| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
03.03.2025
987
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар: 1924 йил йил 3 март – Усмоний Халифалик давлати тугатилган кун!

Изоҳ: Ислом тарихидаги энг машъум хотира. Ислом тарихидаги энг аламли кун! Ислом тарихидаги энг ёмон кун! Чунки Халифалик давлати дунё харитасидан ўчирилиши ортидан гўё занжирбанд қилинган шайтонларнинг оёқ-қўлидаги кишанлар ечилиб, озодликка чиқишди-ю, бутун оламга бузуқлик, ноҳақлик, очлик, уруш ва вайронагарчилик каби турли бало ва иллатларни ёйиб ташлашди. Ҳа, бу шайтонлар анави Америка, Россия, Англия, Франция каби мустамлакачи давлатлардир. Яна муборак Фаластин заминига саратондек ёпишиб олган лаънати яҳуд вужуди. Бу шайтонлар дунёни остин-устун қилиб, ҳалокат ёқасига олиб келишларига бор-йўғи бир аср кифоя қилди. Инсониятнинг ҳозирги аҳволи жуда аянчли ва жуда аламлидир. У боши берк кўчага кириб қолди… Бугун 2025 йил 3 март санасида ўша машъум ва аламли кунни хотирлар эканмиз, ҳар бир иймон эгасининг қалбида оғриқ туриши табиий ҳол. Чунки ўша кундан эътиборан Аллоҳнинг қонунлари ўрнини инсоннинг ноқис ақлидан келиб чиққан яроқсиз, бузуқ қонунлар эгаллади. Аллоҳнинг Каломи ва қонунларидан қаёқдаги рувайбиза президентлару подшоҳларнинг сўзлари устун қўйиладиган бўлди. Мусулмонлар энг “паст навли” одамларга айланиб қолишди. Уларнинг қони, моли ва обрўсининг сариқ чақалик қиймати қолмади. Хоҳлаган кимса уларни таҳқирлаши, қамаши, ўлдириши мумкин бўлиб қолди. Бу, айниқса, Ғазо ва Фаластин мисолида яққол кўринди. Мусулмонлар устига зўрлик билан ўрнашиб олган малай режимлар кофир мустамлакачи “оға”ларига хизмат қилишни ўзлари учун шараф деб биладиган даражада тубан аҳволга тушиб қолишди. Бироқ Ислом Уммати тарихдаги энг аламли мағлубиятга учраган ўша машъум кунни хотирлаш билан бирга, бугун ўша улкан хатони тўғрилашга жуда яқин қолганини кўриш қалбларга таскин ва умид беради. Эй Ислом Уммати! Бугун тиз чўкишни бас қилиб, ўрнимиздан турадиган ва душманларимизга қарши шердек наъра тортиб, уларнинг юракларига ғулғула соладиган вақт келди! Биз қалқонимиз – халифамиз ортида туриб жанг қиладиган кунларга жуда оз қолди. Шунга тайёрмисиз?! Шуни кутяпсизми?! Огоҳ бўлинг, бундан бу ёғига душманларимизга мағлубият аламини тоттириш навбати бизники бўлади! Чунки Уммат “Хилофат”, “Ҳайя алал-жиҳод” дея ҳайқирмоқда! ИншаАллоҳ, биз мусулмонлар хурсанд бўладиган кунларга ҳам жуда оз қолди!

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاء وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. (Рум:4-5)

Хабар (gazeta.uz 22.02.2025й): 22 февраль куни Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдулғани Бародар Охунд бошчилигидаги юқори мартабали делегация икки кунлик расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Изоҳ: Америка Афғонистондан шармандаларча чиқиб кетганидан кейин ҳокимиятни эгаллаган Толибонлар билан ўзбек ҳукумати илиқ муносабат ўрнатишга ҳаракат қилиб келяпти. Бироқ бу алоқалар чекланган бўлиб, юқори даражада эмас. Чунки, масалан, ҳозиргача Ўзбекистон фуқароларига Афғонистонга кириш бўйича тақиқ олиб ташланмади. Шунингдек, Толибон Афғонистондаги ҳокимиятни қўлга олганидан шу вақтга қадар Мирзиёев бу юртга ташриф буюрмади ёки унинг делегацияларини шахсан қабул қилмади. Соддароқ айтганда, гўё Мирзиёев Толибон билан юзма-юз келишдан ўзини тияётгандек тасаввур уйғотади. Бу Мирзиёевнинг Толибондан масофа сақлашга ҳаракат қилаётганини англатади. Бироқ шу билан бирга, қайси минбарда бўлмасин, президент Мирзиёев Афғонистон масаласини кўтариб, халқаро ҳамжамият эътиборини унга қаратишга ҳаракат қилаётганини кўряпмиз. Шу ўринда табиий савол туғилади, агар Мирзиёев бу сўзларида ростгўй бўлса, ақалли бирор марта бўлсин Толибоннинг юқори мартабали вакиллари билан учрашув ўтказиши керак эмасмиди? Албатта, булар қатор саволларни туғдирадиган бир-бирига зид келадиган муносабатлардир. Аслида, ўзбек ҳукумати Толибон ва Афғонистон халқига нисбатан мусулмон биродар қўшниларимиз, деган эътиборда қараб, алоқалар ўрнатганида энг тўғри ва муносиб ёндашув бўлар эди. Бироқ кўпроқ эҳтимолга кўра, Мирзиёев Афғонистон билан муносабатларда Американинг маслаҳатларига қулоқ солаётган кўринади. Чунончи, Толибон учун ҳарбий ўлжа бўлган ва афғон ҳарбийлари томонидан Ўзбекистонга ўғирлаб олиб кетилган вертолёт ва самолётларни ўзбек ҳукумати қайтармаяпти. Бу масалада ҳам Американинг буйруғига бўйсуняпти. Аммо хурсанд бўладиган жиҳат шуки, ўзбек ҳукумати ҳам, мусулмон халқимиз ҳам анави ўрис ёки Америка ваҳима қилаётганидек Афғонистондан ҳеч қандай хавф-хатар йўқлигига амин бўлишди. Шундай экан, бу икки юртдаги мусулмонларни ўзаро алоқаларга жадал киришишлари учун ҳукумат ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлаши ва Ислом асосида муомала қилиши лозим. Ўзбекистон ҳукумати ниҳоят ҳақиқий хавф ва таҳдид айнан Россия ва Америка каби мустамлакачи давлатлар тарафидан келишини тушуниб етадиган вақт келди. Аллоҳ таоло дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاءَ تُلْقُونَ إِلَيْهِم بِالْمَوَدَّةِ وَقَدْ كَفَرُوا بِمَا جَاءَكُم مِّنَ الْحَقِّ

– “Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушрик-кофирлар)ни дўст тутманглар! Ҳолбуки, улар сизларга келган ҳаққа кофир бўлдилар”. (Мумтаҳана:1)

Хабар (gazeta.uz 23.02.2025й): Фарғона вилоятининг Учкўприк, Бувайда туманлари ва Марғилон шаҳрида вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим бериб келган шахслар аниқланди.

Изоҳ: Хабарда қайд этилишича, 2024 йил октябрдан буён фаолият кўрсатаётган ҳужрага ўқувчилар Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Наманган вилоятлари ҳамда Учкўприк, Риштон туманларидан борган. Уларнинг ота-оналаридан ойига 200 доллардан олинган. Бу каби хабарлар ОАВда бот-бот тарқатиб келиняпти. Афсуски, миллионлаган Исломга чанқоқ ёшлар истиқомат қилувчи Ўзбекистон аталмиш мамлакатда одамларнинг ўз динини ўрганишлари ва фарзандларига тўғри тарбия беришлари жиноят ҳисобланади. Шунча тақиқ ва тўсиқларнинг устига, ўзбек режими диний таълимга қарши чораларни янада кучайтирмоқда. “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга 20 феврал кунги киритилган қўшимчага кўра, ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этишга, яъни болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотларга ёхуд махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълимни амалга ошираётган шахсларга диний таълим олиш учун топширишга йўл қўйилмаслиги белгиланди. Ўзбек ҳукумати 18 ёшгача бўлган мусулмон ёшларга ўз динини ўрганишни тақиқлаб, яна ёшларнинг таълим-тарбияси, ахлоқи борасида хавотир билдириши жуда кулгили ва абсурд ҳолат эмасми?! Чунки айнан Ислом инсонни гўдакликдан бошлаб тақволи, одоб-ахлоқли ва адолатли шахс сифатида тарбиялайди. Ҳозирги ғайриисломий тузум ортидан пайдо бўлган бузуқ муҳит таъсирида эса, 18 ёшгача болаларнинг “суяги қотиб” бўлади. Бироқ шуниси хурсанд қиладики, Ислом ва мусулмонларга қарши қанчалик босим қаттиқ бўлмасин, мусулмон халқимиз фарзандларига Исломий таълим-тарбия бериш учун молини аямай сарфлаяпти. Ушбу хабарда ота-оналар фарзандларининг диний таълим олишлари учун ойига 200 доллардан бериб боришгани сўзимизнинг яққол далилидир. Анави ўзбек режими эса, бундан тўғри хулоса чиқариб ўзини ўнглаш ўрнига, Исломга тоқатсизлиги ортгандан ортиб боряпти. Мусулмон халқимизга айтар сўзимиз шуки, ҳукуматнинг Исломга қарши қаратилган бу каби қонун ва қарорларига жиддийроқ қаршилик кўрсатиб, уни тийиб қўйиш вақти келди!

Хабар (qalampir.uz 24.02.2025й): АҚШ Ўзбекистонга ўзининг АЭС технологияларидан фойдаланишни таклиф қилди.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, 21 феврал куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтган. Ушбу мулоқотдан кейинги баёнотда “Қўшма Штатлар муҳим фойдали қазилмалар ва АҚШнинг фуқаролик атом энергияси технологияларига сармоя киритиш учун ўзаро манфаатли имкониятларни таъкидлаб, Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутмоқда” дейилади. Бундан аввал, 2023 йилнинг декабр ойида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатдаги илк атом электростанцияси қурилишида техник ҳамкорларни танлашда ўта эҳтиёткор бўлишга чақирган эди. Энди эса Америка АЭС қурилишига қизиқишини очиқ билдиряпти. Ваҳоланки, бу лойиҳа Россияники бўлиб, уни Ўзбекистонга зўр бериб тиқиштириб келди. Россия лойиҳасига Американинг бурун суқаётганига эса, Россия ҳозирча бирор муносабат билдирмади. Бошқа масалаларда зудлик билан реакция билдирадиган русларнинг АЭСга келганда жим туриши анча баҳсли масала ҳисобланади. Бошқа томондан, Хитой ҳам ушбу лойиҳа иштирокчиси бўлишининг эҳтимоли йўқ эмас. Булардан келиб чиқиб, Ўзбекистондаги АЭС қурилишини Россия Хитой билан эмас, балки Америка билан “баҳам” кўриши мумкинлиги эҳтимоли ҳам пайдо бўлади. Нима бўлган тақдирда ҳам, бундай муҳим стратегик объект қурилиши Ислом ва мусулмонларга душман давлатларнинг қайси бири билан амалга оширилмасин, АЭС яна бир шантаж қуролига айланади ва энергетик соҳада янада чуқурроқ қарамликка олиб боради холос. Бироқ АЭС ҳақиқатда Ўзбекистонга манфаат келтириши учун Ўзбекистон унга тўлиқ ўзи эгалик қилиши зарур. Бўлмаса, бундай стратегик лойиҳаларни то муносиб вақт ва шароит туғилгунга қадар кечиктириб туриш энг тўғри ва хавфсиз танлов бўлади.

Хабар (president.uz 26.02.2025й): 26 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Изоҳ: Икки томонлама музокараларда савдо, иқтисод, транспорт-логистикага оид масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, қабул қилинган “йўл харитаси” асосида товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди. Кейинги бир неча йилда “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мултимодал йўлаги орқали юк ташиш ҳажми 5 баробар кўпайгани мамнуният билан қайд этилди. Шунингдек, томонлар терроризм ва экстремизм масалаларини ҳам унутиб қўймадилар. Маълумки, ҳозирда Эрдўған Туркияси қўлига Суриядек катта “ўлжа” тушиб қолди. Шунинг учун унинг ўй-хаёли кўпроқ Сурия билан банд бўлишининг эҳтимоли кўпроқ. Шунинг учун Туркиянинг МО ва Ўзбекистонга бўлган эътибори сусайиши мумкин. Мана шундай бўшлиқни тўлдириш роли афтидан Покистонга топширилганга ўхшайди. Чунки Покистон ҳам Туркия каби Америка таъсири остидаги давлатдир. Хусусан, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам акаси Навоз Шариф сингари Америкага хизмат қиладиган малай ҳоким эканлигига шубҳа йўқ. Демак, Покистон Бош вазирининг ташрифи асосан Американинг минтақадаги, айниқса Ўзбекистондаги манфаатлари учун хизмат қилади, десак адашмаймиз. Шу эътибордан, Покистон-Ўзбекистон алоқалари энидиликда янада кучайиб боришини тахмин қилиш мумкин. Аслида, Покистон, Афғонистон, Шарқий ва Марказий Туркистон минтақаси бирлашган ҳолда битта улкан қудратли давлат – Халифаликни тиклаши нақадар буюк иш бўларди! Зеро, Покистон армиясининг ўзи дунёда энг кучли армиялардан бири бўлиб, у ядро қуролига эга ягона Исломий юрт ҳисобланади. Бироқ афсуски, Покистон ва Ўзбекистон тепасига ўрнашиб олган бугунги режимлар ўзаро алоқаларини кофир мустамлакачи “оға”лари режаси доирасида ривожлантиришдан нарига ўтишолмаяпти. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло шундай дейди:

وَتَعَاوَنُواْ عَلَى الْبرِّ وَالتَّقْوَى وَلاَ تَعَاوَنُواْ عَلَى الإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُواْ اللّهَ إِنَّ اللّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

– “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз, Аллоҳдан қўрқингиз, шубҳасиз, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир!”                                (Моида:2)

Хабар (president.uz 28.02.2025й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари Марат Хуснуллин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Изоҳ: Ушбу ташриф рус делегациясининг феврал ойининг ўзидаги иккинчиси бўлди. Бундан аввал, 11 феврал куни Мирзиёев Россия президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин бошчилигидаги делегацияни қабул қилган эди. Бундан ташқари, 21 феврал куни Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот ҳам қилди. Атиги 17 кун ичида иккита қабул ва телефон мулоқоти. Ўрисларнинг бунчалик фаоллашиб қолганига асосан иккита сабаб бўлиши мумкин. Биринчидан, Мирзиёев Малайзия ва Кувайт давлатларига сафар қилди, Япония, Ўмон каби давлатлар вакилларини қабул қилди. Мазкур давлатлар Ғарбдаги мустамлакачи кучлар, хусусан, Америкага тобе ёки унинг иттифоқчиси ҳисобланади. Бундай алоқалар Москвани бирмунча хавотирга солган кўринади. Иккинчи сабабга келсак, мазкур ташрифлар муборак Рамазон ойи арафасига тўғри келмоқда. Ҳеч кимга сир эмаски, бу кофир ўрис мусулмон халқимизнинг Исломга муҳаббати ва интилиши юксак даражада эканлигидан доимий хавотирда туради. Айниқса, Рамазон ойида иймоний муҳитнинг кучайиши мусулмон юртдошларимиз қалбларини эритиб, Исломий даъватга янада кўпроқ қулоқ тутишларини ҳам яхши билади. Бундай муҳитнинг нақд бир ой давом этиши ўрисни шайтоний талвасага солиб, ўзбек режимидан бунга қарши чора-тадбирлар кўришни талаб қилиши ва буни диққат билан назорат қилишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Ҳукуматнинг муборак Рамазон кириши арафасида динга оид концепция ва хайр-эҳсон қилишни чекловчи қонун қабул қилганини мана шу чораларга мисол қилиб келтириш мумкин. Бизнинг тарихий ва энг ашаддий душманларимиздан бўлган Россиянинг юртимизни хоҳлаганича булғаб, ҳатто мусулмонларнинг ибодатларигача бурун суқушига қачон нуқта қўйилади?! Қачон бу Аллоҳнинг душмани кофир ўриснинг бурни ерга ишқаб қўйилади?! Жавоб шуки, афтидан Исломий бошқарув ҳокимият тепасига келмас экан, устимиздаги ожиз-нотавон раҳбарларнинг бунга журъати етмайдиганга ўхшайди. Аммо ҳукумат бошқарувидагилар ўзларининг мусулмон эканликларидан келиб чиқиб, Ислом ва мусулмонлар манфаатидан келиб чиққан ҳолда сиёсат юритишга ўтганларида, албатта, уларга Аллоҳнинг ёрдами ёр бўларди. Зеро, Аллоҳ таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ‎

– “Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва (жанг-кураш майдонида) қадамларингизни собит-барқарор қилур”.   (Муҳаммад:7)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

03.03.2025й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

     Яҳудийлар давлати Сисийни иқтисодий кризисдан қутқариб қолишга ҳаракат қилмоқда

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Рувайбиза малай ҳукмдорлар Умматнинг қалбига бирин-кетин ханжар уришда давом этмоқда!

  • МАҚОЛАЛАР

    Уммати Муҳаммад ўз бирдамлигини яна бир карра намойиш қилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/