| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Абгор таълим ва доимий муаммо – ўқитувчилар маоши

Абгор таълим ва доимий муаммо – ўқитувчилар маоши

By htadmin
13.12.2024
506
0
Share:

Абгор таълим ва доимий муаммо – ўқитувчилар маоши

بسم الله الرحمن الرحيم

“Таълим-тарбия – бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи. Шу боис, бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ”. “Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори бу – мактаб. Мактабни мактаб қиладиган куч эса ўқитувчилардир”. “Ҳурматли муаллимларимиз, жонкуяр мактаб директорларини, соҳа фахрийларини эл-юртимизнинг таянчи ва суянчи, деб биламиз”. “Мактаблар тизимини ривожлантириш учун бундан буён ҳам маблағни, имкониятни асло аямаймиз”. “Мактаб ўқитувчисини моддий рағбатлантирмасак, унинг ҳаёт сифати даражасини оширмасак, ислоҳот, натижа ҳақида гапира олмаймиз”. “Ўқитувчи ва мураббийларнинг ўзи ҳам билим ва касб маҳоратини ошириш, жамоат ишларида фаол иштирок этиш, ҳалол меҳнати ва ташаббускорлиги билан бу касбнинг обрўсини ошириши керак”.  Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг  мактаб таълими соҳасига доир гап-сўзлари. Таъкидлаш лозимки, бундай баландпарвоз гапларни бундан олдинги президент Каримов ҳам кўп гапирган.

Албатта, ҳар қандай давлатда кадрлар масаласи ўта муҳим ҳисобланади. Лаёқатли кадрларнинг етишиб чиқишида асосий ўрин, шубҳасиз, мактаб таълимига тегишлидир. Хўш Ўзбекистонда таълимнинг аҳволи бугунги кунда қандай? Qalampir.uz’нинг 2024 йил 5 декабр кунги хабарида айтилишича, Ўзбекистондаги ўқувчилар дунё рейтингида математика ва табиий фанларни билиш бўйича паст ўринларни эгаллади. Яъни таълимдаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) томонидан TIMSS 2023  баҳолаш дастури доирасида ўзбекистонлик ўқувчиларнинг математика ва табиий фанларни билиш натижаси эълон қилинди. Халқаро ҳисобот натижаларига кўра, Ўзбекистондаги 8-синф ўқувчиларининг математик саводхонлик бўйича ўртача кўрсаткичи 421 балл бўлиб, қатнашувчи 44 та давлатдан 32-ўринни эгаллаган. 8-синф табиий фанлар (Science) саводхонлиги бўйича эса қатнашган 44 та давлат орасидан 396 балл билан 39-ўринни қайд этган. Тадқиқотда қатнашган ўзбекистонлик 4-синф ўқувчилари табиий фанлар (Science) саводхонлиги бўйича 412 балл тўплаган ва иштирокчи 58 та давлат ичида 54-ўринни қўлга киритган. Математика саводхонлиги бўйича эса қатнашувчи 58 та давлат ичида 443 балл билан 50-ўринни эгаллаган. Мана шу мисолларнинг ўзи Ўзбекистонда таълимнинг аҳволи қай даражада эканлигини билиш учун етарли бўлса керак.

Энди ўқитувчи-устозларнинг маошларига келсак, Ўзбекистон “мустақил” бўлганидан буён 30 йилдан ошибдики, ушбу соҳа ходимларининг хизматига яраша маош олмаслиги ҳануз оғриқли масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Gazeta.uz’нинг 2024 йил 26 ноябр кунги хабарида айтилишича, бугунги кунга келиб ҳам энг паст ўртача ойлик иш ҳақи соғлиқни сақлаш соҳасида – 2,92 миллион сўмдан 3,3 миллион сўмгача (ўтган йилдаги 16,4 фоизга нисбатан 12,9 фоизга ўсиш) ва таълим соҳасида – 3,05 миллион сўмдан 3,48 миллион сўмгача (17 фоизга нисбатан 14,3 фоиз ўсиш) ўсган холос. Қизиғи, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2025 йилги давлат бюджети лойиҳаси кўриб чиқилган 26 ноябрдаги мажлисида депутат Қизилгул Қосимованинг таълим ва тиббиёт ходимлари маоши пастлиги ҳақидаги хавотирига нисбатан Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров: “Очиғини айтсам, ҳозир бизда ечим йўқ, акс ҳолда буни айтган бўлардик. Биз бунинг устида ишлаяпмиз”, – деб жавоб берди. Давлат мулозимининг бундай жавоб бериши ҳукуматнинг ўқитувчилар маоши борасида ҳозиргача бирор жиддий ишлар амалга оширмаганига далолат қилмоқда. Ёш авлоднинг таълими борасида қарийб 30 йилдан бери бирон жўяли ечимга кела олмаслик шармандалик эмасми?! Ёки президент юқоридаги баландпарвоз гапларни ечимнинг йўқлигидан бехабарлигидан гапирдимикан? Тўғри, маошларни ошириш билан таълим соҳаси тўлиқ ўнгланади, дегани эмас. Фақат айтмоқчимизки, мазкур ҳолатнинг ўзидан ҳам давлатнинг ушбу соҳага ва унинг ходимларига қанчалик беэътиборлигини кўриш мумкин. Бундай эътиборсизлик билан таълим соҳасини яқин келажакда ўнгланишини кутиш қийин. Чунки иқтисодий аҳволи танг бўлган ўқитувчи етук кадрларни тарбия қилиш ҳақида эмас, балки ўз эҳтиёжларини қондириш устида кўпроқ ўйлаши табиий. Бу ҳолатда, албатта, қолган соҳалар каби таълимда ҳам коррупция ривожланиши турган гап. Таълимга коррупция аралашдими, демак, қолган соҳаларда чуқур томир отиши ўз-ўзидан муқаррардир. Айни Ўзбекистон бунга яққол мисол экани ҳеч кимга сир эмас.

Исломда эса таълимга жиддий эътибор берилади ва шу жумладан, муаллим-ўқитувчилар маоши масаласига ҳам. Аввало маош масаласига келсак, Исломда ойлик эҳтиёжларга қараб эмас, балки келтирилаётган манфаатга қараб белгиланади. Нафақат таълимда, балки барча соҳаларда иш ҳақи адолат билан тайин қилинади. Бунда маош олаётган одамнинг асосий эҳтиёжларини қондириши ёки ортиб қолаётганлигининг эътибори йўқ. Хўш, унда ўқитувчи Ислом давлатида ҳам иқтисодий масалада қийналадими? Йўқ, чунки Исломда инсон қайси соҳада бўлмасин, маоши оз ёки кўплигидан қатъий назар, давлат унинг асосий эхтиёжларини қондиришни кафолатлайди. Бунинг натижасида Ислом давлатида таълим ходимлари бугунгидек ўй-хаёллари маошлари ошишини орзу қилиш билан банд бўлмайди. Балки бор эътиборларини ўз касбий вазифаларини сидқидилдан бажаришга қаратадилар.

Энди таълимни ташкиллаштириш масаласига келсак, Ислом давлатининг дастурий лойиҳаси бўлмиш “Дустур муқаддимаси”дан “Таълим сиёсати”га оид моддаларнинг аксариятини келтирамиз:

165-модда – Таълим услубининг асоси Исломий эътиқод бўлмоғи лозим. Дарсликлар ва ўқитиш услублари шу асосдан четга чиқиб кетмайдиган тарзда ишлаб чиқилади.

166-модда – Таълим сиёсати Исломий ақлия ва Исломий нафсияни вужудга келтириш демакдир. Шунинг учун ўқитиладиган барча дарсликлар шу сиёсат асосида ишлаб чиқилади.

167-модда – Таълимдан кўзланган ғоя Исломий шахсиятни вужудга келтириш ва одамларни ҳаёт ишларига алоқадор илмлар ва билимлар билан бойитишдир. Шунга кўра, таълим шу ғояни рўёбга чиқарадиган тарзда йўналтирилиб, унга олиб бормайдиган ҳар қандай йўл ман қилинади…

169-модда – Таълимда математика каби аниқ фанлар билан сақофий билимлар ўртасидаги фарқ эътиборга олиниши лозим. Аниқ фанлар керагича ўргатилади, маълум бир босқич билан чекланмайди. Сақофий билимлар эса дастлабки босқичларда Ислом фикрлари ва ҳукмларига зид бўлмаган муайян сиёсат асосида олинади. Олий босқичга ўтгач, таълим сиёсати ва ғоясидан четга чиқмаслик шарти билан фан сифатида олинади.

170-модда – Исломий сақофатни таълим бериш таълимнинг барча босқичларида бўлиши лозим. Таълим олий босқичга кўтарилгач тиббиёт, ҳандаса, табиатшунослик каби соҳаларга ихтисослаштирилганидек, Исломий билимларни ҳам ҳар хил соҳаларга ихтисослаштириш керак.

171-модда – Фан ва саноат бир жиҳатдан савдогарлик, деҳқончилик, кемасозлик каби илмга тааллуқли бўлса, иккинчи жиҳатдан рассомлик, ҳайкалтарошлик каби хос нуқтаи назар билан таъсирланган фан ва саноатлар сақофатга алоқадор бўлади. Илмга алоқадорлари ҳеч бир чеклов ёки шартларсиз қабул қилинади. Сақофатга тааллуқлилари эса Ислом нуқтаи назарига зид келган пайтда қабул қилинмайди.

172-модда – Таълим программаси (манҳажи) битта бўлади. Давлат программасидан бошқасига рухсат этилмайди. Модомики уй мактаблари ҳам давлат программасига риоя қилиб, давлат таълими режаси билан иш олиб бориб, Исломдаги таълим сиёсати ва ғоясини рўёбга чиқарар экан, тақиқланмайди. Фақат шарт биланки, бу мактабларда ўғил-қизлар аралаш ўқитилмаслиги, эркак ва аёл муаллимлар аралаш ишламаслиги ҳамда мактаблар бирор тоифа, дин, мазҳаб ёки ирққа хос бўлиб қолмаслиги лозим.

173-модда – Ҳаётда инсон учун зарур бўлган таълимни бошланғич босқичда ҳам, кейинги босқичларда ҳам ҳар бир эркак ва аёлга мукаммал қилиб бериш давлатнинг бурчидир. Бунинг учун ҳеч кимдан ҳақ олинмайди. Олий таълим ҳам мумкин қадар юқори даражада ҳамма учун қулай ва бепул қилиб берилади.

174-модда – Давлат фиқҳ, усули фиқҳ, ҳадис, тафсир, тафаккур, тиббиёт, ҳандаса, химия, ихтиролар ва кашфиётлар каби ишларга қизиқувчиларга шу билимлар борасидаги тадқиқотларни давом эттиришларига имконият яратиб бериш учун мактаблар ва олий ўқув юртларидан бошқа жойларда ҳам кутубхоналар, лабораториялар ва бошқа ўрганиш воситаларини муҳайё қилиб беради. Токи уммат орасида кўп сонли мужтаҳидлар, ижодкорлар ва ихтирочилар етишиб чиқсин.

Юқоридаги моддалар Қуръон, Суннат, Ижмо ва Қиёсдан ишлаб чиқилган бўлиб, тўлиқ Исломийдир ва у яқинда тикланажак Рошид Халифалик давлати томонидан ижро қилинади иншаАллоҳ. Аллоҳ дейди:

اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ خَلَقَ الإِنسَانَ مِنْ عَلَقٍ اقْرَأْ وَرَبُّكَ الأَكْرَمُ الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ عَلَّمَ الإِنسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ

– “(Эй Муҳаммад, барча мавжудотни) яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! У инсонни лахта қондан яратган (зотдир). Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яъни ёзишни – хатни) ўргатган ўта карамли зотдир. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди“. (Алақ:1-5)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

13.12.2024й

TagsАбгор таълиммаошўқитувчилар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Мусулмонни демократия бўйича яшашлиги тўғрими?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Туниснинг туризм вазири босқинчи яҳудийлар учун хавфсиз бошпана изламоқда!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек режими кофир мустамлакачи давлатлар ва халқимизнинг Исломга бўлган муҳаббати ўртасида

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/