| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режимининг навбатдаги жирканчли услуби унинг даъват аҳли олдида нақадар хор ва мағлуб аҳволда эканини тан олишидир

  • Мирзиёев режими Зарафшондаги қамоқхонада мусулмонларга нисбатан энг жирканч услубларни қўлламоқда!

  • 2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

  • Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

  • Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
28.03.2026
565
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (upl.uz 21.03.2026й): Ўзбекистонда 2026 йил 1 апрелдан бошлаб кўчмас мулк ва автомобиллар олди-сотдиси бўйича шартномаларни расмийлаштиришнинг янги тартиби кучга киради.

Изоҳ: Шавкат Мирзиёевнинг “соядаги иқтисодиётни қисқартириш” ҳақидаги фармонига асосан эндиликда 25 миллион сўмдан қиммат бўлган ҳар қандай харид, шунингдек, уй-жой ва машина савдоси фақат банк орқали нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши шарт. Бунда “эскроу” (ҳисобда пул музлатиш) тизимидан фойдаланиш мажбурий этиб белгиланди. Нотариусларга банк тўлови ҳақидаги маълумотсиз шартномаларни тасдиқлаш тақиқланади. Ушбу янги тизим “истеъмолчиларни фирибгарликдан ҳимоя қилиш” деган ниқоб остида тақдим этилаётган бўлса-да, аслида ўзбек ҳукуматининг халқ устидан ўрнатаётган навбатдаги молиявий назорати ва солиқ базасини кенгайтиришдаги қадамидир. Мазкур фармон оқибатида одамлар ўртасидаги эркин пул муомаласини қаттиқ чеклаш орқали уларга навбатдаги қийинчиликлар ва ноқулайликлар туғдирилади, нархлар ошади, давлат ноҳақ солиқ солади. Чунки аҳоли қўлидаги нақд пул айланмаси мажбуран банк тизимига қамаб қўйилади. Албатта, бу ўринда йўқ жойдан солиқ ундириш асосий мақсадлардан биридир. Илгари уй-жой ва машина савдосида нархни паст кўрсатиш имкони бўлган бўлса, энди банк орқали ўтадиган реал сумма яшириб бўлмайдиган ҳолга келади. Бу эса халқнинг ҳар бир йирик савдосидан давлат ўз “улуши”ни тўлиқ ундириб олишини таъминлайди. Шунингдек, банклар ҳам бу олди-сотдилардан ўз улушига эга бўлиб, комиссия тўловлари  ундиришларига йўл очилмоқда. Бу эса халқ ҳисобидан молиявий элита ва чўнтак банкларни бойитишнинг янги йўлидир. Халқимиз ҳаводан солиқ ўйлаб топувчи, одамларни молини ноҳақ ейишга кенг шарт-шароит яратиб берувчи мана бу чирик капиталистик тузум ва унинг иқтисодий низоми ҳали тўлиқ татбиқ қилинмаган ҳолати ҳам қанчалик ёмон эканлигини англаши зарур. У тўлиқ жорий қилинганда эса, дод-вой солишга кеч бўлади. Шунинг учун юртимиз мусулмонлари бундай зўравон тузум ва бошқарувдан қутулиш йўлини Исломдан изламоқлари лозим. Зеро, Ислом низомигина адолатсиз солиқлар ҳамда бир сиқим сиёсий элита ва бойлар манфаатига хизмат қилишдан холи бўлган ягона тузумдир.

Хабар (daryo.uz 23.03.2026й): Ўзбекистон Марказий банки ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида ўтказилган янги тадқиқот натижалари эълон қилинди.

Изоҳ: Унга кўра, сўровда қатнашган респондентларнинг 44 фоизи сўнгги 12 ой давомида даромадлари яшаш харажатларини қопламаганини билдирган. Таҳлиллар аҳоли орасида “бугун билан яшаш” кайфияти ҳукмрон эканини кўрсатди: респондентларнинг 73 фоизи “Мен бугун билан яшайман, эртага нима бўлса бўлар” фикрига тўлиқ қўшилган. Шунингдек, аҳолининг 35 фоизи кейинги 30 кун ичида 1,5 миллион сўм топиш “жуда қийин” бўлишини таъкидлаган. Ҳар ўн кишидан бири (11%) эса молиявий чорасизлик сабаб ҳисоб-китобларни кечиктиришга ёки қарзини тўламасликка мажбур бўлмоқда. Ушбу рақамлар шунчаки иқтисодий муваффақиятсизлик эмас, балки Мирзиёев ҳукумати йиллар давомида халққа тақдим этаётган “фаровон ҳаёт” ва “инсон қадри” ҳақидаги ваъдаларининг таг-туги билан чирик эканлигини исботловчи ҳужжатдир. Расмий статистикадаги “қашшоқлик камайяпти” деган кўзбўямачилик аҳолининг қарийб ярми очлик ва муҳтожликда яшаётгани ҳақидаги аччиқ ҳақиқат қаршисида чил-парчин бўлади. Халқнинг 73 фоизи “эртага нима бўлса бўлар” деган кайфиятда кун кечираётгани – бу халқнинг давлатга ва эртанги кунга бўлган ишончи буткул сўнаётганидан далолатдир. Бир тарафдан ялтироқ бинолар қад ростлаётган, халқаро имижни яхшилаш учун миллиардлаб маблағлар сарфланаётган бир пайтда, бошқа ёқда одамлар учун атиги 120 доллар топиш катта муаммо эканлиги бугунги “ислоҳотлар”нинг ҳақиқий юзини очиб беради. Шунинг учун ҳам Мирзиёев ва бошқа расмийларнинг баландпарвоз нутқлари аслида халқни оммавий муҳтожликда сақлаш ва унинг устидан мустабид бошқарувни давом эттириш учун ишлатилаётган сиёсий риторикадан бошқа нарса эмас. Таъкидлаш лозимки, капиталистик демократия тузуми бойларни янада бойитиш ва халқни оммавий қашшоқликда сақлаш устига қурилган. Бундай моддий чорасизликдан чиқишнинг ягона йўли – ушбу капиталистик зулмга чек қўювчи Ислом низомидир. Зеро, Исломда бойлик фақат маълум бир гуруҳ ёки олигархлар қўлида айланиб юрадиган мато эмас, балки одамлар ўртасида адолат билан тақсимланиши фарз қилинган омонатдир.

Хабар (kun.uz 24.03.2026й): 2026 йил 24 март куни Жиззах вилояти Фориш туманидаги бўлажак атом электр станцияси (АЭС) қурилиш майдончасида дастлабки бетон ишларига расман старт берилди.

Изоҳ: Россиянинг империалистик “иштаҳаси”ни қондириш учун қурбонлик ўлароқ берилган бу йирик лойиҳага қисқача қуйидагича баҳо бериш мумкин. Биринчидан, хавфсизлик масаласида ҳозиргача фақат ўрис ва ўзбек расмийларининг қуруқ гапларидан бошқа нарса маълум эмас. Ҳали бирор жойда синовдан ўтмаган реакторларнинг Ўзбекистонга олиб келиниб АЭС қурилиши юртимизда гўё ядро қуроли синовларини ўтказишга ҳозирлик кўришдек гап. Иккинчидан, молиявий-иқтисодий жиҳатдан ҳам ўта шубҳали ишлар кўп. Масалан, иқтисодчи Отабек Бакиров “лойиҳа-сметаси йўқ АЭСга бетон қуйса бўлаверадими?” деган ҳақли саволни ўртага ташламоқда. Яна АЭС майдонида ўз ишчи-ходимлари ва бюджет олдида триллионлаб қарздорлиги бор, репутацияси ғаройиб “Enter Engineering” техникалари ишламоқда. Унинг айтишича, агар Шимол компаниялари оладиган 24,4 млрд долларлик буюртма ва маҳаллийлаштиришнинг 30 фоизлик кўрсаткичи инобатга олинса, кичик АЭСнинг ўзи 35 млрд долларга етиб қолиши мумкин. Ваҳоланки, атиги бир йил аввал “Ўзатом” раҳбари Ахмедходжаев АЭС нархи 2 млрд доллардан ошмаслигини ваъда қилган эди. Нархларнинг бундай фантастик даражада шиширилишидан ўзбек ва ўрис режимларининг ўзаро тил бириктириб, улкан талон-торожларни амалга оширишни кўзлаганини тахмин қилиш қийин эмас. Учинчидан, Россия АЭС қурилишини мўлжалланган 2030 йилгача якунлашни пайсалга солиши деярли аниқ. Агар дунё давлатларида Россиянинг шунга ўхшаш лойиҳалардаги иштирокига қаралса, у ҳеч қачон ишни муддатида топширмаганлиги кўринади. Буни техник ва молиявий муаммолар билан изоҳлаш мумкин бўлса, Ўзбекистонга нисбатан эса, буларга сиёсий манфаат ҳам қўшилади. Яъни Россия Ўзбекистон давлат ресурсларини бекорга совуриб, уни охири кўринмайдиган АЭС билан банд қилиб, ўз таъсир доирасида ушлашни мақсад қилганлиги эҳтимоли кучлироқ кўринмоқда. Бу ерда зарар асосан Ўзбекистон томонига тушади, чунки АЭС қурилиши чўзилаверади, катта эҳтимолга кўра, бу лойиҳа охирига етказилмайди. Ўзбек тарафи охир-оқибат сарфланган сарф-харажатларга чув тушиб қолаверади. Энг ёмони, бунинг товонини яна шу жабрдийда халқимиз тўлашига тўғри келади. Хуллас, ўзбек режимининг ўрисни рози қилиш учун қўл қўйган АЭС шартномаси, ҳар қандай ҳолатда ҳам, халқимиз манфаатига хизмат қилмаслиги турган гап. 

Хабар (daryo.uz 25.03.2026й): Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йилги давлат бюджети ижроси бўйича эълон қилган ҳисоботига кўра, йиғма бюджет даромадлари 502,6 трлн сўмни, харажатлари эса 541,7 трлн сўмни ташкил этган.

Изоҳ: Бюджет тақчиллиги 39,1 трлн сўм бўлиб, ЯИМга нисбатан 2,1 фоиз даражада шаклланган. Ҳисоботда эътиборни тортадиган харажатлардан бири давлат қарзини қайтариш бўйича фоиз тўловлари учун 18,1 трлн сўм ажратилганидир. Эътибор беринг, бу фақат фоиз тўловлари холос, қарзнинг тани эмас. Умуман олганда, давлат қарзини қайтариш харажатлари 25 фоизга ўсиб кетган ва бир йилнинг ўзида 6,6 млрд доллар янги қарз олинган. Бюджет ижросидаги ҳар доим шубҳали кўринадиган ва энг катта харажат – “бошқа харажатлар” тоифаси бўлиб, 2025 йилда бунга бюджетнинг нақд учдан бири – қарийб 190 трлн сўм сарфланган. Бу қарийб 15 миллиард доллар маблағ қаерга, қайси олигархнинг лойиҳасига ёки қайси ёпиқ қарорларга сарфлангани номаълумлигича қолмоқда, деганидир. Илгари аҳолига ажратиладиган нафақалар алоҳида кўрсатилган бўлса, эндиликда бу рақамлар ҳам сирли равишда ғойиб бўлган. Бу шуни англатадики, ўзбек режими бюджетни ўзининг шахсий ҳамёни сифатида кўрмоқда ва энг катта харажатларни сир тутиш орқали тизимли коррупцияни яширмоқда. Энергетика соҳасига ажратилган 11,4 трлн сўмлик субсидиялар, айниқса газни арзон сотишдан кўрилган зарарни қоплаш учун сарфланган 7 трлн сўм катта саволларни туғдиради. Бир тарафдан тарифлар ошяпти, бошқа томондан субсидия талон-торож қилиняпти, бу одамларни икки карра талашдир. Бир сўз билан айтганда, мамлакат янги қарзлар ва халқ бўйнига тушаётган оғир солиқ юки ҳисобига кун кўрмоқда. Одамлар ҳамон оёқлари остидаги табиий бойликлардан мосуво аҳволда яшашмоқда… Давлат бюджетидаги бу каби фирибгарликлар капиталистик демократия тузуми татбиқининг аччиқ оқибатларидан бошқа нарса эмас. Капитализм шароитида давлат бюджети халқ манфаати учун эмас, балки ҳокимият ва бизнес элитаси манфаатлари учун хизмат қиладиган воситадир. Ушбу ҳолат Ислом тузуми татбиқига нақадар муҳтож эканимизнинг яққол далилларидандир.

Хабар (uzdiplomat 26.03.2026й): Ўзбекистон қазилма бойликларга бой давлат — аммо нега аҳоли ҳали ҳам қийинчиликда яшаяпти?

Изоҳ: Шундай савол билан Uzdiplomat нашри журналисти Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Урал Юсуповга мурожаат қилди. Ҳатто журналист савол бераётганда “айб тақсимотдами ёки бошқа нарсадами” деб саволга янада аниқлик киритди. Шунга қарамай, мулозим одатдагидек умумий ва стандарт жавоб билан қутулди. Ҳа, бу ҳайратланарли ҳолат эмас. Бундай саволларга анави мулозимдан каттароқлари ҳам жавоб бера олмайди. Чунки юрт бойликлари масаласи жуда ёпиқ ва шубҳа-гумонларга тўлиб-тошган мавзулардан бири бўлиб келяпти. Шунингдек, у аллақачон халқимизнинг энг оғриқли ва аламли муаммоларидан бирига айланиб улгурган. Ҳар сафар фалон тонна олтин қазиб олинди, фалонча тонна захирамиз бор қабилидаги баёнотлар янграганда одамлар истеҳзо билан “бизга нима” дегандек муносабатда бўлишади. Чунки ҳолва деган билан оғиз чучимаганидек, халқимиз ўз юртининг улкан бойликлари борлигини билади холос, улардан баҳраманд бўлолмайди. Бироқ бундай ҳолатга сабр қилиш, рози бўлиш, кўникиш асло ярамайди. Чунки шариатга кўра бу зулмга тоқат қилиш, сукут сақлаш ҳисобланади. Табиий бойликлар шаръан умматнинг ҳаққи бўлиб, улар борасида ҳукуматдан ҳисоб сўрашга мусулмонлар нафақат ҳақлидирлар, балки бу уларнинг вожибидир! Аллоҳ таоло мусулмонларга ҳаққини поймол қилишларига йўл қўймасликни, уни раҳбариятдан талаб қилишни буюрган. Росулуллоҳ ﷺ шундай дедилар: “Золимга ҳам, мазлумга ҳам ёрдам беринглар”. Саҳобалар сўрадилар: “Мазлумга тушундик, золимга қандай ёрдам берамиз?” Пайғамбар ﷺ: “Уни зулмдан тўхтатиш билан”, дея жавоб бердилар. Росул алайҳиссалом яна шундай марҳамат қилдилар: “Ким ўз молини ҳимоя қилиб ўлдирилса, у шаҳиддир”. Шунинг учун мусулмонлар бу масалага ниҳоятда жиддий қарашлари, ўз бойликларига эга чиқиш учун курашишлари, раҳбариятни қаттиқ ҳисобга тортишлари зарурдир. Шу билан бирга, уларга ана шу бойликларини қайтарадиган ва мазлумнинг ҳаққини золимдан олиб берадиган Халифалик низомини олиб келиш учун ҳаракат қилишлари ҳам вожибдир!

Хабар (r_kusherbayev 26.03.2026й): Тошкент вилояти Зангиота туманлараро суди қарорига кўра, икки нафар вояга етмаган фарзанди бор ёлғиз она Тастанова Гулмира Абдужалаловнанинг уйи “ноқонуний қурилма” сифатида бузилиши белгилаб қўйилди.

Изоҳ: Таъкидланишича, уй 2008-2016 йилларда Наргиза исмли туғишган опаси томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган 5 сотих ернинг бир қисмида ҳомийлар томонидан қуриб берилган. Опаси ҳозирда 937-сон қонун асосида ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш жараёнида. Бироқ суд буларни эътиборга олмай, барибир уйни бузиш тўғрисида қарор чиқарган. Бундан аввалроқ Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ҳокимлиги бир оиланинг уйини бузиб ташлагани натижасида оила кўчада қолгани ҳақида Daryo.uz нашри видеолавҳа эълон қилганди. Унда оиланинг каттаси – тўшакка михланган, бемор аҳволдаги эркак киши журналистга қарата: “Агар уйимизни ташқаридан бостириб келган душман бузиб юборганида тушунса бўларди, аммо булар (яъни ҳокимиятдагилар – таҳр.) ўзимизники-ку, нега бизни бундай хорлашади?” – дея арз қиларкан, кўзларидан дув-дув ёш тўкилади. Бу оила уйидан айрилгач, қаҳратон қишни сув, газ ва электрдан узилган аҳволда, атрофи целлофан билан ўралган бир чодирда ўтказишга мажбур бўлган… Ҳа, бу кишининг сўзларида аламли ҳақиқат бор. Ҳокимиятдагилар ва уларнинг буйруқларини бажараётган хавфсизлик тизими ходимлари, юқоридаги ҳолатда эса, судларнинг нега бунчалик қаҳри қаттиқ бўлиб кетган, деган савол ўйлантиради одамни. Бу ҳолат муборак Фаластин заминида уйлари бомбардимон қилиниб, вайрон қилинганидан сўнг юз минглаб мусулмонларнинг чодирларда, таърифлашга тил ожизлик қиладиган ёмон шароитларда кун кўраётганларини эсга солиб юборади. У ерда душман – босқинчи яҳудий вужуди мусулмонларни шу аҳволга солаётган бўлса, Ўзбекистонда эса “ўзимизники”лар мусулмон юртдошларимизни шу даражада хорламоқда. Бўлиб ҳам юрт раҳбари ҳар чиқишида инсон қадри ҳақида баландпарвоз гапларни гапиришдан ҳеч чарчамайди. Хуллас, юқоридаги ҳолатлар юртимизда золимни ҳимоя қилиб, мазлумни эзаётган чирик капиталистик тузумнинг ҳақиқий башарасини кўрсатувчи айрим ишлар холос. Мусулмон халқимизга айтамизки, бошингиздан мана шу ғайриисломий тузум ва қаҳри қаттиқ бошқарувни улоқтириб ташлаб, ўрнига ҳақ ва адолатга асосланган Ислом низомини олиб келмас экансиз, “ўзимизники”ларнинг ҳатто душманларникидан қолишмайдиган бу каби зулму зўравонлигидан азият чекаверасиз! 

 

Форуқ

28.03.2026й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Яҳудий вужуди Байтул Мақдислик шайх Исом Амирани қамоққа олди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Судан ва Жазоирдаги қўзғолон талаблари зулм кўтарилиб, адолат қарор топишига олиб борадими?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Россияда миграция сиёсати нега кескин тус олмоқда?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 14.05.2026

    Ўзбек режимининг навбатдаги жирканчли услуби унинг даъват аҳли олдида нақадар хор ва мағлуб аҳволда эканини тан олишидир

  • 14.05.2026

    Мирзиёев режими Зарафшондаги қамоқхонада мусулмонларга нисбатан энг жирканч услубларни қўлламоқда!

  • 13.05.2026

    2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • 13.05.2026

    Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • 13.05.2026

    «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/