| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Нега Ҳизб ут-Таҳрирга қарши курашилмоқда?

Нега Ҳизб ут-Таҳрирга қарши курашилмоқда?

By htadmin
06.02.2026
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Нега Ҳизб ут-Таҳрирга қарши курашилмоқда?

Устоз Ҳайсам Рожиҳий – Яман вилояти

Мавжуд халқаро тартиб-қоидаларни тан олмайдиган, ўз фикратини ёйишда ҳукмрон режимлардан рухсат сўрамайдиган, шунингдек, ўз легитимлигини инсонлар томонидан тузилган конституциялар ёки сиёсий эътирофларга боғлашни мутлақо қабул қилмайдиган Ҳизбга қарши курашилаётгани асло ажабланарли эмас. Зеро, Ҳизб ут-Таҳрир ташкил топган илк кунлариданоқ муайян бир режимга қарши жузъий кураш йўлини танлаган эмас. Аксинча, у мазкур режимларнинг пойдеворини ташкил этувчи фикрий ва сиёсий асосларга қарши илдизидан кураш олиб борди. Шу сабабли унга нисбатан босим ва таъқиблар бошқа ҳизбларга нисбатан анча чуқур ва шиддатли тус олди.

Юртларимизда ҳукм сураётган режимлар ҳар қандай сиёсий фаолият ёки даъватни амалга ошириш учун аввало ўзларидан рухсатнома ва лицензия олишни шарт қилиб қўяди. Бир қарашда бу талаб оддий маъмурий расмиятчиликдек туюлса-да, аслида у фикрий ва сиёсий таслим бўлишни англатувчи келишувдир. Мазкур «келишув» мустамлакачилар Ислом Халифалигини қулатиб, мусулмон юртларини бўлиб ташлаган даврда улар ўртасига сунъий равишда чизиб қўйилган миллий чегараларни тан олиш, миллий давлатнинг легитимлигини эътироф этиш, шунингдек, демократия тузумини бошқарув ва қонунчилик манбаи сифатида қабул қилишни назарда тутади. Бу шартлар оддий расмиятчилик эмас. Чунки уларни ким қабул қилса, суверенитет (мутлақ ҳукмронлик ва қонун чиқариш ҳуқуқи) шариатга эмас, балки халққа тегишли эканини, Умматнинг шаръий ва сиёсий жиҳатдан парчаланганини, шунингдек, мустамлакачилар мажбуран ўрнатган тартиблар энди ўзгартириб бўлмайдиган воқеликка айланганини зимдан тан олган ҳисобланади.

Шу боис Ҳизб ут-Таҳрир рухсатнома олиш ёки изн сўраш тамойилини принципиал равишда, тубдан рад этади. Зеро, у Исломга даъватни ҳукмдор томонидан «бериладиган имтиёз» ёхуд бирор вазирликдан олинадиган «рухсатнома» деб эмас, балки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло зиммамизга юклаган шаръий таклиф деб билади. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿ٱدۡعُ إِلَىٰ سَبِيلِ رَبِّكَ بِٱلۡحِكۡمَةِ وَٱلۡمَوۡعِظَةِ ٱلۡحَسَنَةِ﴾

«Роббингизнинг йўлига ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг!»  [Наҳл 125]

Яна айтади:

﴿وَلۡتَكُن مِّنكُمۡ أُمَّةٞ يَدۡعُونَ إِلَى ٱلۡخَيۡرِ وَيَأۡمُرُونَ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَيَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِۚ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ﴾

«Сизлардан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган бир гуруҳ бўлсин, ана ўшалар нажот топгувчилардир»  [Оли Имрон 104]

Яна айтади:

﴿مَثَلُ ٱلَّذِينَ حُمِّلُواْ ٱلتَّوۡرَىٰةَ ثُمَّ لَمۡ يَحۡمِلُوهَا كَمَثَلِ ٱلۡحِمَارِ يَحۡمِلُ أَسۡفَارَۢاۚ بِئۡسَ مَثَلُ ٱلۡقَوۡمِ ٱلَّذِينَ كَذَّبُواْ بِ‍َٔايَٰتِ ٱللَّهِۚ وَٱللَّهُ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ﴾

«Таврот юкланган – берилган, сўнгра уни кўтара олмаган (яъни унинг кўрсатмаларига амал қилмаган) кимсалар (яҳудийлар)нинг мисоли худди китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди, Аллоҳнинг оятларини ёлғон деган қавмнинг мисоли нақадар ёмондир. Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас!»  [Наҳл 125]

Шундай экан, қандай қилиб, ушбу масъулиятни ўз зиммасига олган кишидан, ўз тузумларини Аллоҳ Таборака ва Таолонинг шариатини бекор қилиш устига қурган кимсалардан рухсат сўрашини талаб қилиш мумкин?!

Қолаверса, тўқнашувнинг асл моҳияти муайян бир ҳизбнинг ўзи билан эмас, балки у илгари сураётган фикрат билан боғлиқ. Зеро, Ҳизб ут-Таҳрир Исломий Умматни бирлаштиришга очиқ-ойдин даъват қилади. У миллатчилик ва ватанпарварлик ғояларини рад этади ҳамда уларни мусулмонларни парчалаган ҳамда уларни бир-бирига қарши қўйиб, ўзга манфаатлар йўлида душман халқларга айлантирган бегона мафкура, деб ҳисоблайди. Айнан мана шу даъват мустамлакачи давлатларни энг кўп ташвишга солаётган омилдир. Чунки Исломий Умматнинг бирлиги назорат механизмларининг барҳам топишини, шунингдек, айни шу жирканч бўлиниш асосига қурилган сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий таъсир тизимининг емирилишини англатади.

Бугунги кунда мустамлакачи кофир исломий юртларнинг аксарини бевосита идора этмайди. Аксинча, уларни маҳаллий (ватанпарвар, миллатчи) қўғирчоқ режимлар орқали бошқариб келмоқда. Демак, Ҳизб ут-Таҳрирга қарши кураш ҳам, асосан, айнан шу режимлар қўли билан амалга оширилмоқда. Шу сабаб Ҳизбга нисбатан босим кучайтирилмоқда: фаолияти тақиқланмоқда, аъзолари таъқиб қилинмоқда, уларга «экстремизм» ва «терроризм» каби олдиндан тайёр айбловлар ёпиштирилмоқда. Бироқ бу таъқиблар Ҳизбнинг зўравонлик ёки қуролли фаолият билан шуғуллангани учун эмас, балки мазкур хоин режимларни фош қилгани, уларнинг мустамлакачи давлатлар билан боғлиқлигига доир ҳақиқатни очиқ-ойдин ошкор этгани ва уларни ўз халқлари наздида исломий вакиллик легитимлигидан маҳрум қилгани учун амалга оширилмоқда.

Мустамлакачи давлатлар ва уларнинг мусулмон юртлардаги ҳукмдорлардан иборат малайлари наздида Ҳизб ут-Таҳрирдан келадиган хавф унинг қўлидаги қуролда ёки у амалга ошириши эҳтимол қилинган ҳарбий ҳаракатда эмас. Асл хавф – Исломий юртларда барпо этилган замонавий секуляр давлатчилик пойдеворини парчалайдиган чуқур фикрий лойиҳададир. Зеро, у жузъий ислоҳотларни ёки шунчаки башараларни алмаштириб қўйишни талаб қилмайди. Аксинча, Исломдан бошқа асос устига қурилган ва Аллоҳнинг шариатидан ўзга нарсалар билан ҳукм юритадиган режимларни таг-туги билан йўқ қилиш, ҳамда ўз қонунчилиги ва суверенитетини БМТ ёки хорижий элчихоналардан эмас, балки ваҳийдан оладиган тузумни барпо этиш йўлида ҳаракат қилади.

Шу боис Ҳизб ут-Таҳрирга қарши кураш майдондаги айрим амалий ҳаракатларга берилаётган оддий реакция эмас. Аксинча, агар унинг ёйилишига йўл очилса, мавжуд режимнинг сақланиб қолиши учун ҳеч қандай асос қолдирмайдиган фикратга қарши олдиндан кўрилган тўхтатувчи чорадир. «Ҳукм Аллоҳники, Уммат ягона, мустамлакачилик душман, ҳукмдорлар эса мустамлакачилар қўлидаги қурол», деган фикратни жиловлаб ҳам, бирор томонга мойил қилиб ҳам бўлмайди. Шу сабаб унинг фаолият юритишига мутлақо йўл қўйилмайди.

Хулоса қилиб айтганда, Ҳизб ут-Таҳрирга қарши курашнинг сабаби унинг муайян бир тузумга қарши чиққани эмас, балки инсон ақли ўйлаб топган барча тузумларни рад этганидир. У имтиёз талаб қилгани учун эмас, балки мавжуд тартибнинг легитимлигини тан олишдан бош тортгани учун, шунингдек, тартибсизликка чақиргани учун эмас, балки сиёсат, ҳокимият ва легитимлик тушунчаларини қайта ўз ўрнига қўядиган мабдаий ўзгаришга даъват қилгани учун нишонга олинди. Шундан англашиладики, Ҳизб ут-Таҳрирга қарши кураш хавфсизликка оид ёки ҳуқуқий тўқнашув эмас, бу фикрий ва ҳазорий урушдир. Унга қарата қилинган ҳужумлар қанчалик шиддатли бўлмасин, Ҳизбни йўқ қилолмайди, аъзоларини қўрқита олмайди ва уларни ҳолдан тойдира олмайди. Аксинча, бу ҳужумлар душманларининг Ҳизб кўтариб чиққан улуғ фикратдан ҳамда барпо этишга интилаётган давлатдан нақадар ташвишга тушаётганини ошкор этмоқда. Чунки бу давлат тарих оқимини – худди Росулуллоҳ ﷺ барпо этган илк Ислом давлати каби – тубдан ўзгартириб юборади. Бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатидир. Шу боис Ҳизб ут-Таҳрирга қарши курашда бутун дунё бирлашди. Аммо Аллоҳнинг изни билан нусрат Ҳизбнинг ҳамроҳидир ва бу Аллоҳнинг ҳақ ваъдасидир. Аллоҳ Таборака ва Таоло айтади:

(وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَيَسۡتَخۡلِفَنَّهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ كَمَا ٱسۡتَخۡلَفَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمۡ دِينَهُمُ لَّذِي ٱرۡتَضَىٰ لَهُمۡ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّنۢ بَعۡدِ خَوۡفِهِمۡ أَمۡنٗاۚ يَعۡبُدُونَنِي لَا يُشۡرِكُونَ بِي شَيۡ‍ٔٗاۚ وَمَن كَفَرَ بَعۡدَ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ)

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир»  [Нур 55]

Яна айтади:

)إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَيَوۡمَ يَقُومُ ٱلۡأَشۡهَٰدُ)

«Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган кунда (қиёматда) ҳам нусрат берурмиз»  [Ғофир 51]

 

Роя газетасининг 2026 йил 28 январ, чоршанба кунги 584-сонидан

 

TagsНега Ҳизб ут-Таҳрирга қарши курашилмоқда?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Жазоир аҳли режимнинг ўжарлиги сабабли фуқаролар исёни деган таҳдид остида қолмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Халифаликни барпо қилинг» номли тадбир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши кампанияси ва зўравонликларини давом эттирмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/