| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

By htadmin
18.06.2026
0
Share:

ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

АҚШ Россия ва Хитой ўртасида стратегик иттифоқ тузилишига йўл қўймаслик учун бор имкониятини сафарбар этмоқда. Вашингтон икки давлат ўртасидаги яқинлашув нуқталарини парчалаш мақсадида кўп қиррали манипуляция усулларидан фойдаланмоқда. Масалан, гоҳида Москвага «илтифот» кўрсатиб, Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиш ишорасини берса, баъзан Россиянинг геосиёсий амбицияларини қондириш учун айрим ҳудудларда ҳарбий базалар қурилишига кўз юмади. Шу билан бирга, Пекинга нисбатан ҳам «юмшоқ куч» ишлатиб, «ягона Хитой» тамойилини дастаклашини билдиради ва Тайваннинг айирмачилик ҳаракатларини жиловлаётгандек қиёфа касб этади.

Американинг бундай бўлгинчилик сиёсати тарихда ўз самарасини берган тажрибаларга таянади. Хусусан, 1961 йилги Кеннеди ва Хрушчев саммитида дунё таъсир доираларига бўлиб олинаётганда, коммунистик Хитой омили музокараларнинг марказида турган эди. Ўшанда Оқ уй Москва ва Пекин ўртасидаги мафкуравий дарзни кучайтириш орқали Шарқий блокнинг бирлашувига тўсқинлик қилган эди.

АҚШ ташқи сиёсатининг тарихий ўзаги Россия ва Хитойни бирлаштирувчи ягона «Шарқий блок» пайдо бўлишига йўл қўймаслик стратегиясига асосланган. Бироқ бугунги кунда Москва ва Пекин Америка гегемонлиги инқирозга юз тутаётганини англаб етмоқда. АҚШни ичдан емираётган ижтимоий-сиёсий муаммолар, хусусан, Демократлар ва Республикачилар ўртасидаги кескин қутблашув дунё ҳамжамиятининг Вашингтон атрофидан узоқлашаётганидан далолат бермоқда.

АҚШ ҳамон дунёнинг биринчи рақамли давлати мақомини сақлаб қолаётган бўлса-да, ўз стратегиясидаги ҳалокатли хатолар гирдобига ғарқ бўлмоқда. Хусусан, Эрон билан боғлиқ муваффақиятсиз ҳарбий ва сиёсий ҳаракатлар Вашингтоннинг халқаро обрўсига путур етказиб, уни кулгили аҳволга солиб қўйди. Бундай глобал таназзул АҚШнинг пешқадамлик мавқеини заифлаштирмоқда. Натижада, юзага келган янги геополитик воқелик Пекин ва Москва учун ўзаро иттифоқ тузишни ҳаётий заруратга айлантирди.

Аслида, Россия ва Хитой муносабатлари замирида яширин рақобат ётади. Хусусан, Кремль ўз «орқа ҳовлиси» деб биладиган Марказий Осиё минтақаси Пекин учун «Бир макон, бир йўл» мега-лойиҳасининг стратегик артерияси ҳисобланади. Вашингтон мана шу тарихий зиддият ва манфаатлар тўқнашувидан усталик билан фойдаланиб, икки қўшни давлатнинг тўлақонли ҳарбий-стратегик блокка айланишига йўл қўймасликка интилмоқда. Оқ уй стратегик жиҳатдан икки давлат ўртасидаги ишончсизлик жарлигини мунтазам равишда кенгайтириб боради. Чунки уларни бугунги кунда муштарак қадриятлар ёки ўзаро манфаатлар эмас, балки Америкага бўлган умумий адоватгина бирлаштириб турганини Вашингтон жуда яхши англайди.

Америка ихтиёрида ҳар икки давлатга таъсир ўтказиш учун етарлича сиёсий дастаклар мавжуд. Бу дастаклар анъанавий «қамчи ва ширинкулча» тактикасига асосланган бўлиб, асосан қуйидаги учта йўналишда намоён бўлади:

Биринчидан дастак: Хитойнинг АҚШ билан бўлган улкан савдо айланмаси ва иқтисодий манфаатлари асосий омил бўлиб қолмоқда. Пекин ўз иқтисодиётининг экспортга қарамлигини инобатга олиб, Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларига бевосита кўмак беришдан тийилмоқда. Сабаби, Ғарбнинг қақшатқич санкцияларига дучор бўлиш Хитойнинг иқтисодий барқарорлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Иккинчидан дастак: Вашингтон Хитойни Тайвань масаласида шошқалоқ ва кескин ҳарбий қадамлар ташлашга ундамоқда. Бу худди Россияни Украина «ботқоғига» тортиш орқали унинг ҳарбий-иқтисодий салоҳиятини заифлаштириш ва халқаро яккалаб қўйиш стратегиясининг давомидир. Хитойнинг Тайванга нисбатан эҳтимолий ҳарбий амалиёти АҚШ учун Пекинга қарши глобал иқтисодий ва савдо блокадасини жорий этиш, шу орқали «Хитой юксалиши»ни бутунлай тўхтатиш учун қулай баҳона бўлиб хизмат қилади.

Учинчидан дастак: Вашингтон минтақавий давлатларнинг «Хитой таҳдиди» борасидаги хавотирларидан унумли фойдаланиб, Осиё-Тинч океани минтақасидаги ҳарбий блокларини қайта жонлантирмоқда. Буюк Британия ва Австралия иштирокидаги AUKUS альянси ҳамда Япония, Жанубий Корея ва Филиппинни бирлаштирган QUAD иттифоқи шулар жумласидандир. Ушбу «ҳарбий қуршов» Пекиннинг диққат-эътиборини иқтисодий тараққиётдан чалғитиб, бор кучини мудофаага сарфлашга мажбур қилмоқда. Бироқ Хитойнинг бундай геосиёсий босимларга яна қанча бардош бериши ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

Бироқ юқоридаги воситаларга қарамай, Американинг Россия ва Хитойга нисбатан босим ўтказиш имкониятлари аввалгидек кескин ва ҳал қилувчи эмас. Масалан, Пекинга қарши иқтисодий чоралар «икки тиғли қилич» кабидир: Вашингтон божхона тўловларини оширгани билан, кўп ўтмай ўз ички бозоридаги салбий оқибатларни англаб, ортга чекинмоқда. АҚШ ички истеъмолга асосланган давлат бўлгани боис, савдо урушларининг зарбаси илк галда Америка халқининг ҳамёнига тегмоқда.

Россия масаласида ҳам Оқ уй кутган натижалар намоён бўлмади. Вашингтон Украинадаги можаро ва иқтисодий санкциялар Кремлни яккалаб, унинг энергия экспортини «бўғиб қўйишига» умид қилган эди. Аммо воқеалар ривожи тескари тус олди: Россия жанговар ҳаракатлар майдонида ўз позициясини мустаҳкамлаётган бир пайтда, урушдан энг кўп зарар кўрган Европа давлатлари яширинча Москва билан муроса йўлларини изламоқда. Американинг Эронга нисбатан агрессив сиёсати ва Ҳурмуз бўғозидаги транзит хавфсизлигига путур етказилиши эса глобал иқтисодий инқирозни янада чуқурлаштириб, Ғарбнинг аҳволини оғирлаштирди.

Трампнинг Хитойга ташрифи чоғида Пекин ва Москва муносабатларига рахна солувчи бирор жиддий натижага эришилгани кузатилмади. Аксинча, ушбу ташрифдан сўнг Владимир Путиннинг Пекинга келиши ва энергетика, технология ҳамда транспорт соҳаларида 20 дан ортиқ стратегик шартномаларни имзолаши икки давлат ўртасидаги алоқалар янги босқичга чиққанини намойиш этди. Бу эса Американинг «бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил» стратегияси Хитой ва Россиянинг муштарак манфаатлари қаршисида заифлашиб бораётганидан далолат беради.

Сўнгги дипломатик алоқалар ва имзоланган стратегик келишувлар шундан далолат бермоқдаки, Америка бугун глобал чекиниш босқичига қадам қўйди. Тарих саҳнасидан ўчган илгариги империялар каби, АҚШ ҳам таназзул қисматидан қочиб қутула олмайди. Зеро, бу — Яратганнинг ўзгармас қонуниятидир.

Бугунги кунда Ислом Уммати ўз ақидасидан сув ичган мустаҳкам қадрият ва ҳукмлари билан бутун инсоният учун ғоявий муқобил сифатида майдонга чиқмоқда. Ислом — ҳаёт низоми ва нур машъали ўлароқ қайта қад ростлаш арафасида. Таъкидлаш жоизки, бир томонда Россия ва Хитой, иккинчи томонда АҚШ ўртасида кечаётган кураш ҳеч қандай ғоявий асосга эга эмас, балки у соф моддий манфаатлар тўқнашувидир.

Мафкуравий сиёсий тизим сифатида Халифалик давлатигина бундай глобал зиддиятларни бошқариш ва уларни адолат билан узил-кесил ҳал қилишга қодир ягона кучдир. Мусулмонларнинг қудрати олдида Америка музокаралар шартномасини араб тилида имзолашга мажбур бўлиб залил ҳолида жизя тўлаган тарих ҳали унутилгани йўқ.

Зеро, Аллоҳ Таоло Ўзининг азалий қарорини Қуръонда шундай муҳрлаган:

﴿وَلَقَدْ كَتَبْنَا فِي الزَّبُورِ مِن بَعْدِ الذِّكْرِ أَنَّ الْأَرْضَ يَرِثُهَا عِبَادِيَ الصَّالِحُونَ﴾

«Шубҳасиз, Биз аввалги эслатма ва илоҳий битиклардан сўнг Забурда ҳам: «Ер юзининг ҳақиқий ворислари ва унда ҳукмронлик қилувчилар фақат Менинг солиҳ бандаларимдир», деб ёзиб қўйганмиз» (Анбиё 105)

Устоз Абу Муътаз Биллоҳ ал-Ашқар

Роя газетасининг 2026 йил 10 июн, чоршанба кунги 603-сонидан

TagsПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Халифаликни барпо қилинг» номли тадбир

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Наҳҳос куфр йўлини мустаҳкамлаш учун Вена конференцияси чақириғини олқишламоқда ҳамда Туркия, Қатар ва Саудия билан регионал коалиция тузишга чақирмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/