Эрдўған нимани кутмоқда?!

Эрдўған нимани кутмоқда?!
Туркия Президенти Эрдўғон Туркия парламентида Адолат ва тараққиёт партиясининг фракция йиғилишида сўзлаган нутқида шундай деди: «Биз “ваъда қилинган замин” хомхаёлларининг пировард мақсади нима эканини жуда яхши англаймиз ва Аллоҳнинг изни билан бунга асло йўл қўймаймиз». У Туркия хавфсизлиги мамлакат жанубидаги Ҳатай вилоятидан эмас, балки Ҳалаб, Дамашқ ва Байрутдан бошланишини тушунтириб ўтди. Ва сўзида давом этди: «Агар (исроил)нинг бебошлигига чек қўйилмаса, бунинг бадалини фақатгина минтақа эмас, балки бутун инсоният тўлайди». Эрдўғон жаҳон кучларини яҳудий вужудига қарши янада аниқроқ позиция тутишга ундаб: «(исроил)ни қонун қоидаларига риоя қилишга қайтариш эндиликда фақат баъзи давлатларнинггина масъулияти эмас, балки бутун инсоният зиммасига тушадиган умумий масъулиятдир», деди.
Ушбу баёнотлар қаршисида, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий матбуот бўлими расмий баёнот чиқарди: Эрдўғон яҳудий вужуди ҳақида гапириб, айни ўша нутқида уни «митти вужуд» деб таърифлайди, лекин айни пайтда уни жиловлаш ва унга қарши туриш учун жаҳон кучлари ва бутун инсоният керак деб даъво қилади! У минтақада яҳудий вужудининг ҳаракатларини кўриб, унинг тавротга асосланган кенгайиш орзуларини англаб турса-да, лекин фақат кузатиш ва қоралаш билангина кифояланиб, бунга қарши бирор-бир амалий ҳаракат қилмаяпти! У Ҳалаб, Дамашқ ва Байрут хавфсизлигини Анқара хавфсизлиги деб ҳисоблаган бўлса-да ва яҳудийларнинг Байрут, Дамашқ, Ҳалаб ва бошқа жойларга қандай зарбалар бераётганини кўриб турган бўлса-да, лекин ҳанузгача бирор-бир ҳаракат қилгани йўқ!
Баёнотда қўшимча қилинди: Бу ҳолат бизга узоқ йиллар давомида Эрон раҳбарларининг қилган баёнотларини эслатади. Улар агар Эронга ҳужум қилинса, яҳудий вужудини харитадан супуриб ташлаш ва 8 дақиқа ичида унинг мавжудлигига чек қўйиш ҳақида гапиришарди. Улар то яҳудий вужуди ҳаддидан ошиб, Эронга қарши энг ёмон тарзда зарбалар бериб, суиқасдлар уюштириб, вайрон қилиб, ҳужум қилгунга қадар фақат кутиб, кузатиб ва таҳдид қилиб ўтираверди.
Баёнотда шундай савол ўртага ташланди: Хўш, Эрдўғон ўз юртини мудофаа қилиш учун Эроннинг бошига тушган кунлар унинг ҳам юртига келишини кутмоқдами?! У яҳудийларнинг Эрондан кейин минтақа ичкарисига суқилиб кириш ҳамда Туркия ва Мисрга ҳужум қилиш ҳақидаги изчил режалари ва таҳдидларини кўрмаяптими ёки эшитмаяптими? Ёҳуд у ўзини мустамлакачи кофирга суяниб, ўз Уммати ва юртларини ёлғиз ёрдамсиз ташлаб қўйганлари сабабли бошига балолар тушган кимсалардан кўра ақллироқ ва зийракроқ деб ҳисоблаяптими?!
Бундан ташқари баёнотда алоҳида таъкидланди: яҳудий вужуди — фақатгина куч мантиқига ишонадиган, ҳеч қандай аҳд ва битимларга риоя қилмайдиган саратон вужуддир. Унинг Икки дарё оралиғидаги (Месопотамия) тамалари ва Яқин Шарқни қайта шакллантириш мақсадлари очиқ-ошкордир. Бас, жанг майдонларисиз унга фақат таҳдид ва пўписа қилиш асло кор қилмайди.
Шунингдек таъкидландики: Умматнинг масалаларини парчалаш асло жоиз эмас, ва уларга миллатчилик ёки ватанпарварлик нигоҳи билан қараш тўғри эмас. Зеро, Ислом Уммати биргина Умматдир, унинг уруши ҳам битта, тинчлиги ҳам биттадир! Бас, Ғазо ёки Қуддусга етган бало — Дамашқ, Анқара, Қоҳира ва Исломободга ҳам етган балодир. Аслида Туркия, Миср, Сурия ва барча мусулмонлар армиялари қайси юртда бўлишидан қатъи назар мусулмонлар заминларига нусрат бериш учун ҳаракатга келиши фарздир. Аммо ҳар бир ҳукмдор яҳудийлар унинг эшигини тақиллатиб, тахтини вайрон қилгунига қадар кутиб ўтириши — бу нодонликнинг айни ўзидир.
Матбуот баёноти хотимасида шундай дейилди: Бас, етар шунча қуруқ шовқин-сурон ва нутқбозлик, эй Эрдўғон! Агар содиқ бўлсанг, яҳудий вужудини илдизи билан суғуриб ташлаш ва Умматни унинг ёмонликларидан халос қилиш учун армиянгни ҳаракатга келтир! Акс ҳолда, майдонни холис раҳбарлар ва пешволарга бўшатиб бер, токи улар ўз сўзларини айтсинлар ва уни пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик деб эълон қилсинлар. Ушбу Халифалик мусулмон халифаларидан иборат солиҳларнинг йўлини ниҳоясига етказажак ҳамда уни қайтадан азизлик, тамкин ва озодлик Халифалигига айлантиражакдир.
Роя газетасининг 2026 йил 24 июн, чоршанба кунги 605-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ