| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

  • ТАЙВАН ИНҚИРОЗИ: ПЕКИН ВА ВАШИНГТОН ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

  • ВАШИНГТОННИ ТЕҲРОН ҚАРШИСИДАГИ ЙЎҚОТИШЛАРИ

  • ИРОҚ МУСИБАТЛАРИНИНГ ЕЧИМИ БОТИЛ СОЯСИДАН ИЗЛАНМАС

  • Сеулдаги саммит: Жанубий Кореянинг геосиёсий амбициялари ва Африка омили

  • “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Тирикларни қабрдан, ўликларни меҳробдан изла!

Тирикларни қабрдан, ўликларни меҳробдан изла!

By htadmin
17.03.2024
0
Share:

Тирикларни қабрдан, ўликларни меҳробдан изла!

بسم الله الرحمن الرحيم

      “Қарилик етди. Соч-соқолнинг қораларидан оқлари ғолиб келди. Юздаги “харита” чизиқлари лабиринтга айланиб, даҳшатли борар манзилни кўрсатмоқда. Аммо ошна, қамоқдан чиққач, ҳаққа даъват қилиш учун вақт танлайдиган, одам танлайдиган бўлиб заифлашдим. Йигирма уч йил зиндонда сўнмаган шижоатни дунё зийнатлари бироз занглатиб қўйдими дейман? Назаримда, ҳамма сотқиндек, хоиндек кўринаверади. Худдики, кимдир анавиларга “мана бу яна даъватини бошлади” деб жар соладигандек туюлаверади. Яна қамоқ, мантиқсиз ва жирканч терговлар, қийноқу қистовлар қаршисида ўзимни ночор сезяпман. Назаримда, чорак аср аввалги шижоат сўнаётган машъал каби хиралашгандек. Зиндонда ҳақни айтишдан тилни тўсолмаган садафдек тишлар тўкилиб, бугун улардан саноқли қолгани ҳам тилни ўз ортида ушлаб қололмоқда. Илгари арзимас кўринган жон бугун арзандадек эҳтиётликка мойил. Роббул оламин огоҳлантирган фитналар – жон, мол, аёлу бола-чақа, ақраболар кечагидан кўра жозибали тус олгандек…”, – деб ичидагини ёрган биродар қўлидаги совуй бошлаган чойдан кетма-кет хўплаб пиёлани дўстига узатди. Ва дардини табибга айтиб, касалим нимада? – дегандек зонадош биродарига маъноли термулди. 

      Узоқ йиллик зиндон ҳаёти бутун вужудига сокинлик ва салобат бағишлаган, нурли чеҳрасида қамоқ асоратлари топилмайдиган дўсти унинг қўлидан пиёлани оларкан, уни чой билан тўлатгунча чурқ этмади. Ўз пиёласидаги аччиққина чойни янгиларкан, одатича табассум билан дўстига термулди-да, шу кунларда биродарларга таниш бўлиб кетган ўта балоғатли суҳбатини бошлади:

Уламолардан бири Абдулмуҳсин ибн Муҳаммад ўзининг Тайсирул-вусул шарҳида:

وَيُخَوِّفُونَكَ بِالَّذِينَ مِن دُونِهِ

– “(Эй Муҳаммад), улар сизни (Аллоҳдан) ўзга бутлари билан қўрқитурлар”.                                                                                    (Зумар:36)

оятининг  тафсирида  хулосавий фикр билдириб шундай дейди: “Ким яхши кўришида ё қўрқишида ёки умид қилишида Ҳолиқ билан маҳлуқни тенглаштирса, у мушрикдир!”. Дарҳақиқат, биз ҳозирги мўъминларни саҳобалардан кескин фарқли қилиб турган нарса мана шу уч нарса ўрни хиралашганидир. Афсуски, бугун биз Аллоҳдан қўрқаман дер эканмиз, маҳлуқнинг зулму ситамларидан қочарга жой излаб қолдик. Натижада қўрққан нарсаларимиз турмуш тарзимизни бузиб ташлади. Биз Аллоҳ Субҳанаҳуни саҳобалардек барча нарсадан кўра яхши севолмадик. Аксинча, бу муҳаббат молу дунё, аҳлу оила, дунё ва ундаги матоларга бўлган муҳаббат соясида қолиб кетди. Оқибатда бунақа “муҳаббат” бизни дунё кетидан чоптирди. Унга етиш ғояга айлангач, бу йўлда барча пасткашликларга кўникиб, ҳамият, орият, рижоллик сифатлари оёқлар остида топталиб кетди. Роббул оламиндан нусратни узоқроқ кутиб чарчаган тоқатсизлар умиди шамдек эриб битди. Эндиликда барча умидлари ўз йўналишини ўзгартирди. Бугунги заифлик ва ожизликни зиндондаги саботли кунларини эслаш билан ўрай бошлади. Ошна, зонада биринчи марта ўтиргандаги саботни иккинчи марта яна қамалиш хавотири синдириб ташлейди. Қўрқменг ошна, тадбирли ва зийрак бўлинг. Зиммага “тоғ”ни юклаб олганмиз. Бу Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺдан мерос Оғир Юк!

Анави малайлар бу миллатни хитойлаштирмоқда, ўрислаштирмоқда, душманимиз Ғарб динимизни ўчириш қасдида чиранмоқда. Улар ўз жирканч ишларини хеч қачон бевосита қилолмаган. Балки мана шу малай ҳокимлар ва масжидларимиз меҳробларидаги бузғунчилар орқали амалга оширмоқда. Шундай экан, бугун ҳақни сўзлаб, эртангизни обод қилиб қолинг. Чунки эртанги Кун абадийдир. Росулуллоҳ ﷺ:

"… وَلَوْ اجْتَمَعُوا عَلَى أَنْ يَضُرُّوكَ بِشَيْءٍ لَمْ يَضُرُّوكَ إِلَّا بِشَيْءٍ قَدْ كَتَبَهُ اللَّهُ عَلَيْكَ رُفِعَتِ الأَقْلَامُ وَجَفَّتْ الصُّحُفُ"

“…Агар улар (одамлар) ҳаммаси жамланиб сенга зарар етказмоқчи бўлсалар, Аллоҳ сенга ёзиб қўйган нарсадан бошқа зарар етказа олмайдилар, қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриган”. (Термизий, ҳасан саҳиҳ)

деб марҳамат қилганларидек, бутун оламдаги одамлар сенинг зарарингга отлансалар, қўрқиб кетма, чунки улар Аллоҳ сенга ёзган зарардан ортиғини беролмайдилар. Аллоҳ бизга билдирган ҳақни етказишдан эртага сўраламиз. Уни яширсак, ҳисоби даҳшатлидир. Улар ўлдирса, шаҳидлик муборак бўлсин, қамашса сирдошимиз Оламлар Роббисидир, қийноққа солишса гуноҳларга каффоратдир. Мўъминлар ўз иймонларини сақлаш талабида нималарга дуч келсалар, уларнинг ортида фақат яхшилик бор. Ошна, Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтганларидек: “Ўлик жони чиққан киши эмас, балки ўлик ўзининг зиммасида Роббисининг қандай ҳақлари борлигини англамаган кимсадир”. Алҳамду Лиллаҳ, Роббимиз бизга ҳақни танитиб, ўша зиндонларда тарбиялаб қўйди. Қанча азизларимиз шаҳидлик шаробини ичдилар ва улар то Қиёмат тирикдирлар. Ўзларини ҳақни сўзлашдан тийиб тоғутга хизматкор этган меҳроб эгалари эса аслида ўлик кимсалардир. Шуни унутмангки дўстим, бугун тирикларни қабрдан топасиз, ўликларни эса меҳроблардан!

وَلَا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ قُتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَمْوَاتًا ۚ بَلْ أَحْيَاءٌ عِندَ رَبِّهِمْ يُرْزَقُونَ

– “Аллоҳ йўлида ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳ ўз фазлу карами билан берган неъматлардан хушнуд ҳолларида баҳраманд бўлмоқдалар”.               (Оли Имрон:169)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

17.03.2024й

TagsТирикларни қабрданўликларни меҳробдан изла!
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бангладеш ҳукумати роҳинга мусулмонлари мадрасаларини ёпмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 22.06.2026

    ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

  • 22.06.2026

    ТАЙВАН ИНҚИРОЗИ: ПЕКИН ВА ВАШИНГТОН ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

  • 22.06.2026

    ВАШИНГТОННИ ТЕҲРОН ҚАРШИСИДАГИ ЙЎҚОТИШЛАРИ

  • 22.06.2026

    ИРОҚ МУСИБАТЛАРИНИНГ ЕЧИМИ БОТИЛ СОЯСИДАН ИЗЛАНМАС

  • 22.06.2026

    Сеулдаги саммит: Жанубий Кореянинг геосиёсий амбициялари ва Африка омили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/