Барқарор турган жаҳон иқтисодиёти ёки тугаш арафасидаги бардошми? ХВЖнинг 2026 йил октябрь ойидаги ҳисоботи таҳлили

Барқарор турган жаҳон иқтисодиёти ёки тугаш арафасидаги бардошми? ХВЖнинг 2026 йил октябрь ойидаги ҳисоботи таҳлили
Халқаро валюта жамғармаси 2026 йил октябрь ойидаги Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари ҳақидаги ҳисоботига «Босим остидаги бардошлилик ва шошилинч танловлар» деб ном танлаганида, дастлаб бу бозорлар ва давлатларга тасалли берувчи хабар етказаётгандек туюлди. Унинг мазмуни шундай эди: жаҳон иқтисодиёти урушлар, энергетика инқирозлари, инфляция ва савдо кескинликларига дуч келган бўлса-да, умумий жаҳон иқтисодий таназзулига юз тутмади. Бироқ Жамғарма жаҳон иқтисодиёти яхши аҳволда, демаяпти. У бундан ҳам аниқроқ ва хавфлироқ фикрни билдирмоқда: жаҳон иқтисодиёти ҳали ҳам бардош бериб турибди, аммо унинг бу бардошни давом эттириш қобилияти тугаб бормоқда.
Жамғарма 2026 йилда жаҳон иқтисодиёти 3,1 фоизга ўсишини, 2027 йилда эса бу кўрсаткич 3,4 фоизга кўтарилишини кутмоқда. Бироқ бу ўсиш 2026 йилда жаҳон инфляцияси 4,7 фоизга кўтарилиши, 2027 йилда эса 4,1 фоизга тушиши кутилган бир шароитда юз бермоқда. Шу билан бирга, Жамғарма хавф-хатарлар салбий томонга оғишини таъкидламоқда.
Демак, муаммо рақамнинг ўзида эмас. Жаҳон иқтисодиёти ҳақиқатан ҳам ўсмоқда. Аммо муаммо «ўсиш» сўзини қандай талқин қилишдадир. Чунки ўсиш ҳар доим ҳам иқтисодиётнинг соғломлашганини англатмайди. Иқтисодиёт ўсиши билан бир вақтда қарзлар тўпланиши, қарз олиш қиймати ошиши, харид қобилияти пасайиши ва давлатлар молиявий захираларининг сарфланиши мумкин. Жамғарманинг ўзи ҳам айнан шу ҳолатни тан олмоқда.
Жамғарма бошқарувчи директори Кристалина Георгиева жаҳон иқтисодиёти такрорий зарбаларга ҳали ҳам бардош бераётганини, бироқ бу бардош ўз чегарасига етиб бораётганини айтди. Унинг таъкидлашича, молиявий имкониятлар ва энергетика захиралари қисқармоқда, айни пайтда кўплаб ҳудудларда инфляция юқори даражада сақланиб қолмоқда.
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши чуқур иқтисодий бўлинишни яширмоқда
Жаҳон иқтисодиёти ўсишини битта рақам билан ифодалашнинг энг хавфли жиҳати шундаки, бу барча давлатлар бир хил шароитда яшаётгандек таассурот уйғотади. Бироқ Халқаро валюта жамғармаси бардошлилик тобора нотекис тақсимланаётгани ва унинг қиймати ортиб бораётганини очиқ айтмоқда.
Сунъий интеллект таъминот занжирларига кирган ёки қулай савдо шартларидан фойдаланаётган давлатлар яхшироқ иқтисодий натижаларга эришмоқда. Кам даромадли давлатлар ва энергия импорт қилувчи мамлакатлар, айниқса, технологик тараққиёт тўлқинидан ташқарида қолганлари эса анча оғир шароитларга дуч келмоқда.
Бу эса «жаҳон иқтисодиёти ўсмоқда» деган ибора статистик жиҳатдан тўғри бўлиши мумкинлигини, аммо сиёсий нуқтаи назардан етарли эмаслигини англатади.
Катта зиддият: сунъий интеллект ўсишни қутқармоқда… аммо хавф манбаига ҳам айланиши мумкин
Бугунги жаҳон иқтисодий ўсишининг муҳим бир қисми сунъий интеллект ва у билан боғлиқ инфратузилмага киритилаётган инвестициялар ҳисобига таъминланмоқда. Бу жаҳон иқтисодиётига энергия нархлари ошишининг салбий таъсирини қисман қоплаш имконини бераётган сабаблардан биридир.
Жамғарма технологиялар соҳасидаги жадал юксалишни талаб, инвестиция ва савдо учун ижобий туртки сифатида баҳоламоқда. Бироқ у бу жараённинг иккинчи томонидан ҳам огоҳлантирмоқда: сунъий интеллект таъминот занжирлари оз сонли давлатлар, тармоқлар ва компанияларда жамланган. Бу эса тор жойлар ва узилиш хавфларини келтириб чиқаради. Шунингдек, сунъий интеллектдан кутилаётган фойда ҳақидаги прогнозларни қайта баҳолаш молиявий тузатишларга ва бозорларда беқарорликка олиб келиши мумкин.
Бошқача айтганда, бугун жаҳон иқтисодиётининг бардошли бўлишига ёрдам бераётган ҳаракатлантирувчи куч эртага унинг заифлик манбаларидан бирига айланиши мумкин. Бу фақат назарий фараз ҳам эмас: яқинда сунъий интеллект соҳасидаги жадал ўсишнинг барқарорлиги борасидаги хавотирлар кучайиши билан Осиё бозорларида кескин тебранишлар кузатилди.
Уруш ва энергетика: энг хавфли синов
Жамғарма уруш натижасида энергия ва хомашё нархларининг кўтарилишини таклифнинг салбий шоки, яъни бир вақтнинг ўзида нархларни оширадиган ва иқтисодий фаолликка босим ўтказадиган омил сифатида баҳоламоқда.
Бу жуда нозик мувозанатдир: энергия нархлари кўтарилади, кейин инфляция ортади, сўнг пул-кредит сиёсати қатъийлашади, қарз олиш қимматлашади, инвестиция ва истеъмол камаяди, натижада иқтисодий ўсиш секинлашади.
Шу сабабли урушнинг давом этиши ёки кенгайиши фақат геосиёсий муаммо эмас, балки жаҳон миқёсидаги иқтисодий инқирозга айланиши мумкин. Энг муҳими, Жамғарманинг 2027 йилга оид айрим прогнозлари муайян геосиёсий тахминларга, жумладан, Ҳурмуз бўғози орқали денгиз қатнови аста-секин нормал ҳолатга қайтишига асосланган.
«Рейтер» таҳлилига кўра, агар 2027 йилнинг биринчи чораги давомида нефть нархи бир баррель учун 130 доллардан юқори сақланиб қолса, кейинги йилдаги иқтисодий ўсиш қарийб ярим фоиз пунктга пасайиши мумкин.
Бугун қарз олиш харажатлари ошиб, фоизли қарзлар бўйича тўловлар кўпаймоқда. Янги инқироз юз берган тақдирда давлатлар фойдаланиши мумкин бўлган молиявий имкониятлар эса тораймоқда.
Шунинг учун Жамғарма қарзи ва бюджет тақчиллиги юқори бўлган давлатларни молиявий тартибга киришишга, қарз ва тақчилликни пасайиш йўлига солишга чақиради. Шунингдек, у молиявий захираларни зудлик билан қайта тиклашни талаб қилмоқда.
Демак, жаҳон иқтисодиёти давлатлар ва муассасалар тизим остига жойлаштирилган ҳимоя ёстиқларидан зарбаларни юмшатиш учун фойдалангани сабабли қуламаган. Аммо бир марта ишлатилган ҳар бир ёстиқ кейинги зарба пайтида тизимни ҳимоя қилиш қобилиятини йўқотиб боради. Ҳисоботдаги огоҳлантиришнинг моҳияти ҳам айнан шунда.
Жамғарма хавф-хатарлар салбий томонга оғишини очиқ эълон қилмоқда. У уруш, энергетика, қарзлар, савдо, сунъий интеллект ва молиявий захираларнинг қисқариши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Агар ҳисоботнинг техник тилини четга суриб, унинг мазмунини оддий тилда ифодаласак, унинг хабари қуйидагича бўлади: жаҳон иқтисодиёти кетма-кет зарбаларни енгиб ўтишга муваффақ бўлди, аммо бунинг харажати ортиб кетди, давлатларга зарбаларни юмшатиш имконини берган захиралар эса тораймоқда. Шунинг учун навбатдаги зарба келмасидан олдин захираларни қайта тиклаш зарур. Бу эса мутлақо тасалли берувчи хабар эмас.
Жамғарма прогнозларининг қанчалик тўғрилигини келгуси ойларда бешта кўрсаткич орқали текшириш мумкин:
Биринчидан: инфляция. У пасайишда давом этадими ёки энергия ва озиқ-овқат нархлари уни яна кўтарадими?
Иккинчидан: облигациялар даромадлилиги. Агар у кўтарилишда давом этса, бу бозорлар давлатлардан қарзларини молиялаштириш учун юқорироқ ҳақ талаб қилаётганини англатади.
Учинчидан: нефть ва энергия нархлари. Зарбанинг давом этиши иқтисодий ўсиш ва инфляция прогнозларини оғир синовга дучор қилади.
Тўртинчидан: сунъий интеллект. Бугунги инвестициялар ҳақиқий ишлаб чиқариш самарадорлиги ва фойдага айланадими ёки активлар баҳосининг қайта кўриб чиқилишига гувоҳ бўламизми?
Бешинчидан: давлат қарзи. Қарзнинг ЯИМга нисбати барқарорлашиб, пасая бошлайдими ёки ўсишда давом этадими?
Агар бу кўрсаткичлар яхшиланса, «бардошлилик» ҳақиқий барқарорликнинг бошланиши бўлган, деб айтиш мумкин. Аммо уларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида ёмонлашса, «бардошлилик» сўзи муаммони ҳал қилиш эмас, балки уни вақтинча ортга суришга муваффақ бўлинган даврни ифодалашга яқинлашади.
Халқаро валюта жамғармаси бизга соғлом жаҳон иқтисодиётини эмас, балки жароҳатларига қарамай ҳали ҳам оёқда турган иқтисодиётни тасвирлаб бермоқда. Бу жуда муҳим фарқдир. Чунки жаҳон иқтисодиётининг кутилаётган 3,1 фоизлик ўсиши хавф-хатарлар йўқолганини англатмайди. Сунъий интеллектга инвестициялар кўпайиши иқтисодиёт барқарорроқ бўлиб қолганини билдирмайди. Молиявий қулаши юз бермагани эса давлатларнинг зарбаларга қарши туриш қобилияти емирилмаганини англатмайди.
Бунинг энг очиқ далили — Жамғарманинг ўзи мослашув имкониятлари қисқараётганини, хавф-хатарлар салбий томонга оғишини, молиявий захиралар ва энергия ресурслари сарфланиб бораётганини айтаётганидир. Чунки 2026 йил октябрь ҳисоботидаги энг хавфли жиҳат жаҳон иқтисодиётининг бардошлилиги ҳақида айтилган гаплар эмас, балки навбатдаги зарбага қанчалик бардош бера олиши ҳақида сатрлар орасида билдирилган фикрдир.
Мана шу ерда иқтисодий масаладан олдин сиёсий масала намоён бўлади: барқарор кўриниш учун ўз захираларини сарфлаётган тизим инқирозни кечиктиришга муваффақ бўлиши мумкин, аммо бу уни албатта ҳал қилди, дегани эмас.
Бу ерда яна бир муҳим ҳақиқат бор: капитализм ўз тузилишидаги зиддиятлар туфайли инқироз уруғларини етиштириб чиқаради ва улар кейинчалик тизимни ичидан емириб боради. Бугун бу нуқсонларнинг кўринишлари янада яққол намоён бўлмоқда: иқтисодий тафовутларнинг кенгайиши, бойликнинг тўпланиши, фойда ва манфаат мантиғининг инсон ҳамда жамият манфаатларидан устун қўйилиши шулар жумласидандир.
Шунинг учун дунёнинг турли бурчакларида бу тизимнинг натижалари ва оқибатларидан норозилик тобора кучаймоқда. Зеро, инқирозларни келтириб чиқарган воситаларнинг ўзи билан уларни ҳал қилишга уринилаётган бир пайтда, уларга тубдан ечим топишнинг имкони йўқ.
Ислом инқироз аломатларига нисбатан шунчаки қисман ечимларни таклиф қилмайди. Аксинча, у инсон, мол-мулк, иқтисодиёт ва жамиятга нисбатан бутунлай бошқача тасаввурни тақдим этади. Ислом адолатни қарор топтириш, инсон қадр-қимматини муҳофаза қилиш, унинг эҳтиёжлари ва жамият имкониятларидан фойдаланиб қолишнинг олдини олишга қаратилган қадриятлар ва ҳукмларни белгилайди.
Шу нуқтаи назардан, бошқача келажакни излаш фақат мавжуд моделнинг қулашини кутиш билан чекланмаслиги керак. Ҳақиқий ўзгариш онг, ирода ва масъулиятни талаб қилади. Шунинг учун Умматимиздаги куч-қудрат эгаларига Исломни азиз қилиб, уни халқаро майдонга қайта олиб чиқиш учун позиция эгаллашни талаб қиламиз. Бунинг йўли — пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришдир.
Устоз Набил Абдулкарим
Роя газетасининг 2026 йил 18 ноябр чоршанба кунги 626-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ