СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА
Сарвари коинот ﷺ: «Хушхабар беринглар, бездирманглар», дея марҳамат қилганлар. Бироқ бугун кимгадир Аллоҳнинг ваъдасини эслатиб, Халифалик остонада эканини, зафар яқинлигини ёки Американинг куни битганини айтсангиз, сизни дарров «хомхаёллар дунёсида яшовчи хаёлпараст»га чиқариб қўйишади. Кимдир буни шунчаки муболаға деса, яна кимдир «бу гаплар юз йиллардан кейинги гаплар» дея энса қотиради. Ҳатто шунчаки «буйруқни кўр-кўрона ижро этяпти» деб камситувчилар ҳам топилади. Ваҳоланки, башорат бериш — бизни йўқдан бор қилган ва дардимизга нима даво эканини энг яхши билувчи Зотнинг қатъий амридир.
Ҳақ таоло: «Огоҳ бўлингларки, Аллоҳнинг нусрати яқиндир», деб ваъда берди. Эй Муҳаммад ﷺ, уларга айтинг — нусрат бўсағада! Эй Аллоҳнинг бандаси, сен ҳам бонг ур — зафар яқин! Сафдошларингизни ноумидлик ботқоғига туширманг, Умматни мақсад сари қадамларини тезлатишга чорланг! Халифалик қуёши чиқиши ва Ислом адолати дунёнинг ҳар бир гўшасига кириб бориши кундек равшан. Бир пайтлар Маккада хўрланган, очликдан дарахт баргини еган Утба ибн Ғазвоннинг (р.а.) кун келиб: «Бугун орамизда бирор киши қолмадики, у юртлардан бирининг амирига айланмаган бўлсин», деган сўзларини эсланг. Бу — тақводорлар учун Аллоҳнинг туҳфасидир. ИншаАллоҳ, биз ҳам бугун зиндонларда қийналаётган биродарларимизнинг эртага Ҳиндистон ёки Францияда волий, Британияда қози ёхуд бутун дунёни адолат ила бошқарувчи Халифа бўлишига гувоҳ бўламиз!
Расулуллоҳ ﷺнинг башоратлари шунчаки руҳий тасалли эмас, балки Илоҳий ваҳий билан муҳрланган кўрсатмадир. Бу хушхабарлар ширин орзулар гирдобида маст бўлиб ётиш учун эмас, балки зулматда йўл кўрсатувчи машъалдир. Усулул-фиқҳ қоидаларига кўра, мақтов билан келган ҳар бир башорат — аслида ҳаракатга бўлган буйруқни англатади. Саҳобалар «Константинопол албатта фатҳ этилажак. Унинг амири нақадар яхши амир, у қўшин нақадар яхши қўшиндир» деган хушхабарни эшитишлари билан, ўша куниёқ азму-қарор қилдилар. Зеро бу башорат роппа-роса 800 йилдан кейин ҳақиқатга айланган бўлса ҳам. Абу Айюб ал-Ансорийнинг Истанбул деворлари остидаги хоки ва «Аюб Султон» масжиди мана шу буюк сабр ҳамда итоатнинг тирик шоҳидидир.
Зафардан хушхабар бериш — сиёсий онг соҳиби учун даъватчиларнинг ғайратини чархловчи бебаҳо воситадир. Зотан, куфр малайлари Умматни умидсизлик гирдобига ғарқ қилиб, ўзгариш йўлидан тўхтатишга борини беради. Бу йўлнинг масофаси метрлар ёки лаборатория ускуналари билан ўлчанмайди. Сиз: «Ўн қадамдан еттитасини босдик», деб айта олмайсиз. Шу боис, ҳар бир сиёсий қадамни муҳим деб билинг! Ислом байроғини дунё узра ҳилпиратиш йўлидаги ҳар бир амал Аллоҳ ҳузурида беқиёсдир. Унутманг, улкан тоғлар ҳам майда тошлардан қад ростлайди! Эртанги инқилоблар — бугунги бир оғиз нидодан, давлат тўнтаришлари — битта зиёратдан, буюк уйғониш эса — сиз ўтказаётган оддийгина дарслардан униб чиқади.
Бироқ сиёсатчи башорат беришда ҳиссиёт қурбонига айланмаслиги, ўта ҳушёр бўлиши шарт. Нусратнинг аниқ вақтини тайинлаш ёки «Америка фалон йилда қулайди» каби асоссиз башоратлар гирдобига тушиш — хатарлидир. Шунчаки таҳлил учун қилинган юзаки мулоҳазалар ёки зафар соғинчида туғилган ҳиссий хулосалар инсонни асл воқеликдан узиб қўяди. Охирзамон ҳадисларини бугунги кун ҳодисаларига зўрлаб мослаштириш — одамларни амалдан тўсиб, мужмал таҳлиллар ичида адаштиришдир.
Биз башоратларни саҳобалардек англашимиз шарт: бу хушхабарлар шунчаки «бўлажак воқеа» эмас, балки «шу иш учун бел боғланг!» деган Илоҳий даъватдир. Халифалик ҳаракатсиз ва ҳавоий гаплар билан барпо бўлмайди. Фаластиндаги яҳудларни шунчаки ер ютмайди, Римни фаришталар фатҳ қилмайди ва Американи оддий шамол ағдармайди. Бу зафарлар — бизнинг фидойи қўлларимиз ва пешона теримиз ила содир бўлади!
Бас, хушнуд бўлинг ва Раббингизга таваккул қилиб, ҳимматингизни баланд тутинг! Ҳали Хандақ тўлиқ қазиб бўлингани йўқ, Ғарбдан тортиб Чингача тўпланган Аҳзоб қўшинлари эса йўлда… Орамизда аҳдни бузиб, орқадан ҳанжар урувчи “бану Қурайза”лар учраши табиий… Мадинада эса биз ҳали мунофиқлар кутиб турибди… Аммо нигоҳимиз Кисро ва Рум қасрларига тикилган! Бизга золимларнинг заволи ва Кисро билакузуклари ваъда қилинган. Бу — Илоҳий ваъда, унга эришиш эса фақат собитқадамларнинг насибасидир!
Устоз Маҳмуд Зиёд Абдулқодир – Қуддус
Роя газетасининг 2026 йил 27 май, чоршанба кунги 601-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб