Саудия ҳамда икки давлат ечими бўйича халқаро коалиция

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Саудия ҳамда икки давлат ечими бўйича халқаро коалиция
Устоз Аҳмад Хутвоний
2024 йил 30 октябрда Саудия Арабистони пойтахти Риёзда «икки давлат ечими» деб номланган ечимни амалга ошириш бўйича халқаро коалициянинг биринчи сессияси бошланди. Шунингдек, бу коалиция «(Исроил) давлати билан тинч-тотув яшовчи Фаластин давлатини барпо этиш устида иш олиб борувчи коалиция» деб ҳам таърифланади. Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал ибн Фарҳон 2024 йил сентябр охирида маълум қилган. У очилиш маросимида сўзлаган нутқида яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш масаласида олдинга силжиш учун Фаластин давлатини барпо этишни шарт қилиб қўйди. «Бир қанча йирик давлатлар Фаластин давлатини тан олишни бошлаганини ва тан олишни давом эттириш учун бошқа давлатлар томонидан ҳаракатлар давом этаётганини» таъкидлади. Ибн Фарҳоннинг айтишича, халқаро коалициянинг икки давлат ечимини қўллаб-қувватлаш бўйича йиғилиши 90та давлат иштирокида ташланган бир неча қадамлар орасидаги биринчи қадамдир. Унга кўра, қироллик бу йиғилиш орқали халқаро жамоатчилик фикрини яҳудий вужудининг Фаластин халқига нисбатан содир этаётган қилмишларига қарши сафарбар қилади. У Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва минтақада тинчликка эришиш учун халқаро тизимни биргаликда ишлашга чақирар экан, яҳудий вужуди ўрнатган қамал туфайли юзага келган Ғазодаги вазиятни «фожиали» деб таърифлади.
Ўз навбатида, Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича расмий вакили Жозеп Боррелл: «Халқаро коалициянинг ташкил этилиши барча давлатларга Ғазодаги урушни тугатиш, гаровдагиларни озод қилиш устида ишлаш, Ғазодаги қамални бекор қилиш ва икки давлат ечимини амалга оширишга ҳаракат қилиш учун имкониятдир», деди. Шунингдек, сўздан ишга ўтиш зарурлигини таъкидлади. UNRWA Бош комиссари Филипп Лаззаринига келсак, у Ғазо секторининг «тизимли вайронагарчиликка» дучор бўлганини айтди ва яҳудий вужудини UNRWA агентлигини тақиқлаш қароридан воз кечишга чақирди.
Саудия Арабистонининг ушбу учрашувни ўтказиши Американинг Яқин Шарқдаги сиёсатида, шунингдек, Саудия Арабистонининг ушбу янги Америка сиёсий ҳаракатидаги ролида янги ўзгаришларни акс эттириши мумкин. Бу йиғилишда Америка қатнашмаган бўлсада, минтақавий ташкилотлар, шунингдек, мусулмон юртлар ва Европадаги давлатларнинг ушбу рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Эҳтимол, Америка АҚШ сайловлари тугаганидан сўнг Ғазо ва Ливандаги урушларни тўхтатишга олиб келадиган сиёсий ечимни шакллантиришда ушбу коалициянинг ёрдамини хоҳлаётгандир. У тугаши яқинлиги кўринмаётган урушга чек қўйиш учун Нетаняху ҳукуматига босим ўтказишда Саудия Арабистони ва янги коалициядан фойдаланишни ва бу орқали урушни тўхтатишни хоҳлаётган бўлиши ҳам мумкин.
Фаластин давлати ғоясини илгари суришдан Американинг кўзлаган мақсади ҳақиқатан давлатни барпо қилиш эмас. Чунки бу ғояни илгари суриш яҳудий вужудининг ўжарлигини синдиришга, шунингдек, Кнессетдаги мутлақ кўпчиликнинг Фаластин давлати ғоясини бутунлай рад этиш қарорини четлаб ўтишга қаратилган. Америка икки давлат ғоясидан можарони ҳал этишда эмас, балки можарони бошқаришда фойдаланади. Чунки яҳудий вужуди Фаластин давлати барпо этилиши мумкин бўлган ерни қолдирмади. Яҳудий вужудининг Фаластин ерларини қўшиб олиши, мусодара қилиши ва у ерларда аҳоли пунктларини қуриши бу давлатни барпо этиш имкониятига амалда тўсиқ бўлади ва уни барпо этиш ғоясини инқирозни ҳал этиш учун эмас, балки уни бошқариш учун яроқли бўлган шунчаки назарий сиёсий ғояга айлантиради.
Америка шу пайтгача Саудиянинг яҳудий вужуди билан текинга муносабатларни нормаллаштиришни таклиф этиш орқали бу вужудни урушни тўхтатишга қизиқтираётган, яҳудийлар эса унинг талабларини бажаришдан бош тортаётган эди. Афтидан, бу сафар Америка ўз услубини ўзгартирган кўринади. Энди Америка Саудия Арабистонининг у билан текинга муносабатларни нормаллаштиришидан фойдаланиш ўрнига, шартли равишда муносабатларни нормаллаштиришидан фойдаланади.
Саудия Арабистони яҳудий вужуди билан муносабатлар нормаллаштирилиши учун икки давлат ечими амалга оширилиши шартлиги ҳақида биринчи марта очиқ гапирмоқда. Бундан ташқари, илгари текинга муносабатларни нормаллаштиришга шошилган Саудия Арабистони, яҳудий вужудини – агар у Саудия билан муносабатларни нормаллаштиришни истаса – икки давлат ечимини қабул қилишга мажбурлаш учун биринчи марта халқаро коалицияни бошқармоқда. Урушни тугатиш ва сиёсий йўлни бошлашга нисбатан Саудия позициясидаги бундай кескин ўзгариш, аслида унинг позициясидаги ўзгаришни эмас, балки Американинг позициясидаги ўзгаришни акс эттиради. Чунки Саудия ташқи сиёсати Америка ташқи сиёсатига бутунлай бўйсунади ва ундан заррача четга чиқмайди. Саудия мустақил ташқи сиёсатга ҳам, позицияга ҳам эга эмас.
Икки давлат ғояси аслида Американинг қадимги ғояси бўлиб, ундан мақсад яҳудий вужудини АҚШ базаси сифатида исломий юртлар марказига ўрнатишдир. Ислом нуқтаи назаридан бутун Фаластин Исломий замин бўлиб, у ерда икки давлатга ўрин йўқ. У ерда яҳудий вужуди учун ҳам, салибчилар ва Ғарб учун ҳам ўрин йўқ. У Ислом минтақаси марказининг ажралмас қисми бўлиб, бу аниқ кўзга ташланиб турадиган шаръий ҳақиқат ва исботсиз асос қилиб олинадиган ақидавий қоидадир. Унинг бир қаричидан воз кечиш исломий юртлар танасига заҳарланган ханжарни санчиш ҳисобланади. Бу эса, тананинг яллиғланишига, ёрилиб парчаланишига олиб келади. Бутун Фаластин, унинг денгизидан тортиб дарёсигача марказий, ақидавий ва исломий масала бўлиб, унда музокарага, савдолашишга ва сулҳга ўрин йўқ. Шаръий нуқтаи назардан, у исломий юртлар марказининг ажралмас қисми бўлгани учун, унинг иши кескин ҳал этилган. Унга дахл қилиш Макка ёки Мадинага дахл қилиш билан баробар. Унинг муқаддаслиги мутавотир шаръий нусуслардан олинган. Бундан ташқари, у исломий замин бўлиб, ҳеч бир ҳолатда ундан воз кечиш ёки унинг устида савдолашиш жоиз эмас.
Роя газетасининг 2024 йил 6 ноябр чоршанба кунги 520-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ