Наҳотки Ғаннуший шўро билан демократия ўртасидаги фарқни чиндан ҳам билмаса?!

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Наҳотки Ғаннуший шўро билан демократия ўртасидаги фарқни чиндан ҳам билмаса?!
Ҳижрий 1439 йил 30 муҳаррам, милодий 2017 йил 20 октябр жума куни «Қудсул Арабий» ахборот агентлиги сайтида қуйидаги хабар нашр қилинди:
«Тунис Наҳза ҳаракати раиси Рошид Ғаннуший «Демократия, аслида исломдандир, Ислом жиҳодни қурол ёрдамида динга мажбурлаш учун фарз қилмаган, балки мазлум халқларни – ҳатто мусулмон бўлмасалар ҳам – озод этиш учун фарз қилган», деди. У «Жиҳодни нотўғри тушунаётган айрим экстремистлар борлигини» ҳам билдириб ўтди.
Ғаннуший бу сўзларни «халқаро муҳокамалар» сарлавҳаси остида жума куни «Yedi Yaprak» турк жамияти томонидан Истамбулда ўтказилган симпозиумда сўзлаган нутқида айтди.
Ғаннуший Исломдаги жиҳод тушунчаси ҳақида сўз юритар экан, «Табиийки, жанговар жиҳод ҳам бор, бироқ ундан ғайримусулмонларни Исломга мажбурлаш мақсад қилинмайди, балки жиҳоддан мақсад, Умматнинг Фаластин каби ватанларига хавф солинган пайтда уларни мудофаа қилиш ва ҳар ердаги мазлумларни ҳимоя қилишдан иборат», деди.
«Биз демократияни Ғарбдан импорт қилиб оламиз-у, аслида у Ислом динида бор. Ахир, Ислом шўрони фарз қилганку, номлар ҳар хил бўлиши мумкин, аммо шўро билан демократия битта нарса, чунки асл-асос битталигича қолади, яъни Ислом ҳақ билан ботил ўртасида ва эркинлик билан қуллик ўртасида кураш олиб бориб, халқларни капитал зўравонлигидан озод этади», дея қўшимча қилди».
Роя газетаси шарҳи:
Ҳар қандай инсофли тадқиқотчига демократиянинг шўро эмаслиги, балки у куфр тузуми бўлиб, ҳукм юритишни Аллоҳ Азза ва Жаллани қўйиб, бандага топшириши сир эмас. Бу фарқ фақат демократия билан шўро ўртасидагина мавжуд бўлмаса-да, бироқ унинг ўзи демократияни улоқтириш ва унга куфр келтириш учун кифоядир. Биз буни баъзи мусулмонларнинг Ғаннуший гапига алданиб қолмасликлари учун айтяпмиз, чунки бу кимса уларни менсимай, ақллари етмайди, деб ўйлаяпти.
Жиҳодга келсак, афтидан, юқоридаги сўзларни айтган кимса Қуръон ўқимаган ёки ўқиса-да, тилини учида ўқиб, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг қуйидаги сўзларига ақли етмаган кўринади:
يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ جَاهِدِ الْكُفَّارَ وَالْمُنَافِقِينَ وَاغْلُظْ عَلَيْهِمْ ۚ وَمَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ ۖ وَبِئْسَ الْمَصِيرُ
«Эй пайғамбар, кофир ва мунофиқларга қарши жиҳод қилинг ва уларга қаттиққўл бўлинг, уларнинг жойлари жаҳаннамдир, нақадар ёмон оқибат бу!» [Тавба 73]
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قَاتِلُوا الَّذِينَ يَلُونَكُم مِّنَ الْكُفَّارِ وَلْيَجِدُوا فِيكُمْ غِلْظَةً ۚ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّـهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ
«Эй мўминлар, ёнларингиздаги кофирларга қарши жанг қилинглар ва улар сизлардаги куч-қувватни кўрсинлар! Билингларки, албатта Аллоҳ тақводорлар билан биргадир» [Тавба 123]
Бу икки оят ва улардан ташқари яна ўнлаб оятлар борки, уларда кофирларга қарши жанг қилишга буюрилган. Улардаги «الكفار» «кофирлар» сўзи «كافر» «кофир» сўзининг кўплиги бўлиб муштақдир. Яъни иштиқоқ масдари бўлган «الكفر» «куфр» жанг қилишга иллат-боисдир, ундан мусулмонларнинг фақат юртларига адоват қилингандагина эмас, балки кофирларнинг куфрига қарши жанг қилишлари англашилади. Мусулмонлар Исломни ёйиш олдидаги ҳар қандай моддий тўсиқни парчалаш учун жиҳод қиладилар, яъни динимизни кенг ёйиш ва одамларга татбиқ қилишга йўл қўймаётган куфр қўшинларига қарши жанг қиладилар. Ғаннушийга келсак, у жиҳодни фақат мазлумларни озод этишга чеклаяпти, бу эса, ботилдир, чунки бунга на бирор шаръий далил келтирди у, на тўғри шаръий истинбот. Йўқ, бу Ғаннуший ва унга ўхшаган кимсалар ақлига ин қуриб олган шайтоний васвасадан ўзга нарса эмас.
Шунга кўра, биз Ғаннушийга ва унинг гапини гапираётган бошқаларга қандай баҳо беришни билмай қолдик! Улар нима дейишаётганини билиб гапиришяптими?! Ёки демократия билан шўро ўртасидаги фарқни чиндан ҳам билишмайдими?!
Роя газетасининг 2017 йил 25 октябр чоршанба кунги 153-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!