Ўзбекистон ҳукумати ўз чегараларини олиб ташлаш ўрнига аниқлаш ва белгилаш ишларини олиб бормоқда

بسم الله الرحمن الرحيم
Ўзбекистон ҳукумати ўз чегараларини олиб ташлаш ўрнига аниқлаш ва белгилаш ишларини олиб бормоқда
Янгилик:
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси” лойиҳаси бўйича фармон чиқарди. Бу лойиҳадаги ҳужжатларда йилнинг биринчи чорагида қўшни республикалар билан чегараланган давлат чегараларини аниқлаш ва белгилаш, яъни чегараларни делимитация ва демаркация қилиш ишларини ишлаб чиқишни вазирликлар ва бошқармалар зиммасига юклаш режалаштирилмоқда. Унда Ўзбекистоннинг Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон билан давлатлараро чегараларидаги можароли ҳудудлар бўйича музокара жараёнини фаоллаштириш ва уни қонуний расмийлаштиришни тезлаштириш масалалари кўриб чиқилади.
Изоҳ: И.Каримов бошқаруви даврининг сўнгги йилларида қўшни давлатлар билан чегараланган давлат чегаралари можаролари қуролли тўқнашувларгача етиб борди ва бу нарса Ўзбекистоннинг кундалик муаммосига айланган эди. И.Каримов Россия ёки Ғарбга бўйсуниш мувозанатини сақлаган ҳолда узоқ йиллар давомида Ўзбекистонни бошқаришга муваффақ бўлди. Чегара баҳонасида қўшниларига босим ўтказди.
Амалдаги бугунги Ўрта Осиё республикалари ўртасидаги бу чегаралар ўтган асрнинг 20-30 йилларида пайдо бўлди. Бу ҳудудларни эгаллаган коммунистик режим миллатчилик ғоялари асосида тахминий чегаларни чизиб, уларни майда бўлакчаларга бўлиб ташлади. 90-йилларда СССРнинг қулаши натижасида эса шу чегаралар асосида Ўрта Осиёнинг 5та республикаси пайдо бўлди. Ва бу давлатлар ҳукуматининг ҳар бири катта давлатлар тимсолида ўз ҳомийсига эга бўлгач, ўз диёрларининг чегараларини аниқлашга киришдилар. Ўзбекистон бу республикаларнинг марказида жойлашган бўлиб, уларнинг барчаси билан чегарадош эди.
И.Каримов бошқаруви даврида Россия Ўзбекистонда ўз таъсирини ушлаб туришга доим ҳаракат қилиб келди. Россия Каримов билан келиша олмагач, унга босим ўтказишини бошқа йўлини танлади. Бу икки давлат чегарасида жойлашган дарёлар можароси эди. Ўзбекистонда далаларни суғориш учун сув тақчиллиги муаммоси бор эди. Россия 2009 йилда Норин дарёси бўйида Қамбарота-1 ГЭСини қуриш ва ундан фойдаланиш тўғрисида ташаббус кўрсатиб, Қирғизистон билан шартнома имзолади. Шу тариқа қурилиш бошланди, лекин битмасдан тўхтади. Шунга ўхшаш воқеа Тожикистонда бўлган эди. Вахш дарёси бўйида Роғун ГЭСини қуриш собиқ Иттифоқ даврида бошланган бўлиб, сўнг вақтинча тўхтатилган эди. 2004 йилда яна Россия томонидан қурилиш қайтадан бошланди, вақти келиб яна тўхтатилди. И.Каримов Марказий Осиёдаги сув энергетикаси муаммоси “шу қадар чуқурлашиши мумкинки, бунинг натижасида нафақат жиддий қарама-қаршиликлар, балки уруш ҳам келиб чиқишини” бир неча бор таъкидлади.
Мана бугун Ўзбекистоннинг янги президенти ўз вазифасини бажаришга киришибоқ, узоқ йиллар давом этиб келган чегара муаммоларини тезлик билан ҳал қилди. Қўшни давлатлар ўртасидаги чегара можаросини келишилган асосда ҳал қилишга буйруқ берди. Шавкат Мирзиеёв Россия сиёсатига содиқ одам эди, шунинг учун И.Каримов ташвишланган таҳдидларни ўзига қарашли деб билмади. У Россия учун қучоғини кенг очиб Кремлга ён берди. Кремль ўзи ҳоҳлаган нарсасига эришгач, Мирзиёевнинг сув ресурсларига бўлган талабини ҳал қилиб берди.
Куфр мустамлакачилари, ҳоҳ у Россия бўлсин, ҳоҳ у Ғарб бўлсин, шу тариқа ўзларини чизиб берган чегараларни ўзларининг ғараз мақсадлари йўлида фойдаланадилар. Ўзбекистон ёки қўшни давлатларнинг ўз чегараларини мустаҳкамлаши эса бу ҳудудларда у ёки бу мустамлакачиларнинг ўз ҳукмларини ўтказишини мустаҳкамлайди. Мустақил давлат деб эълон қилинган даврдан бошлаб мамлакатда ҳеч бир нарса ўзгармади. Марказий Осиёдаги ҳеч бир давлат мустақил бўла олгани йўқ, ва аксинча. СССРнинг коммунистик режимига мустамлака бўлишдан қутилгач, Россия диктатурасига тоъбе давлат ёки Ғарб мустамлакасига айландилар.
Бу республикалар эркинлик ва мустақилликка миллатчилик асосида белгиланган чегараларини йўқ қилиб, яхлит бир вужуд бўлган Ислом Умматига бирлашгандагина эришишлари мумкин. Бу ҳудудлар бир вақтлар Буюк ва Қудратли бўлган Халифалик Давлатининг ажралмас бир қисми эди. Бу халқлар асрлардир, мусулмон миллатининг вакилларидир ва бу халқларнинг маданияти Ислом билан чамбарчас боғлиқдир.
Аллоҳ Таоло Ўзининг Буюк Китобида шундай дейди:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَىٰ وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا ۚ إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ
“Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлилигингиз – энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва хабардор Зотдир”. (49:13)
Махсус Ҳизбут-Таҳрир идораси радиоси учун Ҳизбут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси ходими
Элдор Ҳамзин 25.01.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!