| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Баккил ва Ҳошид қабилалари ўртасида низо чиқиб, жанг авж олаётганидан Ҳусийлар мамнун!

Баккил ва Ҳошид қабилалари ўртасида низо чиқиб, жанг авж олаётганидан Ҳусийлар мамнун!

By htadmin
14.08.2025
589
0
Share:

Матбуот баёноти

Баккил ва Ҳошид қабилалари ўртасида низо чиқиб, жанг авж олаётганидан Ҳусийлар мамнун!

2025 йил 26 июл, шанба куни Имрон вилоятида шайх Ҳамид Мансур Радман ўз куёви (қизининг эри) Ҳумайр Солиҳ Ратас Фалйита (Абу Узр) томонидан ўлдирилди. Оилавий низо ортидан уйидан чиққан пайтда унинг ҳаётига суиқасд қилган бу куёв полиция бўлими бошлиғи лавозимида ишлайди. Аслида, у инсонлар жони, мол-мулки ва номусини ҳимоя қилувчи, жамият тинчлиги ва хавфсизлигини таъминловчи, унинг софлигини бузиши мумкин бўлган ҳар қандай иллатдан асровчи, барча жабҳаларда хотиржамликни таъминлаб, қонунбузарлар ҳамда инсон жонига тажовуз қилганларни тийиб қўювчи шахс бўлиши лозим эди. Аммо у ўз бурчига мутлақо тескари йўл тутиб, қасддан амакиси, яъни қайнотасининг жонига қасд қилди ва уни кўча ўртасида отиб ўлдирди!

Ҳусийлар ҳокимияти ҳануз қотилга нисбатан Аллоҳ таоло фарз қилган чораларни кўрмади. Уларга фикр ва эътиқодда мухолиф бўлган ёки золим сиёсатларига қарши чиққан ҳар қандай инсонни зўрлик билан ҳибсга олиш одатга айланган. Бироқ жиноят содир этганлар, қотиллар ва инсон ҳаётига тажовуз қилиб, ноқонуний равишда ҳалол қон тўкканларнинг ишлари уларни қизиқтирмайди. Чунки улар ҳали ҳам ғамхўр эмас, ҳамон мазҳабпарастлик менталитетидан чиқиб, давлат раҳбари менталитетига ўта олишмаган. Фуқароларга бир хил назарда қараш ўрнига, айримачилик, маҳаллийчилик ва ирқчилик асосида ҳукм юритишни давом эттиришмоқда. Жиноятчиларга нисбатан суд жараёнларини кечиктириш ва чўзиш эса уларнинг одатий амалига айланган. Жиноятчи Фалйитани, ундан олдин шайх Аҳмад Салим Саканийнинг қотилини ва ёш қизалоқ Жаннатни зўрлаган шахсни, шунингдек шулар каби яна кўплаб жиноятчиларни ўз ҳимояларида сақлашлари бунга ёрқин мисол бўла олади. Уларнинг одам ўлдириш, уйларни портлатиш, қишлоқларни қуршаб олиш ва Рада шаҳрида аҳолига оғир қуроллар билан ҳужум қилиш каби қилмишларини айтмасак ҳам бўлади. Қотилни жиноятчи бўлишига қарамай, қўлга олмасликлари бу ишнинг ортида яна бошқа мақсад ва манфаатлар яшириниб ётганидан дарак беради. Ҳусийлар билиб қўйсинларки, Аллоҳнинг шариати олдида ҳамма тенг бўлиб, қотилнинг лавозими ёки мартабаси ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Ким мина билан ўйнаса, ўзи портлайди; ким бировга чуқур қазиса, ўзи йиқилади; ким Аллоҳдан бошқа бирор нарсага суянса, Аллоҳ уни ўша нарсанинг ўзи билан азоблайди.

Наҳотки Ҳусийлар – бугун шайх Радман ўлдирилган бўлса, орадан йиллар ўтиб қотиллик ёддан чиқади, ана шунда Муҳаммад Али Ҳусий қабилалар ўртасида қотиллик ишлари бўйича сулҳ ўтказиб, бундан ўз гуруҳи учун тарғибот воситаси сифатида фойдалана олади, деб ўйлаётган бўлсалар?!

Бизга яхши маълумки, Ҳусийлар рошид халифа Абу Бакр Сиддиқнинг «Сизлардан кучлигингиз менинг ҳузуримда заифдир, то ундан ҳақни олиб бергунимча…» деган машҳур сўзига мутлақо амал қилмаяптилар. Бу сўзни Абу Бакр Росулуллоҳ ﷺ вафотидан сўнг Халифаликни қабул қилган пайтдаги хутбасида айтган эди. У ҳолда, Ҳусийлар Росулуллоҳ ﷺнинг:

«لَوْ أَنَّ فَاطِمَةَ بِنْتَ مُحَمَّدٍ سَرَقَتْ لَقَطَعْتُ يَدَهَا»

«Агар Фотима бинти Муҳаммад ўғирлик қилганида ҳам, унинг қўлини кесган бўлар эдим», деган сўзлари ҳақида нима дейишар экан?! (Бухорий ва Муслим ривояти).

Ҳусийлар қотил ва жабрланувчи томонга мансуб икки қабилани бир-бирларига қарши одам тўплашга қўйиб бердилар. Бу улкан жиноят бўлиб, унинг гуноҳи тўла-тўкис Ҳусийлар зиммасига тушади. Чунки улар Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи билан ҳукм чиқаришга қодир эдилар:

﴿وَلَكُمْ فِي الْقِصَاصِ حَيَاةٌ يَا أُولِي الْأَلْبَابِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ﴾

«Қасосда сиз учун ҳаёт бор, эй ақл эгалари, шоядки (жиноятлардан сақланиб) тақводор бўлсангиз»          [Бақара 179]

Қасосга ҳақли кишилар эса, Аллоҳ Таолонинг қуйидаги амрига амал қилмоқлари керак:

﴿وَلَا تَقۡتُلُواْ ٱلنَّفۡسَ ٱلَّتِي حَرَّمَ ٱللَّهُ إِلَّا بِٱلۡحَقِّۗ وَمَن قُتِلَ مَظۡلُومٗا فَقَدۡ جَعَلۡنَا لِوَلِيِّهِۦ سُلۡطَٰنٗا فَلَا يُسۡرِف فِّي ٱلۡقَتۡلِۖ إِنَّهُۥ كَانَ مَنصُورٗا﴾

«Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни (яъни, қатл этилишга мустаҳиқ бўлмаган жонни ноҳақ ўлдирмангиз, магар ҳақ шаръий қонун) билангина ўлдиришларингиз мумкиндир. Кимки мазлум бўлган ҳолида (яъни, ноҳақ) ўлдирилса, биз унинг эгаси – вориси учун (қасос олишга) салтанат-ҳуқуқ бергандирмиз. Бас, у (қотилни) ўлдиришда ҳаддан ошмасин (яъни, қотилнинг ўрнига бошқа бировни ўлдирмасин, ё бир кишининг муқобилига икки кишини ўлдирмасин, ёки қотилни ўлдиришда унинг қулоқ-бурнини кесмасин)! Зеро, у (Аллоҳ томонидан қотилнинг устига) ғолиб қилинган зотдир»  [Исро 33]

Агар Ҳусийлар бошқа мақсадларни кўзлаб, Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишни энг охирги мақсад сифатида қўйган бўлсалар, бу ҳолат уларнинг ҳақиқий ниятларини фош қилади, холос!

Секуляр тузумлар мерос қилиб қолдирган кўплаб мусибатлардан бири – ҳукмдор тузум истаган вақтда қўзғатиб, истаган вақтда сўндириб қўядиган қонли интиқом ишларидир. Зеро, бегуноҳ инсонлар қонини тўкиш уларнинг наздида, ҳокимиятдаги оёқлари ликиллаб қолган курсиларини сақлаб қолиш ва савдолашиш воситасидир. Илгариги тузум бу воситадан қайта-қайта фойдаланган бўлса, Ҳусийлар ҳам ҳозир унинг изидан юрмоқдалар.

Яманда қабиланинг нуфузи катта. Кофир Ғарб буни яхши билади. Шу боис, у жиноятчи ҳукмдорлар орқали қабилани йўқ қилиш ва унинг бошлиқларини пул билан бузиш сиёсатини амалга оширди. Британия ҳийла ва макр йўли билан, Форс кўрфази амирларидан фойдаланиб, кўплаб қабила бошлиқларига пул берди. Америка эса қабилаларни йўқ қилиш, парчалаш ва бошлиқларини бартараф этиш устида иш олиб боряпти. Бу ишни бир нечта йўллар орқали амалга оширмоқда: жумладан, уларни бир-бирлари билан уриштириш; Британия ва унинг малайларига содиқ бўлганларга рақиб шайхлар яратиш; қабила бошлиқларини мамлакатдан чиқариб юбориб, ўрнига бошқаларни тайинлаш; қабилаларни қашшоқлаштириш, таҳқирлаш ва йўқ қилиш; шунингдек, ораларига қонли интиқом уруғларини сочиш каби. Булар аксар қабилалар бошидан кечирган ва ҳозир ҳам кечираётган ҳақиқатдир. Лекин савол шундаки, бу қабилалар ўзларига қарши тузилган бу маккор режаларни қачон англаб етадилар?!

Эй Баккил ва Ҳошид қабилалари! Биз, Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти аъзолари, сизга, қабила бошлиқларингизга ва бутун Яман қабилаларига мурожаат қиламиз: ўзингизга қарши амалга оширилаётган парчалаш, заифлаштириш ва йўлдан адаштириш каби режаларни англаб етинг ва Аллоҳ таолонинг мана бу чақириғини қабул қилинг:

﴿وَٱعۡتَصِمُواْ بِحَبۡلِ ٱللَّهِ جَمِيعٗا وَلَا تَفَرَّقُواْۚ وَٱذۡكُرُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ عَلَيۡكُمۡ إِذۡ كُنتُمۡ أَعۡدَآءٗ فَأَلَّفَ بَيۡنَ قُلُوبِكُمۡ فَأَصۡبَحۡتُم بِنِعۡمَتِهِۦٓ إِخۡوَٰنٗا وَكُنتُمۡ عَلَىٰ شَفَا حُفۡرَةٖ مِّنَ ٱلنَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنۡهَاۗ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ ٱللَّهُ لَكُمۡ ءَايَٰتِهِۦ لَعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ﴾

«Барчангиз Аллоҳнинг арқонига боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади» [Оли Имрон 103]

Шунингдек, Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу чақириқларига ҳам амал қилинг:

«مَا بَالُ دَعْوَى الْجَاهِلِيَّةِ، دَعُوهَا فَإِنَّهَا مُنْتِنَةٌ»

«Бу нимаси? Жоҳилият чақириқларими бу?! Уни тарк қилинглар, чунки у жуда бадбўй нарсадир». (Бухорий ривояти).

Эй биродарлар!

Ўзаро жанг қилишга бўлган чақириқларни тўхтатинглар ва бир-бирингизнинг қонини ҳалол санашдан воз кечиб, шайтоннинг йўлини кесинглар. Қотил ҳукм учун топширилиши ва унга Аллоҳнинг ҳукми ижро этилиши шарт. Шуни англаб етингларки, Яманда – шимолда бўладими ёки жанубда – олдинги-ю, ҳозирги барча ҳукмдорлар кофир Ғарбнинг хизматкорларидир. Улар Ғарбнинг секуляр тузумларини татбиқ қилмоқдалар ва салибчи БМТга мурожаат қилмоқдалар. Қўлимизда Аллоҳнинг Китоби бор, лекин унга амал қилмай, токчага қўйиб қўйилган; у фақат тиловат қилиняпти, тиловат қилинганда ҳам, ҳалқумдан ўтмай, қалбларга етмаяпти. Бу малай режимларни ағдариб, ўрнига Ислом бошқарувини ўрнатиш сизнинг қўлингиздан келади. Шунинг учун орангизда Аллоҳнинг шариати билан ҳукм чиқаринг ва унга мурожаат қилинг, куфр қонунларини ҳамда душман режаларини улоқтиринг. Худди Ясрибда Авс ва Хазраж қабилалари Росулуллоҳ ﷺга нусрат бергани каби, сиз ҳам Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун ҳаракат қилаётганларга нусрат беринг. Орангиздан, вафоти туфайли Раҳмоннинг Арши титраган ва жанозасида етмиш минг фаришта қатнашган Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳудек зотлар етишиб чиқсин.

Албатта, Баккил ва Ҳошид қабилаларига мансуб фарзандларингиз давлатнинг барча тузилмаларида, Ямандаги барча жанг майдонларида, ҳатто қуролли кучлар ва хавфсизлик тизимларининг раҳбарлик лавозимларида ҳам хизмат қилмоқда. Шу сабабдан улар ҳукмдорларни супуриб ташлашга ва Ислом ҳокимиятини ўрнатишга қодирдирлар.

Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти ушбу иймон ва ҳикмат эгалари бўлган сиз, Яман аҳлини, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайтадан бошлашга ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритиш йўлида ҳаракат қилишга чақирмоқда. Зеро, Халифалик мусулмонлар орасида Исломни татбиқ этади ва исломий ўлкаларни Уқоб байроғи остида бирлаштиради. Сизларнинг кўпчилигингиз яхши танийдиган Ҳизб ут-Таҳрир тўғри манҳаж ва тўғри тариқат, қудрат ва лаёқат соҳиби бўлиб, татбиқ қилишга тайёр мукаммал альтернатив лойиҳага эга. Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ ﷺнинг Суннатидан истинбот қилинган ушбу лойиҳа Халифалик давлати эълон қилинган кунданоқ татбиқ этилади. Ҳизб ут-Таҳрир сизларнинг орангизда ва сизлар билан бирга шу улуғ мақсад йўлида фаолият олиб бормоқда. У Яманда ва дунё бўйлаб қирқдан ортиқ мамлакатда фаолият юритмоқда. Шунингдек, Аллоҳ буюрган ишнинг рўёбга чиқишига тўлиқ ишонган ҳолда, У Зот учун холис туриб, савоб умидида, кураш ва фидокорлик билан ҳаракат қилмоқда. Унинг сафида эса Аллоҳнинг нусрати келгунга қадар Унга берган аҳд ва паймонларида содиқ қолган эр кишилар бор.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»  [Анфол 24]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги матбуот бўлими

 

Tagsжангқабилалари ўртасида низо
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Араб қўзғолонларининг ўн йиллик ҳосили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон режими Афғонистон ва Толибонга қарши АҚШ билан тил бириктирмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка Сурияда макр қилиш ва ғафлатда қолдириш сиёсатини давом эттирмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Ўзбекистон келажаги ташқи кучлар манфаатлари билан эмас, халқнинг иймон-эътиқоди ва туб манфаатлари билан белгиланиши лозим

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/