УРУШДАН ВАЙРОН БЎЛГАН СУДАН ХАЛҚИГА «72%ЛИ СОВҒА»

УРУШДАН ВАЙРОН БЎЛГАН СУДАН ХАЛҚИГА «72%ЛИ СОВҒА»
Судан ҳукумати навбатдаги «ўзбошимчалик»ни тақдим этди: мамлакат электр компанияси ҳеч қандай олдиндан огоҳлантиришсиз тарифларни бирданига 72 фоиздан зиёдга ошириб юборди. Ҳукуматнинг бундай масъулиятсиз ва бошбошдоқ қарорига нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир — Судан вилояти расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) ўз муносабатини билдириб, қуйидаги муҳим жиҳатларни алоҳида қайд этди:
Биринчидан, электр энергияси замонавий ҳаётнинг узвий бўлаги, энг бирламчи эҳтиёждир. Шариат нуқтаи назаридан у — умумий мулк саналади. Зеро, Расулуллоҳ ﷺ: «Одамлар уч нарсада: сув, ўт-ўлан ва оловда шерикдирлар», деб марҳамат қилганлар. Бу ердаги «олов» тушунчаси ўз ичига барча турдаги энергия манбаларини олади. Бинобарин, энергия халққа бепул етказиб берилиши, зарурат туғилганда эса фақатгина таннархи қийматида сотилиши лозим.
Иккинчидан, Ислом ҳуқуқида халқнинг умумий мулкини хусусийлаштириш қатъиян тақиқланадиган, шаръан ножоиз иш. Бироқ Суданда Халқаро Валюта Жамғармаси ва Жаҳон банкининг кўрсатмаларини сўзсиз ижро этиш илинжида электр таъминоти тизими хусусий қўлларга топширилмоқда. Бу эса халқнинг ҳаққини ўзлаштиришдан бошқа нарса эмас.
Учинчидан, ҳукумат ўз фуқароларига ғамхўрлик қилиш ўрнига, энергия ресурсларидан мўмай даромад манбаи сифатида фойдаланмоқда. Бюджетдаги ҳар қандай камомадни тўлдириш учун солиқ ва божларни кўпайтириш, тарифларни ошириш эса одатий ҳолга айланди. Аянчлиси шундаки, ҳукумат ва унинг коррупцияга ботган атрофидагилар халқни қашшоқлаштириш ҳисобига ўз шоҳона ҳаётини таъминлаб келмоқда.
Уруш даврида ҳам, тинчликда ҳам халқни эзиш ва сунъий қашшоқлик яратишдан бошқасини билмайдиган бу ҳукумат — халқларнинг гултожи бўлган Умматни бошқаришга мутлақо нолойиқ. Улар на аҳдга ва на бурчга риоя қиладилар. Ваҳоланки, Пайғамбаримиз ﷺ бундай тоифа раҳбарлар ҳақида шундай дуо қилган эдилар: «Эй Аллоҳим, ким Умматимнинг ишига раҳбар бўлиб, уларга машаққат туғдирса, Сен ҳам унга машаққат туғдиргин. Кимки уларга меҳрибон бўлса, Сен ҳам унга меҳрибонлик қил».
Мавжуд бузғунчи ва золим режимлар халқ бошига кулфат ёғдиришдан бошқасига ярамайди. Шу боис, Судан аҳли судхўр ва мустамлакачи халқаро ташкилотларни эмас, балки оламлар Роббисини рози қилиш йўлидан юришлари керак. Ягона ечим — Пайғамбарлик манҳажи асосидаги иккинчи Рошид Халифаликни барпо этишдир. Фақатгина мана шу адолатли тизим умумий мулкни ўз жойига қўйиб, раият ҳаётига ҳақиқий яхшилик ва барака олиб келади. Исломни тўлиқ татбиқ қилиш йўлида фидокорлик қилаётганлар билан бир сафда бўлиш — бугуннинг энг муҳим талабидир.
Роя газетасининг 2026 йил 13 май, чоршанба кунги 599-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми