Яна 31 та собиқ сиёсий маҳбуслар маҳкамага тортилиш арафасида

Матбуот баёноти
Яна 31 та собиқ сиёсий маҳбуслар маҳкамага тортилиш арафасида
بسم الله الرحمن الرحيم
Бизга ишончли манбалардан етиб келган хабарга кўра, Тошкентда 15 нафар собиқ сиёсий маҳбусларнинг апелляция суди бўлаётган бир вақтда, яна бир йирик суд жараёни бошланиш арафасида турибди. Бу сафарги судланаётганларнинг сони 31 тани ташкил қилмоқда. Булар ҳам аввалда 20 йилдан ошиқ умрини золим Каримов режимининг зах қамоқхоналарида ўтказган йигитлардир. Бу йигитлар ҳам худди ўзларидан аввал маҳкамага тортилган 23 нафар собиқ сиёсий маҳбуслар сингари уйдирма айбловлар билан қўлга олинган. Фақат буларнинг аксари республиканинг турли вилоятларидан ушланиб, пойтахтга олиб келинган йигитлардир. Шу билан жорий йил бошидан бери қўлга олиниб, тергов ва суд қилинаётган собиқ сиёсий маҳбуслар сони 54 тага етди. Яқинда бу 31 йигитдан уларга нисбатан эълон қилинган айблов хулосасига қўл қўйдириб олинган. Ҳа, бундай хабарларни фақат чекланган ички манбалардан оляпмиз. Ўзбекистондаги энг майда-чуйда воқеа-ҳодисаларни ҳам назардан қочирмайдиган маҳаллий ва хорижий ОАВ ҳам, “инсон ҳуқуқлари” дея айюҳаннос соладиган нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳам буни бир оғиз тилга олгани йўқ. Уларнинг ҳақиқий башараси мана шу иш асносида янада ёрқинроқ кўриниб қоляпти…
Ҳизб ут-Таҳрирни таниган ҳар қандай холис инсон ушбу айблов хулосаси билан танишиб чиқса, ёқасини ушламай қолмайди. Уларга ҳам худди ўша навбатчи моддалар – Ўз. Р. ЖКнинг 159, 242 ва 244 моддалари бўйича айблов эълон қилинган. Бироқ айблов хулосасида уларга қарши далил-ҳужжат сифатида келтирилган нарсаларда жиноят деб эътибор қилса бўладиган нарсанинг ўзи йўқ, балки у ҳатто кулгилидир. Масалан, судланувчиларнинг қандай касб билан шуғулланиши, тўй-маъракаларда биродарлари билан кўришгани, яна қаерда кимлар биландир учрашиб суҳбатлашгани каби нарсалар келтирилган. Шунингдек, муҳтожларга ёрдам беришда иштирок этиш, “Халифалик давлатини тиклаш ва Исломга мувофиқ ҳаёт кечириш” ҳақидаги ғояни қўллаб-қувватлаш каби Исломда фарз ва мандуб ҳисобланган амалларни бажаришга ҳарис бўлишгани ҳам айблар сирасига киритилган. Ҳолбуки, Ислом нуқтаи назаридан қараганда, буларнинг барчаси фақат мақтовга лойиқ бўлган маъруф ишлардир. Бироқ Ўзбекистон ҳукумати татбиқ қилаётган тузум ғайриисломий бўлгани учун бу йигитларга жиноятчи сифатида қараляпти, уларга қора чаплаб, обрўсизлантириш ва мусулмон халқимиз кўз ўнгида ёмонотлиққа чиқаришга уриниш кетяпти.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, жорий йил июл ойида президент Мирзиёев томонидан Совет давлати томонидан қатағон қилинган ота-боболаримиз хотирасини абадийлаштириш бўйича қарор қабул қилинди. Қизиғи шуки, бир аср аввалги коммунистик режим қурбонлари ёдга олиняпти-ю, бироқ ундан кам бўлмаган зулм-зўравонлик ва ғайриинсоний қийноқлар билан қатл қилинган Каримов режими қурбонлари бу ҳукуматни деярли қизиқтирмаяпти. Аксинча, қонхўр золим режимнинг зулм тегирмонидан яримжон бўлса-да тирик чиққан мусулмон йигитларни яна узоқ йилларга қамамоқчи бўляпти. Аслида, агар ҳукуматдагиларнинг озгина инсофи бўлганида, бу мазлумларнинг қамоқда орттирган жисмоний ва руҳий жароҳатларига малҳам қўйиб, уларни эъзозлаган бўларди. Бундан ҳам ёмони, йигитларга терроризмни молиялаш ва қўллаб-қувватлаш деган сохта айбловлар ҳам қўйилгани бўлди. Ундай бўлса, муборак Фаластин заминидаги мусулмон биродарларимизни қирғин қилаётган террорист яҳуд вужуди (Исроил) билан алоқаларни узмай давом эттириш ва уни давлат сифатида тан олиш нима деб аталади?! Ўзбек режими лаънати яҳуд вужуди элчихонасини ҳимоя қилгани, у билан сиёсий-иқтисодий алоқаларни узишни хаёлига ҳам келтирмаётгани – аслида мана шунинг ўзи терроризмни қўллаб-қувватлаш эмасми?!
Бизни шу нарса чуқур хавотирга соляптики, 31 нафар йигитнинг суди ҳам аввалги 23 нафар устида ўтказилган судлар сингари бўлади. Бу судда ўқиладиган ҳукмлар ҳам аввалдан тайёрлаб қўйилган бўлиб, суд эса қўл учида, одамлар кўзи учунгина ўтказилади. Ахир, апелляция судида йигитлар, улар устидан тергов ўтказган тезкор ходимлар ҳукмни суд эмас, балки улар чиқаришини очиқ-ойдин айтишгани ҳақида судда кўрсатма беришди-ку. Албатта, ушбу мазлум йигитларни яна қамоққа ташлаш юқори сиёсий доираларнинг буюртмаси бўлиб, уларнинг мақсади Россия каби мустамлакачи давлатларни рози қилиш эканига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Шунга кўра, ўзбек ҳукуматини қаттиқ огоҳлантирамиз, ушбу йигитларнинг онаизорлари, рафиқалари, фарзандлари, яқинлари ва эл-юртнинг қарғиши-дуоибадига қолманг! Зеро, анави душманларимизни рози қиламан деб, айбсиз инсонларни қамаб, зулм қилишдек жирканч ишга қўл уришнинг оқибати фақат шармандалик ва гуноҳга ботишдир. Охиратда эса Аллоҳнинг ғазабига учраш ва жаҳаннам оловига ўтин бўлишдир! Мусулмон халқимизга такрор айтамиз, кимни бўлса ҳам ушлаб қамайверадиган ушбу режимнинг бундай зулмларига асло сукут сақламанг, ҳақ ва адолатни қарор топдириш учун ҳаракат қилаётганларни қўллаб-қувватлашда бор куч-ғайратингиз ва имкониятингизни ишга солинг! Акс ҳолда бу зулмлар сизнинг ҳар бирингизнинг бошингизга у ёки бу кўринишда келиши муқаррардир. Расулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:
والَّذي نفسي بيدِه لتأمُرُنَّ بالمعروفِ ولتَنهوُنَّ عنِ المنكرِ أو ليوشِكنَّ اللَّهُ أن يبعثَ عليكم عقابًا مِن عندِه ثمَّ لتدْعُنَّهُ فلا يستجيبُ لكم
“Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарасиз, ёки аксинча Аллоҳ устингизга ҳузуридан бир азобни юборади, сўнгра сиз, албатта, Унга ялиниб илтижо этасиз, бироқ У дуоингизни ижобат қилмайди”. (Имом Аҳмад ривояти)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ