Хитой — Марказий Осиё саммити: Хитой иқтисодий экспансияси одимлари
بسم الله الرحمن الرحيم
Матбуот баёноти
Хитой — Марказий Осиё саммити: Хитой иқтисодий экспансияси одимлари
18 май куни Хитойнинг Сиан шаҳрида биринчи “Марказий Осиё — Хитой” саммити бўлиб ўтди. Унда Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этди. Саммитда Хитой раиси Си Жинпинг Марказий Осиёни ривожлантириш бўйича инфратузилмани барпо этишдан тортиб, савдо-сотиқни кенгайтиришгача бўлган улкан стратегик режаларни эълон қилди. Жумладан, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Марказий Осиёни ривожлантириш учун Хитой бу давлатларга 26 миллиард юань (3,8 миллиард доллар) миқдорида молиявий ёрдам ва грантлар ажратишини айтди.
Бу саммитни хитойча 5+1 формат деб аташ мумкин. Ўзбекистонга келсак, Мирзиёев давлат ташрифи давомида 2023-2027 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси билан ХХР ўртасида янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастурини қабул қилди. Ушбу дастур доирасида икки томон ўртасида ўзаро савдо, божхона, таълим, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларга тааллуқли ўнлаб ҳужжатлар тўплами имзоланди. Шунингдек, қўшма ишбилармонлик тадбирлари доирасида энергетика, кимё, металлургия, геология, автомобилсозлик, электротехника, қурилиш ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 25 миллиард доллардан зиёд янги юқори технологик саноат, савдо ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилган. Хитойнинг 2017 йилдан бери Ўзбекистонда ўзлаштирилган инвестиция ҳажми 11 миллиард долларга етгани ҳам алоҳида таъкидланган.
Марказий Осиё давлат бошлиқлари Хитой уларнинг кўзларини ўйнатиб ваъда қилаётган миллиардлаган ғаразли пулларни охир- оқибатини ўйламай олишяпти-да, сўнгра унинг аксар талабларини бажариш мажбурияти остида қолишяпти. Қарзларни тўлашга келганда нафақат табиий бойликларни, ҳатто ерни бериб юборишгача боришяпти. Масалан, Имомали Раҳмон режими Хитойдан олинган қарзнинг каттароқ қисмидан кечиши учун табиий бойликларга бой Тоғли Бадахшоннинг 1158 кв. км қисмини Хитойга бериб юборди. Қирғизистон ҳам Хитой олдидаги қарзларини тўлай олмай, стратегик аҳамиятга эга Узонгу-Кууш дарасини бериб юборишига тўғри келди. Қолаверса, баъзи конлари ва йирик корхоналаридан ҳам айрилиш арафасида турибди. Бироқ булар ҳали бошланиши, холос. Мана шундай еб тўймас аждаҳо билан қандайдир шериклик ва дўстлик алоқаларини ўрнатиб, унга юрт эшикларини ланг очиб беришга соғлом ақл, сиёсий онгга эга, халқига содиқ одам қўл уриши мумкинми ахир?! Албатта йўқ. Бундай разил ишга, фақат халқи ва юрти тақдиридан кўра ўз тожу тахтини сақлаб қолишни устун қўядиган раҳбарларгина қўл уради. Бундан ташқари, Хитойнинг уйғур мусулмонларига нисбатан қўллаётган шафқатсиз репрессиясига бутун дунё гувоҳ бўлиб турибди. Бироқ аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлган Марказий Осиёнинг журъатсиз, муте раҳбарлари, жумладан Мирзиёев режими ҳам Хитой билан турли шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга интиляпти. Си Жинпинг ва у бошлиқ худосиз ҳукуматнинг уйғур мусулмонлари қонига ботган қўлларини сиқиб, улар билан оғиз-бурун ўпишиб, уларга ялтоқланиб, ўзларини хор қилиб бўлса-да, Хитойнинг ифлос пулларига умид боғлашмоқда. Ўзбек ҳукумати ҳам Хитойдан ўзининг кундан-кун қалашиб бораётган иқтисодий муаммоларини ҳал қилиб, халқ норозилигини пасайтиришда ёрдам беришини кутяпти. Ваҳоланки, Хитойдек ташқи сиёсати, фақат иқтисодий мустамлакачилик асосига қурилган давлатдан буни умид қилиш улкан сиёсий ва иқтисодий қоқилишдан бошқа нарса эмас. Бу тўғрида ён қўшниларимиз Тожикистон ва Қирғизистонга нисбатан Хитойнинг айёрона қарз сиёсатига енгилгина боқишнинг ўзи ишонч ҳосил қилишга кифоя эмасми ахир?! Уларнинг бошига тушган иш бизнинг ҳам бошимизга тушмаслигига ким кафолат беради? Ҳеч ким! Бироқ Мирзиёев режими бундан ҳеч қандай ибрат олмаяпти.
Шунга кўра айтамизки, Хитойдек Ислом ва мусулмонларнинг ашаддий душмани бўлган давлат билан ҳар қандай алоқалар ўрнатиш асло тўғри эмас. Душмандан бирор яхшилик умид қилиш ўзини ўзи бўғизлаш билан баробардир. Аллоҳ Таоло айтади:
﴿الَّذِينَ يَتَّخِذُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ ۚ أَيَبْتَغُونَ عِندَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا﴾
– “Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир”. (Нисо:139)
Азиз мусулмонлар, Исломга қайтиб, унинг аҳкомлари асосида бошқариладиган ўз давлатимизни тиклаш билангина бу хорлик ва қолоқликдан чиқа оламиз. Бундан бошқа йўллар бизга ҳеч қачон рўшнолик ва бахт келтирмайди.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми