| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Нима учун Путин Марказий Осиё давлатларининг тарих дарсликлари борасида хавотир билдирмоқда?

Нима учун Путин Марказий Осиё давлатларининг тарих дарсликлари борасида хавотир билдирмоқда?

By htadmin
21.10.2024
373
0
Share:

Нима учун Путин Марказий Осиё давлатларининг тарих дарсликлари борасида хавотир билдирмоқда?

بسم الله الرحمن الرحيم

Россия Президенти Владимир Путинга кўра, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг барча давлатлари умумий тарих хотирасини сақлаш ва уни сохталаштиришнинг олдини олиш муҳимлигини тушунади. Бу ҳақда у 8 октябрь кунги Ҳамдўстлик Давлат раҳбарлари кенгашида сўз очди ва жумладан, шундай  деди: “Ёшлар, албатта, халқларимизнинг бир давлатда узоқ умр кўриши давомида эришган ютуқлари, ота-боболаримиз, айниқса, Улуғ Ватан уруши йилларида кўрсатган жасоратларни билиши керак”.

Олдинроқ Россия Фанлар академиясининг Ижтимоий фанлар бўйича илмий ахборот институти Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг 5 та ва узоқ хорижнинг 5 та давлатидаги дарсликларда Россия тарихи ва бугунги замонавий Россия қандай ўқитилиши ҳақида 150 саҳифалик расмий тадқиқотни эълон қилиб, китобларда “Россия қонли тартибсизликлар ташкилотчиси, зўравон мамлакат сифатида тасвирланган, сайёрада бу мамлакат “бўлмагани яхшироқ” экани айтилганини билдирганди. Институтга кўра, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон дарсликлари ниҳоятда чала-яримта бўлиб, Россия империяси ва Совет Иттифоқига (лекин русларга эмас) қарши айбловларни умумий тарих нутқи билан изчил боғлайди. (qalampir.uz 08.10.2024й.)

Юқоридаги хабардан мустамлакачи Путин режими хавотирининг сабаби аён бўлмоқда. Бироқ нима учун айнан тарих дарсликлари? Аввало шуниси аниқки, тарих деганда ўтмиш назарда тутилади. Ўтмиш эса инсониятнинг бугунги ҳолатига чамбарчас боғлиқдир. Ҳар бир халқ ўз тарихини билиши тўғри сиёсий қарорларни қабул қилишига ва ўтмишдаги хатолардан қочишига олиб келади. Шунингдек, тарихни билиш одамларга ҳозирги ҳаётини оқилона баҳолаш имконини беради. Хулоса қилиб айтганда, тарих инсон шахсиятини шакллантиришда ўз таъсирига эга бўлган сақофий-маърифий омиллардан биридир. Шунинг учун мустамлакачи кучлар мустамлака қилинган давлатларда ушбу фанга қаттиқ эътибор қаратадилар. Мисол учун, Халифаликни қулатган кофир Ғарб бир бутун Ислом умматини миллатчиликка асосланган кучсиз давлатчаларга бўлиб ташлади-да, ҳар бир миллатнинг тарихи шу йўсинда талқин қилинишига эътибор қаратди. Натижада араблар тарихи, турклар тарихи, ўзбеклар тарихи, қирғизлар тарихи ва ҳоказолар вужудга келди. Агар МО минтақасининг чамаси 100 йилдан кўпроқ (яъни рус истилосидан) олдинги ўтмишига эътибор қаратадиган бўлсак, унда хозирги миллатчиликка, яъни ўзбек, қирғиз, тожик, туркман, қозоқларга мансуб миллий давлатчалар бўлмаган. Аксинча, бу ерлар Ислом диёри бўлиб, бир бутун Ислом умматининг ажралмас қисми бўлган. Ушбу ҳолат то рус империяси истилосигача ўзгармаган. Чор россияси истилоси ва ундан кейин совет давлати томонидан МО минтақаси мустамлакачиликнинг олтин қоидаси бўлмиш “парчалаб ташла ва бошқар” қоидасига мувофиқ, юқорида айтганимиздек, миллий давлатларга бўлиб ташланди. Кофир рус мустамлакачиси бу билан кифояланмади, балки минтақани ўзига доимий қарам ҳолатда сақлаб қолиш учун тарихини ҳам ўзгартирди. Бунинг натижасида МО минтақасида ота-боболарини аёвсиз қирган, муслима аёлларни зўрлаб ўлдирган рус мустамлакачиларига қуллик қиладиган ва уларни дўст тутадиган авлодлар етишиб чиқди. Минг афсуски, бугунги кунда ҳам минтақамиз раҳбарлари ана шу ифлос рус давлатига қуллик қилишда бардавом бўлиб келмоқда.  

Энди МО давлатларининг тарих дасрликларидаги Россияга хуш келмаган журъатли ўзгаришларга келсак, бизнинг фикримизча бу ҳолат Россия-Украина уруши фонида юз бермоқда. Яъни МО давлатлари иқтисодий жиҳатдан заифлашиб, оламий давлат мақомини қўлдан бой бераётган Россиядан аста-секинлик билан ва эҳтиёткорона узоқлашиб, бора-бора Америка бошлиқ Ғарбга юзланишмоқда. Бу эса уларнинг ушбу минтақага серқатнов бўлиб қолганлиги ва тез-тез ҳар соҳада тадбирлар уюштиришаётганидан ҳам кўриниб турибди. Бироқ шуни билишимиз лозимки, Америка ҳам, Ғарб давлатлари ҳам Ислом ва мусулмонларга душманликда Россиядан қолишмайди. Муборак Фаластин заминидаги қирғинларда лаънати яҳуд режимини очиқдан-очиқ қўллаб келаётган айнан ана шу Америка ва Ғарбдир. Аллоҳ таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالًا وَدُّوا مَا عَنِتُّمْ قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ ۚ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمُ الْآيَاتِ ۖ إِن كُنتُمْ تَعْقِلُونَ

– “Эй иймон келтирганлар, ўзингиздан бошқадан сирдош тутманг. Улар сизга ёмонлик қилишини қўймаслар. Машаққатда қолишингизни хоҳларлар. Душманликлари оғизларидаги (сўзлари)дан билиниб турибди. Дилларида махфий тургани яна ҳам каттароқ. Агар ақл юритадиган бўлсангиз, биз сизларга оят-белгиларни баён қилиб бўлдик”.        (Оли Имрон:118)

МО минтақасини мустамлакачиларнинг қайси бири ўз таъсирига олса, ушбу минтақанинг тарихига бурун суқмай қолмайди, албатта. Чунки улар бу ерларга фақат битта мақсадда, яъни мустамлака қилиш учунгина келишади. МО давлатлари раҳбарларининг ягона манфаатлари эса курсиларида умрларининг охиригача ўтиришдир. Бунинг учун улар ўз халқлари ва юртларининг мустамлака қилинишига кўмаклашишдан бошқасига хизмат қилишмайди. Бу эса мусулмон киши учун – у хоҳ раҳбар бўлсин, хоҳ оддий фуқаро бўлсин – асло жоиз эмасдир. Аллоҳ таоло айтади:

وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً

– “Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай”.    (Нисо:141)

Бинобарин, Ислом уммати сифатида тарихга юзланадиган бўлсак, тарихда мусулмонлар бир бутун уммат бўлиб, ягона давлат – Халифалик соясида яшаганлар. Миллатчилик ёки ватанпарварлик каби тор ёт ғоялар асосидаги Исломий қонун-қоидаларга қурилмаган давлатлари бўлишини хаёлларига ҳам келтирмаганлар. Бизнинг ҳақиқий шонли тарихимиз аслида шундай бўлган. Бугунги кунда Ҳизб ут-Таҳрир исломий сиёсий жамоаси ушбу тарихга, набавий сийратга таяниб, Ислом умматини бирлаштирувчи Хилофат давлатини тиклаш учун туну-кун ҳаракат қилмоқда. Бу муборак ишда ушбу жамоат билан бирга бўлиб ҳаракат қилиш ҳар бир иймон аҳлининг масъулиятидир. Аллоҳ таоло айтади:

وَفِي ذَٰلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ

– “Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар”. (Мутаффифин:26)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

21.10.2024й

TagsМарказий ОсиёПутинтарих
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Фикрнинг саёзлашиб бориши тўғрисида мулоҳаза

  • МАҚОЛАЛАР

    МАБДАДА СОБИТ ТУРИШ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудийлар билан хавфсизлик келишуви ҳалокат жарлигига етакловчи хатарли йўлдир!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.05.2026

    МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • 29.05.2026

    ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • 29.05.2026

    ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • 29.05.2026

    ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/