Марказий Осиё геосиёсий мувозанатидаги тебраниш
Марказий Осиё геосиёсий мувозанатидаги тебраниш
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2025 йил ноябр ойи Марказий Осиё геосиёсий манзарасида мувозанатнинг жиддий тебранишлари кузатилган давр сифатида намоён бўлди. Бу тебранишлар Американинг минтақа ҳукуматлари билан стратегик алоқаларни кучайтириши, Россиянинг заифлашаётган таъсири, Хитойнинг иқтисодий экспансияни қайта форматлаштириши ва минтақа ички сиёсий элиталарининг ташқи кучлар ўртасидаги манфаат курашида янги позициялар излаши билан белгиланди.
2025 йил ноябр ойидаги жараёнлар Марказий Осиёни анъанавий “Россия-Хитой таъсир майдони” деган чегарадан узоқлаштириб, минтақани тўғридан-тўғри глобал рақобатнинг марказий саҳнасига айлантирди. Айниқса, АҚШнинг С5+1 платформаси доирасида янги келишувлар орқали энергетика, транспорт логистикаси, молиялаштириш ва хавфсизлик соҳаларида ўз таъсирини чуқурлаштириши – минтақа ташқи сиёсат йўналишида Вашингтон сари оғаётганини янада ойдинлаштирди.
6 ноябрда сенатор Стив Дейнс “С5” мамлакатлари вазирлари ҳамда минтақа ва АҚШнинг етакчи ишбилармон вакиллари йиғилишида “31 миллиард баррелдан ортиқ нефть захираси, 7.08 триллион куб метр газ захираси ва дунё уран қазиб чиқаришнинг 40 фоизидан кўпроғига эга” минтақа ҳақида гапирар экан: “Энергетика ресурсларидан ташқари, Марказий Осиё технологик инновациялар учун зарур бўлган деярли барча муҳим минералларнинг ҳайратланарли захираларига эга. Сурма, олтин, кобальт, мис, литий, алюминий ва рухдан тортиб, дунёдаги энг йирик нодир ер элементлари конларидан биригача, минтақанинг илғор технологиялар учун асосий қурилиш блоклари етарли бўлиб, АҚШнинг ҳозирги етказиб бериш занжиридаги кўплаб заиф томонларини қоплаши ва технологик ривожланишимиз хорижий босимга боғлиқ бўлмаслигини кафолатлаши мумкин”, – деди. Унинг қўшимча қилишича, Россия Украинага бостириб кирганидан буён йиллар ўтган бўлса ҳам, АҚШ Россиядан уран импорт қилишда давом этмоқда ва бу амалиётни “жиддий миллий хавфсизлик стратегияси” деб атади.
Кўриниб турибдики, Вашингтон “ҳамкорлик” ортидан Америка компанияларига бозор очиш, минтақани хом-ашё базасига айлантириш ва АҚШ учун хавфли бўлган занжирларни Марказий Осиё ҳисобидан қайта қуришни кўзламоқда. АҚШ, шунингдек, Россия эмас, балки Марказий Осиё орқали Европа энергия хавфсизлигини бошқариш, уран назорати бўйича атом саноати учун стратегик вазиятни вужудга келтиришни истайди. Шунинг учун ҳам, Трамп миллиардлаб долларлик йирик битимларни, шу жумладан, муҳим минерал қазилмалар етказиб бериш хавфсизлигини мустаҳкамлайдиган битимларни олқишлади ва: “Кун тартибимиздаги асосий масала – ўта муҳим минераллардир. Сўнгги ҳафталарда менинг маъмуриятим ўта муҳим минералларнинг таъминот занжирларимизни кенгайтириш бўйича келишувлар тузиб, Қўшма Штатларнинг иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлади”, – деди.
Шунингдек, Трамп Қозоғистон президентини муҳим минераллар қазиб олиш бўйича келишувлар имзолангани учун ва ўзининг иккинчи президентлик муддати давомида Иброҳим келишувларига қўшилган илк давлат сифатида олқишлади: “Ажойиб етакчига эга бўлган бу ажойиб мамлакат расман Иброҳим келишувларига қўшилгани учун, жаноб Президент, Сизга миннатдорчилик билдирмоқчиман”, – деди Трамп.
Бу жараёнда, Марказий Осиё ҳануз Москва ва Пекиннинг таъсир доирасида бўлса-да, уларнинг стратегик устунлигига дарз кетди. Россия Украина уруши оқибатида сиёсий ва иқтисодий босимлар остида қолган бир пайтда, Хитой эса глобал саноат занжирларини қайта тузиш жараёнида минтақадаги муҳим лойиҳаларини қайта баҳолашга мажбур бўлмоқда.
Шундан келиб чиқиб, Россия Ўзбекистоннинг ва айниқса Қозоғистоннинг Трампга тақдим қилган “ҳадялари”ни жиддий хавотир билан қабул қилди. Хусусан, Остонанинг Иброҳим келишувларига қўшилиши орқали АҚШ–(исроил) хавфсизлик архитектурасига кириши Кремл учун “қизил чизиқ”қа яқин қадамдир. Чунки Россиянинг жанубий қўшниси бўлган Қозоғистон Кремл учун минтақадаги асосий геостратегик “қўл” ҳисобланади. Москва Қозоғистон орқали Марказий Осиёда ўз таъсирини сақлайди ва АҚШ, Хитой, Европа каби ташқи кучлар билан рақобатда маневр қилади.
Шунингдек, Қозоғистон Россияга Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида минтақавий сиёсатни мувофиқлаштириш имконини беради. Айниқса, Қозоғистон бой табиий ресурслари ва Шимол-Жануб транспорт йўлакларини узлуксиз боғлаб турувчи геостратегик ўрни билан Россия учун рақобат майдонида стратегик аҳамиятга эга. Шу билан бирга, Қозоғистон Россия учун шимолий ва жанубий йўналишларда ҳарбий маневрлар ўтказиш ва кучларни жойлаштиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга ҳудуд. Шу сабабли Путин Қозоғистонни ўзининг минтақадаги “устуни” эканлигини намойишкорона ифодалаш учун Тоқаевни Москвада ўзига хос дабдабали қарши олди. Бундай “иззат-икром” Тоқаевга маъқул келган кўринади, чунки унинг ўзи учрашувни: “бу йилги асосий воқеа” деб атади. Ўз навбатида, Путин Қозоғистонни қўлдан чиқармаслик учун “оғачи”лик позициясини юмшатаётгани ҳам кузатилмоқда. Унинг Тожикистондаги саммитда Илҳом Алиевдан самолёт ҳалокати бўйича очиқча кечирим сўрагани ҳам Кремл Кавказ ва Марказий Осиёдаги устунлигини қай даражада йўқотганлигини кўрсатиб қўйди.
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Москвадаги брифингда Путин ва Тоқаев Россиянинг “Роснефть” ва “Лукойл” энергетика компанияларига қарши киритилган санкцияларга қарамай, нефт-газ соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш-қилмаслиги ҳақидаги саволга: “Бизнинг Қозоғистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлигимиз кўп қиррали хусусиятга эга ва ўзаро ҳамкорликнинг деярли барча мумкин бўлган йўналишларини қамраб олади. Шу сабабли, ўзаро ҳамкорликнинг барча йўналишлари албатта батафсил муҳокама қилинади”, – деб жавоб қилди. Шунингдек, Песков кун тартибида Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокидаги уч томонлама газ лойиҳалари мавжудлигини қайд этди: “Табиий газ етказиб бериш жуда муҳим. Президент Путин ушбу уч томонлама ҳамкорликка катта аҳамият беради”. Reuters ва AA агентликларининг ёзишича, Путин ва Тоқаев музокараларда нефт ва газ маҳсулотларини экспорт қилиш, “Ямал газ қувури”ни кенгайтириш ва уч томонлама – Россия, Қозоғистон, Ўзбекистонни қамраб олувчи газ коридорини муҳокама қилган.
Ёпиқ эшиклар ортида Путин, эҳтимол, 6 ноябр куни Вашингтонда бўлиб ўтган ва кўп миллиард долларлик битимлар эълон қилинган АҚШ-Марказий Осиё саммити натижалари юзасидан Тоқаевга босим ўтказган ҳамда Қозоғистоннинг Россияга қарши Ғарб санкцияларига риоя қилиш бўйича позициясини қатъийлаштириш мавзусини ҳам кўтарган бўлиши мумкин. Чунки Песков Тоқаевнинг Трамп билан яқинда ўтказган алоқаларига ҳам тўхталиб, агар Қозоғистон Президенти музокаралар мазмуни ҳақида россиялик ҳамкасбини хабардор қилишни зарур деб ҳисобласа, бу Россия томони учун “катта қизиқиш уйғотиши”ни билдирди. У кейинчалик Путин ва Тоқаев уч соат давомида юзма-юз суҳбат ўтказганини маълум қилди.
“Биз нефт, нефт маҳсулотлари, кўмир, электр энергияси ишлаб чиқариш, ташиш ва етказиб бериш соҳасидаги шериклигимизни мустаҳкамлашга келишиб олдик. Биз газ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини, хусусан, Қозоғистоннинг Россия билан чегарадош ҳудудларини газ билан таъминлаш, шунингдек, учинчи мамлакатларга транзит қилиш масалаларини атрофлича муҳокама қилдик”, – деди Тоқаев.
Путин билан Тоқаев ўртасидаги музокаралар якуни бўйича, Қозоғистон ва Россия муносабатларини ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига кўтариш тўғрисидаги декларация имзоланди. Мазкур декларация Россиянинг Қозоғистонда биринчи АЭС қурилишини тўлиқ ҳажмда амалга ошириш мажбуриятини, МДҲда давлатлараро мулоқот воситаси сифатида рус тилини ривожлантиришни ва Бойқўнғирда ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади. Бундан ташқари, декларацияда ўз хавфсизлигини бошқа мамлакатларга зарар етказиш ҳисобига таъминлашдан воз кечиш принциплари мустаҳкамланган, кўп қутбли дунёни қуриш ва Евроосиёда тенг ва бўлинмас хавфсизлик архитектурасини яратиш қўллаб-қувватланган. Шу билан бирга, молиявий ҳамкорликни кенгайтириш ва рақобатбардош иқтисодиётларни ошириш мақсадида ўзаро савдода миллий валюталардан фойдаланишга интилиш қайд этилган, энергетика ресурсларининг тўсиқсиз ташилиши учун шароит яратиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги тасдиқланган.
Путин яқин вақт ичида Тоқаев билан Бишкекдаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти форумида, сўнгра Санкт-Петербургдаги МДҲ етакчиларининг янги йил арафасидаги учрашувида яна кўришишларини айтди. “Сизнинг бугунги ташрифингиз натижалари бўйича меморандум тайёрланди ва у бизнинг муносабатларимизни янада юқори давлатлараро даражага олиб чиқаётганимизни кўрсатади. Бу бизни қувонтирмаслиги мумкин эмас, биз Қозоғистон билан муносабатларни янада ривожлантиришга ҳар томонлама интиламиз ва шуни айтиш керакки, бизда ҳаммаси муваффақиятли чиқмоқда”, – деди Россия Президенти.
“Биз икки томонлама муносабатларимизда ҳеч қандай муаммо йўқлигини мамнуният билан қайд этамиз”, – деди Қозоғистон раҳбари.
Ушбу декларация ҳамда Путин ва Тоқаевнинг баёнотлари нафақат Қозоғистонни, балки минтақа ҳукуматларини қайтадан Москва орбитасига қайтариш учун уринишдир. Бу эса, Вашингтон ва минтақа ҳукуматлари ўртасидаги келишувларга нисбатан Москванинг реакцияси деб баҳоланиши мумкин.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Вашингтоннинг Москвага нисбатан позицияси вайронкор эмас, Россияни кўпроқ Хитойга босим қилиши учун ўз тизимида сақлаб туришдир, яъни Трамп, албатта, Москвага тўлиқ ёпилгани йўқ, балки “дарча” қолдириб турибди…
Тоқаев, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида ҳам иштирок этди. Тошкентда бўлиб ўтган 7-Маслаҳат учрашувида президент Илҳом Алиев махсус меҳмон сифатида таклиф қилиниши ва Озарбайжон ҳам тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиниши ҳам бежиз эмас. Америка Алиев орқали тезкор шаклда ўз назорат ва мувозанатлаш механизмини ишга солмоқда.
АҚШ Бокуни Каспий ҳудудидаги геосиёсий мувозанатни белгилаб берувчи давлат сифатида кўради. Бу ўринда Вашингтоннинг мақсади Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни айнан Озарбайжон орқали Ғарб билан, шу жумладан, (исроил) билан стратегик боғлашдир. Бу C5+1 платформасини C6+1га кенгайтириш концепцияси билан уйғун. Бу орқали Америка Россия ва Хитой таъсирига қарши Каспий ҳудудини тўлиқ қамраб олувчи геосиёсий платформа барпо этиш, Туркия орқали НАТОнинг шарқий чегараларини мустаҳкамлаш ҳамда (исроил)га бевосита боғланган хавфсизлик тизимини вужудга келтиришни кўзламоқда.
Шу ўринда, Боку Вашингтон учун Яқин Шарқдаги Иброҳим келишувлари хавфсизлик ва иқтисодий моделини Марказий Осиёга экспорт қилувчи транзит маркази, дипломатик кузатув нуқтаси ва Марказий Осиёга таъсир ўтказувчи канал сифатида хизмат қилмоқда.
Озарбайжоннинг яҳудий вужуди билан яқин муносабатлари асосини стратегик шериклик – “энергия эвазига қурол” ташкил этади. Қозоғистон билан бирга, Боку (исроил)нинг нефтга бўлган эҳтиёжининг 60% дан ортиғини таъминлайди. Бу кўрсаткич 2023-йил 7-октябрдан кейин (исроил)нинг Ғазодаги шафқатсиз ҳарбий босқини фонида янада ошди. Бунинг эвазига, (исроил) Озарбайжонга замонавий қурол-аслаҳалар етказиб беради. Бу эса, Бокунинг 2020 ва 2023 йиллардаги Арманистон устидан қозонган ғалабаларида муҳим рол ўйнади. 2016 йилдан 2021 йилгача Озарбайжоннинг қурол импортининг қарийб 69% (исроил)дан келган. Буни ўша даврда Бокуга келган қарийб 100 та (исроил) қуроллари ортилган авиарейслар тасдиқлайди.
2024 йил декабрида AIPAC етакчилари Майкл Тучин ва Берни Каминецкий биринчи марта Бокуга ташриф буюриб, президент Илҳом Алиевни яқин алоқалар янада мустаҳкамланишига ишонтирди. Шундан кейин, 2025 йил 17 март куни (исроил) ва Озарбайжоннинг SOCAR давлат нефт компанияси энергетика келишувни имзолади ва SOCAR Тель-Авивда газ қазиш учун лицензия олди.
AIPAC – Америка-(исроил) жамоатчилик алоқалари қўмитаси бўлиб, Қўшма Штатлардаги энг йирик ва нуфузли лобби ташкилотларидан бири ҳисобланади. Унинг асосий мақсади – Америка ва (исроил) ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришдир.
Демак, АҚШ Каспий бўйи сиёсатини эндиликда яҳудий вужуди манфаатларини марказга қўйган ҳолда, Иброҳим келишувлари модели асосида қайта қурмоқчи. Натижада (исроил) Марказий Осиё хавфсизлик архитектурасида илк бор очиқ майдонга чиқди.
Шунга кўра, Қозоғистоннинг Иброҳим келишувларига қўшилиши, Озарбайжоннинг С5+1 доирасига чақирилиши, Путиннинг заифлашган дипломатик қадамлари ва Трампнинг минимал ҳаракат билан максимал таъсирга эришиш стратегияси – буларнинг барчаси бундан кейинги минтақавий архитектура қандай бўлишини кўрсатади.
Бугунги кунда нафақат Марказий Осиё, балки бутун Ислом олами тарихий бурилиш остонасида турибди. Ўнлаб йиллар давомида Умматни парчалаш, заифлаштириш, қатл қилиш каби жирканч режаларини амалга ошираётган куфрбоши Американинг лаънати яҳудий вужуди марказ қилинган архитертурасини барбод қилиш фурсати келди. Росулуллоҳ ﷺ ва у зот атрофидаги саҳобалар Мадинада Ислом Давлатини барпо қилиб, инсониятга янги саҳифа очган Ер юзидаги буюк бурилиш айнан шундай фурсатдан бошланган эди. Шундай экан, мустамлакачи Ғарбнинг Уммат устидаги кишанларини улоқтириб, мусулмонларни ҳаёт майдонига инсоният етакчиси ва буюк Уммат сифатида олиб чиқадиган Рошид Халифалик давлатини барпо этиш билан ер юзида иккинчи тарихий бурилиш ясаш учун бор куч-қувват ва имкониятимизни сарфлайлик. Зеро, Аллоҳ таоло бу шарафли ишга бел боғлаган мўминларга хушхабар бериб, деди:
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاء وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. (Рум:4-5)
Иззатуллоҳ
20.11.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми