| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

By htadmin
18.04.2026
12
0
Share:

Матбуот баёноти

Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистоннинг қонун чиқарувчи органи – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси яна бир бор юртимиз мусулмон халқига ва унинг исломий қадриятларига қарши қаратилган мустабид қадамни ташлади. 7 апрел куни депутатлар “экстремизмга қарши курашиш” ниқоби остида жазо чораларини кенгайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Бу галги ўзгаришлар нафақат жисмоний шахслар, балки давлат назоратида бўлмаган “норасмий ташкилотлар” ва ҳукумат учун “номақбул” фикрловчи ҳар қандай жамоаларни нишонга олмоқда.

“Экстремизм” – мустамлакачиларнинг универсал қуроли. Бош прокурор ўринбосари Б. Валиев ўз маърузасида “экстремизм тушунчаси БМТ ва ЕХҲТ тавсиялари асосида қайта кўриб чиқилаётганини” таъкидлади. Бу шуни англатадики, ўзбек режими кофир мустамлакачи Ғарб белгилаб берган қоидалар асосида ўз халқини жиловлашда давом этмоқда. “Экстремизм” атамаси аввалдан Исломий сиёсий фикр ва Умматнинг уйғонишига тўсиқ бўлиш учун ишлатиб келинаётган қўрқитиш воситасидир.

Янги қонунда “норасмий ташкилотлар”нинг нишонга олиниши, давлат назоратида бўлмаган, масжиддан ташқарида Исломни ўрганмоқчи бўлган ёки жамият муаммоларини муҳокама қиладиган ҳар қандай ихтиёрий жамоа “экстремист” деб эълон қилинишини билдиради. Режим шу йўл билан жамиятнинг ҳар бир бўғинини қўрқув ва тўлиқ назорат остида ушлаб турмоқчи.

Режим жавобгарликни “қисман либераллаштириш” ҳақида гапириб, гўёки биринчи марта хато қилганларга енгиллик беришни ваъда қилмоқда. Бироқ бу шунчаки “сиртмоқни бўшатиб, қайта тортиш” ўйинидир. “Ижтимоий реабилитация” ва “радикал қарашларни тузатиш” деган иборалар ортида мусулмонларнинг эътиқодини синдириш ва уларни режимга содиқ “қўғирчоқ”ларга айлантириш мақсади ётибди.

Диний экстремизмдан “сиёсий экстремизм”га ўтиш, Валиевнинг таъкидлашича, эндиликда нафақат диний, балки “сиёсий экстремизм” учун ҳам жазо муқаррар бўлади. Бу эса режимнинг сиёсий рақибларига ва унинг нотўғри бошқарувини танқид қилувчиларга қарши очилган янги фронтдир. Бу билан ҳар қандай сиёсий талаб ёки ислоҳот истаги “конституциявий тузумга тажовуз” деб баҳоланиши мумкин.

Ўзбек режими Ғарб давлатлари (АҚШ) ва шарқдаги мустабидлар (Хитой), шунингдек, Россия тажрибасига таянган ҳолда, ўз тахтини сақлаб қолиш учун қонунчиликни қаттиқлаштирмоқда. Бу қонунлар Исломнинг асл моҳиятини англаган ва уни ҳаётга қайтаришни истаган мусулмонларга қарши қаратилгандир.

Бироқ тарих шуни кўрсатадики, ҳеч қандай қатағон ва “экстремизм” тамғаси ҳақиқатни ўчира олмайди. Мусулмонлар ўз Исломини ва зиммасидаги вазифаларини англаган сари, бу каби золимона қонунлар ўз кучини йўқотишга маҳкумдир.

Эй, Ўзбекистон мусулмонлари! Бу қонун – режимнинг ўзининг қўрқувидан далолат. Улар билишадики, Ислом фикрлари тобора кенг тарқалмоқда, Ислом асосида яшаш чақириғи ёшлар орасида ўз ўрнини топмоқда. Шунинг учун улар “экстремизм” деган атама билан ҳар қандай исломий фаолликни тақиқлашга уринмоқда. Лекин тарих шуни кўрсатдики, ҳар қандай тоғут тузуми Исломга қарши курашганда ўзининг ҳалокатини тезлаштиради. Бугунги кунда унинг ҳалокати яқинда Аллоҳнинг изни билан тикланажак Пайғамбарлик минҳожидаги Рошид Халифалик Давлатини барпо этилиши билан бўлади.

Бу қонун лойиҳаси – мустамлакачи Ғарбнинг чизиғидан чиқа олмайдиган, ўзининг мусулмон халқи эътиқодидан чўчийдиган қўрқоқ режимнинг ўз ожизлигини тан олишидир. Улар мусулмонларнинг фикрий ва мафкуравий қаддини синдирмоқчи, уларни ўз динлари талабларидан воз кечишга мажбурламоқчи бўлмоқдалар. Бироқ улар бир ҳақиқатни унутишди:

Ҳақиқатни қамоқ панжаралари билан тўсиб бўлмайди ва уйғонган фикрни қонун моддалари билан занжирлаб бўлмайди. Бу каби золимона чоралар Умматнинг ўзлигига қайтмаслиги учун қилинган беҳуда уринишлардир. Золимлар ўзларининг маккор режалари билан мусулмонларни қўрқитмоқчи бўлсалар-да, аслида бу қадамлари билан ўз заволларини яқинлаштирмоқдалар. Зотан, зулм кучайган жойда адолатга бўлган ташналик ҳам ортади. Мусулмонлар бу каби маккор тузоқлардан огоҳ бўлишлари, ўз динларини ҳимоя қилишда собит туришлари ва фақат Аллоҳнинг арқони(дини)ни маҳкам тутишлари лозим. Зеро, ботил қанчалик забардаст кўринмасин, Ҳақ келганида, албатта, у мағлуб бўлгувчидир! Аллоҳ таоло айтади:

﴿وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ ۚ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا﴾

– “Ва айтинг, Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Зотан, ботил доимо йўқ бўлгувчидир”.  (Исро:81)

 

Яна айтади:

﴿يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ﴾

– “Аллоҳнинг нурини оғизлари (ботил-беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини тугал этгувчидир”. (Соф:8)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Матбуот бўлими – Ўзбекистон

0
0

Related posts:

Ўзбек режимини Америка билан алоқаларининг жадаллашуви Россия хавотирларини кучайтирмоқда Ғазо жон беряпти, ўзбек режими эса Ғарб билан ош-қатиқ бўляпти Мубашшир Аҳмад ҳам ўзбек режимининг навбатдаги қурбонига айланадими? Ўзбекистонда муборак Рамазон ойи ўзбек режимининг Исломга тоқатсизлигини эслатиши билан бошланди
Tagsмусулмонларга қарши курашЎзбек режими“экстремизм” ниқоби
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Россиянинг Афғонистон ҳукуматини тан олиши минтақада исломий тузум пайдо бўлишига тўсиқ қўйиш йўлидаги навбатдаги қадамдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонундан мақсад нима?

  • МАҚОЛАЛАР

    Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/