Ҳизб ут-Таҳрир – Танзания Муҳаммад Али Кибовнинг ўғирланиши ва ўлдирилишини қоралайди
Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳрир – Танзания Муҳаммад Али Кибовнинг ўғирланиши ва ўлдирилишини қоралайди
Ҳизб ут-Таҳрир – Танзания 2024 йил 6 сентябрда ўғирлаб кетилган, сўнг ваҳшиёна қийноқлар билан ўлдирилган Чадема расмийси Муҳаммад Али Кибовнинг оиласи ва яқинларига ўзининг холисона таъзия ва ҳамдардлигини тақдим этади. Биз бу ҳақда қуйидагиларни таъкидламоқчимиз:
1 –Шахснинг бедарак йўқолиши ёки ўлдирилиши билан тугаётган бундай ўғирлаб кетиш ҳодисалари Танзанияда янгилик эмас. Бир қанча вақтдан бери содир бўлаётган бу ҳодисаларнинг асосий қурбонлари Исломлари туфайли мусулмонлар бўляпти. Мисол учун, «2017 йилда ҳукумат томонидан амалга оширилган ҳамда қийноқлар ва судсиз қатл қилиш характерига эга бўлган репрессия натижасида Макуранжа, Кибитий ва Руфинжи соҳил районларида 380дан ортиқ инсон бедарак йўқолган эди». (East Africa Net, 2018 йил май).
2 –Бу каби ҳодиса одамлар ўртасида қўрқув ҳиссини пайдо қилиш, хавфсизликни издан чиқариш ва давлатни обрўсизлантириш билан бирга, давлатнинг масъулиятсизлигини ҳам кўрсатмоқда. Чунки инсонлар ҳаёти, мол-мулки ва номусларининг бош кафили ва ҳимоячиси давлатдир.
3 –Бу ҳодиса бутун дунёда хаос, зўравонлик ва инсоният учун хавф-хатар келтириб чиқарган капиталистик демократик системанинг барбод бўлганини яққол кўрсатиб турибди.
Бинобарин, бутун олам адолат ва поклик тузумига муҳтож. Инсонларни, уларнинг ҳаётларини, мол-мулк ва соғликларини ҳимоя қилувчи ушбу тузум эса Исломдир.
Масъуд Мусаллим
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Танзаниядаги матбуот бўлими раиси
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми