Бир неча соат ичида бир триллион доллар буғланиб кетди!

Бир неча соат ичида бир триллион доллар буғланиб кетди!
2026 йил 5 ноябрь, пайшанба куни Уолл-стритда сўнгги бир ярим йил ичидаги энг ёмон савдо сессияси кузатилди. Nasdaq индекси 5,5 фоизга пасайди, Standard & Poor’s 500 индекси эса 4,4 фоизга тушди. Бунга АҚШдаги оралиқ сайловлар фонида сунъий интеллект жадал ривожланиши билан боғлиқ хавотирларнинг кучайиши сабаб бўлди. «Ажойиб еттилик» номи билан танилган энг йирик еттита технологик компания бир кун ичида бозор қийматининг бир триллион доллардан ортиғини йўқотди.
Ар-Роя: Пайшанба куни бирорта ҳам завод ёпилмади, бирорта микрочип йўқолмади ва ҳеч қайси маълумотлар марказида ёнғин содир бўлмади. NVIDIA компанияси кечқурун ҳам эрталаб қандай бўлса, шундайлигича қолди: муҳандислари ҳам ўша, маҳсулотлари ҳам ўша, буюртмалари ҳам ўша эди. Шунга қарамай, бир неча соат ичида бир триллион доллардан ортиқ бойлик йўқолди. Бу Саудия Арабистонининг бир йиллик ялпи ички маҳсулотига яқин миқдордир!
Бу ҳолат капиталистик акциялар бозори сохта бозор эканини яна бир бор тасдиқлайди. Акция нархи ҳақиқий ишлаб чиқариш ёки савдо билан боғлиқ эмас, балки спекулянтларнинг кутилмалари, миш-мишлари ва тўда инстинктига боғлиқ. Улар бошқалар сотиб олаётгани учун сотиб оладилар, бошқалар сотаётгани учун эса сотадилар! Америкада акциялар ва облигацияларнинг умумий қиймати ҳозир мамлакатнинг бир йил давомида ишлаб чиқарадиган барча маҳсулотлари қийматидан тўрт баравардан ҳам кўпдир. Асосий кўча — пул ва меҳнатга таянган ҳақиқий иқтисодиёт — Уолл-стритнинг қоғозлар океани ўртасидаги кичик бир оролга айланди. Океан қўзғалганда эса орол сув остида қолади.
Бунинг ҳақини тўлайдиганлар — бойликлари жадал ўсиш даврида бир неча баробар кўпайган компания асосчилари ва дастлабки сармоядорлар эмас. Бу бозорларга пенсия маблағлари йўналтирилган пенсия жамғармалари, кичик жамғармалар эгалари ва оддий ишчилардир. Афсуски, уларнинг ўзларини ортиқча ишчи кучига айлантириш хавфини туғдираётган сунъий интеллект соҳасига ҳам уларнинг маблағлари сарфланган. Бу тизимдаги тасодифий нуқсон эмас, балки бойлик фақат бойлар ўртасида айланадиган, пул меҳнат ва савдодан эмас, балки пулнинг ўзидан пул ишлаб топиш ва уни кўпайтириш орқали қўлга киритиладиган тузумнинг табиий ва мантиқий натижасидир.
Исломий юртлар ҳукмдорлари ҳам Уммат бойликларини худди шу бозорга жойлаштирдилар. Улар Америкага триллионлаб доллар сармоя киритишни ваъда қилдилар. Бу маблағларнинг аксарияти технология ва сунъий интеллект соҳасига йўналтирилиши кўзда тутилган. Шунингдек, Саудия Арабистонининг Давлат инвестиция жамғармаси NVIDIA, Microsoft, Meta ва Apple каби компанияларнинг акцияларига эгалик қилади. Бу — хиёнат ва бозорлар қанчалик ривожланишидан қатъи назар, Ислом Уммати учун муқаррар зарардир. Бозор кўтарилганда Уммат бойликлари Исломга қарши курашаётган давлатнинг ҳукмронлигини мустаҳкамлайди; бозор қулагач эса зарарни Уммат кўтаради!
Ислом акциядорлик компанияларини ҳам, қиймати спекулятив савдолар туфайли эркин равишда ўзгариб турадиган акция ва облигациялар билан савдо қилишни ҳам ҳаром қилган. Исломда мол-мулк шунчаки қоғоз пуллардан иборат эмас, балки олтин ва кумушдан иборатдир. Уларнинг ўз ички қиймати бор ва уларни босмахонада кўпайтириб бўлмайди. Шу боис одамларнинг харид қобилияти емирилмайди. Ислом ҳукмлари, шунингдек, мулкчилик ва меҳнатни ҳимоя қилади ҳамда бойликнинг озчилик қўлида тўпланиб қолишига йўл қўймайди. Аллоҳ таоло айтади:
﴿مَّا أَفَاءَ اللَّهُ عَلَى رَسُولِهِ مِنْ أَهْلِ الْقُرَى فَلِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ وَلِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاءِ مِنكُمْ وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُوا وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ﴾
«Аллоҳ Ўз Пайғамбарига қишлоқ аҳолисидан қайтарган нарсалар Аллоҳ, Пайғамбар, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирлар учундир. Токи у (мол-давлат) сизлардан фақат бойлар ўртасида айланиб юрадиган нарса бўлиб қолмасин. Пайғамбар сизларга нимани берса, уни олинглар ва нимадан қайтарса, ундан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ жазоси қаттиқ Зотдир». (Ҳашр сураси, 7-оят)
Ислом ўн тўрт аср муқаддам бойликни ҳақиқий меҳнат ва савдо билан боғлади ҳамда Ислом Умматининг ресурсларини омонат сифатида муҳофаза қилди. Пайшанба кунги бозор қулаши яна бир бор шуни эслатдики, дунё бозорларни рози қилиш орқали барқарорликка эриша олмайди. Барқарорлик фақат пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифалик соясида Ислом ҳукмларини татбиқ этиш билангина таъминланади. Иншааллоҳ, у яқинда барпо бўлади.
Роя газетасининг 2026 йил 18 ноябр чоршанба кунги 626-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ