Ўзбекистоннинг рақамли келажаги атрофидаги кураш: Мустамлакачиликнинг янги «рақамли» қиёфаси

Ўзбекистоннинг рақамли келажаги атрофидаги кураш: Мустамлакачиликнинг янги «рақамли» қиёфаси
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
2026 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмаси атрофида кетма-кет муҳим хабарлар эълон қилинди. Рақамли технологиялар вазирлиги 22 сентябрда АҚШнинг Amazon Leo компанияси билан спутник интернети бўйича келишувга эришганини, 24 сентябрда эса Британия-Франция иштирокидаги Eutelsat OneWeb билан меморандум имзоланганини билдирди. Бундан ташқари, Хитойнинг APT Satellite компанияси ҳам маҳаллий UZ-SAT билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Шунингдек, Huawei Тошкентда сунъий интеллект бўйича ўз миллий таклифларини (AI White Paper) илгари сурди, Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса Хитойнинг Shanghai LinkWise Data Tech компанияси билан маълумотларни ягона муҳитда сақлаш ва қайта ишлашни муҳокама қилди.
Чекка қишлоқдаги мактаб ва шифохоналарни интернетга улаш, рақамли хизматларни ривожлантириш зоҳиран жамиятга енгиллик келтирадигандек кўринади. Бироқ мамлакат ҳаёти ва давлат бошқаруви рақамли тизимларга қанчалик чуқур сингиб борса, бу тизимлар устидан ким эгалик қилиши ва уларни ким бошқариши шунчалик стратегик ва сиёсий аҳамият касб этади.
Бу жараёнлар шунчаки оддий тижорий келишувлар эмас, балки катта давлатларнинг рақамли устунлик ва таъсир доирасини кенгайтириш бўйича очиқ кураши муҳитида кечмоқда.
АҚШ Оқ уйининг баёнотларида Америка технологиялари дипломатия ва халқаро иттифоқчиликнинг асосий воситаси сифатида белгиланган бўлиб, бошқа мамлакатларнинг Хитой назоратидаги телекоммуникация ва сунъий интеллект инфратузилмасига қарам бўлиши АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид деб баҳоланади. Ўз навбатида, Eutelsat OneWeb ортида Британия ва Франциянинг тўғридан-тўғри давлат ва геосиёсий манфаатлари тургани (ҳатто учрашувда Франция элчисининг иштирок этгани) европаликларнинг ҳам бу бозордан мустаҳкам ўрин эгаллашга интилаётганини кўрсатади.
Бошқа томондан, Хитой ўзининг «Хавфсиз шаҳар», дата-марказлар ва AI стандартлари орқали Марказий Осиё рақамли тизимининг тамал тошини ўз ускуналарига мослаб қуришни кўзламоқда.
Ушбу келишувларда хорижий гигантлар ва уларнинг ортидаги давлатлар ўз стандартлари, дастурий таъминотлари ва ускуналарини мажбуран қабул қилдирмоқда. Маҳаллий UZ-SAT каби компаниялар эса бор-йўғи тайёр хизматни сотувчи (дистрибьютор) вакил бўлиб қолмоқда. Яъни орбитадаги ва ердаги асосий технологик билим ва бошқарув тўлиқ хорижий томон қўлида сақланиб қоляпти.
Мирзиёев режими эса, хориждан кириб келаётган сармоя рақамларини (масалан, Қорақалпоғистондаги 8 миллиард долларлик дата-марказ лойиҳаларини) навбатдаги «муваффақият» сифатида баҳолаб, бонг урмоқда. Ҳатто IT Park шартларига кўра, инвесторга инфратузилма (электр, сув, алоқа ва йўл) халқнинг бюджети ҳисобидан бепул етказиб берилмоқда. Лекин эвазига мамлакатга қандай технология ва бошқарув ҳуқуқи ўтмоқда?
Агар аҳолининг банк тўловлари, шифохона базалари, давлат хизматлари ва муҳим инфратузилма ташқи операторлар назоратида бўлса, бу шаффофлик эмас, балки миллий хавфсизликни хавф остига қўйишдир. Бунинг амалий мисоли — Франция регулятори (ARCOM) санкцияларга таяниб, Eutelsat’дан Россия телеканалларини 72 соат ичида ўчиришни талаб қилганида яққол кўринди. Эртага хорижий давлатлар ўз геосиёсий манфаатидан келиб чиқиб, Ўзбекистондаги рақамли тизимларни ҳам бир тугма билан узиб қўйиш ёки сиёсий босим ўтказиш имкониятига эга бўлади.
Мустамлакачиликнинг энг хавфли тури — халқ ва давлат ҳаёти учун ҳаётий зарур бўлган тизимлар устидан назоратнинг ташқи кучлар қўлига ўтиб кетишидир. Аҳолининг шахсий маълумотлари, молиявий ва стратегик ахборотларини ташқи кофир кучларнинг қўлига топшириш шаръан мутлақо жоиз эмас.
Аллоҳ таоло айтади:
وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا
– “Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас”. (Нисо:141)
Исломда халқнинг хавфсизлиги, маълумотлари ва инфратузилмаси ҳокимият зиммасидаги омонатдир. Бу омонатни «хорижий инвестиция» ёки «рақамлаштириш» шиорлари ортига яшириниб, Ғарб ёки Хитой корпорацияларига топшириш — Уммат келажагини хавф остига қўйишдир.
Ҳақиқий рақамли ва технологик мустақилликка мустамлакачи кучларнинг тайёр тизимларига қарам бўлиш орқали эришилмайди. Мусулмон юртлари ўз маблағи, илмий салоҳияти ва ресурсларини ягона Исломий давлат — Халифалик соясида бирлаштириб, ўз мустақил саноати ва технологик базасини барпо этгандагина, ташқи кучларнинг рақамли ва сиёсий қарамлигидан тўлиқ халос бўла олади.
Салоҳиддин
07.10.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ