| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Хусусийлаштириш сиёсати ва ахборот пардаси

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбекистонлик биродарларимизга мурожаат

  • Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши воқеаларга АҚШ нигоҳи билан қарамоқда ва унинг қаричи билан ўлчамоқда

  • Туркия ўзига зиёндан бошқа нарса келтирмаган НАТО саммитига мезбонлик қилганидан кўра, Халифалик шон-шарафини қайта тиклаши афзалроқ эди!

  • Эй мусулмонлар, душманингиз битта, кучингиз эса онгингиз ва ихлосингиздадир

  • 20 миллион долларлик «саховат» ортидаги ғаразли мақсадлар

  • Хавфсизликми ёки жосуслик?

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
18.07.2026
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар: Бухоро вилояти Олот туманидаги фермер режадан ошган буғдойни маҳаллий ҳокимлик ихтиёрига топширишга мажбурланаётганидан шикоят қилмоқда. (ozodlik.org 10.07.2026й)

Изоҳ: Хабарга кўра, маҳаллий раҳбарларнинг бу талаби президентнинг 2025 йилда қишлоқ хўжалигида пахтани гектарига 50 центнер, буғдойни эса, 100 центнердан ошириш бўйича берган топшириғига таянгани айтилмоқда. Деҳқонларга эркинлик бериш ҳақидаги баландпарвоз баёнотлар ва бу қонунда белгилаб қўйилганига қарамай, амалда тизим ўзбек фермерларини ҳеч қачон ўз ҳолига ташламаслигини, мустақил ҳаракат қилишларига йўл қўймаслигини яққол кўрсатмоқда. Ер давлат мулки бўлиб қолаётган ва уни тақсимлаш тизими маҳаллий ижро органларининг қўлида сақланаётган бир шароитда, ўзбек деҳқони доимий равишда давлатнинг маъмурий-буйруқбозлик назорати остида қолишга маҳкум этилган. Кредитлар, ўғит етказиб бериш, сув тақсимоти ва энг муҳими – етиштирилган ҳосилни қайси нархда ва кимга сотиш занжири тўлиқ ҳокимликлар ва уларга бўйсунувчи кластерлар томонидан бошқарилади. Ҳукумат қишлоқ хўжалигини миллионлаб одамларни иш билан таъминловчи соҳа эмас, балки тизимли равишда иқтисодий эксплуатация қилинадиган, арзон хомашё ва мажбурий захира етказиб берувчи манба сифатида кўради. Айнан мана шу монопол назорат сабабли фермерлар ўз меҳнати маҳсулини эркин бозорда муносиб нархда сотишдан маҳрум этилиб, давлат томонидан белгиланган паст нархларда топширишга мажбурланмоқда. Бу адолатсизлик ва мажбурлов тизимининг маҳаллий фермерларга нисбатан қанчалик қаттиқ ишлашини яна бир омил билан солиштириш мумкин. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда минглаб гектар унумдор қишлоқ хўжалиги ерлари тўғридан-тўғри хорижий, хусусан, Хитой компаниялари ва инвесторларига узоқ муддатли ижарага берилмоқда. Энг эътиборли жиҳати шундаки, маҳаллий фермерлар далаларига Ички ишлар ходимлари бемалол бостириб кириши, ҳокимлар томонидан ҳақоратланиши ва «режани бажармасанг, ерингни тортиб оламан» дея таҳдид қилиниши оддий ҳолга айланган бир пайтда, хорижий ёки хитойлик инвесторларга берилган ерларда бундай аҳвол кузатилганига доир бирорта ҳам расмий ёки норасмий хабар мавжуд эмас. Уларга нисбатан на ҳокимлар ва на ҳуқуқ-тартибот идоралари босим ўтказа олади. Аксинча, хорижликлар учун барча имтиёзлар, божхона ва солиқ енгилликлари яратиб берилган. Ўз юртида, ўз тупроғида пешона тери тўкаётган ўзбек деҳқони эса, ҳуқуқсиз, ҳимоясиз ва тизимли тазйиқлар остида эзилмоқда.

Хабар: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати республикада кузатилаётган аномал иссиқ ҳарорат туфайли электр узатиш тармоқларида юзага келаётган тизимли авариялар юзасидан расмий баёнот бериб, аҳолига бунинг сабабларини тушунтиришга ҳаракат қилди. (upl.uz 12.07.2026й)

Изоҳ: Расмий хабарга кўра, Вазирлик ушбу омиллар туфайли истеъмолчиларга вақтинчалик чекловлар киритилаётганини таъкидлаб, авариявий-тиклаш бригадалари зудлик билан иш олиб бораётганини маълум қилди. Ҳа, Ўзбекистондаги энергетик тизим нафақат қишда, балки жазирама ёзда ҳам чидамлилик синовидан ўтмоқда. Аслини олганда, давлатнинг вазифаси энергетик тизимни фақат енгил шароитлар учун наридан бери қилиб ташкил қилиб қўйиш эмас, балки ҳар қандай об-ҳаво шароитига бардош берадиган, узоқ муддат хизмат қиладиган сифатли қилиб барпо этишдир. Қолаверса, олинган қарзлар бўйича энергетика соҳаси бюджетни қўллаб-қувватлашдан кейинги иккинчи ўринда туради. Бу соҳага миллиардлаб доллар қарз олинган бўлса-ю, аммо энг керакли вақтда иш бермайдиган бўлса, унда бундан қандай маъно бор?! Вазирликнинг вазиятни аномал иссиқ ҳаво ва тармоқлардаги носозликларни техник жиҳат билан тушунтиришга уринишини фақат биргина ҳолатда қабул қилиш мумкин. Қачонки, давлат бор имкониятини сафарбар қилиб, энергетик тизимни мумкин қадар замон талабларига мослаштирган бўлса-ю, бироқ барибир об-ҳавонинг ўта исиши ёки совуши натижасида тармоқларда авариялар юз берса, мана шундагина одамлар “ҳа, давлат қўлидан келганини қиляпти” деб расмийларнинг узрини қабул қилишади. Аммо бугун ўзбек ҳукумати келтираётган важ-карсонлар бундан анча йироқдир. Чунки ҳукуматдаги амалдорлар йиллар давомида энергетик соҳага ажратилган ўта йирик маблағларни талон-торож қилишлари оқибатида моддий-техник база, трансформаторлар ва электр узатувчи тармоқлар абгор аҳволга келиб қолган. Ҳукумат уларни шу пайтгача ямаб-ясқаб, енгил таъмирлаш билан “эплаб” келяпти. Бундан ташқари, у халқимизга агар энергетика тизими хусусий компанияларга берилса, мана шундай аварияларга ниҳоят нуқта қўйилади, деган фикрни сингдиришга уринаётган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Аммо муаммонинг ечими бунда эмас, балки ҳақиқий ечим – одамларнинг энергия каби асосий эҳтиёжларини ғамхўрлик билан қондирадиган низомни татбиқ қилишдир. Бундай низом эса, фақат Аллоҳнинг раҳмати ўлароқ нозил бўлган Исломдагина мавжуддир.

Хабар: Сурхондарёда Россия-Украина урушида қатнашган 56 ёшли фуқаронинг озодлиги 3,5 йилга чекланди. (gazeta.uz 13.07.2026й)

Изоҳ: Суд материалларига кўра, З.А. 2025 йил март ойида Россияга ишлаш мақсадида кетган, бироқ патентини узайтириш учун миграция марказига борганида маст ҳолатидан фойдаланиб, унга Владивостокдаги 30926-сонли ҳарбий қисм билан шартнома имзолатишган. Судланувчининг кўрсатмаларидан очиқ кўриниб турибдики, ўрис расмийлари Ўзбекистон фуқароси эканини билгани ҳолда, уни очиқдан-очиқ урушга мажбурлаган. Бундан аввал шунга ўхшаш ҳолатда 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳам русларнинг урушга ёллаш схемаси орқали Украина урушига юборилган. Бундан хабар топган йигитнинг отаси уни уйга қайтариш учун Россияга бориб, Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилган. Бироқ ҳеч қандай ёрдам ололмаганини журналистларга берган интервьюсида сўзлаб берган. Бу каби ҳолатлар жуда кўп бўлиб, барчасида бир амаллаб урушдан қочиб келган фуқароларга ўзбек ҳукумати ҳам жиноятчи сифатида қараб, жазолаяпти. Аммо уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бирор чора кўришга, аниқроғи, рус тарафига бир оғиз “фуқароларимдан қўлингни торт” дейишга ҳам ярамаяпти. Аслида, Ўзбекистон ҳукумати ўзи қабул қилган ва ҳар доим халқни унга итоат қилишга чақирадиган конституциясида жимжимадор қилиб Ўзбекистон фуқаролари унинг кафолатли ҳимояси остида эканлиги битиб қўйилган. Аммо на ҳимоя бор, на ғамхўрлик ва на муносиб иш билан таъминлаш бор. Аслида, ўзини ҳурмат қилган, озгина ғурури бор ҳар қандай ҳукумат бундай ҳолатни шармандалик сифатида қабул қилиши керак. Ўзбек режими эса, озгина бўлса-да ҳижолат чекиш тугул уйига майиб-мажруҳ бўлиб қайтган фуқароларини ҳеч уялмай, шафқатсизларча жиноят иши очиб, жазолаяпти. Булар шунга далолат қиладики, ўзбекистонлик мусулмонларни бегона урушга тиқиб, уларни ҳайвондан баттар хорлаб, қаттиқ зулму зўравонлик қилаётган террорчи Путин режими жиноятларига ўзбек режими ҳам қайсидир маънода шерикдир. Ва, албатта, мусулмонларнинг бу қадар ҳимоясиз, хор ва тарқоқ аҳволга тушиб қолганининг бош сабаби уларнинг сиёсий бирлиги ва ҳақиқий раҳбарияти йўқлигидир. Расулуллоҳ ﷺ: “Имом (Халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”, – дея марҳамат қилганлар.

Хабар: Тошкентда йўл бўйидаги пулли автотураргоҳ учун тўлов қилмаган ҳайдовчиларни жаримага тортиш таклиф этилди. (daryo.uz 13.07.2026й)

Изоҳ: Хабарга кўра, таклиф қилинган қонунда тўловни ўз вақтида амалга оширмаган ҳайдовчиларга нисбатан БҲМнинг 2 баравари (1 сентябрдан бошлаб 880 минг сўм) миқдорида маъмурий жарима жорий этиш назарда тутилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида йўл бўйидаги пулли автотураргоҳларни ташкил этиш ва улардан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи “Пойтахт Паркинг” ва монопол мавқега эга бўлган “Streetpark Systems” МЧЖ каби хусусий тузилмаларга топширилган бўлиб, қоидабузарликларни фото ва видео қайд этиш тизимлари орқали автоматик равишда “овлаш” кўзда тутилмоқда. Ушбу қонун лойиҳаси давлат ва хусусий компаниялар эгалари, бошқача айтганда, ҳукумат ва унга яқин бўлган корчалонлар манфаатлари қанчалик чатишиб кетганига яққол мисол бўла олади. Ваҳоланки, капиталистик тузум татбиқ қилинар экан, бунинг ҳеч ажабланарли жойи йўқ. Шунингдек, бу тузумнинг иккиюзламачи эканлиги, у бир тўп капитал эгаларини ҳимоя қилиб, камбағал-йўқсилларни эзишини ҳам яққол кўрсатиб беради. Тошкент ҳокимияти монопол автотураргоҳ эгалари манфаатлари ҳақида қайғуряпти-ю, аммо бурнини тагида минглаб ишчиларга ойлаб иш ҳақини бермаётган “Enter Engineering” каби маҳаллий корчалонларни жавобгарликка тортишни ҳаёлига ҳам келтирмаяпти. Ахир, бу монополист компания ўзбек ҳукуматининг ўзи қабул қилган Меҳнат кодексини умуман оёқости қилиб ташламадими?! Ёки бўлмаса худди шу компаниянинг ўта масъулиятсизлиги сабабли Бойсунда юз берган аварияда ҳалок бўлганларнинг оилаларига бу ҳукумат қанча товон пули ундириб берди?!… Бундай икки хил стандартли ишларни жуда кўп келтириш мумкин. Ҳар бир ҳолатга назар солинса, ўзбек режими золим тарафда туриб, мазлумни эзаётганини кўриш мумкин. Айтиб ўтганимиздек, бунинг бош сабабчиси бойларни янада бойитиб, камбағалларни қашшоқлаштирадиган, золимни ҳимоя қилиб, мазлумни таҳқирлайдиган капиталистик тузумдир! Одамни алами ва ғазабини келтирадиган жиҳати шуки, ўзбек ҳукумати золимларни ҳимоя қилиб, мазлумларни эзаётганини ҳатто яширмаяпти ҳам. Буни ҳеч уялмай, очиқдан-очиқ қилмоқда. Шунинг учун ҳам халқимиз унинг мана бундай зулмкор сиёсатига ажабланмай ҳам қўйди. Аммо юртимиз мусулмонлари зулмга кўникиш эмас, уни бартараф қилиш учун курашмоқлари зарурдир! 

Хабар: Ўзбекистонда тақиқланган экстремистик каналлар рўйхати эълон қилинди. (qalampir.uz 13.07.2026й)

Изоҳ: Расмий маълумотларга кўра, ушбу чекловлар рўйхатига Facebook ижтимоий тармоғидаги 276 та саҳифа, Telegram мессенжеридаги 886 та канал, Instagram’даги 405 та ва Threads тармоғидаги 1 та саҳифа, YouTube платформасидаги 202 та канал, Одноклассникидаги 44 та ҳамда TikTok’даги 68 та профил, шунингдек, интернетдаги қатор веб-сайтлар ва диний мазмундаги китоблар киритилган. Агар эътибор берилса, айни мавзуда давлатга қарашли расмий медиа платформалардан кунда-кунора юртимиз мусулмонларини огоҳлантирувчи ва қўрқитувчи ваҳимали контентлар бериб бориляпти. Улар орасида фарзандларингизни бузғунчи ғоялардан асранг, турли оқимларга адашиб кириб қолганлар, бу хато йўлингиздан қайтинг, вояга етмаганларга диний таълим берганлик учун жазо бор қабилидаги таҳдидли огоҳлантиришлар тўлиб ётибди. Шу ўринда, шахсан Мирзиёевнинг “Агар Қуръони Каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффақият бўлади, элимизга нур келади” деган сўзлари ёдимизга келади. Маълумки, мусулмон халқимизнинг ўз динини ўрганиш ва унга амал қилиш борасидаги иштиёқи жуда баланд, бунга ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Аммо айнан мана шу нарса ўзбек режимининг томоғига тиқилиб турган суяк бўлиб турибди. Чунки Исломни ўрганган, у билан яшашни истаган ҳар бир мусулмон одам Ўзбекистон ҳукумати татбиқ қилаётган демократик тузумнинг ботил ва яроқсиз эканлигини англаб етади. Бошқачасига айтганда, мусулмонларнинг Ислом асосида уйғониши охир-оқибат мавжуд ёмон бошқарув ва ботил тузум ҳукмронлигига нуқта қўяди. Шунинг учун ҳам Америка ва Россия каби йирик мустамлакачи давлатлар бирор мусулмон юртда исломий ҳокимият қад кўтармаслиги учун маҳаллий режимлардан Ислом ва мусулмонларга қарши аёвсиз курашни талаб қилади. Ўзбек режими ҳам бундан мустасно эмас. Бироқ кофир мустамлакачилар ва уларга содиқ режимлар қанчалик чиранмасинлар, Аллоҳ Ўз ишида ғолиб Зотдир!

﴿وَقُلْ جَاء الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقاً﴾

– “Ва: “Ҳақ келди ва ботил йўқ бўлди. Албатта, ботил доимо йўқ бўлувчидир”, – деб айт”.  (Исро:81)

Хабар: Ички ишлар вазирлиги масъуллари ўтказилган матбуот анжуманида Тошкент шаҳрида ишловчи профилактика инспекторларига кўп йиллик хизмат стажи учун 5 миллион сўмгача ойлик устама тўланиши бошланганини маълум қилди. (uzdiplomat 14.07.2026й)

Изоҳ: Расмий баёнотларга кўра, президентнинг жорий йил 27 январдаги йиғилишидан кейин жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган махсус қарор қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ ушбу янги тартиб ҳозирда пойтахтда тажриба тариқасида жорий этилмоқда ва тез орада республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ этилиши режалаштирилмоқда. Бюджет тақчиллиги ва маблағ етишмовчилигини баҳона қилиб, оддий халқ елкасига оғир юкларни ташлаётган ҳукуматнинг айнан кучишлатар тизим вакилларига миллиардлаб маблағ ажратаётгани қатор саволларни ўртага чиқаради. Масалан, одамлар учун зарур бўлган соғлиқни сақлаш тизими ва келажак авлодни тарбиялайдиган таълим соҳаси вакиллари – шифокорлар, ҳамширалар ва ўқитувчилар ҳамон арзимас маош эвазига кеча-ю кундуз меҳнат қилаётган ёки қарияларнинг пенсияси тирикчиликдан ортмайдиган даражада пастлигича қолаётган бир пайтда, хавфсизлик соҳаси ходимларига хизмат стажи учун 5 миллион сўмгача (оддий ўқитувчи ёки шифокорнинг умумий ойлик маошидан ҳам кўп) қўшимча устама берилиши очиқ-ойдин адолатсизлик эмасми?! Хўш, ҳукуматнинг ижтимоий соҳалардан маблағларни аяб, айнан ички ишлар тизимини бу қадар сахийлик билан таъминлашидан кўзланган мақсад нима? ХВЖ ва Жаҳон банки тавсияси билан иқтисодий ислоҳотлар, коммунал тарифларнинг кескин ошиши ва ижтимоий соҳаларнинг қисқартирилиши натижасида аҳоли ўртасида юзага келиши мумкин бўлган яширин ва очиқ норозиликларга қарши ишончли қалқон яратишми?! Давлат иқтисодий босимлар остида қолган халқнинг эътироз тўлқинлари кўтарилиши хавфини жуда яхши англагани боис, маҳалла ичида яшайдиган ва одамлар билан бевосита юзма-юз турадиган энг қуйи бўғин ходимларини моддий жиҳатдан тўқ қилиб қўйиш орқали уларнинг режимга бўлган мутлақ содиқлигини сотиб олаётгани кўриниб турибди. Чунки бу ҳукумат учун шахсий дахлсизлик барча нарсадан устундир.

Хабар: Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистоннинг пенсия тизими борасида баёнот бериб, мамлакатда пенсия ислоҳоти концепцияси лойиҳаси тайёрлангани, бироқ тизимли ўзгаришлар ҳали бошланғич босқичда эканини маълум қилди. (upl.uz 14.07.2026й)

Изоҳ: ХВЖ экспертларининг таъкидлашича, ислоҳотни бошлаш учун мустақил актуар таҳлил ўтказиш ва молиявий барқарорликни баҳолаш зарур. Шу билан бирга, жамғарма ҳукуматга бюджет харажатларини тежаш учун давлат хизматчиларининг янги маош тизимига ўтишини 2027 йилгача қолдиришни, айрим амалдорлар штатларини қисқартиришни тавсия қилди ва жамғармадаги пул камомадини тўлдириш учун ижтимоий тўловларни ошириш меҳнат бозорига оғирлик қилишидан огоҳлантирди. ХВЖ аслида АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатларининг бошқа мамлакатларни доимий қарамликда ушлаб туриш учун ишлатадиган мустамлакачилик қуролидир. Жамғарманинг энг биринчи мақсади – бюджет маблағларини тежаш ниқоби остида давлатнинг ўз фуқаролари олдидаги ижтимоий масъулиятини қисқартириб, иқтисод қилинган маблағларни ташқи қарзни тўлашга йўналтиришдан иборатдир. Бундан ташқари, мамлакатнинг табиий бойликлари ва стратегик активларини хусусийлаштириш ниқоби остида хорижий трансмиллий корпорациялар қўлига топширишга замин яратишдир. Аммо энг ёмони, ХВЖ каби халқаро молиявий ташкилотларнинг бу каби заҳарли “тавсия”ларига ўзбек режимининг худди бажарилиши “вожиб” бўлган амалдек қараётганидир. Чунки бу режим ўзини дунёвий давлат деб эълон қилган ва халқаро капиталистик тизимга интеграция бўлиб, у билан қоришишни ўзи учун катта ютуқ ҳисобламоқда ҳамда бунинг номини “ислоҳотлар” дея атамоқда. Аммо ҳукуматнинг сохта ва ҳеч қандай баҳона билан оқлаб бўлмайдиган бундай “ислоҳот”лари жабрини оддий халқ тортаётгани билан унинг иши йўқ. Ваҳоланки, халқимиз шундай ҳам қўл учида кун кўраётганини, топган озгина даромади ҳам инфляция ва қимматчилик туфайли чақага айланиб қолаётганини ўз кўзи билан кўриб турибди. Энди бунинг устига давлатнинг қолган қутган қўллаб-қувватловини ҳам қисқартириш билан одамларни белини синдирадиган чораларга қўл уриш арафасида турибди. Шунинг учун халқимиз анави зараркунанда ташкилотларни бизнинг ички ишларимизга бурун суқишига йўл қўймайдиган, балки унинг юртимизга узатилган қўлларини кесиб ташлайдиган Ислом низомини татбиқ қилиш учун бор куч-имкониятини ишга солмоғи вожибдир!

 

Салоҳиддин     

18.07.2026й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Араб давлатлари куфрга қарши бирлашяптими ёки Исломга қаршими

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка Сурия режимига санкциялар жорий этишини даъво қилиш орқали Шом қўзғолонига макр қилишда давом этмоқда

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/