Ўзбекистон ҳокимлари Ҳаж ва Умрани ўзларининг мўмай даромад манбаига айлантириб олишди

Ўзбекистон ҳокимлари Ҳаж ва Умрани ўзларининг мўмай даромад манбаига айлантириб олишди
بسم الله الرحمن الرحيم
Дин ишлари бўйича қўмита Ҳаж ва Умра сафарига оид огоҳлантириш билан чиқди. Унда Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилиши таъкидланиб, мазкур ҳужжат асосида тузилган Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Жамоатчилик Кенгаши аъзолари қаторида ушбу муқаддас ибодатларни уюштириш бевосита Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси зиммасига юклангани айтилган. Қўмита ушбу муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100 000 саудия риёли (26 000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келиши билан таҳдид қилган.
Ушбу қарор орқали Ўзбекистон ҳокимлари Ҳаж ва Умра сафарларига жўнатишни монополия қилиб олиб, ўзларининг мўмай даромад манбасига айлантириб олишганини тушуниб олиш қийин эмас. Бунда улар Саудия ҳокимлари билан тил бириктириб иш тутишмоқда. Саудия ҳокимларининг Ҳаж ва Умра мавсумида улкан даромад орттириши ҳам сир эмас. Масалан, 2013 йилда Британиянинг “экономист” журнали берган маълумотга кўра, Ҳаж мавсуми Саудияга 16,5 млрд. доллар даромад келтирган. Ўзбекистон ҳокимлари ҳам Ҳаж ва Умра мавсумида улкан даромад орттириб, одамлар пулларини ботил йўллар билан еб келмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси эса, Ўзбекистон режими қўлидаги қуролдир. Бу икки идора режим қонунларига Ислом ва адолат тўнини кийдиради. Масалан, 2022 йил 26 февралда Дин ишлари қўмитаси Тошкентнинг Яккасарой туманида GTA Showroom компанияси раҳбари корхона биносида ишчи ва мижозларга намоз ўқишга шароит яратиб бергани учун суд томонидан 21,6 млн сўм миқдорида жаримага тортилгани юзасидан муносабат билдириб, суд ҳукмини оқлади.
Хулоса қилиб айтганда, Дин ишлари қўмитаси ҳам, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам режим билан кураш аланга олиши ва Умматни куфр режимни қулатиш сари ҳаракатга келтириш қаршисидаги тўсиқ вазифасини бажаради.
Ўзбекистонда бошқа юртларимиздаги каби куфр тузум сақланиб қолаверар экан, мусулмонларнинг ибодатларига, жумладан Ҳаж ва Умра ибодатларига ҳам монелик қилишлар, қийинчилик ва муаммолар пайдо қилиш давом этаверади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан Пайғамбарлик минҳожидаги Рошид Халифалик Давлати тезроқ тикланишини сўраб қоламиз. Зеро, Халифалик Давлатида нафақат мусулмонлар, балки яҳудий ва насронийлар каби зиммийлар ҳам ўз ибодатларини ҳеч бир монеликсиз адо этадиган бўладилар.
وَیَوۡمَىِٕذࣲ یَفۡرَحُ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ بِنَصۡرِ ٱللَّهِۚ یَنصُرُ مَن یَشَاۤءُۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِیزُ ٱلرَّحِیمُ
– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. (Рум:4-5)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
09.05.2023й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ