Чеченистон муфтиси Исломий Умматни бўлиб ташлашга чақирмоқда!
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Чеченистон муфтиси Исломий Умматни бўлиб ташлашга чақирмоқда!
Чеченистон муфтиси Салах Межиев Россияда ваҳҳобийликни тақиқловчи қонун чиқарилишига эришиш ҳаракатида. Чунки «интерфакс-дин» билан бўлган мулоқотда у қуйидагиларни айтди: «Бу фикратнинг келажаги йўқ, биз фатво чиқардик ва қатор қарорларни қабул қилиб улар асосида ваҳҳобийликни қонун билан тақиқлаб қўйилган бир тоифа деб ҳисоблаш учун бу қарорларни Россия президенти Владимир Путинга йўлладик».
Межиевнинг интилишлари аслида нима эканлигини билиш учун у айтган ана шу «фатво» тарихига назар ташлаш зарур. Август ойи охирида Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида мусулмонлар уламолари халқаро конференцияси деган нарса ўтказилди. Унинг якунида «ҳақиқий Исломни залолатдан фарқлайдиган зарурий мулоҳазалар мавжудлиги» тўғрисида бир фатво қабул қилинди.
Бу конференциянинг муваффақиятсизлиги унга Россиянинг Исломга душманлик сиёсатларига таяниш ҳамда Суриядаги жинояткорона урушни қўллаб-қувватлаш билан танилган Чеченистон ҳокимлари бош-қош бўлгани сабабли аниқ эди. Улар буни (яъни Россиянинг Исломга душман сиёсатини ва Суриядаги жинояткорона урушни қўллаб-қувватлашларини) Чеченистонда кенг тарқалган сўфилик тариқатигина аҳли сунна, бошқалар эса адашган ҳаракатлардир, деб кўрсатилган «фатво»ни қабул қилишлари билан тасдиқлашди. Бу «фатво» мантиқи Чеченистон ҳокимларининг Исломни қандай тушунишларига муносиб келишини таъкидлаш зарур. Изоҳ бериш учун мазкур «фатво» матнидаги баъзи ибораларни келтириб ўтамиз:
«Аҳли сунна вал жамоатнинг зарур аломатлари қуйидаги уч асосдир: имон, Ислом ва эҳсон. Қисқа қилиб айтганда:
1 – Аҳли сунна вал жамоа имон банди жиҳатидан ашъарийлар ва мотуридийлардир.
2 – Аллоҳга тоат-ибодат бандида улар қуйидаги тўрт мазҳабга эргашадилар: ҳанафийлик, моликийлик, шофеийлик ва ҳанбалийлик.
3 – Эҳсон жиҳатидан аҳли сунна кибор устозлар ва энг аввало имом сўфий Абулқосим Жунайд ибн Муҳаммад Бағдодий, Абдулқодир Жийлоний, Муҳаммад Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа обидлар томонидан кўрсатиб берилган ахлоқ йўлини тутадилар».
Имом Жунайд Бағдодий сўфийлик ҳақида бундай деган: «Бизнинг бу йўлимиз фақат Қуръон ва Суннат асосларига таянган».
Матндан кейин ана шу сифатлар тўғри келмайдиган «салафийлар», «ваҳҳобийлар» ва суннатни инкор қилувчи «қуръонийлар» деган номлар келтирилиб уларнинг ҳаммасига «Бундай кимсалар ҳақ йўлга эргашмайдиган тоифалардир» деб баҳо берилган.
Шундай қилиб демак Чеченистон муфтиси Межиевнинг ташаббуси сўфийлик тариқати чегарасидан чиқадиган ана шу мусулмонларни ваҳҳобийлар деб атайдиган ёки уларга тоифачилар деган тамғани ёпиштирадиган «фатво»ни илгари суряпти. Муфти Межиев Россияда қонунга айлантиришга чақираётган нарса айнан мана шудир.
Бу муфтининг елиб югуришини Чеченистондаги одамлар у ердаги мавжуд тариқатларга эргашишни анчадан бери тарк қилишган деган ҳақиқат асосида тушуниш мумкин. Чеченистон ҳокимларининг ўзларига «фикрий жиҳатдан қарши бўлган» мусулмонларга қарши қилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатларига шаръий тус бериш учун бу муфтининг қонунларни чиқартириб фатво деган мана шу нарсани ҳужжатли қилиш сари зўр бериб интилаётганини кўриб турибмиз.
Турли сабабларга кўра «Грозний фатвоси» Россиядаги баъзи муфтилар тарафидан қилинган танқидларга учради. Лекин бундай «фатво»га қарши жипс ва қатъий позициянинг йўқлиги уни Россиянинг Исломга қарши уруш қилиш учун юргизадиган сиёсатининг эҳтимол тутилган асоси сифатида муҳокама қилинишига олиб келди.
Шунга биноан биз қуйидаги изоҳларни бериб ўтмоқчимиз:
1 – Мусулмонларни ҳар қандай тарзда бўлиб ташлаш Исломга хилоф бўлиб, у фақат Исломий Уммат душманлари манфаатларигагина хизмат қилади. Аллоҳ Таоло деди:
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ
«Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир» [Ҳужурот 10]
2 – Ислом ички исломий ихтилофларни шариат ҳукмларига қарши чиқиш билан ҳал қилишни қатъиян ҳаром қилади. Демак башар ишлаб чиқадиган тубан қонунларга мурожаат қилиш аллақачон ҳаромдир. Аллоҳ Таоло деди:
فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّـهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّـهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ
«Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!» [Нисо 59]
فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ
«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» [Нисо 65]
3 – Мусулмонларга ҳатто имо-ишора билан бўлса ҳам зарар етказадиган кимса осий-гуноҳкордир. Росулуллоҳ САВ дедилар:
«اَلْمُسْلِمُ مَنْ سَلِمَ الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ»
«Мусулмон – тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган кишидир».
4 – Тоифачилик аломатларидан бири бир муайян ҳаракатнигина ҳақ устида деб ҳисоблаб, қолган мусулмонларга «адашганлар» деган тамғани ёпиштиришдир.
Биз шунингдек бу муфтини мана шундай «фатво»ни қабул қилишда Аллоҳ Таоло:
وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ نَسُوا اللَّـهَ فَأَنسَاهُمْ أَنفُسَهُمْ ۚ أُولَـٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
«Сизлар Аллоҳни унутиб қўйган (яъни, У зотнинг амр-фармонларига итоат этмаган), бас (шундан кейин Аллоҳ) уларга ўзларини ҳам унуттириб қўйган (яъни, ўзларига охиратда фойда берадиган амаллар қилишдан юз ўгириб қўйган) кимсалар каби бўлмангиз! Ана ўшалар фосиқ-итоатсиз кимсалардир!» [Ҳашр 19]
деб айтган фосиқ кимсаларга шерик бўлиб қолиш оқибатидан ҳам огоҳлантирамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Россиядаги матбуот бўлими
Расмий сайт: www.hizb-russia.info
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">mediaoffice.htr@gmail.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми