| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      22.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Қустантиния фатҳи хотираси: рўёбга чиққан хушхабар ва келажакдаги хушхабарлар

  • Бир неча соат ичида бир триллион доллар буғланиб кетди!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йилги Бразилия сайловлари — Америка юзига тушган тарсаки

  • Барқарор турган жаҳон иқтисодиёти ёки тугаш арафасидаги бардошми? ХВЖнинг 2026 йил октябрь ойидаги ҳисоботи таҳлили

  • Судандаги ўлимнинг уч қаноти

  • АҚШдаги оралиқ сайловлар

  • Ҳизб ут-Таҳрир — Туркия вилояти: «Жамият унга ёрдам қўлини чўзишини кутмоқда» конференцияси

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›2100 йилгача бўлган «инглиз ҳудуди» – «Enterprise Uzbekistan» ортида нима яширинган?

2100 йилгача бўлган «инглиз ҳудуди» – «Enterprise Uzbekistan» ортида нима яширинган?

By htadmin
13.08.2026
0
Share:

2100 йилгача бўлган «инглиз ҳудуди» – «Enterprise Uzbekistan» ортида нима яширинган?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Олий Мажлис Сенати 8 август куни Тошкент шаҳрида Рақамли технологиялар халқаро маркази — «Enterprise Uzbekistan»ни ташкил этиш тўғрисидаги конституциявий қонунни маъқуллади. Ҳужжатга кўра, марказ ҳудудида 2100 йилгача амал қилувчи махсус ҳуқуқий режим ўрнатилади ва унда Инглиз умумий ҳуқуқи тамойиллари қўлланади. Ушбу лойиҳа орқали 2030 йилгача 1000 тагача хорижий IT-компанияларни жалб қилиш, 300 мингта иш ўрни яратиш ва хизматлар экспортини 5 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. (gazeta.uz)

Расмий равишда бу қарор мамлакатга инвестиция жалб қилиш ва аҳолини иш билан таъминлаш мақсади билан изоҳланаётган бўлса-да, лойиҳанинг ҳуқуқий ва иқтисодий моҳияти синчиклаб ўрганилса, гап шунчаки ривожланиш ҳақида эмас, балки мамлакат ҳудудида миллий суверенитетдан мустақил бўлган алоҳида «ҳуқуқий анклав» яратиш ва халқни алдамчи рақамлар билан чалғитиш ҳақида бораётгани аён бўлади. Ҳукумат ваъда қилаётган «300 мингта иш ўрни ва 5 миллиард долларлик экспорт» аслида оддий халқ ва маҳаллий тадбиркорлар учун ҳеч қандай моддий наф келтирмайдиган пуч рақамлардир.

Биринчидан, IT ва халқаро молия соҳаси юқори малака ва инглиз тилининг мукаммал даражасини талаб қилади. Қозоғистоннинг айнан Инглиз ҳуқуқига асосланган «AIFC» (Остона) ва Дубайнинг «DIFC» молиявий зоналари тажрибаси шуни кўрсатдики, бундай зоналардаги юқори маошли ва нуфузли лавозимларнинг 80-90 фоизини маҳаллий аҳоли эмас, балки Британия, Ҳиндистон ва Шарқий Европадан келган хорижий «экспатлар» эгаллайди. Маҳаллий ёшларга эса фақат ёрдамчи ва арзон хизмат кўрсатиш ўринлари тегади.

Иккинчидан, капиталнинг озодлиги ва инглиз оффшор тизими сабаб, бу компаниялар топган миллиардлаб доллар фойдасини Ўзбекистон бюджетига ёки маҳаллий банкларга киритмайди. Ирландия ва Ҳиндистоннинг IT зоналаридаги каби трансфер нархлар ва роялти тўловлари орқали фойданинг асосий қисми тўғридан-тўғри Кайман ёки Жерси оролларидаги оффшор ҳисобларга оқиб кетади.

Учинчидан, бундай «жазирама зона»лар ва хорижий капиталнинг оқиб келиши маҳаллий аҳоли учун ҳаётни қимматлаштиради. Бунинг яқин ўтмишдаги ҳаётий мисоли — 2022 йилда Тошкентга хорижий IT-мутахассисларнинг кўчиб келиши оқибатида уй ижараси нархлари 2-3 бараварга кўтарилиб, оддий аҳоли ва талабаларнинг чўнтагига оғир зарба бўлган эди. «Enterprise Uzbekistan»нинг очилиши ҳам Тошкентдаги кўчмас мулк ва хизматлар нархини ошириб, маҳаллий кичик бизнесни суриб чиқаради.

Марказнинг энг муҳим ва хатарли хусусияти — бу ерда Ўзбекистоннинг миллий қонунчилиги ва суди эмас, балки Инглиз умумий ҳуқуқи (English Common Law) тамойиллари амал қилиши ва Марказ қабул қилган ҳужжатлар миллий қонунлардан устувор деб тан олинишидир. Тарихга назар ташласак, инглизлар ушбу моделни ўз колонияларини ва халқаро савдони назорат қилиш учун мунтазам қўллаб келишган. XVIII-XIX асрларда Британ империяси Ҳиндистонга кириб келганида, маҳаллий рожалар ва ҳукмдорларнинг судига бўйсунмаслик учун «Ост-Индия компанияси»нинг алоҳида суд ва ҳуқуқий тизимини яратган эди. Натижада Ҳиндистон аҳолиси маҳаллий қонунлар билан бошқарилган, инглиз савдогарлари ва компаниялари эса, умумий қонунчиликдан ташқарида, алоҳида мақомда яшаган. Бу охир-оқибат Британиянинг Ҳиндистонни тўлиқ мустамлака қилишига олиб келган. ХХ аср бошларида Хитойда содир бўлган «тенгсиз шартномалар» даврида ҳам инглизлар экстерриториаллик мақомини қўлга киритиб, Хитой судини четлаб ўтишган, бу эса Хитой тарихига «миллий номус топталган юз йиллик» сифатида кирди. Бугунги кунда ушбу колониал модел Дубай (DIFC) ва Остона (AIFC) каби зоналарда ҳам миллий судларни суриб чиқариб, қайта қўлланилмоқда.

Хорижий инвесторни жалб қилиш учун маҳаллий қонунлардан кечиб, бегона давлат ҳуқуқини устун қўйиш — бу давлатнинг ўз адлия ва суд тизими ноқобил эканини очиқчасига тан олишидир. Махсус режимнинг 2100 йилгача — қарийб 75 йилга берилиши эса, мамлакат келажак авлодлари тақдирини ҳам капиталистик марказлар манфаатига узоқ муддатга боғлаб қўйишдан бошқа нарса эмас.

Масалага геосиёсий кураш призмасидан қаралса, бу қадамнинг асл манзараси янада аниқроқ намоён бўлади. Мустамлакачи кучлар Ислом ва мусулмонларга қарши эътиқодий-мафкуравий фронтда бирлашса-да, моддий манфаатлар, хомашё ва таъсир доираларига келганда, аёвсиз рақобатчиларга айланишади. Инглизларнинг Марказий Осиёга, хусусан Ўзбекистонга инвестиция, таълим ва ҳуқуқий тизимлар орқали фаол кириб келиши бежиз эмас. Лондон ҳам АҚШ, Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик кураш майдонига айланган ушбу минтақада ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва минтақанинг иқтисодий, рақамли ҳамда ҳуқуқий инфратузилмасини ўзига боғлаб олишни кўзламоқда. Алоҳида инглиз ҳуқуқий зонасини ўрнатиш орқали Британия келажакдаги иқтисодий элита ва IT-секторни ўз назоратига олади, бу эса унга бошқа геосиёсий рақибларга нисбатан ортда қолмаслик имконини беради.

Энг муҳими, Англиянинг Исломга ва мусулмонлар юртларига бўлган азалий душманлик мавқеига эътибор қаратмаслик эса, катта сиёсий кўрликдир. Британия айнан 1924 йил 3 март куни Ислом Умматининг ягона сиёсий қалқони бўлган Усмоний Халифаликни ағдаришда бош ролни ўйнаган. Бугунги кунда ҳам Лондон Фаластин заминидаги геноцид ва апартеид режимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, мусулмонларга қарши қирғинларга шерик бўлмоқда. Ушбу давлат Исломнинг асл сиёсий ва ижтимоий томонларидан шу қадар ҳадиксирайдики, ҳатто ўз ҳудудида Рошид Халифаликни тиклаш учун тинч сиёсий ва фикрий фаолият олиб бораётган «Ҳизб ут-Таҳрир» исломий сиёсий партиясини ҳам расман тақиқлаб, террорчи ташкилотлар рўйхатига киритди. Британия қайси Ислом юртига сармоя, «ислоҳот» ёки «инглиз ҳуқуқи» байроғи остида кириб бормасин, унинг асл геополитик ва мафкуравий мақсади битта — мусулмонларни ўз эътиқоди ва Ислом аҳкомларидан узоқлаштириб, уларни Ғарб капиталистик ва ҳуқуқий тизимига қарам қилиб қўйишдир.

Салоҳиддин

13.08.2026й

TagsEnterprise UzbekistanИнглиз умумий ҳуқуқи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Доллар ва АҚШ молия сиёсати: ўтмиш ҳукмронлиги билан келажак муаммолари ўртасида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Нима учун Форс Кўрфази давлатлари Британия мустамлакачилигининг қайтишини талаб қилмоқда?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти аёллар қисми «Халифаликни барпо этинг» номли юриш ўтказди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш

    Америка, Хитой ва Россия: Шэньчжэнь учрашуви ортидаги стратегик кураш Америка Хитой билан рақобатни тўхтатаётгани йўқ. Аксинча, Вашингтон Пекиннинг кучайишини ўз назоратида ушлаб туриш учун ҳарбий босим, иқтисодий чекловлар ва дипломатик ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: