Хоин режим Американинг Покистон устидан доимий босқинчилигини таъминлаш учун ҳаракат қилмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Хоин режим Американинг Покистон устидан доимий босқинчилигини таъминлаш учун ҳаракат қилмоқда
2014 йил 13 май куни Америка махсус вакили Джеймс Доббинс Афғонистон ва Покистонга қилган сафари чоғида юртнинг сиёсий ва ҳарбий муассасаларининг «олий» даражали раҳбарлари билан учрашди. Сўнг Қўшма Штатлар ўз кучларини шу йилда Афғонистондан олиб чиқиб кетмоқчилигига қарамасдан, у ерда олиб бораётган фаолиятини катта кучлар билан давом эттиражагини эълон қилди. Ҳақиқатда ҳам, Америка Афғонистонда қолишга қарор қилган. Унинг масъуллари 2014 йилдан сўнг Афғонистонда тўққизта база ва юз мингдан ортиқ ҳарбийни қолишини таъминлаш йўлида Қобулга бўзчининг мокисидек қатнашмоқда. Унинг Покистондаги одамлари ҳам куч тўплаш ва ҳали у ер, ҳали бу ерда учрашувлар ўтказишиб, баёнот ва маърузалар қилишмоқда. Бу баёнотларнинг энг эътиборлиси, Шимолий Вазиристон билан Карачи минтақаларида хавфсизлик амалиётларини ўтказиш йўлидаги сўзлашувлар ва тайёргарликлар бўлди.
Шимолий Вазиристонга келсак, бу минтақа Американинг Ислом оламидаги бирдан-бир ядровий қудрат бўлган юртда узоқ муддат мавжуд бўлиб туриш режасининг амалга ошишида асосий тўсиқ вазифасини ўтамоқда.
Шимолий Вазиристон 2001 йилдан то шу кунгача Американинг Афғонистондаги босқинчилигига қарши қаттиқ жиҳод қилаётган мусулмонларнинг бошланиш нуқталари бўлиб келди. Воқега қараладиган бўлса, у бутун тарихда асосий жангчилар етиштиришда ҳосилдор минтақа бўлиб келган, хоҳ Америка босқинчилиги бўлсин, хоҳ ундан олдинги Совет Иттифоқи босқинчилиги бўлсин, фарқсиз, у ердан босқинчиликка қарши мужоҳидлар етакчилари етишиб чиққан. Америка иқтисодий кризисга, сиёсий ва ҳарбий бўҳронга учрагач, у Покистон қуролли кучларидан Шимолий Вазиристондаги Ҳаққоний тармоғини парчалаш йўлида «барча имкониятини сарфлаш»ни талаб қилишга мажбур бўлди. Зотан, бу минтақа Американи сиёсий жиҳатдан ҳаловатини бузмоқда ва аскарларининг қўрқувдан ўз жонларига қасд қилишига олиб келмоқда.
Бундан ташқари, Америка Шимолий Вазиристон мусулмонлари билан қуролли кучлар ўртасида ўзаро эҳтиром мавжудлигидан қаттиқ ташвишда. Бу эҳтиромга сабаб, Совет Иттифоқи Афғонистонга босқинчилик қилган пайтда покистонлик қабилалар, армия ва разведка уни қайтиб келишга журъат қилолмайдиган қилиб қувиб чиқариш учун биргаликда жанг олиб борганлар ҳамда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло йўлида кофир душманга қарши жиҳод қилишни ҳаммалари баравар севадилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ Таоло бундай деди:
إِنَّمَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُم مِّن دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَى إِخْرَاجِكُمْ أَن تَوَلَّوْهُمْ وَمَن يَتَوَلَّهُمْ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ
«Аллоҳ сизларни фақат динингиз тўғрисида сизга қарши жанг қилган ва сизни ўз диёрингиздан ҳайдаб чиқарган ҳамда ҳайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсалардан – улар билан дўстлашишингиздан қайтаради, кимда-ким улар билан дўстлашса, бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидир» [Мумтаҳина 9]
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ قَاتِلُواْ الَّذِينَ يَلُونَكُم مِّنَ الْكُفَّارِ وَلْيَجِدُواْ فِيكُمْ غِلْظَةً وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ
«Эй мўминлар, ёнларингиздаги кофирларга қарши жанг қилинг ва улар сиздаги куч-қудратни кўриб қўйишсин, билингки, албатта Аллоҳ тақводорлар билан биргадир» [Тавба 123]
Бинобарин, Америка ўз босқинчилигига қарши ҳарбийлар ва разведка ходимларидан иборат мусулмонларнинг бирлашишларини тўхтатиб қолиш учун бутун дунё бўйлаб ёвуз сиёсатидан, «бўлиб ташла-ҳукмрон бўл» сиёсатидан фойдаланмоқда. Бугун Америка разведкаси билан унинг махсус ҳарбий кучлари мусулмонлар ўртасида фитна урушига олов қалаш мақсадида Қабилалар минтақасида кечаю кундуз ҳужумлар уюштириб, уларни мусулмонларга ағдариш ҳамда фуқаролару ҳарбийларга қарши суиқасд ва портлашлар уюштириш билан шуғулланмоқда. Мусулмонлар зобитлар, аскарлар, полиция ходимлари, олимлар, шифокорлар, адвокатлар ва оддий инсонлар дохил ўз биродарлари жасадларини йиғиштириб олиш билан банд бўлган бир пайтда, анави хоин Раҳил-Навоз режими Шимолий Вазиристонда ҳарбий амалиётлар олиб бормоқда!
Америка минтақадаги қаршилик ҳаракати давоматини тўхтатишдаги ўз ҳаракатларининг бир қисми сифатида, бу режимдан Карачида хавфсизлик амалиётлари ўтказишни талаб қилди. Чунки Карачи шаҳри Афғонистондаги америкаликларга қарши жиҳод қилишда катта ролга эга ва дунёдаги паштунларнинг энг кўп сони ҳам шу шаҳарда. Улар Қобул ва Пешоварда ҳам кўпчиликни ташкил қиладилар. Бу икки шаҳар аҳолисининг мужоҳид паштунлар билан бўлган муносабатлари жуда мустаҳкам. Покистонга асос солингандан буён Карачи Ислом ва унинг билимларини эгаллашда, шу жумладан, кофирларга қарши жиҳод қилиш борасида таълим олишда асосий марказ бўлиб келган. Айнан шу сабаблар юртдаги сиёсий ва ҳарбий малай раҳбарларни Карачида кенг кўламли ҳужумлар олиб боришга ундади. Улар бу амалиётларни қонун татбиқи дастаги билан, жумладан, «Покистонни ҳимоя қилиш қонуни» ниқоби остида шахсларни ўғирлаб кетувчиларга қарши кураш дастаги орқали содир этишди. Улар ўзларича бу амалиётларни шахсларни ўғирлаб кетаётганларга, правокаторларга, ёлланма қотилларга қарши курашаётганларини иддио қилишди. Бироқ бу иддиолари уларнинг мужоҳидлар ва даъватчиларга – улар жумласидан, жангчи ва уламоларга – суиқасд қилиш, уларни ноқонуний ҳибсга олиш, қамоққа ташлаш ва овозларини ўчириш каби ўз жиноятларини яширишда бир парда сифатида хизмат қилди. Бу билан айни режим ўз жиноятлари ва бўҳтонлари ботқоғига ботди, қолди. Ҳолбуки, Америка консуллигини ёпиб ташлаш ва унинг Раймонд Дэвис тармоғидаги жосуслари қўлларига кишан солиш орқали Карачидаги қон тўкилишини атиги бир неча кунда тўхтатиш мумкин.
Эй Покистондаги мусулмонлар!
Раҳил-Навоз режими биздан аллақачон воз кечган, у на жонимизга, на молимизга, на номусимизга қайғуради. Ахир, Американинг ушбу террорчи тармоғи томонидан бошбошдоқлик урушига олов ёқилишига қўйиб берган мана шу режимнинг ўзи-ку. Шунингдек, у на қуролли кучларга, на разведка хизматига ва на Қабилалар минтақасидаги фарзандларимизга қайғуради, аксинча, уларни душман олдида заифлаштириш учун ораларига бўлиниш ва душманлик уруғини сепмоқда, бизнинг ядровий қуроллар билан боғлиқ вазифаларимизга ҳам эътибор бермайди, шу боис ҳам Америка билан ядровий дастурни мувофиқлаштиришга тайёргарлик кўриб ётибди ва айни дамда бу амалга ошиш арафасида. Шу билан бирга, бу режим бизнинг покиза динимизга ҳам умуман эътибор қаратмайди. Чунки унинг мақсади Исломга даъват қилаётган ва унга риоя қилаётган кишилар овозларини ўчириш, бир вақтнинг ўзида, Аллоҳга куфр келтирган, бизни қирғин қилиб, юртларимизни босиб олган душманларимизга эса бизни қурбонлар сифатида тақдим этишдир.
Сизлар Американинг минтақадаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи бундай жинояткорона амалиётларга қарши бор овозларингиз билан ҳайқиринг, бу режим ва ундаги хоин раҳбарларни ағдаришга, уларнинг харобалари узра Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилинг. Ана шундагина мусулмонларга тўғри йўлни тутувчи битта халифа етакчилик қилиб, қилиш шарт бўлган ишни адо этиши, яъни лаънати Американинг минтақадаги мавжудлигига барҳам бериши мумкин. Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:
إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَي بِهِ
«Халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».
Эй Покистон қуролли кучлари сафидаги мусулмонлар!
Сизга чирмовуқдай ёпишиб олган анави рувайбизаларнинг шунча хоинликларини кўрмадингизми? Америка режасини бутунлай уриб ташлаш вақти наҳот ҳали ҳам келмаган бўлса? Ким эканингизни эсланг, ахир, сиз мусулмонлар фарзандларисиз, минтақада юзлаб йиллар Ислом билан бошқарган зотларнинг давомчиларисиз? Шундай экан, бўлинишларга барҳам берадиган, бирликни рўёбга чиқарадиган, фитна урушини тўхтатиб, душманга қарши жиҳод эълон қилиб, мағлубликдан ғолибликка кўтариладиган Халифалик давлатини барпо этиш учун улуғ олим Ато Ибн Халил Абу Рашта амирлиги остидаги Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беринг.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ انفِرُواْ فِي سَبِيلِ اللّهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الأَرْضِ أَرَضِيتُم بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنَ الآخِرَةِ فَمَا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا فِي الآخِرَةِ إِلاّ قَلِيلٌ
«Эй мўминлар, сизга нима бўлди, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга ёпишиб олдингиз?! Охират ўрнига, дунё ҳаётига рози бўласизми, охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?!» [Тавба 38]
Ҳизб ут-Таҳрир 24 ражаб 1435ҳ
Покистон 23 май 2014м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ