Тунисда Юсуф Шоҳид янги ҳукумат тузиш қарорини эълон қилди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Муаммонинг илдизи, яъни ҳаёт ишларидан Исломни ажратиш, Ғарб тузуми ва сиёсатларини қабул қилиш ўзгартирилмасдан фақат башаралар ўзгарди
Тунисда Юсуф Шоҳид янги ҳукумат тузиш қарорини эълон қилди
Тунис бош вазири вазифасини вақтинчалик бажарувчи Юсуф Шоҳид ўтган шунба миллий бирлик ҳукумати тузиш қарорини эълон қилди. Унга кўра, бу ҳукумат бир неча партия ва мустақил шахсларни ўз ичига олади ҳамда ички, ташқи, мудофаа ишлари вазирларини ўз мансабларида қолдиради, илгари инвестиция вазирлигида масъула бўлиб ишлаган Ламё Зарибий эса молия вазири қилиб тайинланади.
Юсуф Шоҳид мустақил шахс бўлган Ғозий Жарибийни адлия вазири қилиб тайинлади. Илгари у 2014 йилда мудофаа вазири бўлиб ишлаган.
Юсуф Шоҳид «Арабийя нет» мухбирига берган махсус интервьюсида ҳам ҳукумат тузиш қарорига қаттиқ ҳаракат қилаётганини, юртдаги айни вазиятда буни кечиктириб бўлмаслигини таъкидлаган эди.
У ҳукуматни ташкил қилажак асосий партиялар билан музокара қилишда қийинчиликлар мавжудлигини қўшимча қилар экан, ҳукумат учун сиёсий ва кенг ижтимоий база яратиш исталаётган бир пайтда бу табиий ҳол эканини очиқлади.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, мухолафат ўлароқ кўрилаётган учта партияни янги ҳукумат таркибига қўшилишга ишонтириш орқали партиялар доирасини кенгайтирди, бу эса яъни ҳукумат эълонини келаси ҳафтага кечиктириш мумкин бўлган барча тўсиқларни бартараф этишга олиб келди. (Арабийя нет).
Роя газетасининг 2016 йил 24 август чоршанба кунги 92-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!