Азиз биродарларимиз Зиёвуддин ва Исомуддинларга таъзия изҳоримиз

Азиз биродарларимиз Зиёвуддин ва Исомуддинларга таъзия изҳоримиз
بسم الله الرحمن الرحىم
Кеча 06 июн сешанба куни Тошкент вақти билан 11:00да биродарларимиз Агламов Зиёвуддин ва Исомуддинларнинг опаларига жаноза ўқилди. 57 ёшдаги бу опахон Тошкентнинг мўътабар солиҳа аёлларидан бири эдилар. Сўнгги 20 йил мобайнида икки укалари чеккан зиндон изтироблари опахонни ҳам кўп қайғуда қолдирди. Қандли диабет хасталигига чалиниб, алам ва оғриққа йўғрилган бу бевафо дунёни, мусулмонлар кўксига узоқ йиллардан буён шамол тегишига йўл қўймай келаётган бугунги Ўзбекистонни тарк этдилар. Биродарларимиз Зиёвуддин ва Исомуддинлар жанозанинг олди сафларида турган чоғида қалбларидан нималар ўтгани ёлғиз Аллоҳга аён… Бизлар опахоннинг укалари ортидан зонама-зона кезиб босган қадамларини барча гуноҳларига каффорат қилишини Роббул аъламиндан тилаб қоламиз. Биродарларимизга ва оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз. Ва шу қаторида Ҳизб ут-Таҳрир ғояларини, яъни Исломий ҳаётни қайта бошлаш ғоясини кўтариб чиққанлиги учун ҳануз қамоқларда қолиб кетаётган айрим азизларимизнинг фарзандлари йўлига кўз тикиб, дийдор доғида ўтиб кетган ота-оналар – юртимиз файзларини ҳам эслаб дуо қиламиз. Сиз азизларимизни чорак асрдан буён жигарбандларидан айро яшашга мажбур этаётган золимларни тез кунларда мағлуб қилишини Қодир Аллоҳдан тилаб қоламиз. Оламлар Роббиси бу зулм ортидаги дийдорлар камомадини Ўзининг ҳузурида тўлатиб беришини илтижо қилиб сўраймиз. Зеро:
وَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ يَتَسَاءَلُونَ ﴿٢٥﴾ قَالُوا إِنَّا كُنَّا قَبْلُ فِي أَهْلِنَا مُشْفِقِينَ ﴿٢٦﴾ فَمَنَّ اللَّهُ عَلَيْنَا وَوَقَانَا عَذَابَ السَّمُومِ ﴿٢٧﴾ إِنَّا كُنَّا مِن قَبْلُ نَدْعُوهُ ۖ إِنَّهُ هُوَ الْبَرُّ الرَّحِيمُ ﴿٢٨﴾
– “Улар бир-бирларига боқишиб, басти-жавоб қилишиб, дейдилар: “Ҳақиқатан бизлар илгари (ҳаёти дунёда) аҳли-оиламиз орасида (бўлган чоғимизда охиратда Аллоҳнинг азобига дучор бўлишдан) қўрқар эдик. Мана, Аллоҳ бизларга марҳамат кўрсатди ва бизларни самумдан (яъни баданларни илма-тешик қилиб юборадиган дўзахий шамолдан) сақлади. Дарҳақиқат, бизлар илгари (ҳаёти-дунёда) У зотга дуо-илтижо қилар эдик. Албатта Унинг Ўзигина марҳаматли, меҳрибондир””. (Тур:25-28)
Ушбу икки йигитимизга ҳам суюкли опалари хусусида Аллоҳдан сабру жамил беришини сўраб қўлларимизни дуога очамиз.
الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
– “Уларга бирор мусибат келганда айтадилар: “Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз””. (Бақара:156)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
07.06.2023й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!