Ўзбекистоннинг стратегик бойликлари мустамлакачи давлатларга эмас, мусулмон халқи манфаатига «хизмат қилиши лозим»!

Матбуот баёноти
Ўзбекистоннинг стратегик бойликлари мустамлакачи давлатларга эмас, мусулмон халқи манфаатига «хизмат қилиши лозим»!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг олтин, уран, вольфрам, молибден, литий ва бошқа стратегик минералларига мустамлакачи давлатлар ва хорижий компанияларнинг қизиқиши кескин кучаймоқда. АҚШ, Хитой, Япония, Англия, Франция ва Канада билан ушбу соҳада турли келишувлар, инвестиция лойиҳалари ва ҳамкорлик механизмлари шаклланмоқда.
Биз бу жараёнга оддий инвестиция ёки ташқи савдо масаласи сифатида қараб бўлмайди, деб таъкидлаймиз. Стратегик минераллар — мамлакатнинг оддий экспорт товари эмас. Улар Ўзбекистоннинг иқтисодий ва технологик келажаги, стратегик хавфсизлиги ҳамда келажак авлодлар бойлигига дахлдор ресурслардир. Шу муносабат билан биз қуйидаги позицияни очиқ баён қиламиз:
Биринчидан, Ўзбекистоннинг стратегик минераллари хусусийлаштирилиши асло мумкин бўлмаган бойликлар сифатида қаралиши ҳамда ўзбек режими уларни хорижий давлатларнинг хомашё эҳтиёжини қондириш воситасига айлантирмаслиги лозим!
Иккинчидан, ҳар қандай инвестиция ва келишув биринчи навбатда шаръий нуқтаи назардан, яъни ҳалол ёки ҳаром, деган эътибордан ҳамда халққа қандай иқтисодий ва ҳаётий-маиший манфаат келтириши билан баҳоланиши лозим. Чунки «Инвестиция кирди» деган фактнинг ўзи халқнинг манфаати таъминланганини англатмайди.
Учинчидан, стратегик конлар ва минералларни хомашё ҳолда экспорт қилиш эмас, уларни Ўзбекистоннинг ўзида қайта ишлаш, саноат занжирини яратиш ва қўшилган қийматни мамлакатда қолдириш устувор вазифа бўлиши керак.
Тўртинчидан, стратегик ресурслар устидан хорижий компаниялар ёки мустамлакачи давлатларнинг узоқ муддатли ҳал қилувчи назорати ўрнатилишига асло йўл қўйилмаслиги керак. Чунки барчамиз ҳали унутганимиз йўқ: ўзбек халқининг ерости бойлиги бўлган газни Россиянинг Газпром ва Лукойл ширкатлари билан 45 йилга мўлжалланган маҳсулотни тақсимлаш битимлари Каримов даврида йўл қўйилган сиёсий хатолардан бири бўлиб, унинг жабрини халқ ҳануз тортиб келмоқда.
Бешинчидан, шу кунга қадар тузилган стратегик конлар билан боғлиқ шартномаларнинг барчаси, уларда кўрсатилган ресурсларнинг ҳажми, давлат ва инвестор улушлари, даромад тақсимоти ҳамда экспорт мажбуриятлари одамлар учун очиқланиши лозим.
Россия, Хитой, АҚШ, Япония ёки Европа давлатлари, жумладан, Англия ва Франция каби мустамлакачи кучларнинг қай бири бўлмасин, улар Ўзбекистон халқининг манфаати учун мазкур табиий бойликларни қайта ишлаб бермайди! Шунинг учун ҳам биз исломий нуқтаи назардан келиб чиқиб, бундай келишувлар халқнинг умумий манфаатига дахлдор бўлган бойликлар оддий тижорий товар сифатида кўрилмаслигини яна бир бор таъкидлаймиз. Шундай экан, умумий мулк жумласидан бўлган ҳар қандай ресурсларга мусулмонларнинг ҳақи устувор масала бўлмоғи лозим! Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:
«الْمُسْلِمُونَ شُرَكَاءُ فِي ثَلَاثٍ: فِي الْكَلَإِ وَالْمَاءِ وَالنَّارِ»
«Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, яйлов ва оловда». (Абу Довуд ривояти)
Табиий бойликларни бошқаришнинг мезони ташқи инвесторнинг манфаати эмас, балки уларни Ислом ҳукмлари асосида халқ манфаати учун сарфлаш бўлмоғи ва бу кун тартибидаги асосий масала деб қаралмоғи лозим. Юртнинг бойликларини унинг душманларига бериб қўйиш сиёсатда ё узоқни кўра олмаслик, ёки ўз жонига қасд қилиш сифатида баҳоланиши ҳеч кимга сир эмас.
Демак, Ўзбекистоннинг ерости ва ерусти бойликлари — бугунги авлоднинг хоҳишига кўра сарфлаб юбориладиган оддий ресурс эмас. Бу — халқ ва келажак авлодлар олдидаги омонатдир. Шундай экан, халқ бойлиги — халқ эҳтиёжи ва унинг равнақи учунгина хизмат қилиши керак! Агар сизнинг мақсадингиз Умматнинг табиий бойликларини унинг душманларига сариқ чақага бериш орқали Ғарбни рози қилиш бўлса, шуни унутмангки, Ғарбга хизмат қилишда сиздан бир неча бор устун бўлган ва Уммат бойликларини АҚШ ва Британияга аямай сарфлаган ибн Салмон ҳақидаги Трампнинг айтган сўзларини эсланг! Ҳикматли Зот сизларга эслатди:
وَلَن تَرْضَىٰ عَنكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ
«Яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам, уларнинг миллатларига эргашмагунингизча, сиздан ҳеч қачон рози бўлмайдилар». (Бақара:120)
Шундай экан, бу неъматларни ўз ўрнига сарфлаш, Уммат ҳаққини унинг фарзандлари орасида адолатли тақсимлаш ва душманни тийиш учун керак бўладиган қурол-аслаҳаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйинг! Шунда душманингизнинг янада кучли бўлишини таъминламасдан, балки ўз халқингизнинг қувватига қувват, молига мол қўшган бўласиз! Аллоҳ субҳанаҳу марҳамат қилади:
وَأَعِدُّوا لَهُم مَّا اسْتَطَعْتُم مِّن قُوَّةٍ وَمِن رِّبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللَّهِ وَعَدُوَّكُمْ
«Улар учун қўлингиздан келганича куч-қувват ва боғлаб қўйилган отларни тайёрлаб қўйинг. Улар билан Аллоҳнинг душманини ва ўз душманингизни қўрқитасизлар…». (Анфол:60)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими
24.09.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ