Ал-Ақсо биз мусулмонларнинг тақдирий масаламиздир!

بسم الله الرحمن الرحيم
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته
Ал-Ақсо биз мусулмонларнинг тақдирий масаламиздир!
Ўтган йилларда бўлганидек бу йил ҳам Муборак Рамазон ойида босқинчи яҳудларнинг кучлари Ал-Ақсо Масжидига бостириб кириб, унинг ҳурматини оёқ ости қилишди, 350 дан кўпроқ намозхонни қамоққа олишди. Мусулмонлар ҳокимлари эса, ҳар доимгидек бунга жимгина томошабин бўлиб туришибди! Ваҳоланки, Ал-Ақсо масаласи биз мусулмонларнинг тақдирий масаламиздир! Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Исро сурасида бундай деди:
﴿سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلاً مِّنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آيَاتِنَا إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ البَصِيرُ﴾
– “(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни – унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжид-ал-ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжид-ал-Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, У эшитгувчи, кўргувчи Зотдир”. (Исро:1)
Саҳиҳ Муслимда келган машҳур ҳадисда эса, Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:
Ушбу Ояти Карима билан бу ҳадиснинг ташриъий жиҳатларини тиниқ сиёсий тушунсак Ал-Ақсо Масжидига тегишли шаръий ечимлар аниқ, равшан бўлади.
Аллоҳ Субҳанаҳунинг бу Қавли Масжидул Ҳаром муқаддаслиги билан Ал-Ақсо Масжиди муқаддаслиги ўртасида ўзаро боғлиқлик борлигини кўрсатиб турибди. Хўш, бу ўзаро боғлиқликдан тушуниладиган шаръий ҳукм нимадан иборат? Бунга жавоб қуйидагича: Бу ўзаро боғлиқликдан иккала масжидни мудофаа қилиш вожиблиги тушунилади. Чунки муқаддас жойни муҳофаза қилиш учун уни мудофаа қилинади. Бу Оят Каримадан эса, Ал-Ақсо масжидини ҳам, Масжидул Ҳаромни ҳам баб-баравар мудофаа қилиш вожиблиги тушуниляпти. Чунки иккаласи ҳам бир хилда муқаддас. Шунинг учун иккаласи ҳам бир хилда мудофаа қилинади. Бу барча мусулмонларга вожиб бўлган бир шаръий ҳукмдир. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг:
﴿الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ﴾
– “Биз атрофини баракотли қилиб қўйган…”,
деган қавли шу оятда кўзда тутилган жойнинг ер майдонларини англатяпти. Кўпчилик муфассирларнинг айтишича, Аллоҳ Субҳанаҳу Ал-Ақсо Масжиди атрофида баракотли қилиб қўйган ерлар бутун Шом юртидир. Демак, бу ерларни мудофаа қилишнинг ҳукми ҳам Ал-Ақсо Масжиди ва Қуддусни мудофаа қилиш ҳукми билан, Масжидул Ҳаромни мудофаа қилиш ҳукми билан бир хилдир. Энди савол туғилади: бу Муборак Диёрни қандай мудофаа қилинади? Бунда энг бирламчи масъулият кимнинг зиммасига тушади?
Бунга жавоб қуйидагича: бу масъулият армиялар елкасига тушади. Чунки уларда қудрат бор. Бунга бошчилик қиладиган эса, Исломий Давлат бошлиғи, яъни имом-халифадир. Зеро, у Роъийдир ва ўз раъиятидан масъулдир. Агар имом йўқ бўлса, уни пайдо қилиш учун ҳаракат қилиш вожиб бўлади. Чунки у раъият ишлари ҳақида ва энг аввало мана шу Муборак Юрт мудофааси ҳақида қайғуриши керак. Имом – оддий қилиб айтганда – Исломий Давлатдир. Бу давлатда армия бўлади. Бу Муборак Диёрни озод қилиш мусулмонларга вожиб экан – бу вожиб эса, фақат Имом бўлсагина амалга ошади – демак, Имомни пайдо қилиш “Вожиб нима билан амалга ошса ўша нарса ҳам вожибдир” деган шаръий қоидага кўра вожибдир. Росулуллоҳ ﷺнинг:
لَا تُشَدُّ الرِّحَالُ إِلَّا إلى ثَلَاثَةِ مَسَاجِدَ: مَسْجِدِي هذا، وَمَسْجِدِ الحَرَامِ، وَمَسْجِدِ الأقْصَى
“Уч масжиддан бошқасига сафар қилинмайди, улар: Менинг мана бу Масжидим, Масжидул Ҳаром ва Масжидул Ақсодир”.
деган ҳадиси мазмунида эса, мусулмонларга Масжидул Ҳаром ва Масжид Набавийга сафар қилиш имкони берилганидек, Ал-Ақсо Масжидига ҳам сафар қилишларига имкон берилиши вожиб, деган ҳукм ётибди. Шунинг учун агар ҳозиргидек яҳуд босқинчилиги каби тўсиқлар мавжуд бўлса, бу тўсиқларни йўқ қилишга ҳаракат қилиш вожиб бўлади. Агар бу тўсиқлар фақат жанг қилиш ва армияларни сафарбар қилиш билангина йўқ бўлса, демак, Имомни тиклаш вожиб бўлади. Бу ҳам “Вожиб нима билан амалга ошса ўша нарса ҳам вожибдир” деган шаръий қоидага кўра шундай бўлади.
Қисқача айтганда, Ал-Ақсо Масжиди мавзуси Исро ояти ва бу Масжидларга сафар қилиш ҳақидаги ҳадис мавзусидир. Бу оят ва бу ҳадис далолатидан тушунилган шаръий ҳукм эса, Имомни тиклашга, яъни Халифалик Давлатини тиклашга ҳаракат қилишни вожиб қиляпти. Бу Давлат Муборак Ернинг ҳамма жойини мудофаа қилади ва айни вақтда Ал-Ақсога сафар қилишни тўсиб турган тўсиқларни йўқ қилади.
Ҳанафий мазҳаби уламоларидан, юртдошимиз Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Насафий ўзининг “Ал-ақоид насафия” китобида “Имомни тиклаш вожибдир” деган алоҳида боб ажратгани бежиз эмаслиги юқоридагилардан кўриниб турибди. Бу китоб мотуридийя ақидасидаги энг муҳим матнлардан бири ҳисобланади!
Хулоса қилиб айтамизки, Ал-Ақсо Масжиди ҳурматининг Аллоҳнинг ғазабига учраган яҳудлар томонидан оёқ ости қилиниши сабаби фақат битта, у ҳам бўлса ҳимоячи қалқонимиз – Имомимиз, яъни Халифамизнинг йўқлигидир. Росулуллоҳ ﷺ саҳиҳ ҳадисда:
"إنما الإمام جنة يقاتل من وراءه ويتقى به"
“Имом бир қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”, дедилар.
Шу Рамазоннинг Муборак кунларида Аллоҳ Субҳанаҳуга ёлвориб дуо қиламиз: Аллоҳим! Ўзинг атрофини баракотли қилган Ал-Ақсо масжидини босқинчи яҳудлардан озод қиладиган, нафақат Ислом Умматини, балки бутун башариятни куфр зулматларидан Ислом Нурига олиб чиқадиган Имомни тиклаш учун биз мусулмонларга тавфиқ бер, куч-қувват ато эт! Зеро, Сен ҳар ишга Қодир Зотсан!
وصلى الله تعالى على سيدنا محمد وعلى آله وصحبه وسلم وآخر دعوانا أن الحمد لله رب العالمين!
والسلام عليكم ورحمة الله وبراكته
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими раиси Ислом абу Халил
13.04.2023й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!