МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами
МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2026 йил 17 апрелда Москвада ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ва унга параллел равишда ўтказилган “Марказий Осиё + Россия” форматидаги учрашув – бу фақат расмий протоколлар тўплами эмас, балки халқаро майдондаги кескин ўзгаришлар фонида амалга оширилган стратегик юришдир. Сўнгги йилларда Россиянинг Украинадаги уруш ботқоғига ботиши ва Ғарб санкциялари босими остида қолиши, унинг анъанавий “таъсир доираси” ҳисобланган Марказий Осиёда позицияларини заифлаштираётган эди. Бироқ бугунги кунда Яқин Шарқдаги аланга ва Ғарбнинг, айниқса Американинг эътибори икки фронтга бўлиниб қолаётгани Кремл учун бир қатор қулай имкониятларни яратмоқда:
– Назоратни қайтариш: Россия МДҲ ва “6-лик” формати орқали минтақа давлатларини ягона иқтисодий ва хавфсизлик занжирига қайта боғлашга уринмоқда.
– Иқтисодий қарамлик: “Яшил” энергетика ва сув ресурслари бўйича таклиф этилаётган лойиҳалар… замирида минтақанинг ҳаётий муҳим инфратузилмалари устидан назорат ўрнатиш мақсади ётади.
Бугунги кунда АҚШ ва Европа Иттифоқининг бор эътибори Яқин Шарққа, яъни яҳудий вужудини қўллаб-қувватлашга ва Эронни Американинг минтақадаги вассалига айлантиришга қаратилган. Россия АҚШнинг бу “бошоғриққа” кирганидан фойдаланиб, Марказий Осиё давлатларига “ягона хавфсизлик кафолатчиси” образини кўрсатиб, минтақа давлатларининг Ғарб билан алоқаларини чеклаш ва уларни коллектив қарорлар (МДҲ доирасидаги охирги 10 та қарор каби) билан боғлаб қўйишга интилмоқда.
Москвадаги учрашувлар шуни кўрсатдики:
1. Россия чекинмоқчи эмас: у минтақани ўз “томорқаси” деб билишда давом этади ва ҳар қандай бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилади.
2. Минтақа давлатлари босим остида: Ўзбекистон ва қўшни давлатлар Ғарб санкциялари ва Россиянинг яқин иқтисодий ҳамкорлик талаблари ўртасида жуда нозик мувозанатни сақлашга мажбур.
3. Хавфсизлик масаласи: сув ва энергия масалалари тез орада сиёсий босим қуролига айланиши мумкин, чунки қабул қилинган қарорларнинг аксарияти стратегик ресурсларни ўз ичига олади.
Демак, Россия ўзини “глобал жануб” ҳамкори ва Марказий Осиё ҳомийси сифатида қайта тақдим этиш орқали Ғарбга “биз яккаланган эмасмиз” деган сигнални йўлламоқда.
Ҳозирги геосиёсий манзарада “кўп қутбли дунё” деган тушунча аслида бир нечта “йиртқич” мустамлакачиларнинг ўз таъсир доираларини қайта тақсимлашини англатмоқда. Ҳолбуки, бугунги дунё тартиби – кучлиларнинг заифлар устидан ҳукмронлигига асосланган “ўрмон қонуни” устига қурилган. Россиянинг Марказий Осиёдаги ҳар қандай “ҳамкорлик” таклифи аслида мусулмон ўлкаларини ўз измида ушлаб туриш ва уларнинг бойликларини талаш учун қўлланилаётган эски қуролдир. Шунга кўра, Москва бошқарувидаги МДҲ ва шу каби ташкилотлар мустақил сиёсат юритишга тўсқинлик қилувчи ва рус мустамлакачилигини қонунийлаштирувчи воситалардир.
Бахтиёр Саидовнинг баёнотлари “муваффақият” деб аталаётган бўлса-да, аслида Россиянинг минтақага қайта ва кучлироқ “ҳужуми” сифатида баҳоланади. Яқин Шарқдаги олов Марказий Осиё учун ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий синовлар даврини бошлаб берди. Эндиликда минтақа ҳукуматлари учун энг муҳим вазифа – икки куч (Россия ва Ғарб) ўртасидаги тўқнашувда қурбон бўлмаслик ва ташқи босимларга иммунитет ҳосил қилиш бўлиб қолди.
Бугунги дунё тартиби мустамлакачи давлатлар томонидан шундай қурилганки, у орқали улар ўз ҳукмронлигини сақлаб қолади ва заиф мамлакатлар ресурсларини назорат қилади. Шу нуқтаи назардан, Россия таклиф қилаётган “ягона хавфсизлик” ёки “иқтисодий интеграция” лойиҳалари аслида собиқ империянинг занглаган кишанларини янгича ялтироқ бўёқ билан бўяб тақдим этиш орқали Марказий Осиёни ўз иродасига бўйсундирилган “стратегик орқа фронт”га айлантиришга уриниши ҳамда империянинг иқтисодий ва ҳарбий эҳтиёжларини қондирувчи “ресурс базаси” сифатида сақлаб қолишга интилишидир. Россия худди Ғарб каби Марказий Осиёни ўзининг “хомашё базаси” ва “стратегик буфери” деб кўрар экан, МДҲ – бу собиқ империя қолдиқларини бирлаштириб турган ва “коллектив бошқарув” ниқоби остида Москва буйруқларига бўйсундирувчи макон бўлиб қолаверади.
МДҲ доирасида қабул қилинган минтақавий муаммоларга (сув, чегара, этник низолар) доир қарорлар эса, Москва томонидан атайлаб қолдирилган “миналар” бўлиб, Россия ҳар гал уларни “ҳал қилиш” учун келганда аслида ўз таъсирини янада мустаҳкамлаб кетади. Бинобарин, Ғарб ва Россия ўртасидаги рақобат минтақа халқлари фаровонлиги учун эмас, балки ким кўпроқ “ўлжа” олиши устидаги курашдир.
Хулоса шуки, Москвадаги учрашувлар – уйғонаётган минтақа устидан назоратни йўқотмасликка уринаётган империянинг навбатдаги ҳаракатидир. Мусулмонлар учун бундай “ҳамкорлик”лардан чиқариладиган ягона хулоса – мустамлакачиларнинг асл башарасини англаб етиш ва ўз тақдирини бегоналар қўлига топширмайдиган, иймон асосидаги мустақил сиёсий йўлни танлаш зарурлигини тушунишдир.
Биз учун хақиқий нажот – бегона марказларнинг “хавфсизлик соябони” остига яшириниш эмас, балки ўз мафкуравий пойдеворимизда мустаҳкам туришдир. Бу мафкура ўзидан низом келиб чиқадиган исломий ақида бўлиб, у – ҳаёт ҳақидаги тушунчаларни ўзида жамлаган дунёқарашнинг, жамиятнинг барча соҳаларини қамраб олган тузумнинг ва шу тузумни мукаммал тарзда татбиқ қиладиган Рошид Халифалик давлатининг асосидир.
Демак, Марказий Осиё мусулмонларининг нажоти Россия ё Ғарб ўртасида танлов қилиш эмас, балки ўз иймонига таяниб, Расулуллоҳ ﷺ сийратига асосланган Рошид Халифалик Давлатини қайта барпо этишдир! Зеро, ёлғиз Халифаликкина Умматни исломий низом асосида бошқарадиган давлат бўлиб, у мусулмонларнинг бойликларини ўзларига қайтаради, кофир давлатларнинг мустамлакачилик занжирларини бутунлай синдиради ва Марказий Осиё, Яқин Шарқ ҳамда бутун дунёдаги мусулмонларни ягона қудратли Уммат қилиб бирлаштиради!
Иззатуллоҳ
26.04.2026й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми