда ҳар куни 41 та ажралиш ҳолати, яъни ҳар соатда 3дан ортик оила бузиляпти деб хабар беради “Assabah News’ адлия вазирлиги. Араб мобилизация ва статистика маркази тарафидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, Алжирда ҳар соатда 6 ажралиш ҳолати қайд этилган ва бу мамлакатдаги кўплаб кузатувчилар, фаолларни ажралиш феноминининг тарқалаётгани ҳақида огоҳлантиришга ундади (“Euronews”).
Худди шу вазият Мисрда юз бермоқда, энг кўп ажралиш сони жиҳатидан дунё бўйича биринчи ўринни эгаллади, кунига – 250 ҳодиса. Жуфтликлар никоҳдан бир неча соат ўтибоқ ажралишяпти. 4 мииллион тул аёл, 9 миллион бола айрилиқнинг қурбони бўлган (“Youm7”, 05.09.2017). Араб дунёсида Марокко ажралиш сони бўйича 5-ўринда. Ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳининг хабарига кўра, охирги йилларда Ливияда ажралишлар сони сезиларли даражада ортди (218 ТВ канали, “Ливияда ажралиш”). Расмий бўлмаган статистикага кўра, охирги йилларда ажралиш 30%га ошган, бу дегани 100 та оиладан 30 таси ажрашган.
Noonpost.org сайтининг хабарига кўра, Қувайт ажралишлар сони кўплиги жиҳатидан биринчи ўринни эгаллади. Маълумотларга кўра, 2017 йилнинг биринчи ярмида оилавий муносабатларнинг 60% ажралиш билан якунланган. Кувайт қонунида ажрашган аёллар учун бир қатор имтиёзлар бор: ойлик тўлов, уй, машина ва ёрдамчи. Шу сабабли баъзи аёллар ушбу имтиёзларни қўлга киритишга шошилишади. (Қувайт Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, “Arab Tımes Onlıne”). Хабарларга кўра, 2016 йилда Саудия Арабистонида оила қурганлар сони 157 минг, ажралишлар сони 46 мингни ташкил этган, бошқача сўз билан айтганда, 30% оила бузилган. Айни пайтда Туркиядаги Суд ҳужжатлари ва статистика бош бошқармаси бу ҳолатлар бўйича иш олиб бораётганини маълум қилди: сўнгги 10 йил ичида ажралишлар сони 82% , Стамбулда эса 2016 йилда тушган барча фуқаролик ишлари 62,3%ни ташкил этган(al-aın.com).
Оиланинг парчаланиши касаллиги Покистонни ҳам четлаб ўтмади, рашк туфайли қилинган жиноятлар кўпайди. Инсон ҳуқуқлари комиссияси 2016 йилдан 2017 йилнинг июнь ойигача номусни ҳимоя қилиш баҳонаси билан 280 қотиллик содир этилганини қайд этади.
Бу ҳодисаларнинг сабабларига келсак, бу хусусан аёл кишининг моддий тарафдан мустақил бўлишига интилиши, унинг оилада эркакларнинг бошлиқ бўлишига қарши эркинлик концепциясига мойиллиги ва ундан воз кечиш имконияти, айниқса, аёл киши эридан норози бўлса, ёки муносабатларида ўтмишда содир этилган бир хато бўлса. Бу нарса эр-хотин ўртасидаги руҳий зарбани кучайтирадиган моддий муаммоларни келтириб чиқаради. Натижада, оиланинг моддий эҳтиёжларини қондира олмаётганлиги туфайли ҳиссий муносабатларида кескинлик, зўриқиш пайдо бўлади.
Кўплаб бошқа давлатлар мусулмон оилаларда тарқалаётган бунга ўхшаш ҳодисалардан азият чекмоқдалар. Чунки улар “никоҳ- эр-хотин ўртасидаги мустаҳкам алоқа” деган исломий тушунчадан узоқлашдилар, арзимаган майда-чуйда нарсалар ҳам ажралишга олиб кела бошлади. Муаммоларнинг ҳаддан ташқари кўплиги оилаларни бузилишига, ажралишга, болаларни эса қаровсиз қолишига сабаб бўлди.
Оилаларнинг парчаланиши ва бузилиши оқибатида унинг аъзолари ҳаётдан умиди узилиб саросимага тушмоқда, хавфсизлик йўқ бўлган шароитда қолмоқдалар. Улар заиф, муаммоларни ҳал қила олмайдилар, бу эса уларни осонроқ бўлган йулдан боришга мажбур қилади, гарчи у ноқонуний бўлса ҳам, йўқотишларга олиб келса ҳам.
Ғарб мусулмон оиласининг болаларни тарбиялаш ва шахс сифатида шакллантиришда, уларни келажакка тайёрлашдаги муҳим аҳамиятини яхши тушунади. Шу сабабдан Ғарб мусулмонлар онгида оила деган тушунчани парчалаб йўқ қилишда ўз заҳарини тарқатиш учун бирор бир восита ёки усулни эътиборсиз қолдирмади. У бутун кучларини авлодлар тарбияси учун масъул бўлган аёл устида тўплади ва унинг оила ҳақидаги тўғри тушунчаларини ўзининг бузуқ ғоялари билан алмаштиришга ҳаракат қилди. Бу эса ўз навбатида Аёлга Аллоҳ Таоло тарафидан юклатилган буюк вазифа – яъни болаларни тарбиялаш ва уларни мусулмон шахс сифатида шакллантиришдан воз кечишга ундади.
“Она – мактаб, мадраса. Агар сиз уни тўғри тарбиялаган бўлсангиз, унда сиз яхши инсонларнинг бутун бир миллатини тарбиялаган бўласиз”. (Ҳофиз Иброҳим)
Ғарб ўзининг бузуқ либерал ғояларини тарқатиш учун майдонлар қилиб, уларда конференция ва семинарлар ўтказди. Америкалик профессор Кэтрин Форт шундай дейди: “Хотин-қизлар, оила ва аҳоли мавзусига алоқали Халқаро келишув ва битимлар ҳозирги кунда муассаса ва қўмиталарда ўз ифодасини топган бўлиб, уларда уч тоифа устунлик қилади:
– Туғиш ва аҳоли сонининг ошишига қарши кураш;
– экcремистик феминизм;
– ноанъанавий жинсий ориентация.
Масалан, БМТнинг аёллар қўмитаси скандинавиялик аёл тарафидан тузилган бўлиб, бу аёл эркин никоҳ, яъни муносабатларида эркинликни сақланган битим тарафдори бўлган. У анъанавий никоҳни чекланган, эркинлик мутлақ бўлиши керак деб ҳисоблайди. Ушбу эркинлик тушунчаси бу қўмита тарафидан чиқарилган низомда ўз ифодасини топди.
Аёлларга нисбатан камситилишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги битимнинг (CEDAW) имзоланиши гомосексуализмга (бир жинсдаги инсонларнинг жинсий алоқаси) қарши курашганларни ҳуқуқий жавобгарликка тортишни талаб қилади, чунки буни “инсон ҳуқуқларининг бузулиши” деб ҳисоблайдилар. Бу – Ғарб кўришни истаган нарса, агар Ислом Уммати шу йўлдан кетиб, уни турмуш тарзига татбиқ қилса, у фақат хурсанд бўлади. Худосиз Ғарб кечаю кундуз фитналар уюштирмоқда, мусулмонларнинг маданиятини қўпориб ташлаб, уларни Ислом илдизларидан ажратиб олишни орзу қилади. Аммо Аллоҳ Таоло Ғарбнинг фитналарини, ишларини, режаларини йўқ қилади, Умматнинг раҳбарлигини тиклайди, уни Аллоҳнинг қонунларига мувофиқ бошқарувни қайтариш учун, Умматнинг ўғил-қизларини тарбиялашнинг асосини ташкил этадиган тоза ва самимий тушунчалар асосида бошқариладиган жамиятни ташкил қилишга руҳлантиради.
Махсус Ҳизб ут-Таҳрир Марказий ахборот идораси учун
Зинат ас-Самит



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ