| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Россияда миграция сиёсати нега кескин тус олмоқда?

Россияда миграция сиёсати нега кескин тус олмоқда?

By htadmin
20.07.2025
672
0
Share:

Россияда миграция сиёсати нега кескин тус олмоқда?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Россияда миграцияга нисбатан сиёсат тобора кескинлашиб бормоқда. Сўнгги ойлардаги қонунчилик ташаббуслари, зўравонлик ва таҳқирлаш очиқ намоён бўлган рейдлар, жамоатчилик сўровлари натижалари буни яққол кўрсатиб турибди. Бу кескинликнинг замирида асосан икки омил мавжуд:

1. Россия 2022 йилдан буён давом этаётган Украинага қарши босқин урушининг иқтисодий, демографик ва сиёсий оқибатларини ҳис қилмоқда. Ғарб давлатлари томонидан жорий этилган кенг қамровли санкциялар Россия иқтисодиётини сезиларли тарзда издан чиқарди. Бундай вазиятда Путин ҳукуматининг бошқарувдаги лаёқатсизлиги ҳам очиқ кўриниб қолди.

2. Сўнгги воқеалар Россиянинг ғарбий ва жанубий чегараларида стратегик устунлик мақомини бой бераётганини очиқ кўрсатди. Бу эса, Озарбайжон билан боғлиқ зиддият ва Марказий Осиёдаги режимларнинг Москва таъсирини камайтиришга интилувчи қадамларида намоён бўлмоқда.

Мана шундай шароитда Путин режими аҳоли норозилигини манипуляция қилиш ва қўшни минтақаларда ўз таъсирини кучайтириш мақсадида “Крокус Сити Холл фожиаси”ни дастак қилиб, мусулмон меҳнат муҳожирларини нишонга олди.

2025 йил 15 июль куни Россия Давлат Думаси мигрантларнинг Россиядан хорижга пул ўтказишини чеклаш бўйича янги ташаббусни муҳокама қилди.

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонга Россиядан келиб тушган пул ўтказмалари ҳажми 6,4 миллиард долларни ташкил этди. Бу Ўзбекистонга келиб тушадиган барча пул ўтказмаларининг 78 фоизини ташкил қилади.

Жаҳон банкининг 2024 йил учун тақдим этган маълумотларига кўра, меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётида ҳал қилувчи ўрин тутади. Масалан, Тожикистон ЯИМининг 45%, Қирғизистонники 24%, Ўзбекистонники эса 14 фоизини ушбу пул ўтказмалари ташкил этган.

“Меҳнат муҳожирлари орқали юбориладиган маблағлар фақат оилалар учун эмас, балки бутун давлатнинг ташқи савдо мувозанати ва миллий валютанинг барқарорлиги учун хизмат қилади”, – дейди иқтисодчи Сергей Жаворонков (Forbes, 2024).

Шунга кўра, пул ўтказмалари минтақа ҳукуматлари учун иқтисодий ва сиёсий барқарорликни сақлаш воситасига айланган. Чунки ўз юртида иш тополмай, чет элда ишлаётган меҳнат муҳожирлари оилаларини боқиш билан ички бўҳрон ва оммавий норозиликлар олди олинмоқда. Агар Россиядан хорижга пул ўтказиш чекланса, бу нафақат мигрантларга, балки минтақа режимларига иқтисодий ва сиёсий босим бўлиб, уларни жиловлашга хизмат қилади. Шунингдек, бу каби чоралар гўёки Россиядаги иқтисодий ва молиявий тангликни миграция сиёсати соясига яширишга ўхшайди. Шунга қарамасдан, расмийлар иқтисодиётдаги асл ҳолатни эътироф этишга мажбур бўлмоқда.

Максим Решетников – Россия иқтисодиёт вазири: “Россия иқтисодиёти рецессия арафасида турибди”.

“Иқтисодиётда хавф сигналлари қизилча ёна бошлади”. (The Wall Street Journal, Business Insider)

Герман Греф – “Сбербанк” президенти: “Биз жуда оғир иқтисодий вазиятда қолганмиз. Бу ҳали охири эмас… Олдинда банкротликлар ва дефолтлар турибди”.

“Россия иқтисодиёти “мукаммал бўрон” ичида қолмоқда: инфляция, юқори фоиз ставкалари, инвестициялар етишмаслиги – булар барчаси бир вақтда”. (The Moscow Times)

Сергей Алексашенко – Россия Марказий банкининг собиқ раҳбари ўринбосари: “Россия иқтисодиёти ҳақидаги расмий сўзлар – ёлғон. Аслида чуқур инқироз юз беряпти”. (Radio Free Europe / Radio Liberty).

Бундан ташқари, Россия Давлат Думаси 15 июль куни биринчи ўқишда мигрантлар учун қўшимча давлат божларини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Аввалроқ, Россия парламенти қуйи палатаси раиси Вячеслав Володин бу қонунчилик ташаббуси Россия бюджетига тушумларни оширишга ва мигрантлар устидан назоратни кучайтиришга ёрдам беришини таъкидлаган эди.

Шу билан бирга, Россиядаги криминал вазиятнинг анча хавотирли эканлигига сабаб қилиб мигрантлар кўрсатилмоқда. Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикиннинг маълум қилишича, ўтган йили мамлакатда келгиндилар томонидан қарийб 39 минг жиноят содир этилган. Умумий жиноятлар сони бироз камайган бўлса-да, оғир ва ўта оғир жиноятлар сони кескин – 32 фоизга ошган. Ҳуқуқ-тартибот идораларини, айниқса, мигрантлар орасида экстремистик жиноятларнинг кескин ўсиши – бир йилда 147 фоизга ошиши ташвишга солмоқда.

Бастрикиннинг ташвишлари фонида меҳнат муҳожирларига ҳатто шахсий ҳаётига дахл қиладиган “электрон қамоқ” тизими жорий этилмоқда. Москва мэри Сергей Собянин маълум қилишича, меҳнат мигрантларини назорат қилиш учун махсус мобил илова жорий этилади. У орқали исталган пайтда мигрант ўз геолокациясини ва юзини тақдим этиши талаб қилинади. Чет эл фуқароларидан сурат, бармоқ излари ва ДНК намуналари олинади. Уларнинг ҳаракати таҳлил қилинади ва электрон мигрант карталари жорий этилади. Бу карталарда қизил – қидирувдаги шахс, сариқ – қоидабузар, яшил – ҳеч қандай муаммосиз мақомлари белгиланади. “Анъанавий усуллар, яъни дубинкалар ва рейдлар билан мигрантларни назорат қилиш жуда қийин, шаҳар кўлами ва миграция оқимларини ҳисобга олган ҳолда, деярли имконсиздир”, – деди Собянин.

Ҳатто Россияда касалликлар тарқалишида ҳам меҳнат муҳожирлари айбдор қилинди. Ольга Демичева, шифокор ва Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси, кўпинча инфекциялар мамлакатга четдан кириб келишини ва натижада ҳатто эмланган фуқаролар ҳам касалланишини таъкидлади. У, жумладан, шундай деди: “Бизда менингокок инфекцияси эпидемияси авж олди. Бу мамлакатимизга ишлаш учун келган меҳнат муҳожирлари томонидан олиб келинган импорт қилинган эпидемия эди”.

РИА Новости хабарига кўра, Россия Давлат Думаси депутатлари меҳнат мигрантларидан касалликлар йўқлиги ҳақидаги маълумотномаларни талаб қилиш таклифи билан чиқди. “Меҳнат мигранти Россия Федерацияси давлат чегарасини кесиб ўтаётганда тиббий суғуртани, одам иммунитет танқислиги вируси (ОИВ), “В” ва “С” гепатити билан зарарланмаганлигини тасдиқловчи таҳлил натижаларини тақдим этиши шарт. Шунингдек, мигрантларда захм ва сил касалликлари бўлмаслиги керак”.

Бу каби кетма-кет босимлар мигрантлар оқимига таъсир қилиши табиий. Шунинг учун рус режими қўшимча йўналишлар очмоқда. Урал савдо-саноат палатаси раҳбари Андрей Бесединнинг ЕАН агентлигига маълум қилишича, жорий йилда Россияга Ҳиндистондан 1 миллионгача муҳожир келиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Шри-Ланка ва Шимолий Корея билан ҳам келишувлар мавжудлигини айтди. Бироқ мигрантларнинг мусулмон ва мусулмон бўлмаган тоифасига икки стандартли муносабат қўлланиши кутилмоқда.

Россиядаги мусулмон мигрантларига қарши кампания давлат органлари билан чекланиб қолмаяпти. Ҳукумат тарафдори бўлган ультраўнгчи “Русская община” ташкилоти ўз фаолиятини сезиларли даражада кучайтирди. Унинг аъзолари бозорларда, кафе ва хостелларда зўравонлик рейдларини ўтказмоқда, ўзбошимчалик билан “текширувлар” уюштириб, содир бўлаётган ҳолатларни видеога олмоқда ва тадбиркорларга бизнесини ёпиш билан таҳдид қилмоқда. “Медуза” нашрининг таъкидлашича, “Русская община” ФСБнинг қўл остида ташкил этилган ва махсус хизматлар кўрсатмалари асосида ҳаракат қилади. Фақат куч тузилмалари томонидан бундай тажовузкор акцияларга розилик олибгина қолмай, балки уларнинг топшириқларини ҳам бажаради, шу жумладан, мигрантларга ҳужумлар уюштиришни ҳам.

Ўз навбатида, Россия ҳукумати иқтисодий ва сиёсий таназзул фонида аҳолида пайдо бўлган норозиликларни манипуляция қилишда натижага эришмоқда. Mail Новости томонидан ўтказилган сўров натижалари жамиятда ксенофобик кайфият кучайиб кетганини кўрсатди. Унга кўра:

Фақат 3% рус фуқароси мигрантларни иқтисодиёт учун фойдали деб ҳисоблайди;

40% – миграцияни жамиятдаги кескинлик ошиши билан боғлайди;

22% – миграция ижтимоий инфратузилмага юк тушираётганини таъкидлайди;

91% – ноқонуний мигрантларнинг ҳуқуқларини тўлиқ чеклаш тарафдори.

61% – давлат мигрантлар учун рус тили курсларини молиялаштирмаслиги керак деб ҳисоблайди.

Хулоса шуки, Путин режими ички ва ташқи сиёсатдаги стратегик мақсадларига эришишда мусулмон меҳнат муҳожирларини “қурбон” қилмоқда. Уни тийиб қўйиш учун эса, минтақа режимлари, хусусан, ўзбек режимида на сиёсий ирода ва на қатъият бор. Нажот йўли эса ягона, яъни нафақат Россия ва Хитойни, балки Уммат устидаги бугунги барча кулфатларнинг асосий сабабчиси бўлган Америка бошчилигидаги коллектив Ғарбни ҳам тийиб қўя оладиган ва бу мустамлакачи кучларни Ислом салтанатига бўйсундириб, олам узра Ислом адолатини қарор топтирадиган Рошид Халифалик давлатини барпо қилишдир. 

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا ۚ يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا ۚ وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ

– “Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф-хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар. Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар, ўзлари фосиқлардир”.         (Нур:55)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ

20.07.2025й

Tagsмиграция сиёсатиРоссия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Россия ҳарбий суди Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига қарши навбатдаги қамоқ ҳукмини чиқарди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Яман аҳли! Душманингизга ишонманг, унинг малайларига итоат қилманг

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/