| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Куфрнинг жон талвасаси

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

By htadmin
28.04.2026
12
0
Share:

Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сўнгги кунларда “Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг Скандинавия ва Шимолий Европа давлатлари бўлган Дания, Швеция, Финляндия бўйлаб қилган сафари ва у ердаги экспорт-кредит агентликлари EIFO, EKN, Finnvera билан имзолаган келишувлари расмий доиралар томонидан катта ютуқ сифатида тақдим этилмоқда. Аммо бу келишувлар моҳиятига теранроқ назар ташланса, уларнинг ортида юртимизни Ғарб капитали ва унинг муассасаларига янада қаттиқроқ боғлиқ қилиб қўйиш амалиёти ётгани аён бўлади.

1. Суғурта тизими – Ислом нуқтаи назарига кўра ножоиз бўлган ҳаром келишувдир. Чунки суғурта ширкатлари ва улар билан тузиладиган шартномалар Исломдаги битим шартларига мутлақ зид келади. Шунинг учун суғурта шартномаси ҳам, унинг ўзи ҳам, у орқали топилган мол ҳам шаръан ҳаромдир. У иқтисодий жиҳатдан мустамлакачи давлатларнинг кучсиз мамлакатлар бойликларини ўзлаштириш қуролидир. Чунки “Ўзбекинвест”нинг Скандинавия агентликлари билан тузган келишувлари юртимиздаги лойиҳаларни Ғарб суғурта компаниялари назорати остига ўтказишни англатади. Шунингдек, бу келишувлар, даъво қилинганидек, экспортни ривожлантириш учун эмас, аксинча юртимизни Ғарб капитали учун хавфсиз “хомашё базаси” ва “истеъмол бозори” бўлиб қолишини таъминлаш учун хизмат қилади. “Тижорий ва сиёсий хавфларни суғурталаш” деган ниқоб остида, аслида юртимизнинг сиёсий ва иқтисодий қарорлари устидан хорижий кучларга назорат дастаги берилмоқда.

2. Бизга “ўзбек экспортчилари учун янги бозорлар очилади” деб ваъда беришмоқда. Бироқ воқелик шуни кўрсатадики, Скандинавиянинг консерватив ва юқори стандартли бозорлари мусулмон ўлкаларининг маҳсулотлари учун доимо ёпиқ бўлиб келган. Аксинча, бу келишувлар Ғарбнинг юқори технологияли ва қимматбаҳо маҳсулотларини юртимизга олиб киришда уларнинг инвесторлари учун “хавфсизлик кафолати” бўлиб хизмат қилади. Яъни юртимиз бойликлари ва бюджет маблағлари Ғарб компанияларининг фойдасини кафолатлаш учун “суғурта мукофотлари” кўринишида Стокгольм, Копенгаген ва Хельсинки банкларига оқиб кетади. Бу – иқтисодий қарамликнинг юқори нуқтасидир.

3. RiskPoint Group, Aon ва Howden Re каби халқаро брокерлар билан музокаралар “Ўзбекинвест”ни жаҳон бозорига олиб чиқиш эмас, балки юртимиздаги ички капитални халқаро молиявий тизимнинг гирдобига ташлашдир. “Қайта суғурталаш” (reinsurance) механизми орқали бизнинг маҳаллий маблағларимиз яна ўша Ғарбнинг йирик капиталистлари қўлига бориб тушади. Улар бизнинг пулимиздан фойдаланиб, ўз иқтисодиётларини гуллаб-яшнатишади, бизга эса фақат “ҳамкорлик” ҳақидаги қоғозларни қолдиришади.

Ушбу келишувларнинг моҳияти янада теранроқ таҳлил қилинганда, биз капиталистик дунёқарашнинг мусулмон ўлкалари устидан ўрнатган иқтисодий жиловлаш тизимини кўрамиз. Шунга кўра, “Ўзбекинвест”нинг Скандинавия сафарини учта муҳим йўналиш бўйича янада кенгроқ ёритиш мумкин:

1. Суғурта агентликлари – иқтисодий разведка ва назорат механизми.

Скандинавиянинг EIFO, EKN ва Finnvera каби агентликлари шунчаки молиявий ташкилотлар эмас. Улар ўз давлатларининг ташқи иқтисодий сиёсатини юритувчи стратегик қуролларидир. Келишувда “маълумот алмашиш ва қўшма механизмларни ишлаб чиқиш” банди бор. Бу амалиётда Ўзбекистоннинг ички иқтисодий ҳолати, корхоналарнинг молиявий қуввати ва стратегик йўналишлари ҳақидаги маълумотларни Ғарб давлатларига очиб беришни англатади. “Сиёсий хавфларни суғурталаш” орқали Ғарб давлатлари Ўзбекистон ҳукуматига доимий равишда турли иддаолар остида босим ўтказиш имкониятига эга бўлади. Агар режимнинг сиёсий йўналиши уларга маъқул келмаса, суғурта кафолатлари тўхтатилади, бу эса иқтисодиётни сунъий равишда фалаж қилишга хизмат қилади.

2. Скандинавия модели – “яшил иқтисодиёт” ниқобидаги янги бозорларни англатади.

Дания, Швеция ва Финляндия дунёда “яшил технологиялар” ва “экологик стандартлар” бўйича етакчи ҳисобланади. Уларнинг суғурта компаниялари фақат ўзларининг “яшил” стандартларига мос келадиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Бу эса, ресурс-энергия соҳасидаги мавжуд тизимлар “экологик хавфли” дея эълон қилиниб, Ўзбекистонни Ғарбнинг қимматбаҳо технологияларини сотиб олишга мажбур қилади. 

“Халқаро техник стандартларга ўтиш” дегани – ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида Ғарб компанияларига бож ва тўловлар тўлашни англатади. Сиз маҳсулот ишлаб чиқарасиз, лекин унинг “сертификати” ва “суғуртаси” учун фойданинг катта қисмини яна ўшаларга қайтарасиз.

3. Aon ва Howden Re каби компаниялар жаҳон молиявий олигархиясининг вакилларидир. Улар билан ҳамкорлик қилиш – юрт бойликларини халқаро биржалар ва трансмиллий корпорацияларнинг ўйинига тикиш демакдир. Улар куч билан эмас, “суғурта”, “кредит”, “инвестиция” ва “стандарт” каби атамалар билан юртларни ўзларига бўйсундирадилар. Шу сабабли, бу келишувлар Умматни янада чуқурроқ қарз ва қарамлик гирдобига етаклайдиган навбатдаги қадамдир.

Қачонгача Ғарбнинг иқтисодий тузоқлари “ютуқ” деб аталади? Ҳақиқий иқтисодий ривожланиш Скандинавия агентликларига ялиниш ёки уларнинг суғурта тизимларига кириш билан эмас, балки мустамлакачи капиталистик тузумдан бутунлай воз кечиш ва Исломнинг адолатли иқтисодий низомини татбиқ қилиш билан бўлади. Зеро, Уммат бойликлари кофир мустамлакачилар манфаатлари учун эмас, балки мусулмонларнинг фаровонлиги йўлида сарфланиши керак.

Ҳақиқий уйғониш эса, бу ўз бойликларини Ислом низоми асосида тасарруф этадиган, Ғарбнинг рибо асосидаги банклари ва ботил суғурта тизимларига боғлиқ бўлмаган иқтисодий қудратни тиклашдир. Бундай қудратни тиклаш Рошид Халифалик давлатини барпо қилиш орқалигина амалга ошади. Чунки ёлғиз мана шу Халифалик давлатигина мустамлакачи кучларнинг исломий юртлардаги ҳар қандай нуфузини синдириб, Аллоҳнинг қонунларини ҳаётнинг барча соҳаларига тўлалигича татбиқ қиладиган ҳамда мусулмонларнинг хотиржамлиги ва фаровонлигини кафолатлайдиган сиёсий вужуддир.

Бугунги кунда мусулмон юртларининг иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан парокандалиги, Ғарбнинг суғурта, кредит ва “халқаро ҳамкорлик” ниқоблари остидаги янги мустамлакачилик услубларига кишанлангани фақат бир ечимга муҳтож, у ҳам бўлса, Умматнинг тарқоқ кучларини бирлаштирувчи, Аллоҳнинг изни билан, яқинда барпо этилажак Рошид Халифалик давлатидир. У Ғарбнинг судхўрликка асосланган банк тизимини ва алдамчи суғурта механизмларини бекор қилиб, ўрнига ҳалол ва реал ишлаб чиқаришга асосланган иқтисодий адолатни ўрнатади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

﴿يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ﴾

– “Оғизлари билан (яъни ботил-беҳуда гап-сўзлари билан) Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини тугал этгувчидир”.      (Соф:8)

 

Иззатуллоҳ

28.04.2026й

0
0

Related posts:

No related posts.

Tagsкапиталистик кишанларнинг янги занжириШимолий Европа сафари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Аллоҳ Таоло Ўзининг соясидан ўзга соя йўқ кунда етти хил тоифа кишини, Ўз соясига олади

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Эй Покистон армияси! Энди кимнинг сафида эканингизни аниқ белгилашингиз вожиб!

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Эй Жанина аҳли: Ўз ҳақингизда Аллоҳдан қўрқинг

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • 26.04.2026

    Форекс

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/