Миллий диалог асосида илмоний тузум ташкил этилганидан кейин юрт парчалаб ташланади

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Миллий диалог асосида илмоний тузум ташкил этилганидан кейин юрт парчалаб ташланади
Америка Судандаги исломчиларга меҳрибонлик ўқини узиш арафасида
2016 йил 18 январ душанба куни миллий диалог бош котибияти диалог хулосалари ҳужжатини тайёрлашни бошлади. Келаси феврал ойида амал қилинадиган айни ҳужжатни қабул қилинадиган конституцияга асос қилиб олиш кўзланмоқда.
Америка Судандаги ушбу миллий диалогга 2013 йил 13 августдан бери чақириб келади. «Судандаги миллий диалог сари», дея аталган 155 рақамли ушбу тинчлик баённомасида «демократик мустаҳкам базани мужжассам этувчи ҳукумат қуриш учун Суданда ҳақиқий ички диалог ва ислоҳот амалиёти бошлаш вақти келди», дейилган. Америка айни диалог орқали Суданда тўла илмонийлашган, исломий руҳдаги шиор ва қонунлар эса бутунлай четлатилган дунёвий тузум ўрнатмоқчи. Бунга Судан ташқи ишлар вазирлигидаги бир вакилнинг «Судан динсиз давлатдир» (Явмут Тали газетаси 2015 йил 05 август), деган гапи яққол мисол бўлади. Судан режими ташқи сиёсатини Макиавелли сиёсати бўйича юритмоқда. У мунофиқларча ҳатто босқинчи яҳудийлар давлати билан ҳам алоқаларни нормаллаштиришга уринмоқда. Бунга ташқи ишлар вазири Гандуранинг «Ҳукуматнинг Исроил билан алоқаларни нормаллаштиришига ҳеч қандай монелик йўқ» («Сойҳа» газетаси 2016 йил 15 январ), деган гапини мисол қилишимиз мумкин. Мана шундай илмоний тузум орқали федерация ва автономия билан юртни парча-парча қилиш кўзланмоқда. Автономия, деган нарса эса бугун конституциявий ҳуқуққа айланиб қолди. Бундан ташқари, агар федерация бўлса, ҳукумат икки томонлама учрашувлар ўтказишга тўғри келади. Яъни Кардафон жануби ва Кўк Нил минтақаларида автономияни талаб қилаётган Халқ ҳаракати ҳамда Дарфурда кенгроқ автономия, кўпроқ ҳокимият ва бойлик талаб қилаётган Дарфур қуролли ҳаракатлари билан учрашиши керак бўлади.
Судан сиёсий майдонидаги асосий ўйинчи ҳам Америка. У айни ўйинни Африка Иттифоқи орқали ҳамда Африка Олий даражадаги меҳанизми раиси Табо Мбеки, Судандаги махсус вакили Дональд Бут… каби расмийлар орқали ўйнамоқда. Судан ҳукмдорлари Суданда очиқ илмоний режимга асос солганларидан кейин Америка уларга меҳрибонлик ўқини узиш ва уларни ҳокимиятдан четлаштириш орқали уларни мукофотлаши эҳтимолдан йироқ эмас. Юртни қабилачилик, миллатчилик, тарафкашлик, ирқчилик низоларини чиқариб, шу асосда парчаланиш жарлиги ёқасига олиб келганлар ҳам, юрту фуқарони қашшоқ аҳволга келтирганлар ҳам, коррупциянинг ҳамма турига ботганлар ҳам… мана шу ҳукмдорлардир. Шунинг учун суданликлар бу ҳукмдорларни ёмон кўриб қолган. Демакки, улар Америка лойиҳаси учун энди ортиқча юк. Энди Ислом тўғрисида сохта гаплари билан одамларни алдаб адаштириш бу ҳукмдорларнинг қўлидан келмайди. Зотан, одатда мустамлакачилар, малайлар ўз ролларини ўйнаб бўлгач, уларни аро йўлда қолдириб кетади, натижада малайлар бу дунёю охиратда зиён кўрадилар.
ذَٰلِكَ هُوَ الْخُسْرَانُ الْمُبِينُ
«… Бу эса очиқ-аниқ зиёндир» [Ҳаж 11]
Америка – ҳокимиятнинг бир қисми ҳисобланган – Судан армиясидаги айрим зобитлардан ҳам фойдаланиб, илмоний тузумни ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Бу тузумга илмоний сиёсатчилар ва ҳарбийлар аралашмасидан таркиб топган бир куч етакчилик қилади. Шу орқали Исломни бир бурчакка чиқариб юборишни, Умматнинг уйғониб, Ислом аҳкомлари ва тузумларини ҳаётда татбиқ этишига тўсиқ қўйишни кўзлаяпти… Бироқ бундай қилишга ҳаргиз қодир бўлолмайди!!
Ислом шу Судан аҳлининг ақидаси ва уни ҳаракатга ундовчи омилдир. Бу режимнинг Исломга алоқаси йўқлигига, уларни азоб-уқубатларга солаётган бадбахт ҳаёт шу илмонийлик бўлиб, қачон Ислом ва унинг аҳкомлари Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида татбиқ қилинса, барча муаммолари тубдан ҳал бўлишига ва бу Аллоҳ Субҳанаҳунинг изни ила, албатта рўёбга чиқишига Судан аҳлининг имони комил.
Сўзимиз ниҳоясида қудрат ва ёрдам аҳлига бундай деймиз:
Сиз кофир Ғарб режалари қаршисида қачонгача сукут қиласиз. Ахир, у Исломни ҳаётдан четлатиб юборди, Судан жанубини бўлиб ташлади, илмонийлаштирди ва юртнинг қолган-қутган ерларини ҳам бўлиб ташламоқчи?! Наҳотки, сиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг олдида ҳам, ўзингиз мансуб бўлган ушбу Уммат олдида ҳам жавоб беришингизни тушунмоқ вақти келмаган бўлса?!
Сиз кофир Ғарб лойиҳаларини бекор қилишга, Уммат лойиҳасини эса қабул қилиб, уни мустаҳкамлашга қодирсиз. Бу рошид Халифалик лойиҳаси бўлиб, инсонларга исломий ҳаётни олиб келади. Юртимиз билан ўйнашаётган кофир Ғарб пайига болта уриб, Умматни қайта бутун оламга эзгулик даъватини етказувчи Умматга айлантиради.
Эй Аллоҳ йўлида ҳақ-рост жиҳод қилган, тақволи, кучли саҳобалар, тобеинлар, фотиҳ қўмондонлар авлоди, салибчилар устидан нусрат қучган Салоҳиддин ва татарларни ер тишлатган Қутз авлоди… ушбу аждодларингиз рўйхатини санаб тугатолмаймиз. Бу рўйхат сизни ҳам ўзига қайд этишга интизор, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни эълон қилиш билан Аллоҳнинг динига нусрат беришингизга муштоқ.
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ* بِنَصْرِ اللَّـهِ ۚ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]
Ҳизб ут-Таҳрир 12 робиус-соний 1437ҳ
Судан вилояти 22 январ 2016м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ