Аламзада

“Зиндон хотиралари” туркумидан
Аламзада
بسم الله الرحمن الرحىم
Ассалому алайкум азиз ўқувчи!
Ҳикоя қилаётганларим кўнгилга оғир! Лекин унутманг, бу воқеалар атрофингизда айни дамда давом этаётган зиндон воқеаларидир. Сиз Оламлар Роббиси ва Унинг Росули йўлига юрмоқчимисиз, демак, ҳукумат қаҳрига яқинсиз. Аммо унутманг, хотиржам бўлингки, сиз дўзахдан узоқсиз инша Аллоҳ.
(Бу сафарги ҳикояни Булоқбошиликлардан эшитгандим. Ўзларининг қишлоғидаги дастлабки шаҳид ҳақида кўп эслашарди)
Қишлоқда безорилиги билан танилган йигитни на отаси, на акалари, на оқсоқоллар йўлга солишолмади. Ҳатто маҳаллада тўй-маърака ҳам унинг саргузаштларисиз ўтмаслигига ҳамма кўникиб қолганди. Лақабчи қишлоқ чоллари доим маст юрувчи бу йигитга “пиён” деган “унвон”ни ҳам бериб қўйгандилар. Аммо унинг барча озор-безориликни бир кунда ташлаб масжидга келиши барчани ҳайратга солди. Энди тетапоя бўлаётган гўдакдан тортиб, тўридан кўра гўри яқин чолларгача ёқа ушлади. Юзаки қаровчилар “Худо бас келмаса, банда эплолмасди бу сербутоқ теракни” деса, бошқача сергаклар “бу йигитга ким ва қандай таъсир ўтказди экан” дердилар. Ва баъзи оталар ўзининг гап уқмас ўғилларига ҳам шундай “сеҳргар” учрасин, деб дуо қилардилар.
Афсуски, 1999 йили махфийлар томонидан саҳналашган портлашлар баҳонасида юртга қирғин келди. Намозхон мусулмоннинг оқу қорасини душман билган президент омматан қамоққа тиқа бошлаган қайғу йили эди бу.
Кейинчалик узоқ муддатга қамалиб кетган “сеҳргар”нинг икки оғиз сўзидан “заҳарланган” безори “пиён” ўзининг мусулмон эканини англади-ю, мутлақо ўзгариб, қишлоқ аҳлининг эътиборига сабабчи бўлди. Фикрлар уни ўзгартириб ташлади. Ҳатто қишлоқ четидаги масжидда инсониятни мутлақо ўзгартира олувчи Исломдан сўзлаб чарчамасди. Аммо унинг даъватидан ғашланган аламзада маҳалла комитети раиси биродаримиз нари кетгач, “аҳмоқдан чақмоқ” деб ғийбат сандиғини очиб атрофга ёярди. Масжидга ёнма-ён чойхонадаги раис тобора кўпайиб бораётган ёшлар ва уларни “йўлдан ураётган” “бузғунчи” ҳақида участкавой, мингбоши ва у бу орган кишиларига етказа бошлади. Аммо кечаги безорининг озорларидан қутулган маҳалла чоллари раиснинг аламзада қилиғидан чарчади ва уларнинг “сен шунча ақлинг билан топмаган Худони ўша “пиён” бир кунда топиб намозхон бўлди, бунча ковлайсан, қисииб юравер” деган гапи раисни биратўла очиқ хиёнатга чорлади. Қачонки, Каримов мусулмонларга қарши ваҳшиёна урушини бошлагач, аламзада раисга янги имконлар берилди. Аламзада сотқин бу йигитнинг Ҳизб варақасини чойхонада ўқиб бераётганини анавиларга хабар берди. Биродар ва эшитувчиларни бир гуруҳ ола-булалар босиб олиб кетди. Эртасига фақат у қайтмади. У ердан қайтганлар раисга ғазаб ва нафрат билан боқиб “хассенинг амалинга” демоқдан ўзларини тиёлмадилар.
Ўша йиллар ҳизбийларнинг мард йигитлари мушриф ва дорисларини терговда сотмасалар, тирноқларни суғуриб олиш, суякларни синдирувчи махсус “рубашка” ва противогаз кийдириб, ҳаво кирадиган клапанини беркитиб қийнашлар оддийгина тергов жиҳозига айланиб қолган 2000 йиллар эди.
Мен зонадалигимда ўша биродарнинг терговдан ярим жон бўлиб чиққач, Косон зонасига келганини, у ердан сангородга олиб кетилганини ва ниҳоят ўша ерда шаҳид бўлганини эшитиб ҳавас ва ўкинч билан ҳаққига дуо қилиб эсладим. Гарчи суҳбатдошим терговдаги ур-йиқитларни батафсил айтиб берган бўлса ҳам, мен ўқувчига ён босиб, уларни ёзмасликни маъқул билдим.
Биродаримизнинг жасадларини Сангороддан саҳарга яқин олиб келишди. Оиласига баъзан қарғиш олиб келган ўғлининг ҳидоят топиб саждага бош қўйганидан фахрланувчи ота ҳам, она ҳам аламда қолди. Қишлоқ аҳли унинг жанозасини ўқиб тарқаларкан, ўз халқига бегонадек бўлиб қолган сотқин, хоин, аламзада раисга сезиларли ғазаб кўзи ила боқиб тарқалдилар.
Қишлоқ аҳли ҲАҚни тил ила айтолмаса-да, кўзлари ила ғазабини сочиб раисни дилдан қарғадилар, чоллар дуоибад қилишди. Ажабки, тез орада қариялар дуоибати ўша аламзадани хор қилди. Биродаримиз шаҳид кетиб эл тилида эъзозланди-ю, анави аламзада тирик қолган бўлса-да, лекин қабрсиз мурдага айланганди.
Шу ўринда Росулуллоҳ ﷺнинг: “Ким бир мусулмоннинг ўлимига яримта сўзи билан бўлса-да ҳисса қўшган бўлса, Қиёматда пешонасига Аллоҳнинг раҳматидан ноумид, деган ёзув бўлган ҳолда тирилади” деб марҳамат қилган ҳадисларини эслаб: Эй Аллоҳим, бизларни шундай расволардан қилмаганингга беадад шукроналар айтамиз, деймиз.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
11.06.2023й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ