Исломий юртлар ҳукмдорлари ўзларини ҳурмат қилмаганликлари учун душман томонидан ҳам таҳқирланмоқда

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Исломий юртлар ҳукмдорлари ўзларини ҳурмат қилмаганликлари учун душман томонидан ҳам таҳқирланмоқда
Индонезия Австралиянинг таҳқирловларига ҳам қарамай, у билан ҳарбий ҳамкорликни қайта тикламоқда
Чоршанба куни пойтахт Жакартада Австралия қуролли кучлар бош қўмондони Ангус Кэмпбелл индонезиялик ҳарбий қўмондонлар билан учрашади. Маълумки, ўтган январ ойида Австралия ҳарбий базасида Индонезияни таҳқирловчи ўқув материаллари топилгани сабабли икки давлат ўртасидаги ҳарбий машқ тўхтатилган эди.
Индонезия армияси расмий воизига кўра, Кэмпбелл индонезиялик ҳамкасби Гатот Нурмантио ва бош штаб бошлиғи Мулйоно билан учрашиши белгиланган. Аммо расмий воиз журналистларга учрашув кун тартибида қандай масала кўрилишини очиқламади.
Австралия ахборот воситаларига кўра, Кэмпбелл мазкур масала бўйича мудофаа вазирлиги ўтказган тергов-суриштирув натижаларини муҳокама қилади. Бундан олдин Индонезия Австралиядан ўқув материаллари билан боғлиқ далиллар талаб қилган эди.
Маълумки, ўтган йили охирларида Австралиядаги ҳарбий машқ сессияси чоғида индонезиялик бир зобит ўз юртини таҳқирловчи таълим материали топиб олиши ортидан Индонезия армияси ҳарбий ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилган эди.
Нурмантио бу материални «нафақат Индонезия армияси ва унинг миллатини, балки Индонезия идеологиясини ҳам таҳқирлаш» эканини айтди.
Кейин икки томон ҳам вазиятни юмшатишга ҳаракат қилди.
Роя газетаси шарҳи:
Австралияга уруш эълон қилиш учун, ҳеч бўлмаганда, ўзаро муносабатларни буткул узиш учун Индонезия ҳукмдорларига яна нима керак, ўз армиялари ва халқларининг, авваламбор ақидаларининг бундан ҳам ёмон тарзда таҳқирланишини кутмоқдаларми?! Уруш эълон қилиш ёки муносабатларни тўхтатиш ўрнига, ўзларини хўрладилар ва бошқаларга ҳам хор бўлдилар.
Роя газетасининг 2016 йил 8 феврал чоршанба кунги 116-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!