| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

  • Суннатнинг Қуръонни насх қилиши масаласи

  • Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

  • Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши

  • «Бирлик кучи – 2026»: Туркий бирлик шиори остидаги ҳарбий машғулотлар ва Американинг геосиёсий манфаатлари

  • Ўзбекистоннинг рақамли келажаги атрофидаги кураш: Мустамлакачиликнинг янги «рақамли» қиёфаси

  • Пенсия жамғармалари ва риболи ўйинлар

  • Эрон нефтидан Хитой банкларигача: Америка нимани кўзламоқда?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

By htadmin
08.10.2026
0
Share:

Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бир қарашда Самарқанд форуми оддий халқаро йиғилишдек кўринади: турли мамлакатлардан расмийлар ва экспертлар йиғилади, халқаро пактлар ва ҳуқуқий стандартлар муҳокама қилинади, якунда эса навбатдаги мажбуриятлар баён этилган ҳужжат қабул қилинади. Лекин форум кун тартибига диққат билан қаралса, масала икки кунлик конференция доирасидан анча кенг ва ўта таҳликали экани кўринади.

2026 йил 28-29 сентябр кунлари ўтказилган бешинчи Самарқанд форуми Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро пактларнинг 60 йиллиги ва Ривожланиш ҳуқуқи тўғрисидаги декларациянинг 40 йиллигига бағишланди. Форумда Ўзбекистон давлат идоралари билан бир қаторда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, ЕХҲТ, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ва бошқа халқаро тузилмалар иштирок этди. Якунда «Самарқанд тасаввури – 2040» ҳужжати қабул қилинди.

Асосий ва очиқ савол шундаки: форум орқали халқаро пактлардан келиб чиққан дунёвий-ҳуқуқий мезонлар шунчаки муҳокама қилиняптими ёки улар маҳаллий қонунчилик, суд амалиёти, давлат институтлари ва таълим тизимига босқичма-босқич ҳамда мажбурий тартибда сингдирилиб, ички фикрий ва институционал қарамлик мустаҳкамланмоқдами?

Форумнинг расмий материаллари бу жараён қайси томонга кетаётганини очиқ-ошкора кўрсатади. Унинг юқори даражадаги сессияларидан бири «Халқаро мажбуриятлардан – самарали амалга оширишга: инсон ҳуқуқлари соҳасида маҳаллий ижро механизмларининг роли» мавзусига бағишланди. Муҳокамада Олий суд, парламент, маҳаллий инсон ҳуқуқлари институтлари ва халқаро экспертлар иштирок этиб, асосий эътибор идоралараро мувофиқлаштириш ва халқаро стандартларни маҳаллий даражада амалга оширишга қаратилди.

Демак, жараён халқаро нормаларни минбарда шунчаки муҳокама қилиш билан тугамаяпти. Улар маҳаллий механизмларга маҳкам боғланиб, давлат идоралари орқали амалий ижро ва мажбурлаш даражасига ўтказилмоқда.

Бу ҳолат Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (ICCPR) бўйича Европа Иттифоқи кўмагида ташкил этилган экспертлар муҳокамасида янада ёрқин намоён бўлди. Унда Пактни судлар, прокурорлар, маъмурий органлар ва адвокатлар томонидан қўллаш, шунингдек, уни юридик таълим ва профессионал тайёргарликка сингдириш механизмлари кўриб чиқилди.

Шу фактнинг ўзи фикрий ва институционал мустамлакачиликнинг қанчалар чуқур илдиз отаётганини кўрсатади. Чунки гап халқаро ҳужжатни шунчаки таништириш эмас, балки бўлажак ва амалдаги ҳуқуқшуносларнинг тафаккурини айнан ана шу Ғарб норматив доираси ичида шакллантириш ва жиловлаб туриш ҳақида кетмоқда.

Халқаро ҳуқуқий мезон аввал маҳаллий ҳуқуқий тизимга боғланади, кейин судья ва прокурорнинг кундалик амалиётига сингдирилади, сўнг юридик таълим орқали бўлажак авлод муҳитига батамом ўрнаштирилади. Яъни мезон қоғозда қолмайди — уни талқин қиладиган ва кейинги авлодга ўргатадиган институционал муҳит шакллантирилади.

Бу жараён Ўзбекистон Конституциясининг 1-моддасидаги «суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат» деган асосга таянади. Шу ерда бир ҳақиқатни англаш керак: дунёвий давлат тизимида шаръий манбалар давлат қонуни ва бошқарув учун ҳукм чиқарувчи асос сифатида аллақачон суриб чиқарилган.

Шунда савол туғилади: нега мавжуд дунёвий ҳуқуқий асосни халқаро пактлар ва таълим орқали Ғарб стандартларига янада жипсроқ боғлаш керак?

Жавоб мустамлака механизмининг ўзида кўринади. Халқаро норма қоғозда қолса, таъсири чекланган бўлади. Аммо у қонунчилик, суд, прокуратура, университет ва кадрлар тайёрлаш тизимига чуқур кирса, ички тизимнинг ҳар куни ишлайдиган ва ҳамма бўйсунишга мажбур бўлган ягона мезонига айланади.

Ғарб сақофий босқини фақат китоб, кино ёки кийиниш орқали кириб келмайди. Унинг энг ҳалокатли шакли — муайян фикрий ва дунёвий мезоннинг қонун, таълим ва институтлар орқали жамият онгига ўрнашиб олишидир. Самарқанд форумида ҳам шу занжирнинг асосий ҳалқалари кўринади: халқаро пакт, давлат мажбурияти, маҳаллий ижро механизми, суд ва прокуратура, юридик таълим ва экспертлар муҳити.

«Самарқанд тасаввури – 2040» ҳужжати бу жараённинг узоқ муддатли стратегик йўналиш эканини кўрсатади. Унда форумнинг доимий халқаро мулоқот ва таъсир платформаси сифатида ривожланиши белгилаб берилган.

Масаланинг энг чуқур ва очиқ-ошкора эътиқодий таҳдиди шундаки — хавф фақат Исломни мусулмоннинг шахсий ҳаётига суриб қўйишда эмас, балки мусулмон зеҳнида ҳаёт масалаларида Исломни ҳакам қилиш эҳтиёжининг ўзини батамом йўқ қилишдадир.

Натижада мусулмон намоз ўқийди, рўза тутади, лекин оила масаласида — шариатни эмас, дунёвий қонунни; иқтисодда — ҳаромдан тийилиш ўрнига капиталистик қоидаларни; ҳуқуқ ва сиёсатда — ваҳий ўрнига Ғарб конвенциялари ва дунёвий конституцияни ягона ҳакам деб билади. «Бу масалада Аллоҳнинг ҳукми нима?» деган савол унинг ҳаётий қарорларидан умуман ўрин олмай қўяди. Мана шу нуқта — сақофий-фикрий мағлубият ва эътиқодий инқирознинг энг юқори босқичидир.

Бу ҳолат бир кунда пайдо бўлмайди. Аввал қонунда муайян тушунча пайдо бўлади, кейин судда ишлайди, университетда ўргатилади, профессионал тилга айланади. Ниҳоят, оддий инсон ҳам ўша тушунчаларни табиий ҳақиқат деб қабул қилиб, эътиқодий илдизини бой беради.

Шунинг учун муҳим савол шундай: Мусулмон жамияти воқеликни қайси тарози билан ўлчашга ва кимнинг ҳукмига бўйсунишга мажбур қилиняпти?

Исломда инсон ҳақ-ҳуқуқлари, ҳалол ва ҳаром, адолат ва зулм мезонини Яратувчи Аллоҳ белгилайди. Дунёвий-либерал тизимда эса бу мезонлар инсон қабул қилган қонунлар ва халқаро конвенциялар асосида белгиланади. Шунинг учун асосий зиддият очиқ ва муросасиз мафкуравийдир:

Ҳуқуқ ва вазифа, ҳалол ва ҳаром, адолат ва зулм мезонини ким белгилайди — ожиз ва хатокор инсонми ёки Яратувчи Аллоҳми?

Агар мусулмон ҳаётий масалаларда Аллоҳ ва Унинг Расули ﷺнинг ҳукмини эмас, инсон ишлаб чиққан дунёвий мезонни охирги ва мутлақ манба деб қабул қилса, у шаръий мезон ўрнига бошқа тоғут мезонни қўйган бўлади. Шу сабабли сезгир мусулмон учун энг биринчи савол: «Бу масалада Аллоҳ ва Унинг Расули ﷺнинг ҳукми нима?» бўлиши шарт.

Шу сабаб мусулмон халқимиз ва олимларимиз олдидаги ҳал қилувчи ва ўта кескин савол очиқлигича қолмоқда: Инсон, оила, иқтисод, давлат ва жамият ҳаётига ҳукмни ким беради — инсон ишлаб чиққан дунёвий-халқаро мезонларми ёки Оламлар Парвардигори бўлган Аллоҳнинг ҳукмими?

Салоҳиддин

08.10.2026й

TagsСамарқанд форумиҒарб сақофати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Хотира

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй гуруҳи Нажоҳ университетида китоблар кўргазмаси ўтказди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Аллоҳнинг нусрат ҳақидаги ваъдаси рўёбга чиқишидан олдин келадиган синовлар ва нусрат белгилари

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бугун одамнинг жамғармасини камайтириш учун унинг уйига ўғри кириб, сейфини бузиши шарт эмас. Инсон йиллаб меҳнат қилади, маошидан тежайди, 50 ёки 100 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир қарашда Самарқанд форуми оддий халқаро йиғилишдек кўринади: турли мамлакатлардан расмийлар ва экспертлар йиғилади, халқаро пактлар ва ҳуқуқий стандартлар муҳокама ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши

    Ўзбекистоннинг таълим, медиа ва бошқарувида Ғарбнинг «юмшоқ» мустамлакачилигини илдиз отиши بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 24 август куни Ўзбекистон Масс-медиа фонди Европа Иттифоқи (ЕИ) делегацияси ва Президент Администрацияси ҳузуридаги ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Бирлик кучи – 2026»: Туркий бирлик шиори остидаги ҳарбий машғулотлар ва Американинг геосиёсий манфаатлари

    «Бирлик кучи – 2026»: Туркий бирлик шиори остидаги ҳарбий машғулотлар ва Американинг геосиёсий манфаатлари بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақасида, хусусан, Хўжаванд тумани ҳамда «Қизилқоя» полигонида Озарбайжон, Туркия ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистоннинг рақамли келажаги атрофидаги кураш: Мустамлакачиликнинг янги «рақамли» қиёфаси

    Ўзбекистоннинг рақамли келажаги атрофидаги кураш: Мустамлакачиликнинг янги «рақамли» қиёфаси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмаси атрофида кетма-кет муҳим хабарлар эълон қилинди. Рақамли технологиялар вазирлиги 22 ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: