Эй Ислом аёллари! Ечимни қаёқдан олмоқдасиз?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Эй Ислом аёллари! Ечимни қаёқдан олмоқдасиз?
Капитализм аталмиш бу мафкура ғарб давлатларидагина татбиқ этилиб қолмай балки, мусулмон юртларига ҳам мустамлакачилик йўллари билан олиб кирилиб мусулмонлар ҳаётининг барча соҳаларига ўзининг таъсирини кўрсатди.
Бу мафкура динни ҳаётдан ажратиш асосига қурилган бўлиб, ҳаётдаги қонунларни ўзининг ожиз ақли билан ишлаб чиқди. Мусулмонларга ушбу қонунларини чиройли кўрсатиб демократия ҳам Исломдандир деган алдовлар билан ушбу мафкуранинг асл моҳиятини яширишди. Ақидасини тўлиқ ечиб олмаган ва ундан йироқлашган мусулмонлар демократияни Исломга зидлигини англаб етмай туриб, уни қабул қилдилар ва унга тобеъ бўлиб келмоқдалар. Унинг оқибатини, инсониятга олиб келадиган баҳтсизликларини кўрмаяптилар. Бунинг натижаларидан бири:
Ozodlik.org сайтига Андижонлик ўттиз уч ёшли аёл эркакка айланиш истагида экани ва бу орзусини амалга ошириш учун нима қилишини билмаётганини айтиб Ozodlik org мухбирига мурожаат қилган.
Эй Ислом аёллари! Ечимни қаёқдан олмоқдасиз?
Зеро Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъоло:
وَلاَ تَتَمَنَّوْاْ مَا فَضَّلَ اللّهُ بِهِ بَعْضَكُمْ عَلَى بَعْضٍ لِّلرِّجَالِ نَصِيبٌ مِّمَّا اكْتَسَبُواْ وَلِلنِّسَاء نَصِيبٌ مِّمَّا اكْتَسَبْنَ وَاسْأَلُواْ اللّهَ مِن فَضْلِهِ إِنَّ اللّهَ كَانَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيماً
“ Аллоҳ бирон неъмат билан бирингизни бирингиздан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни (ҳасад-адоват билан) орзу қилманг! Эркаклар ҳам ўз меҳнатларидан насиба олурлар, аёллар ҳам ўз меҳнатларидан насиба олурлар. Сизлар (бировларга берилган неъматларга кўз олайтириш ўрнига) Аллоҳнинг фазлу марҳаматини сўранглар. Албатта Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчи бўлган зотдир “.
Биз муслим ва муслималарга Аллоҳ Таъоло барча муаммоларимизнинг ечимини Ислом ақидаси орқали хал қилишимизни баён қилиб берган. Демак биз мана шундай мабдага эга бўла туриб, мусулмонлар учун бегона бўлган, инсон табиати кўтара олмайдиган бузуқ тузумдан ечим олишлигимиз тўғрими? Бу мафкура шундай ғайри инсоний мафкура-ки агар биз мусулмонлар шу тузумга рози бўлиб амал қилишда давом этадиган бўлсак, амалга ундовчи ғариза ва узвий эхтиёжларимизни шаръий қонунлар билан чеклов қўймасак, Аллоҳнинг олдидаги жавобгарлигимиз ва келажак тақдири нима бўлади? Ахир биз қаёққа қараб кетмоқдамиз!
Биз мусулмон бўла туриб шариатга итоат қилмас эканмиз Аллоҳ ва унинг Пайғамбари алайҳиссаломнинг лаънатига дучор бўламиз.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
… وَإِذَا أَبْغَضَ اللَّهُ عَبْدًا دَعَا جِبْرِيلَ فَيَقُولُ إِنِّي أُبْغِضُ فُلانًا فَأَبْغِضْهُ, قَالَ فَيُبْغِضُهُ جِبْرِيلُ ثُمَّ يُنَادِي فِي أَهْلِ السَّمَاءِ إِنَّ اللَّهَ يُبْغِضُ فُلانًا
فَأَبْغِضُوهُ, قَالَ فَيُبْغِضُونَهُ ثُمَّ تُوضَعُ لَهُ الْبَغْضَاءُ فِي الأَرْضِ …
“…Агар Аллоҳ бир бандани ёмон кўрса, Жаброилни чақириб: «Мен фалончини ёмон кўраман, сен ҳам ёмон кўр», дейди. Жаброил ҳам ёмон кўриб само аҳлига: «Аллоҳ фалончини ёмон кўради, сизлар ҳам уни ёмон кўринглар», деб жар солади. Улар ҳам ёмон кўрадилар. Кейин унга ер юзида ёмон кўрилиш битилур… ”.
Ибн Абу Мулайкадан ривоят қилинади:
إن المرأة تلبس النعل؟ فقالت: لعن رسول الله الرجلة من النساء
“ Росулуллоҳ САВ аёлларнинг эркакларга тақлид қилганларини лаънатлаганлар “.
Шунинг учун ғаризаларимизни қондиришдан мақсад капиталистик-демократик фикрига кўра имкони қадар жисмоний лаззатни қўлга киритишлик ёки роҳатланиш ва шаҳватни яхши кўриш эмас, балки Аллоҳдан қўрқиш ҳукмронлик қиладиган қарашга айлантириш, бу қараш инсоннинг жинсий лаззатдан баҳраманд бўлишини инкор қилмайди, балки уни наслнинг давом этишини рўёбга чиқарадиган ва мусулмоннинг олий орзуси – Аллоҳ Таъолонинг розилигига эришиш орзусига мос келадиган шаръий баҳраманд бўлишга айлантиради.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси аёллар бўлими
Омина Рашидова
09.03.2014й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми