| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистон рақамли бозори: Уч салтанат таҳлили

Ўзбекистон рақамли бозори: Уч салтанат таҳлили

By htadmin
13.02.2026
173
0
Share:

Ўзбекистон рақамли бозори: Уч салтанат таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2026 йилнинг 3 феврал санаси. Ўзбекистоннинг рақамли технологиялар тарихида ушбу сана салбий воқелик билан боғлиқ ҳолда хотирада қолди. Дарк веб (Dark Web – интернетнинг махфий қисми бўлиб, унга махсус дастурлар орқали кирилади) майдонларида 15 миллиондан зиёд фуқароларнинг шахсий маълумотлари кимошди савдосига қўйилгани ҳақидаги хабар нафақат оддий аҳолини, балки давлат бошқаруви тизимини ҳам ташвишга солди. Ушбу воқеанинг эътиборли жиҳати шундаки, мазкур улкан маълумотлар сизиб чиқиши давлат раҳбарининг кибержиноятчиликка қарши кураш ва рақамли хавфсизликни таъминлаш борасидаги танқидий йиғилишидан атиги бир ҳафта ўтиб содир бўлди.

Бу шунчаки техник хатолик ёки оддий ҳакерлик ҳужуми эмас, балки мамлакатда жадал суръатлар билан қурилаётган “рақамли келажак” пойдеворидаги тизимли нуқсонларнинг, масъулиятсизликнинг ва энг муҳими, соҳадаги манфаатлар тўқнашувининг яққол исботидир. Мазкур маълумотлар сизиб чиқиш ҳолати – мамлакатнинг рақамли хавфсизлик тизимидаги заифликнинг энг кичик ва кўзга кўриниб қолган бўлаги, яъни “ҳолваси” холос. Асл фожиа – миллионлаб инсонларнинг шахсий ҳаёти, молиявий ҳолати ва хулқ-атворига оид маълумотлар аллақачон муайян марказлар (AI System Provider, яъни рақамли технологиялар эгалари OpenAI (АҚШ), Google / Alphabet (АҚШ), DeepMind (Британия), Baidu (Хитой) каби) қўлида жамланиб бўлганидадир.

Маълумотларнинг ID.GOV.UZ тизимидаги заифлик, аниқроғи API калитларининг назоратсизлиги оқибатида ташқи қўлларга ўтиб кетгани, давлат ахборот технологиялари тузилмасининг ички интизоми нақадар бўшлигини кўрсатиб берди. Аслида, маълумотларнинг ID.GOV.UZ орқали сизиб чиқиши – бу давлат ахборот тизимларининг ягона интегратори бўлган “UZINFOCOM” фаолиятидаги чуқур инқироздир. Барча тухумларни бир саватга солиш (барча тизимларни бир ташкилотга боғлаш) хавфсизлик мезонларига мутлақо зиддир. Биргина API калитининг ўғирланиши бутун бошли миллатнинг шахсий ҳаётини хавф остида қолдириши – бу жиноий хатти-ҳаракат даражасидаги масъулиятсизликдир. Ўзбекистоннинг бугунги иқтисодий манзарасида рақамли хизматлар шунчаки қулайлик воситаси эмас, балки ҳокимият ва бойликни қайта тақсимлашнинг асосий қатламига айланиб қолмокда.

Ушбу ўринда биз нафақат маълумотлар ўғирланишининг техник жиҳатларини, шунингдек, Ўзбекистоннинг бугунги рақамли бозорини ўз назоратига олган учта йирик “салтанат” – Uzum, Uzcard ва Humo гуруҳларининг сиёсий ва иқтисодий таъсир доираларини, уларнинг ортидаги кучларни ва бу жараёнларнинг эҳтимолий оқибатларини теран таҳлил қилишимиз зарур.

Биринчи тузилма – Uzum – универсал маркетплейс

Қисқа муддат ичида оддий компаниядан янги рақамли иқтисодиётнинг ҳақиқий марказига айланди. Uzum истеъмолчилик йўналишида (B2C) фаолият кўрсатади. Асосий устунлиги – фойдаланувчилар сонида. Uzum Market ва Uzum Bank орқали миллионлаб фаол жисмоний шахслар ўз экотизимига боғланган. Бу ерда гап ҳар кунлик эҳтиёжлар (овқат, товарлар, ўтказмалар) устидан назорат ҳақида кетмоқда. Барча қисмлар мустаҳкам боғланган бўлиб, бундай модел “супер илова” (super-app) деб аталади – инсонга керак бўлган барча хизматлар бир жойда. Стратегик мақсад содда ва улкан: фойдаланувчи Uzum тизимини тарк этиши учун ҳеч қандай сабаб қолдирмаслик.

Uzum экотизими қуйидагиларни ўз ичига олади:

•       Онлайн савдо-сотиқ (Marketplace);

•       Анъанавий ва рақамли банкинг;

•       Муддатли тўлов хизматлари;

•       Тезкор етказиб бериш.

Молиявий ҳисоботларга кўра, Kapitalbank ўз таркибидаги Uzum Bank’ни (собиқ Apelsin) гуруҳ ичидаги бошқа компанияга сотган. Бу назоратни мустаҳкамлаш ва хизматларни яхлитлаштиришга қаратилган пухта қадамдир.

Uzum – бу шунчаки маҳаллий ташаббус эмас, балки халқаро сармоя ва хорижий бошқарув тажрибасининг қоришмасидир. Хитойнинг Tencent ва Ғарбнинг VR Capital фондларининг иштироки компанияга нафақат молиявий қувват, балки сиёсий ҳимоя ҳам беради. Бироқ бу ерда асосий хавф – маълумотларнинг монополлашувида. Агар бир ташкилот миллионлаб одамларнинг нима сотиб олиши, қаерга бориши ва қанча пул сарфлаши ҳақидаги маълумотга эга бўлса, бу ташкилот давлатдан ҳам кучлироқ таъсир воситасига эга бўлади.

Uzum’нинг асосий вазифаси – фойдаланувчини ўз тизими ичида занжирбанд қилиш. Бу иқтисодий тилда “тармоқ таъсири” деб аталса-да, сиёсий жиҳатдан бу – рақамли қарамликдир. Россиянинг “Яндекс” ва “Сбербанк” каби тизимларида тобланган мутахассисларнинг бошқарувда бўлиши, компаниянинг технологик жиҳатдан “шимолий мактаб”га мойиллигини ва уларнинг назорат усулларини қўллашини англатади.

Иккинчи тузилма – Uzcard ва IMC Capital:

Uzcard йиллар давомида мамлакат молиявий тизими устидан назорат ўрнатиб, Ўзбекистон тўлов тизимининг ягона ҳукмдори бўлиб келди. Ҳозирда унинг назорат пакети Абу-Дабида жойлашган Intermarket Capital (IMC Capital) қўлига ўтиши, мамлакатнинг молиявий инфратузилмаси устидан назоратни хорижий ва кўпинча шаффоф бўлмаган тузилмаларга топширилганини англатади. БАА орқали бошқариладиган бу сармоялар кўпинча маҳаллий сиёсий нуфуз эгаларининг манфаатларини халқаро майдонда яшириш ва маблағларни хавфсиз ҳудудларда айлантириш учун восита бўлиб хизмат қилади. Uzcard фақат пластик карталар эмас, балки жамоат транспорти (ATTO) ва телекоммуникация (Perfectum) соҳаларига ҳам кириб бориши, уларда иқтисодиётнинг “асосий қувурлари”ни эгаллаш истаги борлигини тасдиқлайди. Шунингдек, Британиянинг молиявий назорат органлари томонидан чиқарилган огоҳлантиришлар ва компания атрофидаги шубҳали молиявий ҳаракатлар, миллий тўлов тизимининг хавфсизлиги нақадар омонат эканини кўрсатади. Давлатнинг стратегик активлари хусусий ва сирли хорижий қўлларга ўтганда, иқтисодий мустақиллик заифлашиши муқаррардир.

Учинчи тузилма – Humo ва “Оффшор занжирлари”

Humo тўлов тизимининг хусусийлаштирилиши ва унинг Бахтиёр Фозилов каби йирик тадбиркорларга алоқадор гуруҳлар таъсирига ўтиши, Ўзбекистондаги “олигархик капитализм”нинг рақамли кўринишидир.

Бу ерда асосий урғу Россия сармояси ва оффшор ҳудудлар (Кипр) орқали тузилган мураккаб молиявий занжирларга қаратилади. Humo ва Mobiuz каби тизимларнинг бир қўлда ёки ўзаро боғлиқ шахслар назоратида жамланиши, соғлом рақобатнинг ўлимига ва нархларнинг сунъий белгиланишига олиб келади. Давлатнинг энг муҳим алоқа ва тўлов воситаларини маълум бир тор доирадаги шахсларга топшириши – бу сиёсий қарорларнинг халқ манфаати эмас, балки гуруҳлар манфаати йўлида қабул қилинаётганидан далолат беради.

Юқорида баён этилган учта куч маркази Ўзбекистоннинг рақамли келажагини белгиламоқда. Бироқ 15 миллиондан зиёд фуқароларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқиши ходисаси, бу “салтанатлар”нинг нақадар заиф эканини ва уларнинг ўз масъулиятига беписандлигини намоён қилди.

Давлат идоралари ҳар доим “тизимлар ёпиқ тармоқда ишлайди” ёки “хавфсизлик тўлиқ таъминланган” деб бонг уради. Аммо амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ҳатто энг “ёпиқ” дейилган тизимлар ҳам ички коррупция ёки техник саводсизлик туфайли очиқланиб кетмоқда. Расмийларнинг айбдорларни жазолаш ўрнига, муаммони хаспўшлашга уриниши, келгусида бундан ҳам каттароқ фалокатларга йўл очиши муқаррардир. Сабаби, рақамли бозорнинг хусусий ва хорижий қўлларга берилиши жараёни “эркин бозор” ниқоби остида кечмоқда. Аслида эса, биз рақамли монополияларнинг шаклланишига гувоҳ бўляпмиз. Бу қарорлар ортида турган шахслар фақат шахсий манфаатидан ўзга нарсага қайғурмайдиган кимсалардир.

Бугунги кунда барча тизимларда кузатилаётган муаммолар тасодифан пайдо бўлган ҳолат эмас. Улар йиллар давомида йиғилиб қолган бошқарувдаги нуқсонлар, самарасиз қарорлар ва етарли масъулиятнинг йўқлиги натижаси эмас, балки фақат кучли давлатларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга мослашган тизимлар эканлигида ҳамда у – хоҳ миллий-либерал, хоҳ сунъий демократик ниқоб остида бўлсин – умматнинг шаънини, мулкини ва ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилишдан ожиз бўлган тизимлар маҳсулидир. Бу тизимларнинг заиф нуқтаси уларнинг илоҳий қадриятлардан узилгани ва муайян тоифалар манфаатларига асосланганидадир.

Муаммонинг ягона ва кескин ечими – Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатчилигини қайта тиклашдир. Бу шунчаки ўтмишга қайтиш эмас, балки келажакни илоҳий адолат ва сиёсий бирлик асосида қуриш демакдир.

Рошид Халифалик Давлати йўқлиги – умматнинг сиёсий вазнсизлигини англатади. Ягона марказлашган бошқарувсиз мусулмонлар доимий равишда ташқи сиёсий ироданинг қурбони бўлиб қолаверади. Рошид Халифалик Давлатининг барпо этилиши Ислом оламининг иқтисодий захираларини бир нуқтага жамлайди. Бу эса дунё сиёсий харитасида янги, қудратли ва адолатли қутбнинг пайдо бўлишига олиб келади. Халифалик давлатининг қайта тикланиши – бу нафақат тарихий ҳақиқатнинг қарор топиши, балки Аллоҳ таолонинг ваъдасидир. Бугунги тарқоқлик ва зулм гирдобидан чиқишнинг ягона йўли – умматнинг иймон ва сиёсий ирода асосида бирлашишидир. Фақатгина ягона бошқарув ва мустаҳкам пойдеворга эга давлатчилик тизими орқали дунёнинг ҳар бир чеккасида адолат ўрнатиш ва мусулмонларнинг асл иззатини қайтариш мумкин.

(وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَيَسۡتَخۡلِفَنَّهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ كَمَا ٱسۡتَخۡلَفَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمۡ دِينَهُمُ لَّذِي ٱرۡتَضَىٰ لَهُمۡ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّنۢ بَعۡدِ خَوۡفِهِمۡ أَمۡنٗاۚ يَعۡبُدُونَنِي لَا يُشۡرِكُونَ بِي شَيۡ‍ٔٗاۚ وَمَن كَفَرَ بَعۡدَ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ)

– “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир”. (Нур:55)   

 

Ҳаётуллоҳ

13.02.2026й

 

TagsЎзбекистон рақамли бозориУч салтанат таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШнинг янги президенти Трамп ҳукумати ва унинг дунёга нисбатан режалари

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрон режими комедияси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.05.2026

    МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • 29.05.2026

    ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • 29.05.2026

    ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • 29.05.2026

    ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/